СОЧИНИ БЎЯСА ҒУСЛ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёл киши сочини бўяса ғусл ва тахорати қабул бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ранг ва бўёққа боғлиқ. Баъзилари сув ўтказмайди. Баъзилари сув ўтказади. Сиз шуни текширинг. Агар сув ўтказмаса таҳорат ва ғусулингиз ҳисобга ўтмайди. Гўё ғусл ва таҳорат қилмагандек бўласиз. Агар буни аниқлаб бўлмаса бундай ишлардан эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarҲОЗИРЧА ИККИ МАҲАЛ НАМОЗ ЎҚИМОҚЧИМАН
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен намоз ўқишни бошламоқчиман. Аммо шу йили ўқишга топширмоқчиман. Шунга ҳозирча 2 маҳал намоз ўқимоқчиман. Кейинчалик, ўқишга кирсам 5 вақт ўқийман, деяпман. Қайси намозларни ўқисам бўлади? Беш вақт ўқимасам гуноҳ бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз беш вақт намоз ўқинг. Сизгача ҳам қанчадан-қанча абитуриентлар беш вақт намозларини ўз вақтида адо этиб, ўқишга киришган. Аввало биз Роббимизни буюруғини тўлиқ адо қилишимиз керак. Шундагина дунёда ҳам, охиратда ҳам муваффақиятга эришамиз. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қимор
Фатво: Тотализатор ўйинларини ўйнаш ва реклама қилиш – шаръан ҳаром
Қимор судхўрликдан ҳам олдинроқ ҳаром қилинган. Аллоҳ таоло ўз Каломида: “Гуноҳ ва зулм йўлида ҳамкорлик қилманглар”, дея буюрган, шундай экан, қиморни нафақат ўйнаш, балки реклама қилиш ҳам гуноҳ саналади...
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar

ДАРОМАД СОЛИҒИ ЗАКОТГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Биз давлат корхонасида ишлаймиз. Ойлик маошимиздан 12% даромад солиғи тўлаймиз.1) Шу тўлаган солиғимиз закотга ўтадими. 2) Ойлик маошимдан рўзғордан ортганини йиғиб бораман шу пулни нисобга етганидан закот бераманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1. Закот билан солиқ бир-биридан бутунлай фарқ қилади. Шунинг учун солиқлар закотнинг ўрнига ўтмайди. Чунки закот — ибодат. Уни адо қилишда ният шарт бўлади. Закот маълум моллардан ва маълум миқдорга етганда вожиб бўлади. Уни сарфланадиган жойлари шариатда белгилаб қўйилган. Солиқда эса бу шартлар топилмайди.
2. Рўзғордан ортган ва йиғилиб турган маблағ 85 гр тилланинг қийматига етса ва бир йил ўтса, ундан закот берилади. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Биз давлат корхонасида ишлаймиз. Ойлик маошимиздан 12% даромад солиғи тўлаймиз.1) Шу тўлаган солиғимиз закотга ўтадими. 2) Ойлик маошимдан рўзғордан ортганини йиғиб бораман шу пулни нисобга етганидан закот бераманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1. Закот билан солиқ бир-биридан бутунлай фарқ қилади. Шунинг учун солиқлар закотнинг ўрнига ўтмайди. Чунки закот — ибодат. Уни адо қилишда ният шарт бўлади. Закот маълум моллардан ва маълум миқдорга етганда вожиб бўлади. Уни сарфланадиган жойлари шариатда белгилаб қўйилган. Солиқда эса бу шартлар топилмайди.
2. Рўзғордан ортган ва йиғилиб турган маблағ 85 гр тилланинг қийматига етса ва бир йил ўтса, ундан закот берилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
132. НАМОЗДА САЛОВАТДАН КЕЙИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
132. НАМОЗДА САЛОВАТДАН КЕЙИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
УМРАГА ОЛИБ БОРИШ МАҲРГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уйланишда маҳрга аёлимга умрага олиб бораман десам бўладими? Маҳр ўрнига ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умра ёки ҳажга олиб бориш ваъдаси маҳр бўлмайди. Уларнинг пулини берса, маҳрга ўтади. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уйланишда маҳрга аёлимга умрага олиб бораман десам бўладими? Маҳр ўрнига ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умра ёки ҳажга олиб бориш ваъдаси маҳр бўлмайди. Уларнинг пулини берса, маҳрга ўтади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarИСЛОМГА ОИД СЎЗЛАР ЁЗИЛГАН ГАЗЕТАЛАРНИ ТАШЛАБ ЮБОРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уйимизда турли тақвимлар, ислом динига оид сўзлар ёзилган газеталар бор. Шуларни ташлаб юборсам гуноҳкор бўлмайманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламоларимиз ўқишга яроқсиз ҳолга келган оят ва ҳадис ёзилган китоб, газета ва журналларни покиза матога ўраб дафн қилиш ёки ёқиб юборишга рухсат берганлар. Албатта бундан мақсад, Аллоҳ таолонинг улуғ каломи ёки Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак ҳадислари ёзилган нарса оёқ остида қолиб кетишни олдини олишдир.
Дафн қилишда ҳам ўша китоб ёки варақларнинг юзига тупроқ тортилмасдан худди мурдани дафн қилингани каби чуқурни қазиб сўнг ён тарафидан ғовак ковлаб ўша ерга худди токчага қўйгандек кўмилиши керак, дейдилар уламоларимиз. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarНОПОК КИШИГА ФАҚАТ НОПОК АЁЛ ДУЧ КЕЛАДИМИ?
#Қуръон #никоҳ
❓795-САВОЛ: Нур сураси 26-ояти маъноси "эр нопок бўлса, хотин нопок бўлади...". Қуръонга юзлансак, нопок Фиръавннинг хотини нопок бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу ояти каримадан Фиръавннинг хотини нопок, деган хулоса чиқмайди. Оятнинг тўлиқ кўриниши:
الْخَبِيثَاتُ لِلْخَبِيثِينَ وَالْخَبِيثُونَ لِلْخَبِيثَاتِ وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ أُولَئِكَ مُبَرَّءُونَ مِمَّا يَقُولُونَ لَهُمْ مَغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ
"Нопок аёллар нопок эркаклар учун (лойиқ)дир, нопок эркаклар нопок аёллар учун (лойиқ)дир. Покиза аёллар покиза эркаклар учун, покиза эрлар покиза аёллар учундир. Айнан ўшалар (покиза эрлар ва покиза аёллар) уларнинг айтаётган бўҳтонларидан покдирлар. Улар учун мағфират ва фаровон ризқ (жаннат неъматлари) бордир" (Нур сураси 26-оят).
Аллоҳ таоло Фиръавннинг хотинини бошқа оятда мақтаган: “Аллоҳ имон келтирган зотлар ҳақида Фиръавннинг хотинини мисол келтирди. Ўшанда у: «Эй, Раббим! Ўзинг мен учун ҳузурингда (жаннатда) бир уй бино қилгин, менга Фиръавн ва унинг қилмишидан нажот бергин. Мени золимлар қавмидан халос этгин!» – деди” (Таҳрим сураси, 11-оят).
Эр-хотиннинг гоҳида ҳар хил бўлишига Пайғамбарларда ҳам мисоллар бор: “Аллоҳ кофир бўлган кимсалар ҳақида Нуҳнинг хотини ва Лутнинг хотинини мисол келтирди. У иккиси Бизнинг бандаларимиздан икки солиҳ банданинг (қўл) остида эдилар. Бас, у (аёл)лар уларга хиёнат қилдилар. (Нуҳ ва Лут) Аллоҳ(нинг азоби)дан бирор нарсани у иккисидан даф қила олмадилар. (Уларга): «Кирувчилар билан бирга дўзахга кирингиз!» – дейилди” (Таҳрим сураси, 10-оят).
Аслида, Аллоҳ таолонинг оятларида қарма-қаршилик бўлмайди. Лекин оятларни нотўғри тушуниш сабаб маънолари зид кўриниши мумкин. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
"Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?! Агар (у) Аллоҳдан ўзганинг ҳузуридан (келган) бўлса эди, унда кўпгина қарама-қарши гапларни топган бўлур эдилар" (Нисо сураси 82-оят).
Мана, ўн тўрт аср ўтаётган бўлсада, илоҳий мўъжиза – Қуръони карим оятларида келтирилган маълумотларда бирорта хато жумла топилгани йўқ, топилмайди ҳам. (Шайх Абдулазиз Мансур).
Энди Нур сураси 26-оятининг тафсирига келсак, бу оят мунофиқлар Оиша онамизни зинода айблаганда, поклаш-оқлаш бўлиб келган. Шунинг учун аксар муфассирлар оятдаги “Ал-хобисат” сўзини “нопок сўзлар”, деб тафсир қилишган. Бу тафсирга кўра оятнинг маъноси, мунофиқлар айтаётган нопок сўзлар нопок одамларга мос келади, яхши сўзлар эса яхши одамларга мосдир. Оиша онамиз ва бошқа пок кишилар мунофиқлар айтаётган гаплардан узоқдир.
“Ал-хобисат” сўзи “нопок аёл” маъносини ҳам эҳтимол қилгани учун баъзи муфассирлар ояти каримани, аслида, покка пок, нопокка нопок лойиқ ва мос келади, деб тафсир қилганлар. Бу эса гоҳида покка нопок тўғри келиб қолиши мумкинлигини йўққа чиқармайди.
Бу оят “Тафсири Жалолайн” китобида шундай келтирилган:
"الخبيثات" من النساء ومن الكلمات «للخبيثين» من الناس «والخبيثون» من الناس «للخبيثات» مما ذكر «والطيبات» مما ذكر «للطيبين» من الناس «والطيبون» منهم «للطيبات» مما ذكر أي اللائق بالخبيث مثله وبالطيب مثله
“Нопок аёллар ва ёмон сўзлар ёмон кишиларга, ёмон кишилар нопок аёллар ва ёмон сўзга хос (мос)дир. Покиза аёллар ва яхши сўзлар яхши кишиларга, яхши кишилар покиза аёллар ва яхши сўзларга хос (мос)дир. Яъни, нопокка лойиқ бўлгани нопокдир. Пок кишига лойиғи покдир...” Иқтибос тугади.
"Тафсири муяссар" китобида шундай дейилади:
كل خبيث من الرجال والنساء والأقوال والأفعال مناسب للخبيث وموافق له، وكل طيِّب من الرجال والنساء والأقوال والأفعال مناسب للطيب وموافق له،
"Нопок эркак ва аёллар, нопок сўз ва ишлар нопок кишиларга муносиб ва мувофиқдир. Пок эркак ва аёллар, пок сўз ва ишлар эса пок кишига муносиб ва мувофиқдир..." Иқтибос тугади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚУРЪОННИ ЎҚИШ ВА ТИНГЛАШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қуръонни ўқиганга ажр кўпми ёки тинглагангами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръонни ўқиш ҳам уни тинглаш ҳам энг афзал ибодатлардан. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким Қуръондан бир ҳарф ўқиса, унга 10 та савоб берилади. Мен алиф, лом ва мимларнинг барчасини бир ҳарф демайман, балки алиф бир ҳарф, мим бир ҳарф ва лом бир ҳарф” (Термизий ривояти). Бошқа бир ҳадисда эса яна Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалам менга Қуръон ўқиб бер, дедилар. Шунда мен: эй Расулуллоҳ, мен сизга Қуръон ўқиб бераманми, ахир Қуръон сизга нозил қилинганку, дедим. У зот айтдилар: Ўқи мен Қуръонни бировдан эшитишни ёқтираман. (Бухорий ривояти).
Булардан маълум бўладики, ҳар иккиси ҳам улуғ ва фазилатли ибодат, лекин фазилат жиҳатидан ўқиш тинглашга қараганда савоблироқ. Бунинг бир қатор сабаблари бор. Биринчидан, ўқишда 2 та амал ўқиш ва эшитиш бор. Иккинчидан, ўқишда ҳар бир ҳарфга 10 тадан савоб ваъда қилиняпти, тинглаш ҳам қанчалик улуғ бўлмасин, бундай ваъда йўқ.
Шулардан хулоса қиладиган бўлсак, мусулмон одам Қуръон билан доим ошно бўлиши керак. Ундан маълум бўлакни ўқиб туриши ва бошқа вақтларда тинглаб юриши зарур бўлади. Чунки айрим ҳолатларда тинглашда ўзи ўқигандан кўра кўпроқ тадаббур қилиш имкони бўлади. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarMedia is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Исломий_ақида_дарслари
13-дарс Қуръон махлуқми ёки махлуқ эмасми ? Шу масалани қандай тушунамиз?
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
🔗 Улашинг: @diniysavollar
13-дарс Қуръон махлуқми ёки махлуқ эмасми ? Шу масалани қандай тушунамиз?
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖУМА НАМОЗИ ЎҚИЛМАГУНЧА НАФЛ НАМОЗЛАРНИ ЎҚИШ МУМКИН ЭМАСМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Жума куни то жума намози ўқилмагунча нафл намозлирини ўқиш мумкин эмасми? Масалан таҳорат намози, Зуҳо намозларини.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай гап китобларимизда топилмайди. Чунки, нафл намозларини куннинг уч маҳалида ўқиш мумкин эмас. Улар қуёш чиқаётганда, тиккага келганда ва ботаётганда. Шунингдек, нафл намозини Аср намозини ўқиб бўлган киши Шом намозини ўқигунигача ва Бомдод намозини вақти киргандан бошлаб, қуёш чиқунгача бўлган вақтларда ўқиш мумкин эмас. Бундан бошқа барча вақтда нафл намозини ўқиш мумкин. Мазкур масалалар ҳафтанинг барча кунларига тегишлидир. Жумладан жума кунида ҳам масала шундай бўлади. Манба: "Мухтасарул виқоя" китоби. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarНАМОЗНИ ВАҚТИДАН КЕЙИН ЎҚИГАНИ УЧУН ТАВБА ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?
#намоз
❓796-САВОЛ: Киши қазо намозини адо қилгач, намозни ўз вақтидан кейин ўқигани учун тавба ҳам қилиши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, албатта киши намозни ўз вақтида ўқимасдан, уни қазо қилиб ўқигани учун тавба қилади. Бу ҳақда “Дурарул ҳукком” китобида бундай дейилган:
وَأَمَّا إثْمُ تَأْخِيرِهَا عَنْ الْوَقْتِ الَّذِي هُوَ كَبِيرَةٌ فَبَاقٍ لَا يَزُولُ بِالْقَضَاءِ الْمُجَرَّدِ عَنْ التَّوْبَةِ بَلْ لَا بُدَّ مِنْهَا هَذَا
яъни: “Намозни вақтида ўқимаслик катта гуноҳ бўлиб, тавба қилмасдан қазо намозини ўзини ўқиш билан гуноҳ йўқ бўлмайди, балки қазони ўқиш билан бирга албатта тавба қилиш зарур бўлади”.
Шундай экан, мусулмон киши аввало намозни ҳар қандай вазиятда ҳам ўз вақтида ўқишга ҳаракат қилиши керак. Мабодо ухлаб қолиб ўз вақтида ўқий олмаса, зудлик билан қазосини ўқишга сай-ҳаракат қилади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا
яъни: “Албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” деган (Нисо сураси, 103-оят). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
#намоз
❓796-САВОЛ: Киши қазо намозини адо қилгач, намозни ўз вақтидан кейин ўқигани учун тавба ҳам қилиши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, албатта киши намозни ўз вақтида ўқимасдан, уни қазо қилиб ўқигани учун тавба қилади. Бу ҳақда “Дурарул ҳукком” китобида бундай дейилган:
وَأَمَّا إثْمُ تَأْخِيرِهَا عَنْ الْوَقْتِ الَّذِي هُوَ كَبِيرَةٌ فَبَاقٍ لَا يَزُولُ بِالْقَضَاءِ الْمُجَرَّدِ عَنْ التَّوْبَةِ بَلْ لَا بُدَّ مِنْهَا هَذَا
яъни: “Намозни вақтида ўқимаслик катта гуноҳ бўлиб, тавба қилмасдан қазо намозини ўзини ўқиш билан гуноҳ йўқ бўлмайди, балки қазони ўқиш билан бирга албатта тавба қилиш зарур бўлади”.
Шундай экан, мусулмон киши аввало намозни ҳар қандай вазиятда ҳам ўз вақтида ўқишга ҳаракат қилиши керак. Мабодо ухлаб қолиб ўз вақтида ўқий олмаса, зудлик билан қазосини ўқишга сай-ҳаракат қилади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا
яъни: “Албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” деган (Нисо сураси, 103-оят). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚУРЪОНДАН ҲУКМ ОЛИШ ҲАҚИДА
#ижтиҳод
❓797-CАВОЛ: Араб тилини яхши билган киши Қуръондан ўзича ҳукм чиқарса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, Араб тилини яхши билишнинг ўзи Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан ҳукм чиқариш учун кифоя қилмайди. Балки, бунинг учун киши бир қанча шаръий илмларни ҳам билиши шарт. Жумладан, биринчи навбатда араб грамматикасини (наҳв, сарф) ва балоғат илмини мўтабар манбалар асосида таълим олган бўлиши даркор. Кейин Қуръон ва ҳадис илмини, ундаги оятларнинг нозил бўлиш сабабларини билмоғи, носих-мансуҳ, мутлақ ва муқайяд, омм ва хос каби усулул-фиқҳ қоидаларини пухта билиши ва улардан ўз ўрнида фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиши лозим.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қуръонни ўз фикрича тафсир қилса, дўзахдан ўзига жой тайёрласин”, – деганлар (Имом Термизий ривоят қилган). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
133. АЁЛ КИШИ УЗРЛИ ҲОЛАТДА ТАҲОРАТСИЗ ЗИКР ҚИЛИШИ ҲАҚИДА
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
133. АЁЛ КИШИ УЗРЛИ ҲОЛАТДА ТАҲОРАТСИЗ ЗИКР ҚИЛИШИ ҲАҚИДА
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛ КИШИ ЎЛИКЛАРГА КИЙИМСИЗ КЎРИНАДИМИ?
#ақида
❓798-САВОЛ: Қабристонга аёл кишининг бориши мумкинми? Баъзилар “аёл киши ўликларга кийимсиз кўринади” деб ҳам айтишади. Бу гапларда қанчалик жон бор?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар вафот этганларга кийимсиз кўринади, деган гап йўқ. Кўпчилик уламоларимиз зиёрат қилиш одобларини бузмаслик шарти билан аёллар қабрларни зиёрат қилиши жоиз дейишган. Уларнинг далили қуйидагича: Ҳазрат Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: “Қабрларни зиёрат қилишда нима дейин, ё Расулуллоҳ?” У Зот: “Бундай дегин: “Бу ерда қўним топган мўминларга салом бўлсин! Биз ҳам, иншааллоҳ, сизларга етишамиз. Сизларга ҳам, бизларга ҳам Аллоҳ таолодан афву мағфират тилайман!”, дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).
Ушбу ҳадис аёллар қабристон зиёратига боришлари жоизлигига далолат қилади.
Шунингдек, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо ҳар жума куни амакиси ҳазрат Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қабри зиёратига борар, у ерда амакиси учун дуолар қилардилар (Имом Ҳоким ривояти).
Аёллар ҳам эркаклар каби ўгит ва ибрат олишга муҳтождир. Шунинг учун динимизнинг қабрларни зиёрат қилишга берган рухсати аёлларга ҳам тегишли. Албатта, аёл киши қабристонга борганида зиёрат қилиш одобларига амал қилиши, шунингдек, йиғлаб, бақир-чақир қилиш, қабрлар атрофини тавоф қилиш, уларга сажда қилиш каби шариатимиз ман қилган ишларни қилмаслик керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
#ақида
❓798-САВОЛ: Қабристонга аёл кишининг бориши мумкинми? Баъзилар “аёл киши ўликларга кийимсиз кўринади” деб ҳам айтишади. Бу гапларда қанчалик жон бор?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар вафот этганларга кийимсиз кўринади, деган гап йўқ. Кўпчилик уламоларимиз зиёрат қилиш одобларини бузмаслик шарти билан аёллар қабрларни зиёрат қилиши жоиз дейишган. Уларнинг далили қуйидагича: Ҳазрат Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: “Қабрларни зиёрат қилишда нима дейин, ё Расулуллоҳ?” У Зот: “Бундай дегин: “Бу ерда қўним топган мўминларга салом бўлсин! Биз ҳам, иншааллоҳ, сизларга етишамиз. Сизларга ҳам, бизларга ҳам Аллоҳ таолодан афву мағфират тилайман!”, дедилар (Имом Бухорий ривоятлари).
Ушбу ҳадис аёллар қабристон зиёратига боришлари жоизлигига далолат қилади.
Шунингдек, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо ҳар жума куни амакиси ҳазрат Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қабри зиёратига борар, у ерда амакиси учун дуолар қилардилар (Имом Ҳоким ривояти).
Аёллар ҳам эркаклар каби ўгит ва ибрат олишга муҳтождир. Шунинг учун динимизнинг қабрларни зиёрат қилишга берган рухсати аёлларга ҳам тегишли. Албатта, аёл киши қабристонга борганида зиёрат қилиш одобларига амал қилиши, шунингдек, йиғлаб, бақир-чақир қилиш, қабрлар атрофини тавоф қилиш, уларга сажда қилиш каби шариатимиз ман қилган ишларни қилмаслик керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИБ, ЎТГАНЛАРГА БАҒИШЛАШ ЖОИЗЛИГИ
#ақида
❓799-САВОЛ: Баъзи кишилар юртимизда урф бўлган эҳсон қилиб, охирида тиловати Қуръон қилиш шариатда йўқ, марҳумларга уни савоби етмайди, бу бидъат, фақат дуо қилиш мумкин, дейишмоқда. Шариатимизда бу ҳақда нима дейилган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Абу Ҳанифа, Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳимо Қуръон тиловати каби баданий ибодатларнинг савоби дунёдан ўтганларга етади, деганлар. Моликий ва Шофеъий мазҳабининг кейинги аср уламолари ҳам шу сўзни ихтиёр қилганлар.
Ҳанафий мазҳабининг забардаст уламоларидан Имом Абу Жаъфар Таҳовий шундай дейдилар:
وفي دعاء الاحياء وصدقاتهم منفعة للاموات
яъни: “Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир” (“Ал-Ақидатут Таҳовия” китоби).
Замондош олимлардан доктор Саид Абдуллатиф Фуда мазкур жумла шарҳида шундай ёзади:
قال ابن الحاج في «المدخل:» من أراد وصول قراءته بلا خلاف فليجعل ذلك دعاء بأن يقول:اللهم اجعل ثواب ما أقرأ إلى فلان
яъни: “Ибнул Ҳож “Мадхал” китобида: “Ким қироати ҳеч хилофсиз (маййитга) етишини хоҳласа, шу ишини “Эй, Аллоҳ! Қироатимнинг савобини фалончига етказгин”, деб дуога айлантирсин”, - дейди” (“Аш-Шарҳул кабир ала Ақида ат-Таҳовия”). Юртимизда урф бўлган маросимларда ҳам худди мана шундай йўл тутилади ва бу амал шаръан жоиз ҳисобланади. “Саҳиҳи Бухорий”га шарҳ ёзган ҳанафий аллома Бадриддин Айний шундай дейдилар:
وروى أبو داود من حديث معقل بن يسار قال قال رسول الله اقرأوا يس على موتاكم وأخرجه النسائي وابن ماجه أيضا فالحديث يدل على أن الميت ينتفع بقراءة القرآن عنده وهو حجة على من قال إن الميت لا ينتفع بقراءة القرآن
яъни: “Имом Абу Довуд Маъқал ибн Ясор разияллоҳу анҳудан ривоят қилади. У киши айтдилар: “Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Ўликларингизга “Ясин” сурасини ўқинг”, — дедилар”. Бу ҳадисни Имом Насоий ва Имом Ибн Можа ҳам ривоят қилишган. Қолаверса ушбу ривоят маййит ёнида ўқилган Қуръондан манфаат олишига далолат қилади ва “маййит Қуръон қироатидан манфаат кўрмайди”, деганларга қарши ҳужжат бўлади” (“Умдатул-қори” китоби).
Тўғри, дастурхон бошида Қуръон тиловати қилиш шарт, қилмаса бўлмайди, гуноҳ бўлади, дейилса бу бидъатга айланади. Лекин биз ундай эътиқод қилмаймиз балки, бу ишни жоиз ва мандуб деб биламиз. Гоҳида дастурхон бошида қироатни тарк қилиб, фақат дуо билан ҳам кифояланиш жоиз, гуноҳ бўлмайди, деймиз.
Саҳобалар ичида қабри бошида Қуръон тиловат қилишни васият қилиб кетганлари бор эди. Чунки улар шу нарсада маййитга фойда борлигини Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганлар. Абдурраҳмон ибн Ало ибн Лажлаждан, у киши отасидан ривоят қилади:
قَالَ لِي أَبِي: يَا بُنَيَّ، إِذَا أَنَا مُتُّ، فَأَلْحِدْنِي، فَإِذَا وَضَعْتَنِي فِي لَحْدِي، فَقُلْ: بِسْمِ اللهِ، وَعَلَى مِلَّةِ رَسُولِ اللهِ، ثُمَّ سِنَّ عَلَيَّ الثَّرَى سِنًّا، ثُمَّ اقْرَأْ عِنْدَ رَأْسِي بِفَاتِحَةِ الْبَقَرَةِ وَخَاتِمَتِهَا، فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ ذَلِكَ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.
яъни: “Отам менга: “Эй ўғилчам! Агар вафот этсам, мени лаҳадга қўйгин. Лаҳадимга қўйиб бўлгач: «Бисмиллаҳи ва ъала миллати Расулиллаҳ», деб устимга тупроқ тортгин. Кейин бош томонимда Бақара сурасининг аввали ва охирини ўқигин, чунки мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шундай деганларини эшитганман”, – деди” (Имом Табароний ривояти).
Шунингдек, Имом Ибн Можа Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўтганлар ҳаққига "Фотиҳа" сурасини ўқишни буюрганларини ҳам ривоят қилган.
Шуни таъкидлаш лозимки, қори Қуръонни холис ўқиши ва унга бирор эҳсон берилганда, Қуръон ўқиганнинг ҳаққи деб эмас, балки ҳадя сифатида олиб, ҳадя берувчининг ҳаққига дуо қилиши мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

#Савол_жавоб
❓Қарз олиб бермай юришнинг шаръий масаласи қандай бўлади?
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
❓Қарз олиб бермай юришнинг шаръий масаласи қандай бўлади?
Абдуғафур домла НИЁЗҚУЛОВСаволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
АСРДАН АВВАЛГИ ТЎРТ РАКАТ НАФЛ НАМОЗИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Иш жойимда турклар бор, аср намозида 4 ракат фарздан олдин 4 ракат суннат деб ўқишади. Шуни биз ҳам ўқишимиз қанчалик тўғри? Мазҳабимизга кўра, ўзбек уламолар берган фатволарини билмоқчи эдим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мазҳабимизга кўра асрдан аввалги 4 ракат нафл намоз мустаҳаб саналади (уни ўқиса савоб, ўқимаса гуноҳ эмас). Бошқа суннатлар каби таъкидланган суннат эмас. Шунинг учун бизнинг диёрларда кенг тарқалмаган. Лекин баъзи аҳли илмлар бу намозни ҳам қолдирмай ўқиб юрадилар. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarАЁЛ КИШИ АВВАЛ ЭРИНИ ДУО ҚИЛИШИ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Кўп жойдан эшитдим, аёл киши намозни адо этиб бўлгандан кейин дуога қўл очганда, ҳосил бўлган савобларни биринчи навбатда эриниг ҳаққига ва унинг қариндош уруғлари ҳаққига дуо қилиши шарт экан, бўлмаса намози ҳам савобу дуолари ҳам ўтмас эмиш. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дуонинг одобларидан бири — аввал ўзи, кейин яқинлари, кейин барча мусулмонларнинг ҳаққига дуо қилишдир. Демак, дуо қилишда кенгчилик бор, унинг қатъий белгилаб қўйилган кўриниши йўқ. Агарчи аёлга нисбатан эрнинг ҳаққи улуғ бўлса ҳам, аёл киши биринчи эрини ҳаққига дуо қилиши шарт, деган кўрсатма йўқ. Лекин хоҳласа, шундай қилиши жоиз. Валлоҳу аълам.