АЁЛИГА ҲАЙЗ ҲОЛАТИДА ЯҚИНЛИК ҚИЛИБ ҚЎЙСА, ГУНОҲ БЎЛАДИМИ?
#ҳайз #эр_хотин_муносабатлари
❓552-CАВОЛ: Aёлига ҳайз келганини билмай алоқа қилиб қўйса, гуноҳ бўладими? Агар гуноҳ бўлса, уни ювиш учун эр-хотин нима қилишлари керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳайз кўраётган аёли билан жинсий яқинлик қилиш гуноҳи кабира ҳисобланади. Хотин киши ҳайз кўраётган пайтда эр унга жинсий яқинлик қилиши Исломда ҳаром саналган амаллардандир. Аллоҳ таоло айтади: «Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: «У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Уларга пок бўлмагунларича яқинлашманглар. Агар пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади», деб айт» (Бақара сураси, 222-оят).
Аёл ҳайз кўраётган вақтида унга яқинлик қилиш ушбу оятга биноан ҳаром қилингандир. Бу ишга мубтало бўлган киши Аллоҳга истиғфор айтиб, тавба қилиши ва бу ишга қайтмаслиги лозим бўлади. “Ал-Баҳрур-роиқ” китобида шундай дейилади: “Ҳайз кўраётган аёлининг фаржига ўз ҳоҳши билан, онгли равишда ҳаром эканини била туриб жимоъ қилиш гуноҳи кабирадир. Аммо билмасдан ёки унутган ҳолда ёки мажбурланган ҳолда жинсий алоқа қилса гуноҳи кабира эмас. Бу инсон истиғфор айтиб тавба қилиши лозим. Бир динор (4,25 гр тилло ёки унинг қийматига тўғри келади) ёки ярим динор миқдорида садақа қилиши мустаҳабдир. Агар ҳайз қонининг рангги тўқ қизил бўлса бир динор, сариқ рангда бўлса ярим динор. Бунга қуйидаги Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис далолат қилади:
"إذا واقع الرجل أهله وهي حائض إن كان دما أحمر فليتصدق بدينار وإن كان أصفر فليتصدق بنصف دينار" (رواه أبو داود عن ابن عباس رضي الله عنه)
“Киши аёлини ҳайз кўраётган вақтида жимоъ қилса, агар қизил қон бўлса, бир динор садақа қилсин. Агар сариқ рангда бўлса, ярим динор садақа қилсин". (Имом Абу Довуд ривоятлари) (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️