УМРА УЧУН МЕҲМОНХОНАДАН ЭҲРОМГА КИРИШ
#Ҳаж_умра
❓1643-САВОЛ: Умра амалларини бажариб бўлгач, қайтадан умра қилмоқчи бўлган киши Танъим (Оиша розияллоҳу анҳо масжидлари)га бормасдан меҳмонхонанинг ўзидан эҳромга кириб умра амалларини бажарса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, умра учун меҳмонхонадан ният қилинмайди. Балки ниятни Танъимдаги Оиша розияллоҳу анҳонинг масжидларида қилинади. Бунда эҳром кийимларини меҳмонхонада киядими ёки Оиша онамизнинг масжидларида киядими фарқи йўқ. Муҳими умрага ниятни ўша масжидда қилиниши ва "лаббайка"ни айтилишидир. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизнинг акаларига Оиша онамизни умра қилишлари учун Танъимга олиб бориб, ўша ердан эҳромга киришни буюрганлар.
Шунинг учун Маккада турган зиёратчи Ҳарам ҳудудидаги меҳмонхонадан эҳром кийиб, умрага ният қилса, зиммасига жарима лозим бўлади. Лекин ҳали умра амалларига киришмаган бўлса, Оиша онамизнинг масжидларига бориб, қайтадан умрани ният қилса, жаримадан халос бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

УМРАНИ ТУГАТГАЧ УЗРЛИ БЎЛГАНИ МАЪЛУМ БЎЛСА
#Ҳаж_умра
❓1645-САВОЛ: Мен умра амалларини адо қилиб, меҳмонхонага қайтганимда, узрли бўлганимни билдим. Аммо қон қачон келганини билмайман, балки умра вақтида қон кўргандирман. Мен бу ҳолатда қандай йўл тутаман?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қон келганини тавофдан аввал ёки тавоф асносида сезмаган бўлсангиз, умрангиз дуруст бўлади ва сизнинг зиммангизга ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Чунки бундай ҳолатда ҳайз аёл қонни кўрган вақтидан бошланади. Валлоҳу аълам.

ЭҲРОМГА КИРИШДА ХУШБЎЙЛИК ВОСИТАЛАРИНИ ИШЛАТИШ
#Ҳаж_умра
❓1646-САВОЛ: Эҳромга киришдан аввал қўлтиқ терлашга қарши воситалардан фойдаланиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умра ёки ҳаж қилиш учун эҳромга киришдан аввал ғусл қилиш, хушбўйланиш каби амаллар суннат ҳисобланади. Шунингдек, саволда сўралган воситалардан фойдаланиш ҳам мумкин. Чунки бу ҳам покланиш ва хушбўйланишнинг бир тури ҳисобланади. Аммо эҳромга киргандан кейин ундан чиққунига қадар хушбўйлик воситаларни ишлатиш мумкин эмас. Агар эҳромда хушбўйлик ишлатса, ҳолатга қараб қўй сўйиши ёки садақа бериши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

УЗРЛИ АЁЛЛАРНИНГ МАСЖИДУЛ ҲАРАМНИНГ ЁНИДА ЮРИШЛАРИ
#Ҳаж_умра
#аёлларга_оид_масала
❓1649-САВОЛ: Узрли аёллар Масжидул Ҳарам дарвозалари ташқарисида юришлари мумкинми? Жамоат намозларида шу ерларгача саф бўлади.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Масжидул Ҳарамнинг асосий дарвозаларидан ташқаридаги майдонларда ҳайз ёки нифос кўрган аёллар юришлари дуруст. Чунки бу жойлар имомга иқтидо қилиб намоз ўқиш жиҳатидан масжид ҳудуди ҳисоблансада, ҳайз ва нифосли аёллар учун масжиддан ташқари жой, деб эътиборга олинади. Валлоҳу аълам.

ҲАЖ УЧУН ҚАЕРДАН ЭҲРОМГА КИРИЛАДИ?
#Ҳаж_умра
❓1651-САВОЛ: Ҳаж сафарига борганимизда умра амалларини бажариб бўлгач, ҳаж кунлари келганида баъзилар эҳромга кириш учун Танъимга чиқиб эҳромга киришди. Биз эса, меҳмонхонада эҳромга кирдик. Уларнинг қилган ишлари тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маккада турган зиёратчи учун ҳаж ва умрага эҳром боғлаши турли жойдан бўлади. Ҳаж учун Ҳарам ҳудудидан (яъни турган меҳмонхонасидан) эҳромга кирса, умра учун Танъимдаги Оиша розияллоҳу анҳо номларидаги масжидга бориб эҳромга киради. Бу вожиб амал саналади. Шунга биноан сизлар тўғри қилгансиз, Танъимга бориб ҳаж учун эҳромга кирганлар эса вожиб амални тарк қилишган ва бу ҳолат қўй сўйишни лозим қилади. Бу хатони тўғрилаш учун ҳарам ҳудудига қайтиб кириб, қайтадан ҳажни ният қилади ва лаббайка айтади. Шу билан қон чиқариш жаримасидан қутилади. Валлоҳу аълам.

ИШ ЮЗАСИДАН ЖИДДАГА БОРГАН КИШИ УМРА ҚИЛМОҚЧИ БЎЛСА, ҚАЕРДАН ЭҲРОМГА КИРАДИ?
#Ҳаж_умра
❓1652-САВОЛ: Иш юзасидан Жидда шаҳрига сафар қилишимизга тўғри келди. Ишларни тугатгач умра қилишни ният қилдим. Шунда эҳромга кириш учун мийқотга бориб келаманми ёки ўша ердан эҳромга кириб ибодатга киришавераманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жиддага умра ёки ҳаждан бошқа ҳар қандай иш билан келинса ва асосий мақсади шу иш бўлиб, ишим битгач, умра ҳам қилиб оламан деган мақсади бўлса, бу ҳолда Жиддага эҳромсиз кириш мумкин. Ишлари битгандан кейин умра қилмоқчи бўлса, хоҳласа, Жидданинг ўзидан, хоҳласа, Танъимдаги Оиша розияллоҳу анҳонинг номларидаги масжиддан эҳромга киради. Чунки бу одам иш юзасидан Жиддага кириши билан ўша ерлик одамга айланиб қолади. Жидда мийқот билан ҳарамнинг ўртасидаги жой ҳисобланиб, бу жойлар фиқҳ китобларида “Ҳилл” деб аталади. Ҳиллда яшовчилар умра ёки ҳаж қилиш учун юқорида айтилгандек эҳромга кирадилар. Аммо асосий мақсади умра қилиш бўлиб, орада ишларини ҳам битириб кетишни мақсад қилган бўлса, бирламчи мақсади умра бўлгани учун у Жиддага кирмай туриб, мийқот ташқарисидан эҳромга кириши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

ҲАЖ ЗИЁРАТИДА УМРА ҚИЛГАНДАН КЕЙИН ҲАЖ ҚИЛА ОЛМАСА
#Ҳаж_умра
❓1655-САВОЛ: Таматтуъ ҳаж қилиш мақсадида умра қилсаю умрани адо қилиб бўлгандан кейин, эҳромдан чиққач ҳаж қилишга кўзи етмасдан Маккадан чиқиб, ўз юртига қайтиб келса, унинг ҳукми қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, у ҳаж қилган ҳисобланмайди, лекин ҳаж қилмай қайтгани учун гуноҳкор саналмайди ва зиммасига ҳеч нима лозим бўлмайди.
Зеро таматтуъ ҳажида зиёратчи мийқотдан Маккага умра қилиш учун эҳром боғлаб боради. Умрани бажариб бўлгандан кейин эҳромдан чиқиб, то тарвия (Зулҳижжанинг 8-куни)гача эҳромдан чиққан ҳолда юради. Тарвия куни ҳаж учун эҳромга киради ва ҳаж амалларини бажаришга киришади. Таматтуъ ҳажининг мазкур таърифидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, зиёратчи умрани тугатгач, ҳаж қилишга кўзи етмай, ватанига қайтса, у ҳажга эҳром боғламагани учун унинг зиммасига ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди.
Валлоҳу аълам.

МАДИНАДАН ЖИДДАГА ЭҲРОМСИЗ БОРИШ
#Ҳаж_умра
❓1657-САВОЛ: Умра зиёратига борганимизда биринчи бўлиб умра амалларини бажариб олдик. Сўнг Мадинага бордик. Қайтишда Жидда шаҳри орқали Ўзбекистонга қайтдик. Шу ҳолатда мийқотдан эҳромсиз ўтганимиз учун гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда гуноҳкор бўлмайди ва ҳеч қандай жаримага лозим бўлмайди. Чунки миқотдан ўтаётган киши Макка шаҳри ёки ҳарамга киришни қасд қилмасдан бошқа жойга боришни мақсад қилса, ҳаж ёки умрага эҳром боғлаши вожиб бўлмайди. Демак, Маккадан бошқа, масалан, Жидда, Хуллайс каби шаҳарларга бориш мақсадида мийқотдан ўтадиганлар эҳромга кирмайдилар. Валлоҳу аълам.

ТАВОФДА ҚЎЛЛАРНИ ОЧИБ ДУО ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра
❓1661-САВОЛ: Тавоф асносида қўлларни дуога очиб ҳожатларини сўраб кетишнинг зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавоф асносида дуо ва зикрлар қилиш мустаҳаб амал саналади. Шу боис тавоф қилаётган инсон турли хил беҳуда гап-сўзларни тарк этиб, дуо ва зикрлар билан машғул бўлиши афзалдир. Зеро тавоф асносида қилинган дуолар ижобат бўлиши ишончли манбаларда айтилган. Дуо ўқишда қўлларини очиб, дуо қилиши ҳам дуруст. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларини кўтариб дуо қилганликлари ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар келган бўлиб, улар муайян бир ҳолатга чекланган эмас. Валлоҳу аълам.

ТАВОФДА БАЛАНД ОВОЗДА ДУО ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра #дуо
❓1662-САВОЛ: Тавоф асносида баланд овозда зикр ва тиловат қилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавоф асносида ўқиладиган дуо ва зикрларни паст овозда айтиш мустаҳабдир. Агар зиёратчи баланд овозда зикр ва дуо қилиши орқали бошқаларнинг хаёлини бузиб, ибодатидан чалғитса, паст овозда ўқиш вожибга айланади. Валлоҳу аълам.

ЭҲРОМДА ДАВОЛАНИШ
#Ҳаж_умра
❓1666-САВОЛ: Эҳромлик ҳолатида оғриқ қолдирувчи укол олиш ва свеча қўйиш, пластир ёпиштириш ва таблетка ичиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги шахс даволанишига монелик йўқ. Шу боис зиёратчи эҳромдаги ҳолида даволанса, унинг зиммасига бирор нарса вожиб бўлмайди. Чунки укол, дори, свеча каби даволаниш воситаларининг бирортасида хушбўйлик йўқ. Бўлган тақдирда ҳам бу иш даволаниш бўлгани учун гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

АЁЛ УЗРИНИ ТЎХТАТИШ УЧУН ДОРИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра #аёлларга_оид_масала
❓1669-САВОЛ: Шариатда ҳайзни тўхтатиш учун укол ёки таблетка дорилардан фойдаланиш мумкинми? Умра ва Ҳаж сафарида айрим аёллар шунга мажбур бўлиб қолишмоқда.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл кишининг ҳайз кўриши табиий ва фитрий ҳолатдир. Фитрий ҳолатни вақтидан олдин тўхтатиш ёки тугатиш аёл саломатлигига зарар етказиши мумкин. Шу сабабли, ҳайзни тўхтатувчи дориларни истеъмол қилиш соғлиққа зарарли бўлса, улардан фойдаланмаслик лозим.
Лекин шунга қарамай дори ичилса ва ҳайз келмаса, аёл пок ҳисобланади ва унга покликка тегишли барча ҳукмлар жорий бўлади. Демак, бу ҳолатда тавофни адо этиши тўғри бўлади. Валлоҳу аълам.

СОҲИБИ УЗР ҲОЖИНИНГ ҲАРАМДАГИ ҲОЛАТИ
#Ҳаж_умра #соҳиби_узр
❓1670-САВОЛ: Пешоб тутолмайдиган аёл таглик тутади. Масжидулҳаромдан ташқарига чиқиб таҳорат олиб келса ҳарамни ёпиб қўйишяпти. Жойига қайтиб киролмаяпти. Шунинг учун ҳарам ҳудудида, пешоб теккан таглик билан истинжосиз (тагликни алмаштирмаган ҳолда) таҳорат олса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пешоб тўхтамай келиб турса ва битта намозни вақти чиққунича пок ҳолатда ўқиб олишнинг имкони бўлмаса, бундай шахс соҳиби узр бўлади. Бундай ҳолатда аёл киши таглик тутиб олган бўлиб, намоз вақтида алмаштириб олгани билан намоз ичида яна пешоб келиб, тагликни нажосат қилиб қўяётган бўлса, алмаштириш шарт эмас, шу ҳолатда намоз ўқийверади.
Агар пешоб гоҳ-гоҳида келиб, битта намозни пок ҳолатда ўқиш имкони бўлса, намоз ўқишдан аввал тагликни тозасига алмаштириб олади. Чунки нажосат теккан кийим билан намоз ўқиш мумкин эмас. Чиққан пешоб фаржига ёки бошқа аъзосига танга миқдоридан кўп теккан бўлса, сув билан ювиши вожиб бўлади. Шунинг учун ташқарига чиқиб, мукаммал таҳорат олиб, кейин намоз ўқийди. Бу ҳолатда ҳарамга қайта кира олмаслик узр бўла олмайди. Чунки Ҳарам намоз вақтидагина ёпилиб, бошқа вақтда очиқ туради. Яъни қайтиб кириши мумкин. Валлоҳу аълам.

АРАФОТДА АЁЛЛАРНИНГ НАМОЗИ
#Ҳаж_умра
❓1671-САВОЛ: Арафотда аёлларнинг пешин ва асрни жамлаб ўқиш тартиби қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Арафотда аёллар пешин ва аср намозларини эркаклар билан бир хил тарзда, яъни пешин вақтида пешин ва асрни жамлаб ўқийдилар. Ёлғиз ўқишлари ҳам ёки имомга иқтидо қилиб, жамоат билан ўқишлари ҳам мумкин. Мазҳабимиз уламолари ҳар иккисига ҳам рухсат беришган. Фақат жамоат бўлгандаги шарт шуки, имомликка ўтаётган киши аёлларга ҳам имом бўлишни ният қилган бўлиши лозим. Валлоҳу аълам.

ЭҲРОМДА ЮЗГА КРЕМ СУРТСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра
❓1677-САВОЛ: Эҳромда юзни қуёш нуридан сақловчи крем суртса нима бўлади? Уни озроқ хушбўй ҳиди ҳам бор.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Крем асли хушбўйлик учун эмас, юз терисини яхшилаш учун тайёрланган бўлиб, хушбўй ҳидли бўлмаса, уни ишлатиш жоиз. Аммо крем хушбўйлик учун мўлжалланган бўлса, уни эҳромли ҳолатда ишлатиш жоиз бўлмайди ва ишлатган тақдирда жонлиқ вожиб бўлади.
Шуни таъкидлаш керакки, саволда сўралгандек терини парваришлаш учун тайёрланган кремнинг озгина хушбўй ҳиди бўлса, унинг ҳукми фойдаланувчининг ниятига боғлиқ бўлади. Агар бадани ёки юз терисини парваришлаш учун ишлатса, жоиз ва зиммасига ҳеч нарса лозим бўлмайди. Аммо ундан хушбўйланиш мақсадида фойдаланса, зиммасига каффорат лозим бўлади. Шунга кўра, эҳромда имкон қадар хушбўй кремлардан фойдаланмаслик мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

ҲОЖИЛАР ҲАЙИТ НАМОЗИНИ ЎҚИЙДИЛАРМИ?
#Ҳаж_умра #намоз
❓1689-САВОЛ: Ҳожилар қурбон ҳайити куни ҳайит намозини ўқийдиларми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳожилар арафа куни Арафотда туриб, шом вақтида Муздалифага юрадилар. Ҳайит куни бомдод намозини ўқиб, Минога йўл оладилар. Улар ҳайит намозини ўқимайдилар. Фақиҳларимиз “Ҳожининг зиммасида ҳажнинг арконлари борлиги туфайли шариат улардан ҳайит намози ўқишни соқит қилган”, деганлар. Шу боис ҳожилар ҳайит намози ўқимайдилар. Валлоҳу аълам.

МАСЖИДУЛ ҲАРОМДА УХЛАСА, ТАҲОРАТИ СИНМАЙДИМИ?
#Ҳаж_умра
❓1714-САВОЛ: Масжидул ҳаромда намозларни жамоат билан ўқиб, кейинги намоз вақтини кутиб ўтирганимизда, айрим ҳожиларимиз ётган ҳолда ухлаб қолиб, кейинги намозга азон айтилганда, таҳорат қилмай намоз ўқишаётганига гувоҳ бўлдим. Бунинг хукми динимизда қандай? Чунки ухлаш таҳоратни бузади деб ўқиганмиз ва шунга амал қиламиз. Ёки масжидул ҳаромда айрим ҳукмлар ўзгарадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабига кўра, бирор нарсага суяниб, ёки ёнбошлаган ҳолда ухлаш таҳоратни синдиради. Бу ҳукм масжидул ҳаромга ҳам тегишли. Сиз айтган ҳожилар ерга ёнбошлаган ҳолда ухлаган бўлсалар, таҳоратлари синади. Лекин кўзини юмиб, ухламасдан, зикр қилиб ётадиганлар ҳам бўлади. Агар шундай қилган бўлсалар, табиийки таҳоратлари синмайди.
Масжидул ҳаромда дунёнинг турли нуқтасидан келган зиёратчилар ибодат қилади. Уларнинг ичида илмли инсонлар билан бир қаторда ибодатга энди кирган, шаръий ҳукмларни яхши ўзлаштирмаганлар ҳам бўлади. Уларнинг қилаётган ишини кўриб, анавилар қиляпти-ку, демак, нотўғри эмас эканда, деб қилиб кетавермаслик керак. Қолаверса, у ерда турли мазҳаб одамлари ибодат қилади. Айрим мазҳабларда ухлаш, бадандан қон чиқиш каби ишлар таҳоратни синдирмайди. Аммо бизнинг мазҳабимизда ҳар иккиси ҳам таҳоратни бузади ва бунга уламоларимиз бир қанча ҳадисларни далил ўлароқ келтирганлар.
Шу боис, улуғ маконларга ибодатга отланаётган одамлар: хоҳ эркак, хоҳ аёл киши бўлсин, шаръий ҳукмларни билиб олиши ёки биладиган одам ҳамроҳлигида бориши мақсадга мувофиқ бўлади. Акс ҳолда ибодат қиламан деб, гуноҳга ботиши ҳеч гап эмас. Валлоҳу аълам.

МАСЖИДДА САФЛАРНИНГ УЗИЛИШИ
#Ҳаж_умра #намоз
❓1720-САВОЛ: Кўпчиликка маълумки, Масжидул ҳаромда эҳромсиз, одатий кийимдаги одамни пастки қаватга киритилмайди. Улар юқори қаватларда намоз ўқишади. Шу ҳолатда пастки қаватда, Каъба атрофида эҳромдаги одамлар тўлмай, анча жой очиқ қолиб, бошқа жойдаги одамларнинг сафига уланмай қолади. Шунда орқадаги ва юқори қаватдаги одамларнинг намози намоз бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидул ҳаром ва бошқа барча масжидларнинг ичи битта ҳудуд ҳисобланади. Шунинг учун масжиднинг ичига кирган инсон модомики, имомдан олдинга ўтиб кетмаган бўлса, иқтидоси дуруст бўлиб, намози намоз бўлади. Сафнинг узилганлиги иқтидога зарар бермайди, аммо бу ҳолат узрсиз бўлса, намоз макруҳлик билан адо бўлади. Масжидул ҳаромда сиз айтган ҳолат зарурат туфайли бўлгани учун макруҳлик ҳам кўтарилади.
Аммо масжиддан ташқарига чиқилганда, саф албатта, уланган бўлиши шарт. Масалан, бир инсон масжид ташқарисидаги сафга қўшилмай, узоқдан, меҳмонхона ичидан, йўллардан туриб, масжид ичидаги имомга иқтидо қилса, ножоиз бўлади ва намози ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

ВИДОЛАШУВ ТАВОФИДАН КЕЙИН ТАВОФ ЁКИ БОШҚА ИШЛАР ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра
❓1729-САВОЛ: Бир ҳамсафарим менга видолашув тавофини қилиб бўлгандан кейин то ватанга қайтгунича савдо сотиқ қилинмайди, Масжидул ҳаромга кирилмайди, тавоф қилинмайди, намозларни ичкарига кирмай, ташқарида ўқиб турилади, деб айтиб қолди. Шу гап тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу гап тўғри эмас. Савдо сотиқ ёки бошқа бирор иш билан машғул бўлиш видолашув тавофини йўққа чиқариб қўймайди. Шунингдек, Масжидул ҳаромга кириш, Каъба қаршисида намоз ўқиш, тавоф қилиш ҳам, албатта, мумкин. Валлоҳу аълам.

УМРАДА САЪЙ ҚИЛМАСЛИК
#Ҳаж_умра
❓1773-САВОЛ: Умрага борган киши, етти марта тавофни қилиб бўлгач, толиқиб қолиб, Сафо ва Марва орасида саъйни қилмай, меҳмонхонага кетиб қолса, нима қилиши лозим бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу одам меҳмонхонада бироз ором олгач, ҳарамга қайтиб, саъйни қилиши вожиб бўлади. Чунки Сафо ва Марва орасида етти марта саъй қилиш умранинг вожибларидан саналади. Шунинг учун умра қилаётган одам тавофдан кейин саъйни тугатмагунча эҳромдан чиқа олмайди. Агар саъйдан олдин сочини олдириб, эҳромдан чиққан бўлса, ўз вақтидан олдин эҳромдан чиққани учун, зиммасига бир жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Шу билан бирга саъйни қилиши ҳам лозим бўлади. Агар кекса ёки беморлиги туфайли ўзи юришга қийналса, аравада саъй қилса ҳам жоиз бўлаверади. Валлоҳу аълам.