FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сажда оятини ўқиганимизда неча марта сажда қиламиз?

Зикирё домла БОБОРАҲИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

👉 Youtube орқали кўриш

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАВЛИД МАРОСИМИГА КУРКА СЎЙСА БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мавлид маросимига курка сўйиб ўтказса, қабул бўлмайдими? Бир киши шундай дебди. Курка калтакесак ва бошқа ёмон нарсаларни ейди, шунинг учун бўлмайди, дебди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап тўғри эмас. Курка гўшти ҳалол. Унинг ов қиладиган йиртқич тирноқлар бўлмагани учун гўшти ҳаром бўлган йиртқич қушлардан ҳисобланмайди. Баъзи ҳашаротларни ейиши билан унинг гўшти ҳаром бўлиб қолмайди. Демак, уни "бисмиллаҳ" айтиб сўйилса, гўштини истеъмол қилиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво
маркази.


🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЗОНДА ШАҲОДАТ КАЛИМАСИДАН КЕЙИН САЛОВАТ АЙТИШ
#азон #саловат

987-CАВОЛ: Азонда муаззин "Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ" деса, саловат айтиш керак экан, шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азонда шаҳодат калимасидан кейин саловат айтиш шарт, деган буйруқ йўқ.

Азонга жавоб қайтариш — муаззин айтган калималарни қайтариб туришдир.

Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Қачон азонни эшитсангиз, муаззин айтган калималарни қайтаринг".

"Ҳайя алас-солаҳ" ва "ҳайя алал фалаҳ" калималари айтилганда "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ", дейилади. "Ас-солату хойрум минан навм" деганда "Содақта ва барорта", дейилади.

"Ҳайя алал фалаҳ" деганда, эшитувчи "Маа шаа Аллоҳу каана ва маалам яшаъ лам якун", дейиши ҳам фиқҳ китобларида айтилган.

Азондан кейин Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтиб, азон дуосини ўқийди.

Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума куни жонлиқ сўйиш жоизми?

Муҳаммаджон домла Ибрагимов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АЁЛ КИШИ УЗРЛИ ҲОЛАТИДА ҚУРЪОН ЎҚИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёл киши ҳайз кўрганда Қурьон китобини овозини чиқариб ёддан айтиши мумкин деб айтишди, агар у илм учун бўлса, шу ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ҳайз ёки нифос ҳолатида Қуръон ўқиши мумкин эмас. Ёд олган сураларини эшитиши ёки тилига чиқармасдан, ўзи эшитмайдиган қилиб, қалбидан ўтказиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҒУСЛ ҚИЛАЁТГАНДА УЗРЛИ САБАБ БЎЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ғусл қилаётганда узрли сабаби бўлса бошни ювмаса ҳам бўлаверадими? Яъни бошида муаммо бўлса.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғуслда агар баданининг аксар қисмига сув теккизиш бирор беморликка сабаб бўлса ёки касалликни тузалишини ортга суриб юборадиган бўлса, шунда ғусл қилмасдан таяммум қилинади. Агар баданнинг ярмидан кўпроқ қисмига сув ишлатиш имкони бўлса, сув ишлатиш имкони бор жойларни тўлиқ ювилади, қолган қисмига масҳ тортилади. Сув тегса зарар қилиши ёки қилмаслиги тажрибали табибнинг гапи билан бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума куни сафарга чиқиш жоизми?

Муҳаммаджон домла Ибрагимов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оятал курсий фарздан кейин ўқиладими?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

👉 Youtube орқали кўриш

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

21-дарс. Намознинг мустаҳаб вақтлари.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

ЎМИ Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17-18-19-20

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ПАЙҒАМБАРЛАРГА ТУШГАН КИТОБЛАР АЛЛОҲНИНГ КАЛОМИ ДЕЙИЛАДИМИ?
#ақида

988-CАВОЛ: Бошқа пайғамбарларга тушган китобларни ҳам Аллоҳнинг каломи дейиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳозирги даврдаги Инжил, Таврот китобларини Мусо алайҳиссалом ва Ийсо алайҳиссаломга нозил бўлган самовий китоблар деёлмаймиз. Чунки, уларга одамлар томонида турли ўзгартиришлар киритиб юборилган. Лекин, ўз вақтида мазкур пайғамбарларга нозил бўлган асл Таврот ва Инжил китоблари Аллоҳнинг каломи дейилади.

و في شرح الطحطاوية والحق ان التوراة و الانجيل و الزبور و القران من كلام الله حقيقة

"Шарҳ Таҳтовий"да қуйидагича келтирилади: "Ҳақиқат шуки, Таврот, Инжил, Забур ва Қуръон ҳақиқатда Аллоҳнинг каломидир". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#ЖОНЛИ: 🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ “ШАЙХ ЗАЙНИДДИН” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ЖУМА НАМОЗИГА ТАШРИФЛАРИ

▶️ Youtube:
https://youtu.be/KXJchcRa_K4

▶️ Facebook: https://fb.watch/fJ4b9FhNg9/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#МУФТИЙ #ЖУМА
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозда қаерга қараб туриш керак?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЛОҚА КОМПАНИЯЛАРИНИНГ ҚАРЗ БЕРИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мобил компаниядан 50 сент қарз олдим. У мендан 60 сент олади шу судхўрлик бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Муайян миқдорда пул қарз бериб, уни кўпайтириб қайтариб олиш рибо (судхўрлик) саналади. Ҳозирда алоқа компаниялари томонидан таклиф қилинаётган "қарз"да ҳам худди шу ҳолат бор. Шунинг учун бундай қарз олиш шаръан жоизмас.
Энди ушбу қарз муомаласи шаръан тўғри бўлиши учун алоқа компанияларига таклифимиз шуки, ҳисобида маблағи тугаган мижозга компания томонидан маълум миқдорда "дақиқа", "SMS", "MB"лардан иборат "пакет"ни насияга сотиши ва буни олган одам томонидан келишилган муддатда тўланиши мақсадга мувофиқ. Шунда компаниянинг даромади ҳам, мижозларнинг олган қарзлари ҳам ҳалол йўл билан топилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​⚡️ФИТНА ЧАҚИРИҚЛАРГА АЛДАНМАНГ!
#мурожаат #огоҳлик

❗️ Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Россия ва Украина каби уруш кечаётган ерларда истиқомат қилаётган ватандошларимизга турли ваъдалар билан урушга тарғиб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айрим террорчи ташкилот вакиллари эса пайтдан фойдаланиб, “жиҳод” даъвоси остида турли хунрезликларга чақириқ билан чиқмоқда.

🔸Аслида мусулмон кишини ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа хар қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз бўлмайди. Бу ҳақда мазҳабимизнинг буюк олимларидан бири Имом Муҳаммад "Ас-Сиярул-кабир" китобида айтадилар: “Мусулмонлар ғайридинлар билан бирлашиб, бошқа ғайридин жамоага қарши урушиши жоиз эмас”, деганлар.

❗️Ушбу урушга “жиҳод” номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас.
Чунки Ислом шариатида жиҳод учун белгилаб қўйилган ўзига хос шарт ва талаблар мавжуд. Агар шартлар топилмаса, у ҳеч қандай жиҳод ҳисобланмайди. Балки у Исломда ҳаром қилинган уруш бўлади. Бунда иштирок этганлар Аллоҳнинг шариатига қарши чиққан шайтон аскарлари қаторида бўлади. Унда ўлдирганлар қотил, ўлганлар эса гуноҳ узра жон берган боғийлар бўлади.

🔹Биз бугунги кунда курашлар, зиддиятлар, дунёни қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлар авж олган бир вазиятда яшамоқдамиз. Ҳозир зулм ва истибдод, террор ва бузғунчиликлар, ахлоқсизлик ва маънавий инқирозлар ҳар қачонгидан хатарли тус олмоқда. Шунинг учун бугунги куннинг мусулмон кишиси ҳарқачонгидан кўра огоҳ ва хушёр бўлиши даркор. Хусусан, инсоният тараққиётига таҳдид солаётган турли бўхронлар ва нотинчликлар пайтида турли фитналарга аралашмаслиги лозим.

⚡️ Бу каби фитналарга аралашиш шаръан ҳаром ҳисобланади. Қолаверса, амалдаги қонунчилигимизда ҳам хорижий мамлакатларнинг ҳарбий тузилмалари, ноконуний диний ташкилотлар ва террорчи гуруҳлар таркибига аъзо бўлиш таъқиқланган.

🌙 Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Яқинда фитналар бўлади. У пайтда ўтирган тургандан яхшидир, у пайтда турган юргандан яхшидир, у пайтда юрган югургандан яхшидир. Ким фитнага киришса ҳалокат ёқасига келади, ким фитна пайти паноҳгоҳ ёки сақланадиган жой топса у билан сақлансин!” (Имом Бухорий ривояти).

Хулоса қилиб айтганда Ислом дини икки жамоа ўртасида уруш бошланса, улардан бирига қўшилиб, уни алангалатишга эмас, балки тинчликка эришишга чақиради. Шундан келиб чиқиб, биз ватандошларимизни турли алдамчи тарғиботларга учмасликка, фитналардан йироқ бўлишга даъват этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

🔗 Улашинг:
@diniysavollar

#ФИТНА #ҲАРОМ #ИСЛОМ #МУРОЖААТ #ОГОҲЛИК
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФИТНА

Фитна чақириқларга алданманг!

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ҲАРОМ #ИСЛОМ #МУРОЖААТ #ОГОҲЛИК
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қазоси бор кишининг нафл ўқиши мумкинми?

Абдулатиф домла Турсунов

ЎМИ Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОШХОНА ВА ҲАММОМНИ ОҚАВАСИНИ БИТТА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйларда ошхона ва ҳаммомни канализация тизимини битта жойга қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ошхона, ҳаммом ва ҳожатхоналарнинг оқавасини битта қилишга уламоларимиз рухсат берганлар. Агар имкон ва шароит бўлса алоҳида қилган яхши. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar