FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИСАЛОМНИНГ ҚАБРЛАРИНИ ҚАЙТА-ҚАЙТА ЗИЁРАТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#Ҳаж_умра

1293-CАВОЛ: Яқинда бир танишим умрага борган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш учун кирмоқчи бўлганда бир одам қайта-қайта салом беришга кирилмайди. Бир марта кириб, салом бериб чиқсангиз бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қабримни қайта-қайта зиёрат қилманглар”, деганлар дебди. Шу масалага ойдинлик киритсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу мутлақо хато тушунча. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қабрларини зиёрат қилиш афзал амаллардан ҳисобланади. Чунки бу оддий қабр эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари турган қабрдир. Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари тегиб турган ер барча муборак заминлардан ҳам афзал эканида уламоларнинг ижмоси борлигини айтган.
Саволда зикр қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилган:
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم لا تجعلوا بيوتَكُم قبورًا، ولا تجعلوا قَبري عيدًا، وصلُّوا عليَّ فإنَّ صلاتَكُم تبلغُني حَيثُ كنتُمْ رواه أبو داود
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйларингизни қабр қилиб қўйманг. Менинг қабримни ийдгоҳ қилиб олманг. Менга саловот айтинг. Чунки сизнинг саловотингиз қаерда бўлсангиз ҳам менга етади”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти).
Мана шу ҳадисдаги ийдгоҳ деб таржима қилинган сўз ҳадисда “-عيدийд” лафзида келган. Мана шу сўзни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларини қайта-қайта зиёрат қилиб бўлмайди, деяётганлар такроран, қайта-қайта деб таржима қилишган ва катта хатога йўл қўйишган.
Чунки уламолар бу сўзни турли маънода келишини айтиб, ийдгоҳ, яъни байрам қиладиган жой қилиб олманглар, чунки инсон байрамда шоду хуррам бўлиб, ибодатдан ғафлатда бўлади, деб тушунтирганлар. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрлари зиёратида ғофиллик эмас, ўта тавозу ва хушу ила турилади.
Юқоридаги шарҳни Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ айта туриб, “Ийд” сўзи такрор қилишдан қайтариш учун эмас, аксинча кўпроқ зиёрат қилишга тарғиб учун айтилган бўлиши ҳам мумкин. Чунки ийд сўзи ҳайит маъносида бўлиб, бир йилда икки марта бўладиган ҳайитга ўхшаб икки мартагина зиёрат қилманглар, деган маънони ҳам эҳтимоли бор деганлар. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).
Қолаверса, кўплаб ҳадиси шарифларда Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрларини зиёрат қилиш фазилатлари айтилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қабримни зиёрат қилса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар”.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким савоб умидида мени Мадинада зиёрат қилса, у менинг ёнимда бўлади ва қиёмат куни мен унга шафоатчи бўлурман”, дедилар”.
Бошқа ривоятда: “Ўлимимдан кейин ким мени зиёрат қилса, худди тириклигимда зиёрат қилгандек бўлади”, дейилган. Учовини Қози Иёз “Шифо”да ривоят қилган.
Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан ташқари уч мазҳаб имомлари Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини кўп-кўп зиёрат қилишни тавсия қилганлар.
Шуни ҳам айтиш мумкинки, саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида доимо ёнларида бўлганларига қиёсан У зотни беш вақт намоздан кейин ҳам зиёрат қилиш мумкин. (“Иршодус-сорий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЗРЛИ АЁЛ ВИДОЛАШУВ ТАВОФИНИ ҚАНДАЙ ҚИЛАДИ?
#Ҳаж_умра

1296-CАВОЛ: Аёл киши Видолашув тавофини қилмай туриб, ҳайз кўриб қолса, нима йўл тутади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши Видолашув тавофи қилмасдан туриб ҳайз кўриб қолса, бунинг тафсилоти бор. Ундай аёл Макка бинолари жойлашган ҳудуддан чиқиб кетгандан кейин пок бўлса, Видолашув тавофи соқит бўлади. Қилмагани учун ҳеч қандай жарима ёки гуноҳ бўлмайди. Лекин Макка бинолари жойлашган ҳудуддан чиқмай туриб покланса, ортга қайтиб Видолашув тавофини қилиши вожиб бўлади. Бажармаса, жонлиқ сўйиши лозим. Агар қачондир яна умра ёки ҳаж учун бориб, мазкур тавофни бажариб қўйса, уни тўлиқ адо қилган бўлади. Бу ҳолатда ҳеч қандай жарима ёки гуноҳ бўлмайди. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилади:
وإذا طهرت الحائض قبل أن تفارق بنيان مكّة يلزمها طواف الصّدر ، وإن جاوزت جدران مكّة ثمّ طهرت لم يلزمها الطواف أو العود لأنّها حين خرجت من العمران صارت مسافرة ، فلا يلزمها العود ولا الدّم
“Ҳайзли аёл Макка биноларидан ажрашдан аввал пок бўлиб қолса, садар(видолашув) тавофини бажариш лозим бўлади. Агар Маккадан чиқиб кетгандан кейин пок бўлса, ортга қайтиб тавоф қилиш вожиб бўлмайди. Чунки бу аёл Макканинг уйларидан чиқиб кетган вақтда мусофир бўлади ва шунга биноан унинг зиммасига қайтиш ҳам, жонлиқ сўйиш ҳам вожиб бўлмайди” (“Иршодус сорий” китоби).
Бу маънодаги гаплар “Фатовои Оламгирия”, “Мавсуъатул фиқҳия ал-Кувайтия”, “Ғунятун носик” каби китобларда ҳам айтилган.
Видолашув тавофи мийқотдан ташқаридан келувчилар учун вожиб ҳисобланади. Унинг вақти Тавофи зиёратдан кейин бошланади. Агар Тавофи зиёратдан кейин нафл тавоф қилиб, гарчи Видолашув тавофи деб ният қилмаган бўлса ҳам, Видолашув тавофининг ўрнига ўтади. Агар ҳайз кўрган аёл Тавофи зиёратдан кейин ва уйига кетишидан аввал мана шундай нафл тавоф қилган бўлса, видолашув тавофи ўрнига ўтади.
Умрада Видолашув тавофи бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ВИДОЛАШУВ ТАВОФИДАН КЕЙИН БИР НЕЧА КУН МАККАДА ҚОЛСА
#Ҳаж_умра

1300-CАВОЛ: Биз ҳаж амалларини тугатиб, Видолашув тавофини ҳам қилдик. Лекин Маккада яна бир неча кун турар эканмиз. Бу ҳолатда Видолашув тавофини қайта қилиш шарт эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Видолашув тавофи ҳажнинг барча амалларини тугатиб, ватанга қайтишдан аввал бажариладиган тавоф бўлиб, ватанга қайтишга чоғлангандан олдин қилиш мустаҳаб саналади. Агар саволда айтилгандек Видолашув тавофини қилгандан кейин яна бир неча кун Маккада қолиб кетса, қайтадан тавоф қилиш вожиб бўлмайди. Лекин афзали кетишдан аввал яна Видолашув тавофини қилишдир. Аммо қилмаса, жарима, гуноҳ ёки хато ҳисобланмайди. Чунки ҳожи биринчи қилган Видолашув тавофи билан зиммасидаги вожибни адо қилган бўлади.
“Бадоиъус саноиъ” китобида бундай дейилган:
لَوْ طَافَ لِلصَّدْرِ ثُمَّ تَشَاغَلَ بِمَكَّةَ بَعْدَهُ لَا يَجِبُ عَلَيْهِ طَوَافٌ آخَرُ... وَرُوِيَ عَنْ أَبِي حَنِيفَةَ أَنَّهُ قَالَ إذَا طَافَ لِلصَّدْرِ ثُمَّ أَقَامَ إلَى الْعِشَاءِ فَأَحَبُّ إلَيَّ أَنْ يَطُوفَ طَوَافًا آخَرَ لِئَلَّا يَحُولَ بَيْنَ طَوَافِهِ وَبَيْنَ نَفْرِهِ حَائِلٌ .

“Агар садар (видолашув) тавофини қилиб кейин Маккада бошқа ишлар билан машғул бўлса, зиммасига қайта тавоф қилиш вожиб бўлмайди. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг шундай деганлари ривоят қилинган: “Ҳожи Видолашув тавофини қилиб кейин Хуфтонгача Маккада қолиб кетса, менинг наздимда қайта тавоф қилиши яхшироқ. Шунда тавофи ва ватанга қайтиши орасига бошқа иш тушиб қолмаган бўлади”.
Шунинг учун ҳожи истаса, ватанга қайтишидан аввал тавоф қилса, яхши, қилмаса, ҳеч қандай жарима ёки гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЖАМОАТ НАМОЗИДА АЁЛ ВА ЭРКАКНИНГ БИР САФДА ТУРИШИ
#Ҳаж_умра #намоз

1315-CАВОЛ: Масжиди набавий ва Масжидул ҳаромда бир ҳолатга кўзим тушди. Баъзи жойларда аёллар учун алоҳида жой қилинган экан. Аммо бошқа жойларда, масалан, масжидул ҳаром ташқарисида бир жойда эркаклар сафда турган бўлса, уларнинг ёнида аёллар ҳам саф тортган бўлади. Аёл киши эркак билан бир сафда турса, эркак кишининг намози бузилади”, деб ўқиган эдим. Юқорида айтилган ҳолатдаги намозлар шунга тушиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўзингиз айтгандек икки ҳарамда, айниқса, масжидул ҳаромда аёллар учун пластмасса тўсиқлар билан алоҳида жой қилинади. Бунда мутлақо муаммо йўқ. Эркаклар намозига таъсир қилмайди. Аммо бошқа жойларда шундай қилинмаган бўлса ва аёллар, гарчи маҳрам бўлса ҳам, ҳеч қандай тўсиқсиз ёки орада бўш жойсиз эркаклар билан бир сафда уланиб турса, аёлларнинг икки ёнидаги ва орқасидаги кишиларнинг намози бузилади.
Уламолар намозда аёл кишининг эркак билан баробар туриши сабабли эркакнинг намози бузилишига бир нечта шарт қўйишган. Шу шартлардан бири топилса, эркакнинг намози бузилади. Улардан бири эркак ва аёл кишининг орасида тўсиқ ёки бўшлиқ бўлмаслигидир. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
ومنها أن يكونا بلا حائل ... وأدنى الحائل قدر مؤخر الرحل وغلظه غلظ الأصبع والفرجة تقوم مقام الحائل وأدناه قدر ما يقوم فيه الرجل، كذا في التبيين.
“(Битта фарз намозда аёл киши эркак билан бир сафда туриб қолганда эркакнинг намозининг бузилиш) шартларидан бири эркак ва аёл ўртасида тўсиқ бўлмаслигидир. Тўсиқнинг энг кичиги эгарнинг суячиғичалик, қалинлиги бармоқнинг қалинлигида бўлиши керак. Орадаги бўшлиқ ҳам тўсиқ ўрнига ўтади. Унинг энг ози бир киши турадиган жой бўлиши керак. “Табйин”да шундай келган”.
Демак, орада бир киши сиғадиган бўш жой ёки тўсиқ бўлса, эркакнинг намозига путур етмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
РАВЗАНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШДА ҲУЖРАИ САОДАТ ДЕВОРЛАРИНИ УШЛАШ ВА СИЛАШ
#Ҳаж_умра

1350-CАВОЛ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш вақтида айрим одамларнинг ҳужраи саодат деворларини ушлаб силашлари, ўпишларини кўриб қоламиз. Бундай қилиш мумкинми?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда айтилган ҳолатни уламоларимиз жоиз эмас, деганлар. Ҳаж ва умра масалаларини батафсил ёритган “Иршодус сорий” китобида шундай дейилган:
ولا يمس عند الزيارة الجدار لأنه خلاف الأدب في مقام الوقار وكذا لا يقبله لأن الاستسلام والقبلة من خواص بعض أركان الكعبة ولا يلتصق ولا يطوف فإنه بدعة فلا يغتر الزائر بما يرا من فعل الجاهلين بل يتبع العلماء العاملين
“Зиёрат вақтида ҳужра деворларини ушламайди. Чунки бу одоб сақлаш ўрнидаги одобга зиддир. Шунингдек деворларини ўпмайди. Чунки ушлаш, силаш ва ўпиш Каъбанинг айрим рукнларига хос амалдир. Шунингдек деворга ёпишмайди, қабрни тавоф ҳам қилмайди. Чунки бу ишлар бидъат ҳисобланади. Зиёратга борган инсон айрим илмсизларнинг қилаётганини кўриб алданиб қолмасин, балки ҳақиқий уламоларга эргашсин”.
Динимиздаги барча амаллар, хусусан ҳаж ва умрага оид амалларнинг барчаси ҳис туйғу билан эмас, балки шариат кўрсатган шаклда адо этилиши керак. Ана шунда савоб бўлади, мақсад ҳосил бўлади. Кўр-кўрона, бировларнинг қилаётганини кўриб, шу иш тўғри экан, деб бажариш ҳамиша ҳам тўғри ҳисобланмайди. Шунинг учун ҳам умра ёки ҳажга кетаётган киши бу борадаги илмлардан хабардор бўлмоғи лозим. Хусусан, севимли пайғамбаримиз, Одам болалари саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам зиёратларига киришнинг одобларини, нима мумкин-у нима мумкин эмаслигини яхшилаб билиб олиши керак.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭҲРОМДА ЖАРОҲАТНИ МАТО БИЛАН БОҒЛАШ
#Ҳаж_умра

1395-CАВОЛ: Эҳромдалик вақтимда оёғимга жароҳат етиб, қонади. Қонни тўхтатиш учун мато билан боғлаб олдим. Бунинг зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги киши бирор аъзосидаги жароҳатини боғлаб олишининг зарари йўқ. Ундай қилиш билан бирор жарима вожиб бўлмайди. Чунки бу ҳолат тикилган кийим кийишга кирмайди, аммо узрсиз боғлаб олиш макруҳ саналади. “Бадоеъус саноеъ” китобида бу ҳақда бундай дейилган:
ولو عصب شيئا من جسده لعلة أو غير علة لا شيء عليه؛... ويكره أن يفعل ذلك بغير عذر
“Эҳромдаги киши танасидаги бирор аъзосини бирор узр билан ёки узрсиз ҳолда боғлаб олса, унга ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Лекин узрсиз бундай иш қилиши макруҳ саналади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​КЕТМА-КЕТ ТАВОФ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

1436-CАВОЛ: Биз умрада асрдан кейин тавофни бошладик. Тавоф намозини асрдан кейин шомгача ўқиш макруҳ бўлар экан. Шунинг учун шомгача яна тавоф қилдик ва шомдан кейин тавоф намозини ўқиб, кейин саъй қилишга ўтдик. Бу ишимизда бирор камчилик бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда тавоф намозини ўқимасдан кетма-кет тавоф қилиш макруҳ бўлар эди. Уламоларнинг ушбу масаладаги фикрларига кўра нафл намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтларда икки тавофни тавоф намозисиз бажариш макруҳ бўлмайди. Бундай ҳолатда тавоф намозларини макруҳлик вақт чиққанидан кейин ўқиб қўйилади. “Ғунятун носик” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
وَيُكْرَهُ الْجَمْعُ بَيْنَ أُسْبُوعَيْنِ أَوْ أَكْثَرَ بلا صَلَاةٍ بَيْنَهُمَا عِنْدَهما وَعِنْدَ أَبي يُوسُفَ لَا بأسَ إن انْصَرَفَ عَنْ وَتْرٍ كثَلَاثَةِ أَسَابِيعَ أَوْ خَمْسَةٍ أَوْ سَبْعٍ وَالْخِلَافُ فِي غَير وَقْتِ الكراهة أَمَّا فِيه فَلَا يُكْرَهُ إجْمَاعًا وإذا زال وقت الكراهة ينبغي أن يكره الطواف قبل الصلاة لكل أسبوع ركعتين
“Икки ва ундан кўп тавофларни намозсиз жамлаш Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳимаҳуллоҳлар наздида макруҳдир. Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳга кўра агар тоқ қилса, масалан, ҳар бири етти айланишдан иборат бўлган уч, беш, етти марта тавоф қилган бўлса, макруҳ бўлмайди. Бу хилоф нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтга тегишли. Макруҳ бўлган вақтларда (кетма-кет тавоф қилиш) ундай бўлмайди. Бу ҳолатда макруҳ вақт чиққанидан кейин қилинган ҳар бир тавофга икки ракат тавоф намози ўқимай туриб, бошқа тавофга киришиш макруҳ бўлади”.
Шуни билиш керакки, тавоф намозини тавофдан кейиноқ ўқиш суннат ҳисобланиб, кечиктириш макруҳдир. Лекин бу нафл намоз ўқиш мумкин бўлган вақтларга тегишли. Нафл макруҳ бўлган вақтда эса тавоф намози кечиктирилади.
ويكره تأخيرها عن الطواف إلا في وقت مكروه
“Тавоф намозини тавофдан кечиктириш макруҳ бўлиб, (нафл намоз ўқиш) макруҳ бўлган вақтлар бундан мустасно”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ҲАЖАРУЛ АСВАД РЎПАРАСИДА ҚЎЛ КЎТАРИШ
#Ҳаж_умра

