FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ЁШ БОЛА ҚЎЛ ТИҚҚАН СУВ НОПОК БЎЛАДИМИ?
#поклик

1230-CАВОЛ: Бизда ёш бола қўлини сувга тиқиб қўйса, шу сувни нопок бўлиб қолди, тўкиб юбориш керак деган гап юради. Ҳақиқатда ҳам шундайми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон у хоҳ мусулмон ёки бошқа дин вакили бўлсин, катта ёки кичик бўлсин, модомики қўлида нажосат бўлмаса, сувга қўлини тиқиш билан сув нопок бўлиб қолмайди. Сув нопок бўлиб қолди, деб тўкиб юбормаслик керак. Бу исроф бўлади. Агар қўлда нажосат бўлгани аниқ бўлиб, шу қўлини тиққан бўлса, сув ҳам, идиш ҳам нопок бўлади. Уламолар ёш бола қўлини тиққан сувда таҳорат олиш танзиҳий (енгил) макруҳ, ундан бошқа сув билан таҳорат олиш афзал, чунки ёш болалар нажосатдан сақланишни билмайди, дейишган. Шундай бўлсада мазкур ҳолдаги сув билан таҳорат олинса, таҳорати ҳақиқий бўлаверади. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда маълумотлар берилган. Жумладан, “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
وَفِي شَرْحِ الْأَقْطَعِ يُكْرَهُ الْوُضُوءُ بِالْمَاءِ الَّذِي أَدْخَلَ الْمُسْتَيْقِظُ يَدَهُ فِيهِ لِاحْتِمَالِ النَّجَاسَةِ كَمَا يُكْرَهُ الْوُضُوءُ بِالْمَاءِ الَّذِي أَدْخَلَ الصَّبِيُّ يَدَهُ فِيهِ
“Шарҳи Ақтоъ” китобида бундай дейилган: “Уйқудан уйғонган кишининг қўлида нажосат бўлиши эҳтимоли борлиги сабабидан у қўлини тиққан сув билан таҳорат олиш макруҳдир. Шунингдек, ёш бола қўлини тиққан сувдан ҳам таҳорат олиш макруҳдир”.
“Ҳалаби кабир” китобида шундай дейилган:
ولو ادخل الصبى يده فى الاناء ( ان علم انها طاهرة بان كان معه من يراقبه (جاز) التوضوء بذلك الماء ( وان ) علم ان فيها نجاسة لم يجز وان حصل الشك لا يتوضأ به استحسانا ) اى لاجل التنزه والاحتياط ( ولو توضأ به جاز لانه لا يتنجس بالشك
“Ёш бола қўлини идишдаги сувга тиққан бўлса ва унинг қўли пок эканини аниқ билса (уни доимий назорат қилиб турган одам билади), шу сув билан таҳорат олиш мумкин. Агар унинг қўлида нажосат борлигини аниқ билса, таҳорат олиш мумкин эмас. Нажосат бор-йўқлигини аниқ билмаса, ёш бола ўзини нажосатдан эҳтиёт қила олмаслиги сабабли бу сув билан таҳорат олиш яхши эмас. Лекин агар таҳорат олинса, зарари йўқ. Чунки пок нарса шубҳа гумонлар билан нопок бўлиб қолмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГИЛАМНИ КАРЧЕР БИЛАН ПОКЛАШ МУМКИНМИ?
#поклик

1254-CАВОЛ: Нажосат теккан гиламларни карчер билан ювиб покласа бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиқишнинг иложи бўлмаган катта гиламларни сиз айтган услубда ювилганда пок бўлади. Чунки бундай ювиш жараёнида ювиш ускунаси(карчер) сувни гиламга пуркайди ва бу орқали гиламдаги нажосатни чиқариб юборади. Поклашдаги асосий нарса нажосатни йўқотишдир. Фиқҳ китобларимизда гилам каби сиқишнинг иложи бўлмаган нарсаларни оқар сувга бир кеча оқизиб қўйиш орқали покланади деган гап гиламдаги нажосат чиқиб кетиши ва инсондаги васвасани йўқ қилиш учундир. Ҳозирги кундаги карчерлар ҳам мана шу ишни, яъни гиламдаги нажосатни чиқариб юбора олади. Чунки у гиламни ювишда юқори босим билан сув пуркаб ювади. Агар мана шу сув пуркашни уч марта такрорласа, гилам пок бўлади. Бу борада “Ҳошиятут таҳтовий ала мароқил фалоҳ” китобида бундай жумлалар келади:
يعني اشتراط الغسل والعصر ثلاثا إنما هو إذا ‌غمسه في إجانة أما إذا ‌غمسه في ماء جار حتى جرى عليه الماء أو صب عليه ماء كثيرا بحيث يخرج ما أصابه من الماء ويخلفه غيره ثلاثا فقد طهر مطلقا بلا اشتراط عصر وتجفيف وتكرار ‌غمس هو المختار ولا فرق في ذلك بين بساط وغيره وقولهم يوضع البساط في الماء الجاري ليلة إنما هو لقطع الوسوسة."
“Яъни нажас бўлган нарсани уч марта ювиш ва сиқиш деган шарт шу нарсани бир идишга ботирилган ҳолатга тегишли. Агар нажосат теккан мазкур нарса оқар сувга солинса ва устидан сув оқиб ўтса ёки сув кириб чиқиб кетадиган даражада уч марта кўп сув қуйса, тўлиқ пок бўлади. Бу ҳолатда сиқиш, қуритиш ва такрор сувга ботириш деган шарт бўлмайди. Ихтиёр қилинган гап мана шу. Бунда гилам ва бошқа нарсаларнинг фарқи йўқ. Уламоларнинг “Гиламнинг оқар сувга бир кеча оқизиб қўйиш” деган гаплари васвасани йўқ қилиш учун айтилган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
СУВГА ҚЎЛ ТИҚИБ КЎРИШ СУВНИ НОПОК ҚИЛИБ ҚЎЙМАЙДИМИ?
#ғусл #поклик
#таҳорат

1272-CАВОЛ: Ғусл учун тайёрланган сувга қўлни тиқиб кўриш билан сув нопок бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сувга қўл тиқилган ҳолатда агар қўлда нажосат бўлмаса, бундай сув пок ҳисобланади. У билан таҳорат, ғусл қилиш ҳам, бундай сувни истеъмол қилиш ҳам мумкин бўлади. Имом Фахруддин Қозихон раҳимаҳуллоҳ “Фатовои Қозихон” китобида бундай деган:
المحدث أو الجنب إذا أدخل يده في الإناء للاغتراف وليس عليها نجاسة لا يفسد الماء
“Бетаҳорат ёки жунуб киши сув олиш учун қўлини идишга тиқса ва қўлида нажосат бўлмаса, сув нопок бўлмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҒУСЛГА ҚОДИР БЎЛМАГАН БЕМОР ЖУНУБЛИКДАН ҚАНДАЙ ПОКЛАНАДИ?
#ғусл #бемор #поклик

1320-CАВОЛ: Яқинда операция бўлдим. Ўрнимдан туриш, ўтириш мумкин эмас. Аёлим ёрдамида таҳорат олиб, ётган ҳолда намоз ўқияпман. Уйқумда эҳтилом бўлдим. Ғусл қила олмайман. Бундай ҳолда қандай қилиб покланиб намоз ўқийман?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз ғусл қила олмасангиз ҳам таяммум қилиш билан покланаверасиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
وَإِنْ كُنْتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنَ الْغَائِطِ أَوْ لَامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا
яъни: “Агар бемор бўлсаларингиз ёки сафарда бўлсаларингиз ё бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, покиза тупроқ билан таяммум қилинглар” (Нисо сураси, 43-оят).
Демак, мазкур далилларга кўра сув билан ҳақиқий покланиш имкони йўқ бўлиб қолган пайтда, покиза ер жинси билан ҳукмий покланиш жоиз бўлади. Таяммум қилишга рухсат берилган ушбу оятда “Агар бемор бўлсангиз” дейилган. Биров бемор бўлса-ю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талафот кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиш кечга сурилиши кабилардан аниқ хавф бўлса, таяммум қилиши жоиз.
Ер жинси – тупроқ, қум, тош, оҳак, гипс, сурма, сурматош, олтингугурт каби ердан бўлган ашёлардир. Шунингдек, турли буюмлар устидаги (масалан, кийимдаги ёки кўрпа-тўшакдаги) чанг ҳам ер жинсига киради. Шу чангни қасд қилиб, таяммум қилиш ҳам мумкин.
Таяммум қилмоқчи бўлган одам енгини тирсакларидан юқоригача шимаради. Покланишни ният қилиб, икки қўлини тупроққа ёки ер жинсидан бўлган нарсага уриб, юзига суртади. Икки қўлини иккинчи марта уриб, аввал чап қўлининг кафти орқали ўнг қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ қилади. Кейин ўнг қўлининг кафти орқали чап қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ тортади. Шу билан таяммум қилган бўлади.
Сиз шу тарзда то ғусл қилишга қодир бўлгунингизга қадар таяммум қилиб, намозларингизни адо этишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МЕССЕНЖЕРЛАР ОРҚАЛИ ЁЗИЛГАН САЛОМГА ОҒЗАКИ АЛИК ОЛИШ КИФОЯМИ?
#поклик

1321-CАВОЛ: Турли мессенжерлар орқали ёзилган саломларга оғзаки алик олиб қўйса кифоями ёки жавобни ёзма тарзда ёзиш ҳам керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Турли мессенжерлар (телеграм, ватсап ва бошқа иловалар) ва электрон почта ёки SMS хизматлари орқали ёзилган саломларга оғзаки алик олиш вожиб бўлади. Ёзма равишда алик олиб, жавоб қайтариш мустаҳаб саналади. Бу борада Аллома ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
(قَوْلُهُ وَيَجِبُ رَدُّ جَوَابِ كِتَابِ التَّحِيَّةِ) لِأَنَّ الْكِتَابَ مِنْ الْغَائِبِ بِمَنْزِلَةِ الْخِطَابِ مِنْ الْحَاضِرِ مُجْتَبًى وَالنَّاسُ عَنْهُ غَافِلُونَ ط .أَقُولُ : الْمُتَبَادَرُ مِنْ هَذَا أَنَّ الْمُرَادَ رَدُّ سَلَامِ الْكِتَابِ لَارَدُّ الْكِتَابِ.
яъни: “Мактуб орқали келган саломга алик олиш вожиб бўлади. Чунки ғоиб кишидан келган мактуб гўёки ёнида турган кишининг оғзаки хитоби кабидир (“Мужтабо” китоби). Одамлар эса бунга бепарводирлар. Шунга кўра айтаманки, мактуб орқали келган саломга оғзаки алик олиш вожиб бўлади, ёзма жавоб қайтариш эмас” (“Раддул-муҳтор” китоби).
Шунингдек, “Кувайт фиқҳ энциклопидяси”да ушбу масала тафсилот билан зикр қилинган:
ﻭﻛﺬا ﻟﻮ ﺑﻠﻐﻪ ﺳﻼﻡ ﻓﻲ ﻭﺭﻗﺔ ﻣﻦ ﻏﺎﺋﺐ ﻭﺟﺐ ﻋﻠﻴﻪ ﺃﻥ ﻳﺮﺩ اﻟﺴﻼﻡ ﺑﺎﻟﻠﻔﻆ ﻋﻠﻰ اﻟﻔﻮﺭ ﺇﺫا ﻗﺮﺃﻩ. ﻭﻗﺪ ﻭﺭﺩ ﻓﻲ اﻟﺼﺤﻴﺤﻴﻦ ﻋﻦ ﻋﺎﺋﺸﺔ - ﺭﺿﻲ اﻟﻠﻪ ﻋﻨﻬﺎ - ﻗﺎﻟﺖ: ﻗﺎﻝ ﻟﻲ ﺭﺳﻮﻝ اﻟﻠﻪ - ﺻﻠﻰ اﻟﻠﻪ ﻋﻠﻴﻪ ﻭﺳﻠﻢ: ﻫﺬا ﺟﺒﺮﻳﻞ ﻳﻘﺮﺃ ﻋﻠﻴﻚ اﻟﺴﻼﻡ، ﻗﺎﻟﺖ: ﻗﻠﺖ: ﻭﻋﻠﻴﻪ اﻟﺴﻼﻡ ﻭﺭﺣﻤﺔ اﻟﻠﻪ . ﻭﻳﺴﺘﺤﺐ ﺃﻥ ﻳﺮﺩ ﻋﻠﻰ اﻟﻤﺒﻠﻎ ﺃﻳﻀﺎ ﺑﺄﻥ ﻳﻘﻮﻝ: ﻭﻋﻠﻴﻚ ﻭﻋﻠﻴﻪ اﻟﺴﻼﻡ
Шунингдек, бир кишига ғоиб – бошқа жойдаги одамдан мактубга ёзилган салом етиб келса, унга ўқиган заҳоти дарҳол сўз орқали алик олиш вожиб бўлади. Зеро, “Икки саҳиҳ тўплам”да ворид бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо: “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жаброил фаришта сенга салом айтмоқда”, деб айтдилар. Мен айтдим: “У зотга ҳам Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Ушбу ҳолатда саломни етказувчига ҳам: “Сизга ва унга ҳам салом бўлсин”, каби иборалар билан алик олиш мустаҳаб саналади”
Бугунги кундаги мессенжерлар (телеграм, ватсап ва бошқа иловалар) ва электрон почта ёки SMS хизматлари орқали ёзилган саломлар ҳам – мактубда ёзилган салом билан ҳукми бир хил. Шунга кўра, ғоиб одамдан келган салом хоҳ ёзма равишда бўлсин, хоҳ бирор элчи орқали бўлсин, уни қабул қилган кимса дарҳол оғзаки алик олиши вожиб бўлади ва шунинг ўзи кифоя қилади. Лекин ёзма равишда алик олиб, жавоб қайтарса, янада зиёда ажру савобга эга бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ПУЛЛАРНИ НАЖОСАТДАН ПОКЛАШ
#поклик

1406-CАВОЛ: Қоғоз пулларга нажосат тегиб қолса, қандай покланади? Баъзан чўнтагимизда пул бўлган ҳолда намоз ўқиймиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нажосат икки турга бўлинади. Кўриниб турган ва кўринмайдиган. Кўриниб турган нажосатни айни ўзини кетказиш, йўқ қилиш билан покланади. Кўринмайдиган нажосатлардан эса уч марта ювиш-сиқиш билан покланади. Бунинг имкони бўлмаса, уч марта ювиб қуритиш орқали покланади. Пулларда ҳам шунга биноан иш тутилади. Кўриниб турган нажосат бўлса, уни бирор суюқлик билан йўқ қилинади. Кўринмайдиган нажосат бўлса, ювиб-сиқиш орқали поклашнинг имкони йўқ. Шу сабабли унга уч марта сув қуйиб, қуритиш орқали покланади. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
وما لا ينعصر يطهر بالغسل ثلاث مرات والتجفيف في كل مرة لأن للتجفيف أثرا في استخراج النجاسة
“Сиқиб бўлмайдиган нарсаларни уч марта ювиш ва ҳар бирида қуритиш орқали покланади. Чунки қуритиш ҳам нажосатнинг чиқиб кетишига таъсир қилади”.
Агар бу ҳолат ҳам пулга жиддий зарар етказадиган бўлса, бензин каби бирор кимёвий суюқлик билан ювиш орқали поклаш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЖИҲОЗЛАРНИ НАЖОСАТДАН ПОКЛАШ
#поклик

1411-CАВОЛ: Телефонга нажосат тегса, қандай покланади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нажосат телефоннинг қайси қисмига тегишига қараб уни поклаш ҳам турлича бўлади. Ойна ёки темир қисмига тегса, бирор пок мато билан артиш орқали пок бўлади. Ювиш шарт эмас.
( وَمِنْهَا الْمَسْحُ ) إذَا وَقَعَ عَلَى الْحَدِيدِ الصَّقِيلِ الْغَيْرِ الْخَشِنِ كَالسَّيْفِ وَالسِّكِّينِ وَالْمِرْآةِ وَنَحْوِهَا نَجَاسَةٌ مِنْ غَيْرِ أَنْ يُمَوَّهَ بِهَا فَكَمَا يَطْهُرُ بِالْغُسْلِ يَطْهُرُ بِالْمَسْحِ بِخِرْقَةٍ طَاهِرَةٍ . هَكَذَا فِي الْمُحِيطِ وَلَا فَرْقَ بَيْنَ الرَّطْبِ وَالْيَابِسِ وَلَا بَيْنَ مَا لَهُ جِرْمٌ وَمَا لَا جِرْمَ لَهُ .
Покловчи амаллардан яна бири: артиб тозалашдир. Агар бирор сайқалланган темирга масалан: қилич, пичоқ, кўзгуга ўхшаш нарсаларга нажосат текса, лекин нажосат билан бўялмаган бўлса, мато билан артиш орқали пок бўлади. Нажосатнинг ҳўл ёки қуруқ ва ҳажмли ёки жисмсиз бўлишининг фарқи йўқ”. (“Фатово Оламгирия” китоби).
Устидаги ғилофига теккан бўлса, уни ювиб-сиқиш орқали покланади. Ювиб-сиқишнинг имкони бўлмаса, уч марта ювиб-қуритиш орқали бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҒУСЛГА ҚОДИР БЎЛМАГАН БЕМОР ЖУНУБЛИКДАН ҚАНДАЙ ПОКЛАНАДИ?
#ғусл #бемор #поклик

CАВОЛ: Яқинда операция бўлдим. Ўрнимдан туриш, ўтириш мумкин эмас. Аёлим ёрдамида таҳорат олиб, ётган ҳолда намоз ўқияпман. Уйқумда эҳтилом бўлдим. Ғусл қила олмайман. Бундай ҳолда қандай қилиб покланиб намоз ўқийман?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз ғусл қила олмасангиз ҳам таяммум қилиш билан покланаверасиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
وَإِنْ كُنْتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنَ الْغَائِطِ أَوْ لَامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا
яъни: “Агар бемор бўлсаларингиз ёки сафарда бўлсаларингиз ё бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, покиза тупроқ билан таяммум қилинглар” (Нисо сураси, 43-оят).
Демак, мазкур далилларга кўра сув билан ҳақиқий покланиш имкони йўқ бўлиб қолган пайтда, покиза ер жинси билан ҳукмий покланиш жоиз бўлади. Таяммум қилишга рухсат берилган ушбу оятда “Агар бемор бўлсангиз” дейилган. Биров бемор бўлса-ю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талафот кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиш кечга сурилиши кабилардан аниқ хавф бўлса, таяммум қилиши жоиз.
Ер жинси – тупроқ, қум, тош, оҳак, гипс, сурма, сурматош, олтингугурт каби ердан бўлган ашёлардир. Шунингдек, турли буюмлар устидаги (масалан, кийимдаги ёки кўрпа-тўшакдаги) чанг ҳам ер жинсига киради. Шу чангни қасд қилиб, таяммум қилиш ҳам мумкин.
Таяммум қилмоқчи бўлган одам енгини тирсакларидан юқоригача шимаради. Покланишни ният қилиб, икки қўлини тупроққа ёки ер жинсидан бўлган нарсага уриб, юзига суртади. Икки қўлини иккинчи марта уриб, аввал чап қўлининг кафти орқали ўнг қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ қилади. Кейин ўнг қўлининг кафти орқали чап қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ тортади. Шу билан таяммум қилган бўлади.
Сиз шу тарзда то ғусл қилишга қодир бўлгунингизга қадар таяммум қилиб, намозларингизни адо этишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛЛАРНИНГ МИСВОК ИШЛАТИШИ
#поклик

1473-CАВОЛ: Аёл киши ҳам мисвок тутадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, аёллар ҳам тишларни тозалаш учун мисвок ишлатиши суннат амал. Мисвок фақат эркакларга хосланмаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: Агар умматимга машаққат бўлмаганида, уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлар эдим (Абу Довуд ривояти).
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо шундай ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок тутардилар, сўнг уни ювишим учун менга берар эдилар. Мен аввал у мисвокни ишлатиб, кейин ювар эдим ва ўзларига қайтариб берардим (Абу Довуд ривояти).
Ҳанафий фиқҳ манбаларида аёллар мисвок ўрнига сақичдан фойдаланиши мустаҳаб экани айтилган:
( قَوْلُهُ : كَمَا يَقُومُ الْعِلْكُ مَقَامَهُ ) أَيْ فِي الثَّوَابِ إذَا وُجِدَتْ النِّيَّةُ ، وَذَلِكَ أَنَّ الْمُوَاظَبَةَ عَلَيْهِ تُضْعِفُ أَسْنَانَهَا فَيُسْتَحَبُّ لَهَا فِعْلُهُ بَحْرٌ
"Ният билан қилинса, сақич мисвокнинг ўрнини босади. Чунки давомий мисвок ишлатиш аёлнинг тишларини заифлаштиради. Шу сабабли (тишларни поклаш учун) сақич аёл учун мустаҳабдир ("Ал-Баҳр ар-роиқ")" ("Ар-Радд ал-муҳтор").
Демак, таҳоратда аёллар мисвок, ёки бармоқлари, ёки замонавий тиш тозалаш воситаларидан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​МАЙЙИТНИ ЮВАЁТГАНДА САЧРАГАН СУВНИНГ ҲУКМИ
#жаноза #поклик

1480-CАВОЛ: Маййитни ювишда ундан сачраган сув ғассолнинг кийимини нопок қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, маййитни юваётганда ғассолнинг кийимига сачраган сув кийимни нопок қилмайди. Чунки бундан сақланишнинг имкони йўқ (“Ал-Баҳрур-роиқ” китоби).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar