БАЛИҚНИ БОШИГА УРИБ ЎЛДИРИШ ЖОИЗМИ?
❓760-CАВОЛ: Яқин кунларда балиқ пишириш ошхоналари иш бошлайди. Жуда кўп жойда балиқни бошига уриб ўлдириб пиширишади. Тўғриси буни кўриб кўнгил бир ачишиб кетади. Айниқса ошхонадаги "пластик молоток" билан бошига уриб ўлдиради. Шундай қилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз айтгандек, балиқни бошига уриб, уни жонсизлантиришга шариатимиз рухсат бермайди. Бундай ўлдириш балиққа озор бериш ҳисобланади. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи ва саллам бу борада шундай деганлар:
إنَّ اللَّهَ كَتَبَ الإحْسَانَ علَى كُلِّ شيءٍ، وإذَا ذَبَحْتُمْ فأحْسِنُوا الذَّبْحَ، وَلْيُحِدَّ أَحَدُكُمْ شَفْرَتَهُ، فَلْيُرِحْ ذَبِيحَتَهُ (رَوَاهُ الإمام مسلم شداد بن أوس رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ)
“Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага яхшиликни ёзгандир. Агар сўйсангиз, сўйишни яхшилаб адо этинг! Ҳар бирингиз пичоғини ўткир қилсин ва сўйиладиганни роҳатлантирсин!” (Имом Муслим ривояти).
Шундай экан, балиқни сўйишда ҳам унга озор бўлмайдиган йўлни тутиш керак. Ушбу йўл уламоларимизнинг наздида балиқни жони чиққунича уни сувдан ташқарида ўз ҳолича қолдириш ёки ўткир пичоқ билан балиқни забҳ қилиш (бошини кесиш)дир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
АТТАҲИЯТ ВА САЛОВАТДАН ОЛДИН БИСМИЛЛАҲ АЙТИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аттаҳиятдан кейин Бисмиллаҳ деб Саловатни, Саловатни айтгандан кейин дуони Бисмиллаҳ дейиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таъаввуз (Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм), Басмала (Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм) ни Қуръони карим суралари ёки оятларини ўқишдан олдин айтиш суннат. Аттаҳият ва Саловатларни сура ёки оят эмаслигини эътиборга олсак, намозда Аттаҳият ва Саловатдан олдин Бисмиллаҳ айтилмайди. Валлоҳу аълам.

Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarНАМОЗДА АТТАҲИЯТНИ ИККИ МАРТА ЎҚИБ ЮБОРСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аттаҳиётни эсда йўқ икки марта ўқиб юборса, намоз бузилмайдими? Жавоб учун раҳмат!
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аттаҳият(ташаҳҳуд)ни тўрт ракатли намознинг аввалги қаъдасида икки марта ўқиб юборса, саждаи саҳв лозим бўлади. Агар охирги қаъдада икки марта ўқиб юборса, саждаи саҳв лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аттаҳиётни эсда йўқ икки марта ўқиб юборса, намоз бузилмайдими? Жавоб учун раҳмат!
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аттаҳият(ташаҳҳуд)ни тўрт ракатли намознинг аввалги қаъдасида икки марта ўқиб юборса, саждаи саҳв лозим бўлади. Агар охирги қаъдада икки марта ўқиб юборса, саждаи саҳв лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarҲОВЛИДА ДАРАХТ ҚУРИСА БАРАКА КЕТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳовлида дарахт қуриса барака кетадими? Уни кесиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом динида инсон, ҳайвон ва ҳатто ўсимликларга ҳам яхши парвариш қилинишга катта аҳамият қаратилган. Дарахтлар ҳам вақти-соати келиб қурийди. Яхши парваришга қарамасдан қуриб қолса, уни кесиб ташлаб, зарурат бўлса, ўрнига бошқасини экилади. Ҳеч қандай барака унга боғлиқ эмас. Бу тушунчалар жоҳилият асоратларидан. Баракани ато этувчи ёлғиз Аллоҳ. Тавфиқ Аллоҳдан.

🔗 Улашинг: @diniysavollar#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 20:30 ДА ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸Бугун, 13 август куни
кечки соат ⏰20:30 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
Youtube: https://www.youtube.com/c/MuslimUzLive
Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/
Улашинг: @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрати_набавия
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг оналари қачон ва қаерда вафот этган?
Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва видео дарсликларни кузатиб боринг
YouTube | Facebook | Instagram
🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin

🟢 ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ (42-сон, 13.08.21)
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

ОЯТАЛ КУРСИЙНИ ҚАНДАЙ ТОПСАК БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Оятал курсийни лотинча матни ва аудио шаклини қандай топсак бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Араб тилидаги сура ёки оятни крил ёки лотин хатида тўғри ёзиш имконсиз. @mp3muslim дан аудио шаклини қидириб кўринг. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Оятал курсийни лотинча матни ва аудио шаклини қандай топсак бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Араб тилидаги сура ёки оятни крил ёки лотин хатида тўғри ёзиш имконсиз. @mp3muslim дан аудио шаклини қидириб кўринг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarForwarded from Абдул Азим Зиёуддин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрати_набавия
Каъба неча марта қайта қурилган?
Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва видео дарсликларни кузатиб боринг
YouTube | Facebook | Instagram
🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
Каъба неча марта қайта қурилган?
Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва видео дарсликларни кузатиб боринг
YouTube | Facebook | Instagram
🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
ОҒИР ЖУДОЛИК
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари оғир хасталикдан сўнг вафот этдилар.
Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларини Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло ҳазратимизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларининг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари ва яқинларига чиройли сабр берсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан муфтий Усмонхон Алимовнинг оила аъзолари, фарзандлари, сафдошлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Forwarded from Muslim.uz
#устозларни_хотирлаб
Аҳли илм устозларни хотирлаб...
Айни вақтда ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларимиз орқали кузатинг.
YouTube – https://youtu.be/4k_OYqSuOag
Facebook – https://www.facebook.com/quronuztv
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | Website | TikTok

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
ЯРИМ АСРГА ТЕНГ ДИН ХИЗМАТИ
https://old.muslim.uz/index.php/maqolalar/item/28220
https://old.muslim.uz/index.php/maqolalar/item/28220
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Фазилатли муфтий ҳазратлари сўнги манзилга кузатилди (Фотолавҳа)
Кеча, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари фоний дунёдан боқий дунёга рихлат этганлари ҳақида қайғули хабар берган эдик.
🕌 Бугун, 16 август, душанба куни Муфтий ҳазратларининг жаноза намозлари ва таъзия маросимлари Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғи “Эшони Темирхон Тўра” (аввалги “Орлот” масжиди) жоме масжидида бўлиб ўтди.
Муфтий ҳазратларини сўнги манзилга кузатиш маросимида юртимиз ва хориждаги таниқли уламолар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, ҳазратимизнинг қавму қариндошлари, дўсту биродарлари, шогирд ва мухлислари, бутун Ўзбекистоннинг турли жойларидан ҳамюртларимиз, хориждаги ватандошлар ва мўмин-мусулмонлардан иборат 10 мингдан ортиқ жамоат иштирок этди.
Ҳазратимиз таваллуд топган қишлоқларидаги “Эшони Темирхон Тўра” жоме масжидида пешин намозидан сўнг таниқли уламолар, муфтий ҳазратнинг шогирдлари у кишининг ҳаёти ва фаолияти, динимиз ривожига қўшган ҳиссалари, инсоний фазилатлари ҳақида ибратли маъруза қилдилар. Сўнг жаноза намози ўқилди.
Шунингдек, Республикамизнинг барча масжидларида пешин намозидан кейин муфтий ҳазратлари ҳақига Хатми Қуръонлар бағишланди, муборак Қуръон оятлари тиловот қилинди, минг-минглаб мўмин-мусулмонлар Ҳақ таолодан кўзларида ёш, дилларида ўтинч билан дуои-хайрлар қилдилар.
🤲 Аллоҳ таоло муфтий ҳазратларининг дини мубинимиз йўлидаги беқиёс хизматлари, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин! 🤲
➡️БАТАФСИЛ ФОТОЛАВҲАЛАР

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Исломий_ақида_дарслари
5-дарс Аллоҳ Таъоло доимий барҳаётдир ва У зот яратувчидир
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot
🔗 Улашинг: @diniysavollar

#Ашуро_рўзаси
❗️АШУРО КУНИ 2021 ЙИЛНИНГ 19 АВГУСТ, ПАЙШАНБА КУНИГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ
🔹Ўтган бир йиллик гуноҳлардан фориғ бўлишни истайсизми?! Ундай бўлса ихлос билан Ашуро куни рўзасини тутинг! Чунки Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"صِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ" (رَوَاهُ الْاَمَامُ التِّرْمِذِيُّ عَنْ أَبِي قَتَادَةَ)
“Ашуро куни рўзаси ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Термизий ривоятлари).
☝️Бундай улкан имконият Аллоҳ таолонинг биз – бандаларига қилган фазл ва марҳаматидир!
Эсда тутинг! Муҳаррам ойининг ёлғиз ўнинчи кунида эмас, бу кунга қўшиб, бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутиш тавсия этилади.
Демак, Ашуро кунининг фазилатларига эга бўлиш учун қуйидаги кунларда рўза тутиш мақсадга мувофиқ:
9-муҳаррам = 18 август, чоршанба (Тосуъо куни);
10-муҳаррам = 19 август, пайшанба куни (Ашуро куни);
11-муҳаррам = 20 август, жума куни.

#Сўраган_эдингиз
Ашуро куни рўзасиниг фазилати
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Ашуро куни рўзасиниг фазилати
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
АШУРО КУНИ ҚАЙСИ КУНГА ТЎҒРИ КЕЛМОҚДА?
#қисқа_савол_жавоблар
#Ашуро_куни
❓CАВОЛ: Бу йилги муҳаррам ойининг ўнинчи куни – Ашуро куни қайси кунга тўғри келмоқда? Муаммо шундаки, турли исломий сайтларда Ашуро куни ҳар-хил кўрсатилмоқда. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Муҳаррам ойининг 10 куни (Ашуро куни) милодий ҳисоб бўйича 19 август пайшанба кунига тўғри келади.
Ҳозирда бу йилги Ашуро куни милодий ҳисоб билан қайси санага тўғри келиши ҳақида икки хил маълумот пайдо бўлганининг асосий сабаби, муҳаррам ойининг ҳилолини кўришдаги хилма-хиллик сабаблидир. Кўпчилик исломий тақвимларга кўра муҳаррам ойи бошланиши 9 август душанбага, муҳаррам ойининг 10-куни бўлмиш Ашуро куни эса 18 август чоршанбага тўғри келиши кўрсатилган эди. Бироқ 8 август куни Ислом оламида муҳаррам ойининг ҳилоли кўринмагани боис зулҳижжа ойи тўлиқ 30 кун дея эътиборга олиниб, муҳаррам ойи 10 август сешанба кунидан бошланиши эълон қилинди. Хусусан, Халқаро астрономия маркази, кўпгина мусулмон мамлакатлари, жумладан марказий Осиё мамлакатларида ҳам 8 август куни муҳаррам ойини кўриш имконсиз экани таъкидланган.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан 10-август муҳаррам ойининг 1-куни, 19-август эса муҳаррам ойининг 10-куни – Ашуро куни этиб эълон қилинди. Иордания, Бирлашган Араб Амирлиги, Жазоир, Судан, Тунис, Марокаш, Саудия Арабистони, Индонезия, Малайзия, Эрон, Покистон каби (жами 16 та) мусулмон мамлакати Ашуро куни – 19 августга тўғри келишини расман эълон қилди. Миср, Туркия, Ироқ ва Сурия каби саноқли мамлакатлар 18 август куни муҳаррамнинг 10 куни деб эълон қилишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати ҳар бир юрт аҳли ўз юртининг уламоларининг фатвосига амал қилишини ва иккиланишлар чиқармаслик зарур эканини алоҳида таъкидлайди.
Қолаверса, уламоларимиз муҳаррам ойининг ёлғиз ўнинчи кунида эмас, балки тўққизинчи ва ўн биринчи муҳаррам кунларини ҳам қўшиб рўза тутишни тавсия этганлар. Бу билан Ашуро кунининг фазилатини топишда шубҳа бўлмайди, иншаАллоҳ. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarМУНАЖЖИМЛИК ҲАРОМ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мунажжимлар башоратига ишонса бўладими? Яқинда турмуш қурамиз, балиқ буржи билан балиқ буржи тўғри келмас экан. Нима қилсак бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мунажжимлик ҳаром, унга ишониб бўлмайди. Балиқ- салиқ деган гап йўқ. Тақдирга имон келтирган инсон фол, бурж, мунажжимларга ишонмайди. Тавфиқ Аллоҳдан.