FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#савоб #амал

Биз кичик деб ўйлайдиган, аслида савоби улуғ амаллар!

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1445_йил

Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил
Ражаб ойининг 1-куни 2024 йил 13-январь шанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
ИШХОНАДА АЛЛОҲНИ ЗИКР ҚИЛСА БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда эшитиб қолдим "ишхонада тасбеҳ санаб зикр қилиш ҳаром" экан, яъни ишчи пулни ишлаганига оларкан. Шу гап қанчалик тўғри? Ишда бўш вақтида зикр қилса ва намоз ўқиса бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор ишга ёлланган инсон ўзига бириктирилган ишни қилмасдан бошқа иш билан, ҳаттоки у Аллоҳнинг зикри бўлса ҳам, шуғулланиб ўтириши жоиз эмас. Аммо ишдан бўш вақтда зикр қилиши мумкин ва афзал. Муҳими ишингизга зикр ва тасбеҳларингиз ва тиловатларингизу-салавотларингиз ҳалақит қилмасин, яъни қўл меҳнатда, қалб Аллоҳда бўлсин. Чунки сизга иш берувчи муайян бир ишни қилишингиз учун ҳақ тўлайди. Фарз ибодатлар бундан мустасно. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 ЖУМА СУҲБАТИ
МАВЗУ: ҲАЛОЛ ТАДБИРКОР – ЮРТ ТАЯНЧИ!

🗣 Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ –
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

🗣 Ҳабибуллоҳ домла ЖЎРАБОЕВ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази мутахассиси

1️⃣. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Киши ўз қўл меҳнати билан топганидан кўра яхшироқ ва покизароқ таом емайди" деган ҳадисларига қандай касблар киради, бугунги кундаги замонавий касблар ҳам кирадими?

2️⃣. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Ҳалол касб қилиш тоғни кўчиришдан оғирдир”, деган сўзларининг мазмунини шарҳлаб берсангиз.

3️⃣. Ризқ борасида инсонларнинг тушунчаси турлича. Айримлар бу борада дангасаликка, танбаликка кетса, баъзилар муккасидан кетиб эртаю кеч ишлайди. Бу борада энг яхши кўрсатма қандай?

4️⃣. Ризқ талаб қилишда мўмин банда аввало қандай ниятда бўлиши лозим?


🌐 FULL HD

#Жума_суҳбатлари #juma_suhbati

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
РАЖАБ ОЙИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ
#фазилатли_амаллар

1159-CАВОЛ: Ражаб ойи, унинг фазилати ҳақида маълумот берсангиз. Унда қандай ибодатлар қилинади?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардан бири ҳисобланади. Зеро, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади. Жоҳилият даври араблари бу ойни улуғлагани ва ҳурматлагани боис шу ном билан аталган.

Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Рамазон ойидан сўнг тутган рўзаларини қабул бўлишини Аллоҳ таолодан сўрашар эди. Ражаб ойи келганда эса, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Набий алайҳиссаломдан ҳадис ҳам ривоят қилинган:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ. قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ" (رواه الإمام ابن عساكر والبيهقي)

яъни: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган).

Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғнаа Рамазона”.

Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган:

عن عَامِرِ بْنِ شِبْلٍ رضي الله عنه، قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا قِلابَةَ رضي الله عنه، يَقُولُ: "فِي الْجَنَّةِ قَصْرٌ لِصُوَّامِ رَجَبٍ" (رواه الإمام البيهقي).

яъни: Омир ибн Шиблдан ривоят қилинади, Абу Қилоба разияллоҳу анҳудан эшитдим, у зот айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).

Мазкур ҳадисдан Ражаб ойи бошқа ойлардан фазилатли экани, унда тутилган нафл рўзаларнинг ажри кўпайтириб берилиши маълум бўлмоқда. Шундай экан, имкони бор кишилар Ражаб ойидан бошлаб, нафл рўзаларни тутиб, Рамазон рўзасига ўзларини тайёрлаб боришлари мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда Ражаб ойининг муайян кунини хосламасдан, ҳар ким ўз куч-қуввати ва имкониятидан келиб чиқиб рўза тутишлари мумкин. Лекин бунинг учун муайян кунни белгилаб, ушбу иш шариат кўрсатмаси деб, одат қилиб олиш ҳамда бунга далил сифатида турли тўқима ҳадисларни ривоят қилиш тўғри эмас. Айниқса, Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечасида “Рағоиб намози”ни адо этиш борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима бўлиб, унга амал қилинмайди. Чунки унинг бидъат эканини Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий каби муҳаққиқ уламоларимиз томонидан очиқ-ойдин айтиб ўтилган (манба: “Баҳрур-роиқ”, “Раддул Муҳтор”, “ал-Осорул марфуъа фил-ахборил-мавзуа” китоблари).

Демак, биз Ражаб ойидан Рамазон ойига тайёргарликни бошлаб, имкон борича нафл намозлар, рўзалар, хайру эҳсон ва шу каби яхшиликларни кўпайтиришимиз айни муддао бўлади. Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан ўқилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ХУШХАБАР: ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ФИҚҲ ВА АҚИДАГА ОИД ИХТИЛОФЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ” номли китоб нашр этилди.

🔹Китобда кўп йиллардан бери халқ орасида муаммоли бўлиб келаётган фиқҳий ва ақидавий масалалар содда ва илмий асосланган услубда ёритилган.

🔸Ушбу китобда “Пайпоққа масҳ тортишнинг ҳукми”, “Қон чиқиши сабабли таҳоратнинг синиши”, “Фотиҳадан кейинги “омин”ни жаҳрий айтишнинг ҳукми”, “Рукудан аввал ва кейин қўл кўтариш”, “Намоздан кейин тиловат қилиш”, “Эркак ва аёлларнинг намоздаги фарқлари”, “Аёлларнинг қабристонга бориши” каби фиқҳий масалалар билан бирга “Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларини тушуниш”, “Аллоҳ таолонинг макондан беҳожат экани”, “Васила қилиш”, “Қуръон тиловати савобини ўтганларга бағишлаш”, “Авлиёларнинг каромати” каби долзарб ақидавий масалалар батафсил ёритилган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

📖 Китобнинг ҳажми: 408 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ 
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 65 000 сўм

Мурожаат учун:

☎️ +998917806633
📨 Фатво маркази
📍 Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​АРАФОТДА ПЕШИН ВА АСРНИ ЖАМЛАБ ЎҚИШДА ПЕШИННИНГ ИККИ РАКАТ СУННАТИ ЎҚИЛАДИМИ?
#Ҳаж #намоз

1160-CАВОЛ: Биламизки, ҳожилар Арафа куни Арафот водийсида пешин ва аср намозини жамлаб ўқийдилар. Ана шунда пешиндан кейин унинг икки ракат суннати ҳам ўқиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу ҳолатда пешиннинг фарзидан кейинги икки ракат суннат ўқилмайди. Яъни пешиннинг азонидан кейин жамоат аввал пешиннинг тўрт ракатли суннатини ўқийди Кейин муаззин такбир айтади ва жамоат пешиннинг фарзини ўқийди. Фарзни ўқиб бўлгач, такбири ташриқни айтади, сўнгра муаззин аср учун такбир айтади ва жамоат аср намозини ўқийди. Чунки бу масала ҳадис ва фиқҳий китобларида шундай баён этилган ("Иршодус сорий", "Мажмаул анҳур" ва "Дурарул ҳукком" китоблари).

“Саҳиҳи Муслим”да ҳаж ибодатидаги амаллар борасида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда жумладан шундай дейилган:

ثُمَّ أَذَّنَ، ثُمَّ أَقَامَ فَصَلَّى الظُّهْرَ، ثُمَّ أَقَامَ فَصَلَّى الْعَصْرَ، وَلَمْ يُصَلِّ بَيْنَهُمَا شَيْئًا

“(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) Сўнг азон ва иқомат айттириб, пешинни ўқидилар. Кейин яна иқомат айттириб, асрни ўқидилар. Иккисининг орасида ҳеч қандай намоз ўқимадилар”. (Имом Муслим ривояти).

“Раддул муҳтор” китобида шундай дейилади:

وَلَمْ يُصَلِّ بَيْنَهُمَا شَيْئًا أَيْ وَلَا السُّنَّةَ الرَّاتِبَةَ (قَوْلُهُ عَلَى الْمَذْهَبِ) وَهُوَ ظَاهِرُ الرِّوَايَةِ، وَهُوَ الصَّحِيحُ فَلَوْ فَعَلَ كُرِهَ وَأَعَادَ الْأَذَانَ لِلْعَصْرِ لِانْقِطَاعِ فَوْرِهِ فَصَارَ كَالِاشْتِغَالِ بَيْنَهُمَا بِفِعْلٍ آخَرَ

“Зоҳирур ривояга кўра икки намоз(пешин ва аср) орасида ҳеч қандай намоз ўқимайди. Яъни суннат намозни ҳам ўқимайди. Саҳиҳ гап мана шудир. Агар суннатни ўқиб қўйса, макруҳ бўлади ва аср намози учун қайта азон айтади. Чунки икки намоз орасини бошқа иш бажариш билан узиб қўйган бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ҳайдовчи #юк

Ҳайдовчи юкка жавобгар бўладими?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#ҳайдовчи #юк

Ҳайдовчи юкка жавобгар бўладими?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ФАРЗ ЁКИ ВОЖИБ НАМОЗИНИ ЎҚИБ ТУРГАНИДА, НАМОЗ ВАҚТИ ЧИҚИБ КЕТИШИ
#намоз #қазо

1161-CАВОЛ: Мен витр намозини кечани охирида ўқиётган эдим, учинчи ракъатга турганимда, бомдод намозига азон айтилди. Менинг витр намозим дуруст бўладими ёки қайтадан ўқийманми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Шу ҳолатда ўқилган витр намози дуруст ҳисобланади. Бу ҳақида манбаларда шундай зикр қилинган:

"أن الوقت لو خرج في خلال الوقتية لم تفسد و هو الأصح و هو أداء لا قضاء و هو الأصح كما في قضاء الزاهدي. و يستثني من ذلك خروج وقت الفجر فإنه مفسد"

яъни: “Вақтлик намозни ўқиб турганида, ушбу намознинг вақти чиқиб кетса, намоз бузилмайди. Шуниси энг тўғрисидир. Ушбу намоз адо, яъни вақтида ўқилган бўлади, қазо қилинган бўлмайди. “Зоҳидийнинг қазо боби”да энг тўғри гап шудир дейилган. Аммо бундан бомдод намозини ўқиётганида вақтнинг чиқиши мустасно бўлиб, зеро у ҳолатда бомдод намози бузилади” (“Жомиъур-румуз” китоби).

Шунга кўра, бир фарз ёки вожиб намозини ўз вақтида ўқиб турганида, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, ушбу намоз бузилмайди ва ўз вақтида ўқилган ҳисобланади. Фақат тўртта ҳолат бундан истисно қилинган:

1. Бомдод намозини ўқиётганида, қуёш чиқиб қолса. Чунки бу ҳолатда бир намознинг вақти тугаб, иккинчи намознинг, яъни пешиннинг вақти кирмайди;

2. Жума намозини ўқиётганида, асрнинг вақти кирса, ушбу жума намози бузилади. Чунки жума намозининг шартларидан бири пешиннинг вақтидир. Қачонки, жумани ўқиб тугатмасидан олдин, пешиннинг вақти чиқиб кетса, жума бузилади ва унга пешинни қазосини ўқиш вожиб бўлади;

3. Соҳиби узр киши фарз намозларидан бири ёки витрни ўқиб турганида, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, унинг намози бузилади. Зеро соҳиби узрнинг таҳорати фарз намозининг вақти чиқиши билан синади. Шунинг учун унинг намози ҳам фосид бўлади;

4. Ийд намозини ўқиб турганида завол пайти кирса, намоз бузилади.

Мазкур тўртта ҳолатдан ташқари ҳолларда бир фарз ёки вожиб намозини ўқиб турса, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, ушбу намоз дуруст ва ўз вақтида ўқилган саналади. Аммо шуни ҳам таъкидлаш жоизки, намозни узрсиз охирги вақтига қадар кечиктириш гуноҳ саналади. Ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиш фарздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАТУАЖДА ТАҲОРАТ ЎТМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозларимни ўз вақтида ўқийман. Ҳар гал таҳорат қилаётганимда, таҳоратим ўтармикан, деб ўйланаман. Чунки қошимни татуаж қилдиргандим. Кўпчилик татуажда таҳорат ўтмайди, дейди. Мен қандай йўл тутай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар кўз, қош ва лабларининг шаклини сунъий тарзда ўзгартириши, татуаж ва растушовка қилдириши — шаръан мумкин эмас. Бу ишни қилган аёллар, тавба қилишлари ва қайтиб бундай қилмасликлари керак. Шундай бўлсада бирор аёл қошини татуаж қилдирган бўлса, бу таҳоратни тўғри бўлишига таъсир ўтказмайди, қилинган таҳорат таҳорат ўрнига ўтади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ВИТРДАГИ ҚУЛОҚ ҚОҚИШ АМАЛИНИ АЁЛЛАР ҲАМ БАЖАРИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Витр намозида қулоқ қоқиш амали мавжуд экан. Бу амал эркаклар учунми ёки аёллар ҳам бажариши керакми? Агар бажарилса у қандай амалга оширилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа ушбу такбир аёллар учун ҳам мавжуд ва машруъ қилинган бўлиб, унда аёллар қўлларини қулоқ бўйи эмас, балки, елкалари бўйи кўтарадилар. Демак, витр намозининг 3-ракатидаги зам сура ўқиб бўлингандан кейин "Аллоҳу акбар" деб, икки қўлларини эркаклар қулоқларининг юмшоқлари баробаригача, аёллар елкалари баробаригача кўтарадилар. Валлоҳу аълам

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АЗОННИ АЙТМАЙ, ТАКБИР АЙТИБ НАМОЗ ЎҚИЙМАН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен эрталаб турганимда азонни эшитмайман яъни азон айтиб бўлингандан кейин тураман. Шунда мен азонни айтмай, такбир айтиб намоз ўқийман. Шу ишим тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта маҳаллангиз масжидида айтилган азон кифоя қилади. Уни эшитган бўлишингиз шарт қилинмайди. Такбир айтиб намоз ўқишингиз жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТОПИБ ОЛИНГАН НАРСАНИ ЭГАСИГА ҚАЙТАРИШ АФЗАЛЛИГИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шариатимизда ердан топиб олинган нарса ёки пул бизларга ҳалол эмас. Эшитишимча кимки пул топиб олса, уни 1 йил сақлаши керак, эгаси чиқмаса садақа қилиб юбориши керак. Шунда ҳам ушбу садақанинг савоби сизга ёзилмас экан. Мен ерда ётган пулни кўриб, ишлатиб қўйишим мумкин деб олмасам, менга гуноҳ бўлмайдими? Аҳир эгаси мендан сўрашлиги мумкин, мен эса гуноҳдан қўрқиб бошқа гуноҳга тутилиб қолмайманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Топиб олинган нарсалар икки турли бўлади.
1. Агар топиб олинган нарсани эгасини топиб қайтариб бериш учун олмаса, у нарса ўша ерда талофатга учраб йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли бўлса, топиб олинган нарсани олиш фарз бўлади.
2. Топиб олинган нарсани эгасига қайтариб бериш учун олмаса ҳам у жойда ҳалокатга учраб йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли бўлмаса, у нарсани олиш ихтиёри бўлади. Аммо эгасига қайтариб бериш мақсадида олиш афзал ҳисобланади ва бу иш учун савоб ҳам умид қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАШАҲҲУДДАН КЕЙИН САЛОМ БЕРИБ ЮБОРИБМАН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эрталаб бомдод намозини фарзини ўқиётганимда адашиб ташаҳҳуддан кейин ўнг тарафга салом бериб юборибман. Ўша пайт дарҳол хато қилганлигим эсимга тушиб қолди ва намозда давом этдим. Менинг намозим тўғрими ёки саждаи саҳв қилишим керакмиди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозингиз тўғри бўлган. Бу ерда "Ат таҳийёт"дан кейин ўнг тарафга салом берганингиз сабаб саждаи саҳв қилишга ҳожат йўқ. Зотан, ташаҳҳуддан кейинги саловат ва дуолар суннат амал вожиб эмас. Агар юқоридаги ҳолатингизда ўнг тарафга салом бергач, намозни давом эттирмасдан чап тарафга ҳам салом берганинигизда шу ҳолатда ҳам намоз тўлиқ адо бўлган бўлар эди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ШУ ҲОЛАТДА КЕЛИШУВ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен 40 та қўйимни боқиш учун чўпон ёлламоқчи эдим. Чўпон билан келишувимиз қуйидагича:
- қўйларни 1 йилдан сўнг туғилган қўзиларини ўртага тенг бўлишамиз, шу чўпонни бир йиллик иш ҳақи;
- қўйлар чўпонни айби билан зарар кўрса (ўлиб қолса ёки йўқолса) зарарни у тўлайди.
Шу ҳолатда келишув тузсам жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сизларнинг бу шаклдаги ижара шартномангиз Шариатга зид ҳисобланади. Чунки чўпоннинг иш ҳақи мажҳул.

Ижара келишуви тўғри бўлиши учун ишга ёлланувчи нима иш қилиши, ижара муддати ва хизмат учун бериладиган ҳақ аниқ белгиланган бўлиши шарт. Агар бу шартлардан бири топилмаса, ижара фосид бўлади, ишчига ажри мисл (қилган ишига яраша ҳақ) берилади.

Чўпоннинг айби билан, қўйларга зарар етса, чўпон тўлайди аммо унинг айбисиз қўйларга бирор талофат етса, тўламайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ғийбат #озор #мўмин

Ғийбатда ҳам мўминга озор бор

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar