FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.09K photos
2.05K videos
4.42K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳажжуд намозига такбир айтиб ўқиладими ва қайси кунлари ўқилса мақсадга мувофиқ?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Такбир фақат фарз намозларга айтилади. Шундай экан, таҳажжуд намозига такбир айтилмайди. Таҳажжуд намозини имкон қадар ҳар кеча ўқиш афзал. Муайян ўқиладиган куни йўқ. Чунки унинг вақти ҳар кечада бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрати_набавия

Намоздан сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларини сўраб дуо қилсам бўладими?

YouTube | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
ҚИММАТГА СОТИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Декоратив ҳайвонлар - чиройли товуқ ва аквариум балиқлар савдоси жоизми? Агар қимматга олган бўлса, қимматга сотиши жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар алдов бўлмаса, албатта жоиз. Нархни бозор белгилайди. Шунга қиммат нархга олинган нарсани, яна қимматга сотиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАЗҲАБЛАРДА ФАРҚ БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Динимизда 4 та фиқҳий мазҳаб бор. Бизга бериладиган фатволар, илмлар ва намоз ўқишларда фарқ борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, ҳар бир мазҳабнинг ўз далилларию ҳукмлари бор ва уларни бир бирига қориштириб бўлмайди. Ҳар мазҳабнинг енгил ҳукмларини териб амал қилиш, айни ҳавойи нафсга эргашиш ва бу иш уламолар наздида ҳаром амалдир. Мужтаҳидлик даражасига етмаган кишининг вазифаси шу тўрт мазҳабнинг бирини тутиб, амал қилишдир. Бизнинг диёрларимизда 14 асрдан бери Ҳанафий мазҳабига амал қилинади. Юртимизда бу мазҳаб уламолари, китоблари, фатволари ва мазҳабга амал қилиш тажрибаси етарли бўлганидан юртимиз мусулмонлари ҳанафий мазҳабига эргашишлари шарт бўлади. Лекин Макка, Мадина ва шулар каби тўрт мазҳаб, уламолари ва китоблари топиладиган жойларда қайси мазҳабни танлаши ихтиёрий бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Исломий_ақида_дарслари

4-дарс Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатлари махлуқотларнинг зот ва сифатларига мухолифдир

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
10 АВГУСТДАН ЯНГИ ҲИЖРИЙ 1443 ЙИЛ БОШЛАНАДИ

2021 йил 10 август куни ҳижрий-қамарий ҳисобдаги янги йил – 1443 йил кириб келади ва унинг илк ойи муҳаррамнинг биринчи санаси бошланади. Одатда ушбу муносабат билан мусулмонлар бир-бирларини табриклашади.

Луғатда “муҳаррам” сўзи ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Демак, Муҳаррам ҳурматли ой экан.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг” (Тавба сураси, 36-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оятни шарҳлаб: “Бу тўрт ой – Зул қаъда, Зул ҳижжа, Муҳаррам ва Ражабдир...” деганлар (Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚЎШНИГА ОЗОР БЕРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз кўп қаватли уйларда турамиз. Фарзандларим каттаси олти, кичиги икки ёшда. Пастки қаватдаги қўшним болаларингиз дўппилаяпти, деб кўп шикоят қилади. Иложи борича фарзандларимни тинчлантириб туришга ҳаракат қиламан. Барибир болада, югуради, сакрайди уни устига ҳозир карантин кўчага чиқармаяпман. Шундай ҳолат қўшнига озор берганга ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Болаларни кундуз куни одатдаги ўйнашлари кечиримли бўлади. Лекин ҳамма одамлар ухлагандан кейин тунда бошқаларни безовта қилишса, бу қўшниларга озор беришдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖАМОАТГА КЕЧИКИБ ҚЎШИЛГАН ПАЙТДА САНО ДУОСИНИ ЎҚИЙМИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарз намозини иккинчи учинчи ракатларига келиб кўшилган пайтда сано дуосини ўқиймизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жамоат намозига кеч қолиб қўшилган киши агар имом жаҳрий қироат қилаётган пайтда қўшилса, санони ўқимасдан сукут қилиб туради. Имом намозни тугатиб салом бергандан сўнг имом билан бирга ўқий олмаган ракатларни ўқигани турганда санони ўқийди.

Агар имом махфий қироат қилаётган бўлса, такбири таҳримадан сўнг санони ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрати_набавия

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кимнинг уйида туғилганлар?

YouTube | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
БЕНАМОЗ ЭР БИЛАН НИКОҲ ЎЗ-ЎЗИДАН БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Кеча бир одам намозхон аёлнинг бенамоз эркак билан яшаши яхши эмас, орасидаги никоҳ ўз-ўзидан бузилади, дедилар. Шу ростми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Муслима аёл мусулмон эркак билан никоҳланиб яшаши мумкин. Муслималар кофир ёки ғайридин одамга никоҳлана олмайдилар. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра гуноҳ иш сабабли мусулмон одамни кофирга ҳукм қилинмайди. Шундай экан, Сизнинг эрингиз ҳозирда намоз ўқимаётган бўлсада у киши билан яшашингиз жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

78. САВДОДА ЁЛҒОН ИШЛАТИШ ОРҚАЛИ ТОПИЛГАН ПУЛ

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
РОССИЯДА ҲАЛОЛ МАҲСУЛОТ БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Россияда ҳалол ейдиган нарса борми? Бу ерда кўп вақтдан бери яшайдиганлар христианлар юртидаги ҳаво ва ҳаттоки сув ҳам ҳаром дейишди. Илтимос менга ёрдам беринг ўзимнинг юрагим сиқилиб кетди. Деярли ҳамма нарсаларни ҳаром деб ўзларича далиллар чиқариб беришди. Илтимос менга йўл кўрсатинг.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Россияда ҳам Америкада ҳам ҳайвон маҳсулотларидан бошқа сув, мева-чева, тухум, сут ва сут маҳсулотлари, балиқ, нонлар ҳалол. Гўшт ва товуқлар 2 та шарт билан, яъни, исломда ҳалол қилинган ҳайвонники ва мусулмон сўйиши билан ҳалол бўлади. Бундан ташқари ҳозирда кўп маҳсулотларда қулайлик учун ҳалол сертификатлар ҳам қўйиб чиқариладиган бўлган. Ана шуларга ҳам эътибор бериб яшасангиз, қийинчилик йўқ. Сиз турган жойингизга яқин жойлашган ислом маркази, мадраса ёки масжидига бориб маслаҳатлашинг. Яна ҳам кўпроқ маслаҳатлар оласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ВАКЦИНА ОЛИШНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ?

759-CАВОЛ: Ҳозирги кунда ҳамма жойда вакцина олишга тарғибот кетмоқда. Динимиз бунга қандай муносабат билдиради? Вакцина олишнинг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маълумки, соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари қарийб икки йиллик кузатишлар ва изланишлардан кейин коронавирус – COVID-19 касаллигидан сақланишнинг энг самарали воситаси вакцина олиш экани тўғрисида хулосага келдилар.

Динимизда инсоннинг жони, эътиқоди, ақли, моли ва обрўсини сақлаш муҳим кўрсатмалардир. Мана шу жиҳатларга зарар етадиган ҳолатларда шариатимиз зарарни даф қилиш сабабларини қўллашга буюради. Шундай экан вакцина олиш зарурати бир неча жиҳатлар билан таъкидланади.

Биринчидан, динимиз кўрсатмаларига кўра, Аллоҳ таоло ҳар бир дарднинг шифосини ҳам берган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:

ما أنزلَ اللهُ داءً إلَّا أنزلَ له شِفاءً أخرجه البخاري

“Аллоҳ таоло ҳар бир касалликка шифосини туширгандир” (Имом Бухорий ривоятлари).

Бошқа ҳадисда шундай баён қилинади:

قالَتِ الأعرابُ: يا رسولَ الله، ألَا نتداوَى؟ قال: نَعمْ، يا عبادَ اللهِ تداوَوْا؛ فإنَّ اللهَ لم يَضَعْ داءً إلَّا وضَعَ له شفاءً (رواه الإمام البخاري عن أُسامةَ بنِ شَريكٍ رَضِيَ اللَّهُ عنه).

Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан аъробийлар: “Эй, Аллоҳнинг Расули, даволанайликми?”, деб сўрашди. У Зот алайҳиссалом: “Ҳа, эй, Аллоҳнинг бандалари, даволанинглар. Чунки Аллоҳ ҳар бир касалликка даво яратгандир”, дедилар. (Имом Бухорий ривоятлари).

Иккинчидан, баъзи кишилар касал эмаслигини рўкач қилиб, вакцина олишга бепарво бўладилар, ваҳоланки шариатимизда беморликдан аввал ундан сақланишга буюрилган. Бу ҳақда уламоларимиз шундай деганлар:
الوقاية خير من العلاج
“Касалликдан сақланиш уни даволашдан яхшироқдир” (“Ал-Фиқҳул исломий ва адиллатуҳу” китоби).

Демак, бемор бўлмаган кимсалар ҳам касаллик тегишининг олдини олиши ва шунга сабаб бўладиган муолажаларни қилиши динимиз талабидир.

Учинчидан, динимиздаги асосий қоидалардан бири ўзига ҳам ўзгага ҳам зарар бермасликдир. Бу ҳақда Абу Саъид ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:

عن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه: أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:
"لا ضرر ولا ضرار" (رواه الإمام ابن ماجة).

“Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ”, деганлар (Имом Ибн Можа ривоятлари).

Демак, вакцинани олишимиз биринчи навбатда ўзимизнинг соғлигимиз, қолаверса, яқинларимизнинг соғлигини сақлашга сабаб бўлади.

Хулоса шуки, ҳозирги кунда давлатимиз томонидан фуқароларимизга етказиб берилаётган вакциналарни олишимизга динимиз рухсат беради. Эмланиш шаръан жоиз, чунки бу даволанишнинг бир кўринишидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ВАКЦИНА ТАРКИБИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзилар вакцинанинг таркибида ҳаром нарсалар борлигини айтмоқда. Шундай вакцинадан фойдаланиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Баъзи кишиларнинг вакцина таркибида ҳаром маҳсулотлар борлиги ҳақидаги гаплари ҳеч қандай илмий далиллар билан исботланмаган. Мабодо вакцина таркибида ўшандай қўшимчалар бўлган тақдирда ҳам, у моддалар кимёвий реакциялар натижасида ўз аслини бутунлай йўқотган бўлса, унинг ҳаромлиги қолмайди ва ундан фойдаланиш жоиз бўлади. Буни шариатимизда истиҳола (яъни, бир моддани бутунлай таркиби ўзгариб, бошқа нарсага айланиб кетиши) дейилади. Шу қоидага биноан, дорилар таркибида ўз асли – ҳаромлигини йўқотган моддалар бўлса-да, улардан фойдаланиш мумкин.

Қолаверса, Мисрдаги "Дорул-ифто" фатво уюшмаси, Бирлашган Араб Амирликларидаги Исломий ишлар идорасининг Шаръий фатво кенгаши ва дунёдаги бошқа йирик фатво ҳайъатлари коронавирусга қарши вакциналарда ҳаром ҳукмидаги маҳсулотлар қўшилган бўлса ҳам истиҳола қоидасига биноан мусулмонлар учун эмланиш жоиз бўлиши ҳақида фатво чиқарганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрати_набавия

Пайғамбаримизни яхши кўриш учун нима қилишимиз керак? Яхши кўришни хоҳлайман, аммо ўзим хоҳлагандек яхши кўра олмаяпман. Суннатларига амал қилмайман, эринчоқлик қиламан. Маслаҳат беринг, нима қилишим керак?

Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва видео дарсликларни кузатиб боринг

YouTube | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
АВРАТНИ УШЛАСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Авратни ушласа таҳорат бузиладими? Бурун қоққанда тушадиган балғамга қўл тегишичи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизда авратни ушлаш сабабли таҳорат бузилмайди. Бурун қоққанда тушадиган балғамга қўл тегиши ҳам таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГИПС БЎЛГАН АЪЗО БИЛАН ҒУСЛ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Оёги синиб гипс бўлса қандай ғусл килиш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оёқ, қўл ёки бирор аъзо гипс қилинган бўлса ёки бирор жароҳат (сув тегса жароҳатга зарар етиши ёки тузалиши кечикиб кетишидан хавф қилиб) боғлаб қўйилган бўлса ғусл ва таҳоратда ўша аъзодан бошқа жойлар ювилади, гипс ва боғич устига тўлиқ масҳ тортилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрати_набавия

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг оталари Абдуллоҳ қачон ва қаерда вафот этган?

Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва видео дарсликларни кузатиб боринг

YouTube | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin