FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.09K photos
2.04K videos
4.4K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
НАМОЗ ЎҚИЁТГАНДА АЗОН ЭШИТИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқиётганда азон эшитилса нима қилиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор киши фарз намози кирганидан сўнг азон айтиб фарз намозни ўқиётган бўлса ёки бирор нафл намоз ўқиётганида азон айтилиб қолса, намозни давом эттириш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"AMAZON"ДА САВДО ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#савдо #ҳалол_ҳаром

754-CАВОЛ: Ҳозирги кунда Aмазон интернет бозорида Ўзбекистонлик савдогарлар учун ҳам савдо қилиш имконияти пайдо бўлди. Саволим қуйидагича. Мен ўз ҳисобимдан товар сотиб оламан лекин у товарни суратини кўраман халос. Товар омборга бориб тушади ва ҳаридор сотиб олади. Қизиғи шундаки мен сотаётган товаримни ҳам ҳаридорни ҳам кўрмайман. Шундай савдо қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши сотиб олган молини ҳали қўлига олмай туриб бошқага сотмаслиги лозим. Чунки, молни қўлга олишдан аввал сотиш ва ундан фойдаланиш шаръан жоизмас.
Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган
لَا تَبِعْ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ (رواه الترمذي)
яъни: “Ўзингда бўлмаган нарсани сотма” деган ҳадисга биноан шариатда ман қилингандир. Шунингдек, Имом Аҳмад ва Имом Абу Довудлар Зайд ибн Собит разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:
فإن رسول الله صلى الله عليه و سلم نهى أن تباع السلع حيث تبتاع حتى يحوزها التجار إلى رحالهم.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Савдо моллари сотилган жойида токи тожирлар ўз молига қўшиб олмагунча қайтадан сотилмас”, деганлар.
Сиз айтган ҳолатда агар сотиб олинган товарни сотиб олувчи ёки унинг вакили қўлига олса, сўнг бу товарни сотиш жоиз бўлади. Агар сотиб олувчи ёки унинг вакили товарни қўлига олмайдиган бўлса, сотиш жоиз эмас. Сотишдан олдин сотиб олинган нарсани қўлга олиш шарт. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрати_набавия

Жоҳилият даврида ва Исломнинг дастлабки йилларида ҳаж қилган мушрикларга ҳожиака дейилмайди

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
СОАТНИ ҚАЙСИ ҚЎЛГА ТАҚИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шариатимиз бўйича қўл соати қайси қўлга тақилиши керак? Баъзилар ўнг қўлга тақса, баъзилар чап қўлга тақади. Ҳамма ҳар хил. Шунга аниқлик киритиб берсангизлар, илтимос.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда соатни фалон қўлга тақилади, деган буйруқ йўқ. Шундай экан, соат тақадиган киши уни ўзига қулай бўлган қўлига тақиши мумкин. Фақат, эркаклар тилло ёки кумушдан бўлган соатни тақишлари мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Исломий_ақида_дарслари

3-дарс. Аллоҳ таоло қадим ва боқийдир (Ҳар бир нарса унинг иродаси билан бўлур)

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрати_набавия

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолони кўрганмилар?

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
ҚАССОБЧИЛИК ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aлҳамдулиллаҳ 5 маҳал намоз ўқийман. 20 ёшдаман, қассобчиликка қизиқаман ва ўрганмоқчиман. Лекин намоз ўқиб қассобчилик қилиб бўлмайди дейишяпди. Ёши катта одамлардан "қассоблар молга ўхшаб азобланиб ўлади" деб эшитдим. Қассобликни ҳалол қасб деб биламан. Қассобчилик қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қассобчиликка қизиққанингиз яхши. Чунки ҳар бир мусулмон бирор ҳунарни яхши эгаллаб ўз аҳлини ҳалол ризқ билан таъминлашга масъулдир. Намоз ўқиб қассобчилик қилиб бўлмайди, деган гап мутлақо нотўғри. Исломда ҳар бир мусулмон намоз ўқиши фарз. Намоз инсоннинг касбига қараб фарз ёки бошқача ҳукмда бўлиб қолмайди. Аксинча, мўмин одам намозига ҳалақит қилмайдиган ҳолатда дунё ишларига киришиши керак. Шунинг учун сиз бемалол намозингизни ўқиб, ўзингиз суйган ҳунарингизни қилаверинг.

Ўлиш вақтида азобланиш масаласига келсак, бу қассоб учун хос эмас. Бундай гап шариатимизга туҳмат. Қанақасига Аллоҳ таоло ўз бандалари учун чорва ҳайвонларини яратиб, уларни ҳалол қилиб, сўйишга буюради ва кейин бу ишни қилганларни қаттиқ азоблаб жонини олади. Бу тўғри эмас, аммо қайси касбда бўлишидан қатъий назар одамларнинг ҳақини еса, уларни алдаса, омонатдорликдан йироқда бўлса, ана ўшалар ўлишда ҳам ундан кейин азобланиши муқаррар эканлиги тўғри. Шунинг учун илмсиз одамларнинг сўзларини олмасдан илм аҳлларига мурожаат қилганингиз яхши бўлган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

72. ҚАЗОСИ БОР КИШИ НАФЛ НАМОЗ ЎҚИШИ МУМКИНМИ

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ТАҚДИР ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Инсоннинг тақдири аввалдан ёзилгани ҳақида айтишади. Тақдирга барча нарса ёзиб бўлинган бўлса инсоннинг дунёдаги борлиги ва ҳаракатларидан қандай мақсад бор? Тақдир ҳақида кенгроқ тушунча берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тақдир бу Аллоҳ таолонинг азалий илми демакдир. Яъни, бандаларнинг нима қилишларини Аллоҳ таоло олдиндан билади ва шу сабабли улардан қайсилари жаннатга лойиқ ва қайсилари дўзахга лойиқ эканини ҳам билади. Аллоҳ таоло тақдир орқали ҳеч бир инсонга босим, мажбурият юкламайди. Балки, бандага яхши ёки ёмонни танлаш имконини берган бўлиб, банданинг ўша танлови сабабли банда неъмат ёки азобга лойиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭР ИШЛАМАСДАН УЙДА ЎТИРИШИ
#эркак_кишининг_бурчи #оила

755-CАВОЛ: Турмуш ўртоғим анча йиллардан буён ишламайди. Соғлиғи жойида лекин турли баҳоналар билан ҳалигача уйда. Мен ишлайман ва даромадимдан доимий равишда оиланинг камчиликларини тўлдираман. Бунинг учун Яратган менга ажр берадими? Ёки эрим гуноҳкор бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Асл қоидага кўра, аёл кишининг биринчи вазифаси уй ишларини идора қилиш, оилага қараш, болаларни бошқариш, эрига яхши муомалада бўлишдир. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аёл киши эрининг уйида бошлиқдир. У ўз қўл остидагиларга масъул”, деганлар (Имом Бухорий ривояти). У ўзининг харажатларини қоплашга ҳам мажбур эмас. Унинг нафақаси эрининг зиммасида вожибдир. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расули акрам алайҳиссалом эркакларга хитоб қилиб: “Аёлларингиз учун сизнинг зиммангизда яхшилик ила ризқлари ва кийимларининг мажбурияти бордир” деганлар.

Бир куни Ҳаким ибн Муовия исмли саҳоба розияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ, бизнинг биримизда хотинининг нима ҳаққи бор?» – деб сўрайдилар. Шунда Пайғамбаримиз “Қачон таомлансангиз, уни ҳам таомлантиринг, Қачон кийим (янги кийим) кийсангиз, уни ҳам кийинтиринг. Юзига урманг, қаттиқ сўкманг ва уйдан бошқа жойда ҳижрон қилманг”, – деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Агар эр аёлининг нафақасини адо этмаса, Қиёмат кунида Аллоҳ таолонинг ҳузурида масъул бўлади. Чунки у зиммасидаги вожиб амални бажармаган саналади.

Эр ўз аёлига нафақа қилмаган вазиятда Ислом дини аёл кишини ўзига муносиб ишда фаолият олиб боришига рухсат беради. У савдо-сотиқ қилиши, бировни вакил қилиши, молини тижорат йўли билан кўпайтириши мумкин. Оиласи ва фарзандларини таъминотини қилгани учун ўша аёлга савоб бўлади. Албатта, бунда шариат кўрсатмалари ва одобларига риоя қилиши, сатри авратда бўлиши, номаҳрам (бегона) эркаклар билан ёлғиз қолмаслиги, талаб этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрати_набавия

Илоҳий китобларнинг нозил бўлиш тартиби

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
ЗАМ СУРАДАН АВВАЛ "БИСМИЛЛАҲ" АЙТИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Зам сурадан аввал "бисмиллаҳ"ни айтиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Зам сурадан аввал "бисмиллаҳ" айтилмайди, лекин айтиб қўйса ҳам, зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

73. УЙҚУДАН ТУРИБ КИЙИМДА НАМЛИКНИ КЎРСА ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛАДИМИ?

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҚЎЛ ТЕККАН СУВ ҲАРОММИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Қўл теккан сувни овқатга ишлатса бўладими? Баъзилар агар сувга қўл тегса уни ҳаром дейишади. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар қўлга нажосат тегмаган бўлса, қўл пок ҳисобланади. Қўлнинг ўзи сувга тегиши билан сув ҳаром ёки нопок бўлиб қолмайди. Валлоҳи аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА ХАТО ҚИЛИШ
#намоз

756-CАВОЛ: Суннат намозларда билмасдан хато қилиб қўйсам нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Билмасдан хато қилиш асосан, уч хил кўринишда бўлади:

1. Намознинг суннат ва мустаҳабларини тарк қилиш.
Билмасдан намознинг суннат ва мустаҳабларини тарк қилса ва шу билан намозни тугатса, бу намоз дуруст. Уни қайта ўқилмайди.

2. Намознинг вожибларини тарк қилиш, ёки ўрнини алмаштириш, ёки кечиктириш. Намозни рукн (фарзлари)ни такрорий қилиш.
Намозда унутиб бу камчиликларга йўл қўйса, бу хатони намознинг охирида саждаи саҳв билан тўғрилайди ва намозни қайта ўқимайди.
Агар намозни саждаи саҳв қилмай тугатса ёки намознинг вожибларидан бирини қасддан тарк қилса, намозни қайта ўқийди.

3. Намознинг фарзларини тарк қилиш.
Билмасдан намознинг фарзларидан бирортасини тарк қилса бу намоз дуруст бўлмайди. Уни қайта ўқиб олинади.
Бу масалани янада яхши билиб олиш учун намознинг фарзлари, вожиблари ва суннатларини ҳамда саждаи саҳв масаласини ўқиб-ўрганиш керак бўлади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрати_набавия

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизга уйланганларида маҳрига нима берганлар?

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

74. “РАМАЗОН КИРИШИ…” ҲАҚИДАГИ УЙДИРМА ҲАДИС

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ТАНДИРНИ ҚИБЛАГА ҚАРАБ ЖОЙЛАШТИРИШ КЕРАКМИ?
#бидъат

757-CАВОЛ: Яқинда бир киши "тандирни қиблага қараб жойлаштириш керак, бўлмаса барака бўлмайди, қиблага орқа бўлиб нон ёпмайди" деганини эшитдим. Бу қанчалик тўғри, бу бидъат эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тандирни қайси томонга қаратиб қуришнинг динга алоқаси йўқ. Тандирни қайси томонга қаратиш қулайроқ бўлса, ўша томонга қаратиб қуриш мумкин.
Саволда келгандек эътиқодда бўлиш шумланишдир. Динимизда шумланишдан қайтарилган.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

لا عدوى ولا طيرة ولا هامة ولا صفر. (أخرجه أحمد وابن ماجة)

яъни: “Касаллик юқиши йўқ, бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ” (Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрати_набавия

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари зикр қилинганда салавот айтиш лозим бўладими?

YouTube | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin