Forwarded from Muslim.uz
🔴ЖОНЛИ: Диний савол-жавоб (84-сон, 28.10.22)
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эшитиш
🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

YouTube
JONLI: Diniy savol-javob (84-son, 28.10.22)
🔹Telegram: https://t.iss.one/muslimuzportal
Muhammad Ayyub domla Homidov
Muhammad Ayyub domla Homidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
31-дарс. Намоз ўқиш тартиби (Сажда ва қаъдага оид масалалар).
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси👉 Youtube орқали кўриш

ЖАМОАТ НАМОЗИНИНГ 2-РАКАТИДАН ҚЎШИЛИШ
#намоз
❓997-CАВОЛ: ٌКиши 3 ёки 4 ракатли намозларда жамоатга 2- ёки 3-ракатга келиб қўшилса, мен 3 ракатли намозга 2-ракатига улгурдим, менга бу қўшилган ракатим менга 1-ракат ҳисобланадими? Ўтириб Аттаҳият ўқимасдан иккинчи ракатга туриб ўқиманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ракатга улгуришнинг энг охирги чегараси имомни рукуда топиб, у билан бирга руку қилишдир.
3 ракатли намознинг 2-ракатига улгурган бўлсангиз, имом билан 2-ракатни ўқиб биринчи қаъдага ўтирасиз, унда аттаҳиятни ўқийсиз. Кейин учинчи ракатни ҳам имом билан ўқийсиз, қадаи охирга ўтирасиз, унда аттаҳиятни ўқиб, салавотни ўқимай имомни салом беришини жим туриб кутиб турасиз. Имом салом бергач, туриб, қолиб кетган биринчи ракатни ўқиб тугатасиз.
Сиз қўшилган ракат, сизга нисбатан, саноқ жиҳатидан биринчи, қироат жиҳатидан иккинчи ракат бўлади. Имомдан кейин туриб ўқиганингиз саноқ жиҳатидан учинчи, қироат жиҳатидан биринчи ракат бўлади. Шунинг учун унда Фотиҳа ва зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.

Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Намозда эркак ва аёл ёнма-ён турса бўладими?
Отабек домла Мамадиев
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok🔗 Улашинг: @diniysavollar
РУКУДАН ҚАЙТГАНДА НИМА ДЕЙИШ КЕРАК?
#намоз
❓998-CАВОЛ: Рукудан қайтганда "Роббана ва лакал ҳамд" дейиладими ёки "Роббана лакал ҳамд" дейиш тўғри бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу жумлаларнинг ҳар иккиси фиқҳ китобларимизда зикр қилинган. Демак шу иккисидан бирини айтган киши суннатга мувофиқ амал қилган бўлади.
Уламолар қайси бирини айтиш афзаллиги ҳақида турли сўзларни айтганлар. Ҳанафий мазҳабининг мўътабар матнларида, жумладан, "Мухтасарул Қудурий", "Ал-Мухтор" ва "Канз ад-дақоиқ" китобларида "Роббана лакал ҳамд", дейиш баён қилинган. Бизнинг юртларда ҳам шу кўриниши жорий бўлган. Арабча кўриниши:
رَبَّنَا لَك الْحَمْدُ
Маъноси: "Эй, Роббимиз! Барча мақтовлар сенга хосдир". Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarТАЛОҚҚА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)
❓Сафарда бўлган эр хотинига sms орқали талоғини берса, аёлига талоқ тушадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Эр-хотин олти ой давомида кўришмаса, талоқ тушадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Аёл қайси ҳолларда талоқ ёки хулуъ сўраса гуноҳкор бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Эрнинг розилигисиз ҳам аёл хулуъ қила оладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Хотинига кетма-кет тўрт марта "талоқсан" деса нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Эр аёлига "Кўзингга қалам теккизсанг талоқсан" деса...
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Таълиқ талоқ ҳақида
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Эр аёлига “бир талоқсан” деса талоқ тушадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Хотинидан бутунлай ажражмоқчи бўлган киши "уч талоқ" айтиши шартми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Талоқлар бир-бирига қўшилиши ҳақида
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
📲 @SavollarMuslimUzBot
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

Ўзбекистон мусулмонлари идорасиСаволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
Фатво маркази.
📲 @SavollarMuslimUzBot
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ВЕГЕТАРИАНЛИК ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓999-CАВОЛ: Исломда вегетарианликнинг ҳукми қанақа?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Вегетарианлик” сўзи лотинчадан олинган бўлиб, “ўсимликка оид” деган мазмунни билдиради. Бунда овқатланиш тарзи, гўштни чеклаб, асосан мева ва сабзавотларни тановул қилиш назарда тутилади. Шу зайлда овқатланувчилар вегетарианлар дейилади. Вегетарианлар муайян маҳсулотларни истеъмол қилишни чегаралаш даражасига кўра бир неча тоифага бўлинади. Уларнинг энг ашаддийлари ҳар қандай гўшт маҳсулотлари, шунингдек сут, тухум ва ёғларни истеъмол қилишдан бош тортадилар.
Инсон ўз таъби ва табиатидан келиб чиқиб гўшт ёки ҳайвондан олинган маҳсулотларни емаслиги ёки ейишни хоҳламаслиги мумкин. Лекин бунда қуйидаги жиҳатларга эътибор бериши лозим:
1. Гўшт, сут ва тухум каби Аллоҳ инсонларга ҳалол қилган махсулотларни ҳаром деб эътиқод қилмаслиги лозим. Чунки Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ҳаром деб эътиқод қилиш – кишининг имонига путур етказади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай буюрган:
"يَا أَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا لا تُحَرِّمُوا طَيِّبَاتِ مَا أَحَلَّ اللَّهُ لَكُمْ وَلا تَعْتَدُوا إِنَّ اللَّهَ لا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ" (سورة المائدة/87)
“Эй, имон келтирганлар! Сизлар учун Аллоҳ ҳалол қилиб қўйган нарсаларни ҳаромга чиқармангиз ва ҳаддан ошмангиз! Зеро, Аллоҳ ҳаддан ошувчиларни ёқтирмайди” (Моида/87).
Бошқа оятда эса:
"قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللَّهِ الَّتِي أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِ قُلْ هِيَ لِلَّذِينَ آَمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا خَالِصَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَذَلِكَ نُفَصِّلُ الْآَيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ" (سورة الأعراف/32)
“Айтинг: “Бандалари учун чиқарган Аллоҳнинг зийнатини ва пок ризқларни ким ҳаромга чиқарди?” Айтинг: “У (зийнат ва пок ризқлар) бу дунёда имон келтирганлар (ва бошқалар) учун, қиёмат кунида эса, холис (мўминларнинг ўзлари учун бўлур)”. Шундай қилиб, оятларни биладиган қавмларга муфассал баён қилурмиз” (Аъроф/32).
2. Ҳайвонот маҳсулотларини истеъмол қилмаслик яхшироқ ёки бунинг учун одам савоб олади ёки вегетариан Аллоҳ таолога бошқалардан кўра севимлироқ, деб эътиқод қилмаслиги лозим. Зеро, динимизда вегетарианлик билан Aллоҳ таолога қурбат (яқинлик) ҳосил қилинмайди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яхшиси, энг тақводори ва Aллоҳга энг яқини бўлишларига қарамай гўшт, сут ва асал истеъмол қилганлар. Ҳатто баъзи саҳобаларнинг гўшт ейишдан тийилиб, буни ибодат санашганида, буни хато деб эълон қилганлар. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда қуйидагилар айтилади: “Баъзи саҳобалар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларидан У зотнинг сир ибодатлари ҳақида сўрадилар. Сўнгра уни оз санадилар. Улардан бири, гўшт емайман, деди. Бошқа бири аёлларга уйланмайман, деди. Яна бири, кўрпамда ухламайман, деди. Бу нарса Пайғамбармиз саллаллоҳу алайҳи васалламга етганида, У зот ҳумду сано айтдилар ва:
مَا بَالُ أَقْوَامٍ قَالُوا كَذَا وَكَذَا؟ لَكِنّي أُصَلّي وَأَنَامُ، وَأَصُومُ وَأُفْطِرُ، وَأَتَزَوّجُ النّسَاءَ، فَمَنْ رَغِبَ عَنْ سُنّتِي فَلَيْسَ مِنّي
“Одамларга нима бўлдики, бундоқ, бундоқ, дейдилар?! Лекин мен намоз ҳам ўқийман, (тунда) ухлайман ҳам. Рўза ҳам тутаман, оғзим очиқ ҳам юраман. Аёлларга уйланаман ҳам. Ким менинг суннатимдан юз ўгирса мендан эмас”, – дедилар (Имом Муслим ривояти).
Хулоса қилиб айтганда гўшт маҳсулотини ёқтирмагани ёки руҳий ҳолат туфайли (масалан, чорва сўйилаётганини кўрган одам гўштдан воз кечган каби) гўшт маҳсулотини истамайдиган киши билан уни ўзига ҳаром қилиб олган ёки шуни ибодат деб биладиган кишининг ўртасида фарқ бор. Вегетарианликка динимизнинг муносабати ҳам шунга кўрадир. Валлоҳу аълам.

МАЙЙИТ ЮВИЛГАН СУВНИ МЕВАЛИ ДАРАХТГА ТЎКИШ КЕРАКМИ?
❓1000-CАВОЛ: Маййит ювилган сувни мевали дарахт тагига ёки гулзорга тўкиш керак, дейишади. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар маййитни баданида нажосат бўлса, ювулган сув нопок сув ҳисобланади. Лекин нажосат бўлмаса, у сув оби мустаъмал (яъни ўзи пок, аммо поклагучи бўлмаган сув) бўлади. Бу ҳақда фатво китобларида шундай дейилади:
غُسَالَةُ الْمَيِّتِ نَجِسَةٌ أَطْلَقَ مُحَمَّدٌ رَحِمَهُ اللَّهُ فِي الْأَصْلِ وَالْأَصَحُّ أَنَّهُ إذَا لَمْ يَكُنْ عَلَى بَدَنِهِ نَجَاسَةٌ يَصِيرُ الْمَاءُ مُسْتَعْمَلًا إلَّا أَنَّ مُحَمَّدًا رَحِمَهُ اللَّهُ إنَّمَا أَطْلَقَ ؛ لِأَنَّ الْمَيِّتَ لَا يَخْلُو عَنْ النَّجَاسَةِ غَالِبًا .
كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ
"Маййит ювилган сув нопокдир. Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ "Ал-Асл" китобларида уни оғир ёки енгил нажосатга ажратмадилар. Тўғрироғи шуки, агар маййитни баданида нажосат бўлмаса, у сув оби мустамал бўлади. Лекин Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ нажосат турига ажратмаганларининг сабаби, кўп холларда маййитни баданида нажосат бўлади. "Аз-Заҳирийя" китобида шундай дейилган" ("Фатовойи ҳиндия" китоби).
Хуллас, маййит ювилган сув шариатимизда алоҳида эҳтиром қилиниши керак бўлган сув эмас. Шунинг учун уни инсонларга тегмайдиган жойга тўкиш мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

32-дарс. Намоз ўқиш тартиби (Охирги қаъдадаги амаллар).
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
🔗 Улашинг: @diniysavollar
32-дарс. Намоз ўқиш тартиби (Охирги қаъдадаги амаллар).
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси👉 Youtube орқали кўриш
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

❓Онлайн савдо қилиш жоизми?
Абдуғофур домла Ниёзқулов
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🔴ЖОНЛИ: Тажвид дарсларининг янгича талқиндаги "Хатми Қуръон қиламиз" 02.11.22
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эшитиш
🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эшитиш
🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
YouTube
JONLI: Tajvid darslarining yangicha talqindagi "Xatmi Qur’on qilamiz" 02.11.22
🔹Telegram: https://t.iss.one/muslimuzportal
ИШЛАМАСАК ҲАМ ОЛГАН ПУЛИМИЗ ҲАЛОЛ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1001-CАВОЛ: 1) Биз давлат миқёсидаги биноларни қурамиз. Баъзида қандайдир муаммо бўлиб материал келмай қолади, лекин фирма ойлик бераверади биз ишламасак ҳам олган пулимиз ҳалол бўладими?
2) Баъзи шерикларимиз ҳамма нарса етарли бўлса ҳам иш бор бўлса ҳам ишламай айёрлик қилиб юради. Ишласанг бўлмайдими, пулингни ҳалол қилиб ол десак, давлат камбағал бўлиб қолмайди дейди. Уларнинг олаётган ойликлари ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1. Ёлланган ишчилар икки хил бўлади: хос ишчи, умумий ишчи.
Хос ишчи, фақат бир кишига, келишилган муддат ва келишилган иш ҳақи эвазига хизмат учун ёлланади. Масалан, бирор жойни қўриқлаш, қўй боқиб бериш ва ҳаказо.
Умумий ишчи фақат бир киши учун хизмат қилмайди. У маълум бир хизматни қилиб бергандан кейингина иш ҳаққига эга бўлади. Масалан, тикувчи, бўёқчи, нонвой ва ҳаказо. (“Ал-Мухтасар ал-Қудурий”, “Лубоб”)
Демак, сизлар хос ишчи ҳисобланасиз ва иш давомидаги маҳсулотларнинг узилиб қолишига фирма айбдор. Бунинг учун сизнинг ойлигингизни камайтирмаслиги керак. Иш кам бўлган бўлсада келишилган ойликни олишингиз дуруст.
2. Ҳамма шароит ва маҳсулотлар бўлсада ишламай юриб ҳақ олиш ҳалол эмас. Бу иш берувчига хиёнат бўлади. Чунки келишувга кўра ишчи маълум соатларда мўътадил ҳолатда ишлаб бериши керак. Валлоҳу аълам.

❓Оилавий ажримларни қандай камайтириш мумкин?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#гиёҳвандлик #психотроп_моддалар
❗️Ёшларни гиёҳвандлик ва психотроп моддалардан асрайлик!
Отабек домла Мамадиев
🔗 Улашинг: @diniysavollar
❗️Ёшларни гиёҳвандлик ва психотроп моддалардан асрайлик!
Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok🔗 Улашинг: @diniysavollar
МЕҲНАТИ УЧУН ВАСИЯТ
#васият #мерос
❓1002-CАВОЛ: Агар бир насроний киши мусулмон одамга қилган меҳнати учун унга молидан васият қилиб қолдирса, мусулмон учун ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўрт мазҳаб уламоларининг иттифоқига кўра, мусулмон киши ғайридин кишининг васият қилган молини қабул қилиб олиши жоиз. Бу худди ғайридиннинг совғасини қабул қилишга ўхшайди (“Ал-Муғний” китоби).
Лекин ғайридин яқин қариндош томонидан мерос қолган молни олиши жоизмас. Чунки пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзларининг ҳадисларида:
لا يرث المسلم الكافر ولا الكافر المسلم
“Мусулмон кофирдан мерос олмайди, кофир мусулмондан”, деганлар (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.
#васият #мерос
❓1002-CАВОЛ: Агар бир насроний киши мусулмон одамга қилган меҳнати учун унга молидан васият қилиб қолдирса, мусулмон учун ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўрт мазҳаб уламоларининг иттифоқига кўра, мусулмон киши ғайридин кишининг васият қилган молини қабул қилиб олиши жоиз. Бу худди ғайридиннинг совғасини қабул қилишга ўхшайди (“Ал-Муғний” китоби).
Лекин ғайридин яқин қариндош томонидан мерос қолган молни олиши жоизмас. Чунки пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзларининг ҳадисларида:
لا يرث المسلم الكافر ولا الكافر المسلم
“Мусулмон кофирдан мерос олмайди, кофир мусулмондан”, деганлар (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаноза намозини ўқишни ўрганамиз
Ғуломиддин домла Холбоев
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🔴ЖОНЛИ: ИЛМ ВА ОДОБГА ОИД ҲАДИСЛАР ҲАҚИДА (87-дарс, 03.11.22)
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эшитиш
🟢 ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix)
Youtube орқали томоша қилиш
Facebook орқали томоша қилиш
Instagram орқали томоша қилиш
Telegram voice орқали эшитиш
🟢 ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix)
YouTube
JONLI: ILM VA ODOBGA OID HADISLAR HAQIDA (87-dars, 03.11.22)
🔹Telegram: https://t.iss.one/muslimuzportal
ТАЖВИДИ ПУХТА БЎЛГАН УСТОЗНИ УШЛАШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир устоздан Қуръон ўрганиб келаман. У кишини баъзи бир жойларда хатолари бор экан, маҳражларда ва тажвидда. Шуни бошқа домлалардан сезиб қолдим ва у кишга айтмасдан бир қори акага текширтириб олгандим. Ўзларига айтмадим лекин хатолар унчалик кўп эмас. Энди ўша олдинги устозимга борганим яхшими ёки текширтириб олган устозгами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида тажвиди пухта бўлган устозни ушлаш керак. Чунки у нима деб ўргатса, сиз ҳам шунга қараб кетасиз. Сиз ҳозирда пухтароқ мутахассисга учраган бўлсангиз, шу инсоннинг тавсияларига амал қилиб юринг. Валлоҳу аълам.