FATVO.UZ | Расмий канал
160K subscribers
1.55K photos
2.3K videos
4.95K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#оила

Аёл эридан норози бўлса нима қилиши керак?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Аёл эридан норози бўлса нима қилиши керак
#Аудио
#оила

Аёл эридан норози бўлса нима қилиши керак?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛ МАҲРИНИ ОЛМАЙ ТУРИБ ВАФОТ ЭТСА НИМА БЎЛАДИ?
#маҳр #оила
#мерос

1123-CАВОЛ: Мен аёлимни маҳрини бермаган эдим. Яқинда аёлим вафот этди. Мен нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Агар маҳри берилмаган хотин вафот этса, унинг маҳри эрининг зиммасидан соқит бўлмайди ва эрга уни адо этиш лозим бўлади. Лекин ўлган одамнинг ҳаққи бўлгани учун маҳр меросга айланади ва марҳуманинг меросхўрлари ўртасида шариат кўрсатмасига мувофиқ тақсим қилинади. Мазкур ҳолатда меросхўрлар орасида унинг эри ҳам бўлгани учун эрга ҳам шариат кўрсатмасига биноан меросдан улуш берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#оила #эркак

Оилада эркакнинг ўрни

Аббос домла ҚОСИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#оила #эркак

Оилада эркакнинг ўрни

Аббос домла ҚОСИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#оила #нафақа #савоб

Оилага нафақа қилиш ва унинг савоби

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#оила #нафақа #савоб

Оилага нафақа қилиш ва унинг савоби

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#оила #меҳнат

🎙Меҳнат қилиб оила боқишда Али розияллоҳу анҳудан намуна!

Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

📹 YouTube | 🌐Instagram | Facebook | Ummalife
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Аудио
#оила #меҳнат

🎙Меҳнат қилиб оила боқишда Али розияллоҳу анҳудан намуна!

Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#оила #намоз #жамоат

🎙Оилада эр ва хотин қандай шаклда жамоат намозини ташкил этадилар?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#оила

Силаи раҳмнинг шариатимиздаги ҳукми нима?

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БОЛАНИ ИККИ ЯРИМ ЁШДАН КЕЙИН ҲАМ ЭМИЗИШ МУМКИНМИ?
#оила

1389-CАВОЛ: Дугонам боласини уч ёшгача эмизишини айтди. Шунда унга узоғи билан болани икки ярим ёшгача эмизиш керак, деб эшитган эдим, дедим. Мен айтган гап тўғрими? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Она эмизикли боласини имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга кўра икки ярим ёш, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳга кўра икки ёшгача эмизиши мумкин. Бу энг охирги муддат. Эр ва хотин боланинг аҳволидан келиб чиқиб, ўзаро маслаҳат қилиб, бу вақтлардан эртароқ сутдан чиқариш ҳам мумкин. Аммо икки ярим йилдан кейин эмизишга рухсат берилмаган. Бу хато ҳисобланади. Чунки шариатимиз кўрсатмасига кўра, инсоннинг бирор жузидан фойдаланиш ҳаром ҳисобланади. Фақатгина эмизикли бола учун истисно тариқасида сут эмишига рухсат берилган. Бу борада фиқҳий манбаларимизда иборалар берилган:
وَوَقْتُ الرَّضَاعِ فِي قَوْلِ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - مُقَدَّرٌ بِثَلَاثِينَ شَهْرًا وَقَالَا مُقَدَّرٌ بِحَوْلَيْنِ هَكَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ
“Эмизиш вақти – Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг қавлларига кўра ўттиз ой деб белгиланган. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳ икки йил деганлар. Фатовои Қозихонда шундай дейилган” (“Фатовои оламгирия” китоби).
و في شرح المنظومة الإرضاع بعد مدته حرام؛ لأنه جزء الآدمي و الانتفاع به غير ضرورة حرام على الصحيح
“Шарҳи манзума” китобида шундай дейилган: “Эмизишнинг белгиланган муддатидан кейин ҳам эмизиш ҳаром ҳисобланади. Чунки сут инсоннинг бир жузи бўлиб, уламолар тўғриси шу деган гапга кўра заруратсиз инсон жузидан фойдаланиш ҳаром саналади. (“Мажмаул анҳур” китоби).
Шунинг учун болани эмизишда муддатга аҳамият бериш лозим. Қолаверса, бола икки ярим ёшгача овқат ейдиган бўлиб қолади. Сут эмишга зарурат қолмайди.
Агар бола нимжон ёки бошқа касаллик туфайли фақат сут билан озиқланса, бу ҳолат заруратга айланиб, то сутдан бошқа нарса ея оладиган бўлгунича икки ярим ёшдан кейин ҳам эмизиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#оила

🎙Оила мустаҳкамлиги кимнинг қўлида?

Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


📹 YouTube | 🌐Instagram | Facebook | Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ЭР АЁЛИНИНГ ТОПГАН ПУЛИНИ ОЛИШГА ҲАҚИ БОРМИ
#оила

1658-САВОЛ: Исмим Соҳиба, оилалиман, 2 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим манга эҳтиёжларим, касал бўлсам дори-дармоним учун пул бермайдилар. Болаларимизни эҳтиёжлари учун бериб турадилар, холос. Ўзим ишлайман, ишлаб топган пулингни ҳаммасини манга беришинг керак, чунки Хадича онамиз ҳам ҳамма пулларини Расулимиз алайҳиссаломга берганлар дейдилар доим. Эътироз билдирсам, манга итоатсизлик қиляпсан дейдилар.
Яқинда шу масалада жанжаллашиб қолганимиздан кейин пулимни ярмини олиб, ўзимда қолган ярмини рўзғорга ишлатишимга мажбурлаяптилар. Бизнинг вазиятимизга шариатда қандай изоҳ берилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло оилада эркакни раҳбар этиб тайинлаб, унинг зиммасига қўл остидагиларнинг: аёли ва фарзандларининг нафақасини юклаб қўйган. Аёлнинг топаётган пулида на эрнинг ва на қайнонанинг ҳақи бор, уни зулм қилиб олиб қўйишга мутлақо ҳақи йўқ. Агар ўзи рози бўлиб берса, олиши мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
لا يحل مال امرئ مسلم الا عن طيب نفسه رواه احمد
“Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, фақатгина ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина, ҳалол бўлади” (Имом Аҳмад ривояти).
لا يجوز لاحد ان يتصرف في ملك غيره بلا اذنه او وكالة منه أو ولاية عليه وأن فعل كان ضامناً
“Ҳеч ким ўзганинг молини унинг рухсатисиз, вакиллигисиз ёки васийлигисиз тасарруф қила олмайди. Агар шундай қилса, тўлаб беради”. (“Шарҳул мажалла” китоби).
Хадийжа розияллоҳу анҳо онамиз бутун молу жонини Сарвари олам бўлган турмуш ўртоқларига инъом этганлар, яъни ўз ихтиёрлари билан берганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом тортиб ёки талаб қилиб олиб қўймаганлар. Нафақат Хадийжа онамиз, балки у зотнинг атрофидаги барча саҳобалар у зотни жонларидан ортиқ яхши кўрганлар ва борини беришга шай турганлар.
Шариатимиз ҳар бир шахсга молиявий мустақиллик берган. Эр топган пулини ўзи истагандай сарфлаши ва бунга на аёли ва на бошқа одамлар тўсқинлик қилишга ҳақи йўқ бўлгани каби, аёлнинг ҳам шахсий маблағидаги тасарруфи ўз қўлида бўлади. Фақатгина фойда-зарарни билмайдиган ақли заиф тоифаларгина бундан мустасно. Уларнинг тасарруфини валийлари олиб боради.
Шунга кўра, аёл кишининг топган маблағини олиб қўйишга, эгалик қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.
Аммо юқоридаги гаплардан аёл топганини ҳеч кимга бермаслиги, фақат ўзи ишлатиши керак экан, деган хулоса чиқмайди. Ўз ихтиёри билан эрига, фарзандларига ёки бошқаларга ҳадя қилиши мумкин ва бу учун албатта, ажр олади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг аёллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: “Эримга садақа қилсам бўладими?” – деб сўраган ва у зот алайҳиссалом: “Ҳа”, деб жавоб берганлар. Яъни саҳобия аёллар эрларига садақа, ҳадя қилиб турганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: “Ўзаро ҳадялашинглар, ўртада муҳаббат пайдо бўлади”, деб айтмаганлар.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, оила эр-хотин ўзаро бир-бирларини тушунишлари, ҳурмат қилишлари ва ўз бурчларини муҳаббат билан адо этишлари лозим. Ана шунда оилавий ҳаёт саодатли давом этади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​АЁЛ ОТА УЙИГА ҚАНЧА ВАҚТДА БОРА ОЛАДИ?
#оила

1678-САВОЛ: Эр аёлига ота-онасини кўриш учун неча кунда рухсат бериши керак. Китобларда бир ҳафтада бир марта рухсат бериши керак, деб ўқиган эдим. Шунга аниқлик киритиб берсангиз. Чунки кўп оилаларда шу борада тушунмовчилик бор.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёлнинг эри олдидаги мажбуриятлари бўлгани каби, эрнинг ҳам аёли олдида мажбуриятлари бор. Шулардан бири ҳафтада бир марта, аёлига ота-онасини кўргани боришига рухсат беришидир. Эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўта нозик масалалардан бири бўлгани учун фуқаҳолар буни чуқур ва атрофлича таҳлил қилганларидан кейин, ҳолатни иккига бўлиб жавоб берганлар: Агар ота-она қизини кўришга келишга имконияти йўқ бўлса, эр аёлига ота-онасини кўргани боришга ҳафтада бир марта рухсат беради. Агар ота-она қизини кўришга кела оладиган бўлса, урфда одамлар орасида жорий бўлган одатга қараб, вақти-вақти билан ота уйига юборади. Чунки буткул юбормай қўйиш силаи раҳмни узишга олиб келади. Бу ҳолатда аёлнинг уйи яқин ёки узоқда, бошқа шаҳарда бўлишига ҳам қаралади. Чунки узоқ жойга ҳафтада, ҳатто ойда бир марта бориш ҳам катта харажат талаб қилади. Шунинг учун урфда одамлар орасида жорий бўлган одатга қараб иш кўрилади.
Оиланинг узоқ йил тинч-тотув давом этиши икки томоннинг бир-бирини тўғри тушуниб яшашига боғлиқ бўлади. Ҳақ талаб қилиш орқали оила узоқ умр кўрмайди, таназзулга юз тутади. Аёлнинг оиладаги вазиятни ҳисобга олмай, “Отам-онамдан воз кечишим керакми”, деб берухсат кетиб қолиши ёки эрнинг рухсат бермаслиги ёхуд қайнонанинг аралашуви, “Бу уйда менинг айтганим бўлади” демоқчи бўлгандай келинга тўсқинлик қилиши катта жанжалларга олиб боради.
Шунинг учун келин вазиятга қараб рухсат сўраши, эр ҳам аёлининг олдидаги бурчини ҳис қилган ҳолда юбориб туриши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar