НАМОЗДА СОЧЛАР ҚАЙРИЛМАГАН ҲОЛДА ТУРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намозда сочлар қайрилмаган ҳолда туради, деб эшитиб қолдим. Узун сочли аёл, масалан, белгача тушадиган сочи бор аёл намозида кандай туради?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сочи узун эркаклар намозда сочларини бошига тўплаб олмасдан ўз ҳолатида, ёйиб қўяди. Бу ҳукм эркакларга хос бўлиб, аёллар сочини турмаклаб олса бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗
Улашинг: @diniysavollarНАСИЯ САВДО РИБОГА КИРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Савдода нақд пулга сотаётган маҳсулотни агар насияга қимматроқ сотса рибога кирадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу рибога кирмайди. Нақдга 100, насияга 120 дейилса, кейин сотувчи ва харидор икки нархдан бирига келишсалар, савдо дуруст. Лекин мана шундай иккита нарх айтилганда, бўлди олдим, деб икки нархдан бирига келишмай ажралсалар, савдо дуруст эмас. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Савдода нақд пулга сотаётган маҳсулотни агар насияга қимматроқ сотса рибога кирадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу рибога кирмайди. Нақдга 100, насияга 120 дейилса, кейин сотувчи ва харидор икки нархдан бирига келишсалар, савдо дуруст. Лекин мана шундай иккита нарх айтилганда, бўлди олдим, деб икки нархдан бирига келишмай ажралсалар, савдо дуруст эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗
Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб
Бомдод намозида жамоатга кеч келган киши фарзни тугатиб суннатни ўқийдими?
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Muhammad Ayyub domla HOMIDOVYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
66. ЭР ЎЗ ХОТИНИНИ УРИШИ МУМКИНМИ?
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
66. ЭР ЎЗ ХОТИНИНИ УРИШИ МУМКИНМИ?
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗЛАРНИНГ ҚАЗОСИНИ ЖАМОАТ БЎЛИБ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Дўстим ёшлигида қолиб кетган қазоларни ўқишни бошлаган. Яқинда бир савол бериб қолди, бир дўсти билан жамоат бўлиб Хуфтон намозни ўқишга киришдан олдин дўстини асрдан қазоси бор экан. Дўстим ҳам асрни ёшлигида қолиб кетганини ўқимаган экан. Дўстим имом бўлиб намозни ўқишган. Бу ўқиганлари тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу ҳолат тўғри эмас. Имом бўлиб ўқиган кишининг намози дуруст. Бошқа намозни ният қилиб, унга эргашган кишининг намози эса дуруст бўлмаган. У киши намозини қайта ўқиши шарт.
Бир жамоа одамларнинг ҳаммаси бир намозни вақтидан кечиктирган бўлса (масалан, бомдод), ўша намознинг қазосини жамоат бўлиб, ўқишлари жоиз. Имом қазо бўлган намоз жаҳрий бўлса, жаҳрий ўқийди, махфий бўлса, махфий ўқийди. ("Ал-Лубоб фи шарҳил китоб", "Ал-Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" китоблари).
Лекин турли намозларни қазо қилганлар (масалан, бомдод ва пешин) ёки бир намозни турли вақтларда (масалан, бугунги ва кечаги бомдод намозини) қазо қилган бўлсалар, бу намозларни жамоат бўлиб ўқиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Улашинг: @diniysavollarПЕШОБ ЧИҚҚАН ХОНАДА НАМОЗ ЎҚИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: 2 та қизим бор, кичигим 1ёш. Қизим баъзида гиламга пешоб чиқариб қўяди, артиб оламан. Танишим, пешоб чиққан хонада намоз ўқилмайди, деди. Энди нима қилсам бўлади, гиламни қайтариб, полда ўқисам ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пешоб чиққан хонада намоз ўқиб бўлмайди, деган гапда асос йўқ. Гилам катта бўлиб бир четида нажосат бўлсада, бошқа пок томонида намоз ўқиш жоиз. Яна бир чораси, гиламнинг нажосат теккан жойида намоз ўқимоқчи бўлсангиз, гилам устига жойнамоз солиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам.

Улашинг: @diniysavollarНАМОЗДА ҚАЙСИ ЗАМ СУРАЛАРНИ ЎҚИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен намоз ўқиётганимга 2 ой бўлди, Фотиҳадан кейин қайси зам сураларни ўқиш керак? Масалан бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон намозларида қайси сураларни зам сура қилиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фотиҳадан сўнг энг камида узун бир оят ёки қисқа уч оят зам сура қилиш вожиб. Намозхон зам сурада ўзи яхши биладиган сураларни ўқиши мумкин. Уламолар бомдод ва пешин намозида "Ҳужурот" ва "Буруж" суралари орасидаги сураларни ўқиш, аср ва хуфтон намозидан "Буруж" ва "Баййина" суралари орасидаги сураларни ўқиш, шом намозида "Баййина" ва "Нас" суралари орасидаги сураларни ўқишни мустаҳаб санашган. Валлоҳу аълам.

Улашинг: @diniysavollarЖАМОАТ НАМОЗИДА ЭРГАШУВЧИ АТТАҲИЯТ ВА САЛОВАТНИ АЙТИШГА УЛГУРОЛМАСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Баъзида жамоат билан намоз ўқиганимда иқтидо қилиб ўқийдиган имом шунақа тез ўқиганидан иккинчи ракатнинг қаъдасида ўқиладиган Аттаҳиятни тўлиқ айтолмай қоламан, ярмида қолиб кетади. Тўртинчи ракатда ҳам саловатни ярмига келганимда салом беради. Мен кейин салом бераман, бу гуноҳ эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу ишларда гуноҳ йўқ.
Иккинчи ракатни қаъдасидан имом тез туриб кетса ҳам, сиз Аттаҳиятни тугатиб, ўрнингиздан турасиз. Охирги қаъдада Аттаҳиятни ўқиётганингизда салом бериб қўйса ҳам, сиз аттаҳиятни тугатиб салом берасиз. Саловат ўқиётганингизда салом бериб қўйса, саловатни тўхтатиб, имом билан бирга салом бериб намоздан чиқасиз. ("Ал-Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий"). Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Баъзида жамоат билан намоз ўқиганимда иқтидо қилиб ўқийдиган имом шунақа тез ўқиганидан иккинчи ракатнинг қаъдасида ўқиладиган Аттаҳиятни тўлиқ айтолмай қоламан, ярмида қолиб кетади. Тўртинчи ракатда ҳам саловатни ярмига келганимда салом беради. Мен кейин салом бераман, бу гуноҳ эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу ишларда гуноҳ йўқ.
Иккинчи ракатни қаъдасидан имом тез туриб кетса ҳам, сиз Аттаҳиятни тугатиб, ўрнингиздан турасиз. Охирги қаъдада Аттаҳиятни ўқиётганингизда салом бериб қўйса ҳам, сиз аттаҳиятни тугатиб салом берасиз. Саловат ўқиётганингизда салом бериб қўйса, саловатни тўхтатиб, имом билан бирга салом бериб намоздан чиқасиз. ("Ал-Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий"). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗
Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб
Аллоҳ таъолони тушда кўриш ҳақида саҳиҳ ривоятлар борми? Қандай ҳолатда бўлади?
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Аллоҳ таъолони тушда кўриш ҳақида саҳиҳ ривоятлар борми? Қандай ҳолатда бўлади?
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ПЕШОБ ТЕККАН НАРСАЛАРНИ УШЛАСАМ ТАҲОРАТИМ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен ёш болаликман. Таҳоратда роса қийналяпман. Бешикдаги нарсаларга пешоблар тегиб қолса, ушласам таҳоратим бузиладими? Қандай қилсам тўғри бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умумий қоида шуки, одамни ўзидан чиқмаган, балки четдан баданга ё кийимга теккан нажосат таҳоратни синдирмайди. Нажосат теккан жойни ювиб ташланса, кифоя. Баданни ўзидан нажосат чиқиб оқса, унда таҳоратни синдиради. Таҳорат ҳам қилинади, нажосат теккан жойни ҳам ювилади.
Демак, бешикдаги пешоб теккан нарсаларни ушласангиз таҳоратингиз синмайди, балки қўлингизни ювиб қўясиз холос. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен ёш болаликман. Таҳоратда роса қийналяпман. Бешикдаги нарсаларга пешоблар тегиб қолса, ушласам таҳоратим бузиладими? Қандай қилсам тўғри бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умумий қоида шуки, одамни ўзидан чиқмаган, балки четдан баданга ё кийимга теккан нажосат таҳоратни синдирмайди. Нажосат теккан жойни ювиб ташланса, кифоя. Баданни ўзидан нажосат чиқиб оқса, унда таҳоратни синдиради. Таҳорат ҳам қилинади, нажосат теккан жойни ҳам ювилади.
Демак, бешикдаги пешоб теккан нарсаларни ушласангиз таҳоратингиз синмайди, балки қўлингизни ювиб қўясиз холос. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗
Улашинг: @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
67. “МУШКУЛКУШОД” ВА “БИБИСЕШАНБА” ҲАҚИДА ДИНИМИЗ НИМА ДЕЙДИ?
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
67. “МУШКУЛКУШОД” ВА “БИБИСЕШАНБА” ҲАҚИДА ДИНИМИЗ НИМА ДЕЙДИ?
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЧ ТАЛОҚДАН КЕЙИН ЯНА НИКОҲ ЎҚИТСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: 3 йил аввал эрим билан уришиб қолдик ва ажрашдик. Aёл киши талоқсиз кўчада юриб бўлмайди дегани учун эримдан талоқ сўрадим ва у менга аввалига талоқ бермади ва 1 ойдан кейин алиментга бермоқчи эдим жахл устида "санга талоқ керак эди-а, талоқ санга" деди. Ман "бўлдими умуман яшаш ниятиз йўқми?" десам, "йўқ" деди. "Унда бошимни буткул очиқ қилинг, манга уч талоқ қўйинг" дедим. У "уч талоқ санга" деди. 6 ойдан кейин "яна яшайман" деб келди ва биз яна бирга яшадик. Никоҳ ўқитайлик десам, "ман хоҳлаб айтмаганман, сан мани мажбур қилгансан, санга талоқ қўймаганман" деди. Саволим қуйидагича: Уч талоқдан кейин яна никоҳ ўқитсак бўладими? Aллоҳга сидқидилдан тавба қилсам бир-биримизга ҳалол бўламизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мурожаатингизда кўпчиликка муҳим бўлган бир неча масалалар кўтарилган.
1. Аёл киши бесабаб талоқ сўраши ҳаром қилинган. Бу борада Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бирон сабабсиз эридан талоғини сўраган аёлга жаннатнинг ҳиди (ҳам) ҳаром бўлади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
2. Кейинчалик, яъни 1 ойдан кейин алиментга бергансиз. Бу ерда эрингиз хатога йўл қўйган. Чунки фарзанд ва аёл нафақаси эрнинг зиммасида. Эр ўзининг шаръий вазифасини бажармаётгани учун сиз фарзандингиз нафақаси (алимент)ни қонуний олиш учун мурожаат қилгансиз.
3. Эр талоқ берди. Бу унинг хатоси. Чунки зиммасидаги вазифасини ўзи бажармагани учун қонун орқали талаб қилинганда, талоқ беряпти. Устига–устак сиз ҳам хато қилиб эрингиздан талоқни 3 та қилиб беришни сўрагансиз. Аввал қилинган ўша бир талоқ билан ҳам сизлар бутунлай ажрашиб кетишларингиз мумкин эди. Бу хатога жуда кўпчилик йўл қўймоқда. Аслида динимизда ажрашиш учун 1 талоқ кифоя қилади. Чунки мана шу ҳолда эр хотин яна бирга яшамаса, идда тугагандан кейин бошқасига турмушга чиқиб кетиши мумкин бўлади. Агар қачондир қилган ишига пушаймон бўлинса, муаммосиз никоҳни янгилаш ҳам жоиз бўлар эди. Сиз талоқ сўраб ўзингизни ҳам, эрингизни ҳам гуноҳкор қилгансиз.
Дарҳақиқат тавбани ҳар иккингиз ҳам қиласиз. Лекин шариатда сизларни қайта никоҳлашга йўл топилмайди. Битта йўли бор, у ҳам бўлса, уч талоқ қилинган аёл маълум шартларга кўра бошқа эрга тегиб чиқиши керак. Валлоҳу аълам.

Улашинг: @diniysavollarНОМАҲРАМЛАР ҚЎЛ БЕРИБ КЎРИШИШИ МУМКИНМИ?
#зино
❓753-CАВОЛ: Номаҳрам аёл ва эркак қўл бериб кўришиши мумкинми? Шундай қилса нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Номаҳрам эркак ва аёлнинг қўл бериб кўришиши мумкин эмас, қўл бериб кўришиш қўл зиноси бўлади.
عَنِ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه و سلم قَالَ: إِنَّ اللهَ كَتَبَ عَلَى ابْنِ آدَمَ حَظَّهُ مِنَ الزِّنَا أَدْرَكَ ذَلِكَ لَا مَحَالَةَ، فَزِنَا الْعَيْنَيْنِ النَّظَرُ، وَزِنَا اللِّسَانِ الْمَنْطِقُ. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَزِنَا الْيَدَيْنِ الْبَطْشُ، وَزِنَا الرِّجْلَيْنِ الْمَشْيُ، وَزِنَا الْأُذُنِ الْاِسْتِمَاعُ، وَزِنَا الْفَمِ الْقُبَلُ، وَالنَّفْسُ تَمَنَّى وَتَشْتَهِي وَالْفَرْجُ يُصَدِّقُ ذَلِكَ وَيُكَذِّبُهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالشَّيْخَانِ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ Одам боласига унинг зинодан бўлган насибасини ёзгандир. Уни олмаслиги амри маҳолдир. Бас, икки кўзнинг зиноси назардир. Тилнинг зиноси нутқдир", дедилар".
Бошқа бир ривоятда: "Икки қўлнинг зиноси ушлаш, икки оёқнинг зиноси юриб бориш, қулоқнинг зиноси эшитиш, оғизнинг зиноси ўпишдир. Нафс уни орзу ва иштаҳа қилур. Фарж эса уни тасдиқлар ёки ёлғонга чиқарур", зиёда қилинган. Имом Абу Довуд ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
СОВУҚДА АВРАТИМ ШАМОЛЛАШ ХАВФИ БОР. НАМОЗНИ ҚАЗО ҚИЛИБ ЎҚИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен Россияда қурилишда ишлайман. Aллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин мени намозга етказди, 3 ойча бўлди ўқиётганимга. Саволим: иш вақтида таҳорат олиб ўқийман. Бошлаганимда ёз эди. Ҳозирга келиб совуқ тушаябди. Совуқда таҳорат оламан ва авратим шамоллаш хавфи бор. Шундай ҳолда намозни ишдан кийин уйда қазо қилиб ўқиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар таҳорат қилганда аврат аъзоларни ювиш шарт эмас. Агар инсонни олд ва орқа пешобларидан сийдик ёки нажосат чиқмаса мустаҳаб қилиши, яъни, аврат аъзоларини ювиши шарт эмас. Ухлаш, бирор жойдан қон чиқиши ёки ел чиқиши билан таҳорат синса, мустаҳаб қилинмайди, яъни, авратларини ювиш шарт бўлмайди. Қачонки олд ёки орқа пешобдан нажосат чиқиб, атрофга танга миқдоридан ошиқча ёйилиб кетса, шунда тозаланиб, сув билан ювиш шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
68. НАМОЗ ЎҚИЁТГАН КИШИНИНГ ОЛДИДАН ЎТИШ
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
68. НАМОЗ ЎҚИЁТГАН КИШИНИНГ ОЛДИДАН ЎТИШ
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
69. ЎРГИМЧАК ТУШГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
69. ЎРГИМЧАК ТУШГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
УКОЛ ОЛГАНДА ҚОН ЧИҚСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Баъзида томирдан ва ёнбошдан укол олганимизда пахта қўйилади. Ўша пахтага қараганимизда кўпроқ қон чиққандай бўлади, шунда таҳорат бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, пахта қўйиладими ёки қўйилмайдими қон чиқиб, оқадиган даражада бўлса, таҳорат бузилади. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Баъзида томирдан ва ёнбошдан укол олганимизда пахта қўйилади. Ўша пахтага қараганимизда кўпроқ қон чиққандай бўлади, шунда таҳорат бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, пахта қўйиладими ёки қўйилмайдими қон чиқиб, оқадиган даражада бўлса, таҳорат бузилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
ЯХШИ КЎРГАН ҚИЗИМ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИШНИ ЎРГАНСАК ҲАМ ГУНОҲМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен ва яхши кўрган қизим бирга намоз ўқишни ва бошқа дуо оятларни ўрганмоқдамиз, бир-биримизни яхши тарафга ўзгартирдик. Шунда ҳам гуноҳми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Савоб ишга гуноҳ-ҳаром йўл билан борилмайди. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен ва яхши кўрган қизим бирга намоз ўқишни ва бошқа дуо оятларни ўрганмоқдамиз, бир-биримизни яхши тарафга ўзгартирдик. Шунда ҳам гуноҳми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Савоб ишга гуноҳ-ҳаром йўл билан борилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
ЎН ЙИЛ БИРГА ЯШАМАСДАН, ЭНДИ ТАЛОҒИНИ БЕРСА, ИДДА ТУТИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёл киши эри билан 10 йилдан бери яшамаётган бўлса, лекин эри энди талоғини берган бўлса, у аёл идда тутиши шартми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Иддани фақат ҳомиладорликни аниқлашдан бошқа ҳикматлари ҳам бор. Шунинг учун у талоқ берилган кундан бошланади. Демак, сиз ҳам ўзингизга талоқ берилган кундан бошлаб идда тутасиз. Талоқ иддасининг муддати ҳайз кўрадиган аёллар учун 3 ҳайз, ҳайз кўрмайдиганлар учун 3 ой ва ҳомиладорлар учун кўзи ёришлигидир. Валлоҳу аълам.