1445-CАВОЛ: Ҳажарул асвад рўпарасида қўл қай шаклда кўтарилади. Одамларда ҳар хилини кўрамиз. Аслида қандай бўлиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофни бошлашда Ҳажарул асвадни истилом қилиш (ўпиш ё силаш) суннат ҳисобланади. Истилом агар ҳеч кимга ва ўзига ҳам азият бермайдиган бўлса, Ҳажарул асвадни ўпиш билан бўлади. Бунинг имкони бўлмаса, қўли билан ушлайди ва қўлини ўпади. Бунга ҳам имкон бўлмаса, ҳассага ўхшаш бирор нарсани Ҳажарул асвадни теккизиб, ўшани ўпади. Агар унинг ҳам иложи бўлмаса, узоқдан туриб, икки қўлини худди намозга такбир айтиб қўл кўтараётгандек кўтариб, бисмиллаҳ, такбир (Аллоҳу акбар), таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтади. Баъзи уламолар шундан кейин икки кафтини ўпади дейишган.
“Иршодус сорий” китобида истиломнинг сифати тўлиқ айтилиб, узоқдан туриб, истилом қилишни қуйидагича тушунтирилган:
ويرفع يديه عند التكبير أي مقابلا للحجر حذاء منكبيه أو أذنيه أي كما في الصلاة مستقبلا بباطن كفيه الحجر
“Ҳажарул асвадга юзланиб, Аллоҳу акбар дейиш вақтида икки қўлини елкаси ёки қулоқлари баробарига кўтаради. Намозда кўтаргандек кўтаради. Икки кафтини ҳажарул асвадга қаратади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЭҲРОМДАГИ КИЙИМГА ХУШБЎЙЛИК ТЕГИШИ
#Ҳаж_умра

1446-CАВОЛ: Эҳромдаги киши баданига атир суртса, жиноят бўлишини биламиз. Кийимига тегса ҳам шундай бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги шахснинг кийимига хушбўйлик тегиб, шу заҳоти ювиб ёки ишқалаб йўқ қилиб юборса, ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди. Агар хушбўй ҳолатда бир кун турса, жонлиқ сўяди. Бир кунга етмасдан ечган, алмаштирган ёки ювиб ташлаган бўлса, ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг пулини садақа қилади. “Иршодус сорий” китобида бундай дейилади:
وإن أصاب الطيب ثوبه فحكه أي أزاله بالحك أو غسله فلا شيء عليه وإن كثر وإن مكث أي دام عليه أي علي ثوبه يوما فعليه دم وإلا فصدقة
“Агар (эҳромдаги шахснинг) кийимига хушбўйлик тегса ва уни ишқаб ташлаб ёки ювиш орқали йўқ қилса, хушбўйлик кўп бўлса ҳам, бирор жарима вожиб бўлмайди. Агар хушбўйлик кийимида бир кун давомида турса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Бир кунга етмаган бўлса, садақа вожиб бўлади”.
Шуни билиш лозимки, бу эҳромга киргандан бошлаб, сочини олиб, эҳромдан чиққунича бўлган вақт оралиғига тегишли. Эҳромда бўлмаган вақтларда бадани ва кийимига хушбўйлик суртишининг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЭҲРОМГА КИРИШДАГИ ХУШБЎЙЛАНИШ
#Ҳаж_умра

1451-CАВОЛ: Маълумки, эҳромга киришда хушбўйлик суртилади. Табиийки, бу ҳолатда кийимга суртилган хушбўйлик кейинчалик ҳам ҳиди туради. Бу сабабли жарима бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромга киришда кийим эмас, баданни хушбўйлаш суннат амал саналади. Кийимга хушбўйлик суртиш (сепиш) тавсия қилинмайди. Шундай бўлсада кимдир эҳромга киришдан аввал кийимига ҳам хушбўйлик суртиб (сепиб) олган бўлса ва эҳромга киргандан кейин ҳам унинг ҳиди қолиб кетса, бунга бирор бир жарима вожиб бўлмайди. Жарима эҳромдалик ҳолда хушбўйланса бўлади. Бу ҳақда “Мабсути Сарахсий” китобида қуйидагилар айтилган:
فَإِنْ كَانَ تَطَيَّبَ أَوْ ادَّهَنَ قَبْلَ الْإِحْرَامِ ثُمَّ وَجَدَ رِيحَهُ بَعْدَ الْإِحْرَامِ لَمْ يَضُرَّهُ، وَكَذَلِكَ إنْ أَجْمَرَ ثِيَابَهُ قَبْلَ أَنْ يُحْرِمَ ثُمَّ لَبِسَهَا بَعْدَ الْإِحْرَامِ فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ، وَذَكَرَ هِشَامٌ عَنْ مُحَمَّدٍ - رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى - أَنَّ الْمُحْرِمَ إذَا دَخَلَ بَيْتًا قَدْ أُجْمِرَ فِيهِ فَطَالَ مُكْثُهُ حَتَّى عَلِقَ ثَوْبَهُ لَا يَلْزَمُهُ شَيْءٌ ؛ لِأَنَّ الْإِجْمَارَ إذَا كَانَ فِي الْبَيْتِ فَعَيْنُ الطِّيبِ لَمْ يَتَّصِلْ بِثَوْبِهِ وَلَا بِبَدَنِهِ إنَّمَا نَالَ رَائِحَتَهُ فَقَطْ
“Эҳромдан аввал хушбўйланиб ёки хушбўй ёғ суртган бўлиб, эҳромга киргандан кейин ҳам ҳиди келиб турса, бунинг зарари йўқ. Шунингдек, эҳромдан аввал (эҳром) либосини хушбўйлаган бўлиб, эҳромга киргандан кейин кийса, бунинг ҳам зарари йўқ. Ҳишом ибн Убайдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг “Эҳромдаги шахс атир сепилган уйга кириб, узоқ вақт қолиб кетиб, кийимига ҳид ўрнашиб қолса, бунда ҳеч қандай жарима бўлмайди”, деганини нақл қилади. Чунки уй ичида тутатилган хушбўйликнинг ўзи кийимга ҳам, баданга ҳам тегмаган, балки унинг ҳиди ёпишган, холос”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЭРКАК ВА АЁЛЛАР САФЛАРИНИНГ АРАЛАШИБ КЕТИШИ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра #намоз

1460-CАВОЛ: Бугунги кунда Маккадаги Масжидул-ҳаромда баъзан эркак ва аёллар намозда бир сафда ёнма-ён туришлари учрамоқда. Ушбу ҳолатда намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эркак ва аёл битта намозни ўқиётган бўлишса, улар ўртасида тўсиқ бўлмаса, имом аёлларга ҳам имомликни ният қилган бўлса, эркак ёнидаги аёлга орқага ўтишга ишора қилмаган бўлса ва ёнма-ён туриш камида бир рукн (уч тасбеҳ миқдорича) давом этса, эркакнинг намози бузилади.
Мана шу ҳолатда имом аёлларга имомликни ният қилмаган бўлса ёки эркак аёлга орқага ўтишга ишора қилганда ҳам ортга ўтмаган бўлса, аёлнинг намози бузилади.
Эркакнинг ёнида 9 ёшдан кичик қизча туриб қолса, ёки эркак ва аёл бошқа-бошқа намозларни ўқиётган бўлишса, ё улар ўртасида камида бир зироъ (46 см) баландликдаги тўсиқ бўлса, эркакнинг ҳам аёлнинг ҳам намози бузилмайди.
Бу ҳақида Ибн Нужайм роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:
وَإِنْ حَاذَتْهُ مُشْتَهَاةٌ فِي صَلَاةٍ مُطْلَقَةٍ مُشْتَرَكَةٍ تَحْرِيمَةً وَأَدَاءً فِي مَكَان مُتَّحِدٍ بِلَا حَائِلٍ فَسَدَتْ صَلَاتُهُ إنْ نَوَى إمَامَتَهَا
“Агар муштаҳот (9 ва ундан катта ёшдаги хотин-қиз) эркак билан такбири таҳрима ва адоси бир бўлган мутлақ намозда (яъни руку ва саждали битта намозда) бир жойда ҳеч бир тўсиқсиз ёнма-ён турса ва имом аёлга ҳам имомликни ният қилган бўлса, эркакнинг намози бузилади” (“Ал-Баҳрур роиқ” китоби).
Ушбу матндаги "мутлақ намоз"дан мурод рукуъ ва саждаси бор намозлар бўлиб, жаноза мутлақ намоз саналмайди. Чунки унда рукуъ ва сажда қилинмайди. Жаноза намозида ёнма-ён турсалар, уларнинг ҳеч бирининг намози бузилмайди.
Шунингдек, имомга иқтидо қилмай, ёлғиз намоз ўқиётган бўлсалар ҳам, эркак ва аёлнинг намози бузилмайди.
لَوْ كَانَا فِي مَكَان مُتَّحِدٍ إلَّا أَنَّ بَيْنَهُمَا أُسْطُوَانَةً لَا تَفْسُدُ صَلَاتُهُ .
هَكَذَا فِي الْكَافِي وَأَدْنَى الْحَائِلِ قَدْرُ مُؤَخَّرِ الرَّحْلِ وَغِلَظُهُ غِلَظُ الْأُصْبُعِ وَالْفُرْجَةُ تَقُومُ مَقَامَ الْحَائِلِ وَأَدْنَاهُ قَدْرُ مَا يَقُومُ فِيهِ الرَّجُلُ كَذَا فِي التَّبْيِينِ .
“Агар эркак ва аёл бир жойда турсаю, лекин ораларида устун бўлса, эркакнинг намози бузилмайди (“Кофий”). Тўсиқнинг энг кичиги эгарнинг қоши миқдорича ва қалинлиги эса бармоқ йўғонлигича бўлмоғидир. Эркак ва аёл орасида бўш жой қолса, ҳам тўсиқнинг ўрнига ўтади. Бўш жойнинг энг ози бир киши сиғадиган миқдордир (“Табйин”, “Фатовои оламгирийя” китоби).
Шунга кўра, бугунги кунда хаж ва умрага борган зиёратчи эркаклар Ҳарамдаги намозларда аёллар билан бир сафда ёнма-ён турмаслиги лозим. Аёллар сафининг орқасида туриш ҳам шу ҳукмдадир.
Ўз ўрнида аёллар ҳам эркакларнинг сафида ёки уларнинг олд томонида турмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭҲРОМДАГИ КИШИ БОШҚАНИНГ СОЧИНИ ОЛИШИ
#Ҳаж_умра

1486-CАВОЛ: Бир киши умра амалини бажариб бўлмасдан олдин бошқа одамни сочини олиб қўйибди. Бунинг ҳукми нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар умра амалини тўлиқ тугатмасдан бошқа одамни сочини олиб қўйган бўлса, ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг қийматини садақа қилиши лозим бўлади ("Мухтасарул виқоя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЭҲРОМДАГИ КИШИ БИР НЕЧТА ТИКИЛГАН КИЙИМЛАРНИ КИЙСА
#Ҳаж_умра

1492-CАВОЛ: Отам билан Мадинаи мунавварада умра учун эҳромга кириб, Маккага йўлга тушдик. Лекин йўлда ҳаво совуб кетиб, отам дўппи, куртка ва пайпоқ кийиб олишга мажбур бўлдилар. Бу ҳол Маккага етиб боргунимизча давом этди ва эҳромда умра қилиб олдик. Саволим шуки, отам кийган кийимларининг ҳар бири учун алоҳида каффорат берилиши лозим бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эркак киши ҳаж ёки умрага эҳром боғлаганда зарурат сабабли бир нечта тикилган кийимни бир кундуз ёки бир кеча (ёки жами 12 соат)дан кам муддат кийиб юрса битта садақа – ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг қийматини ҳарам чегарасида фақирларга садақа қилиши кифоя қилади. Агар бир кундуз ё кеча (12 соат)дан кўп муддат кийиб юрган бўлса, ҳарам чегараси ичида битта жонлиқ сўйиши етарли. Кийимлар бир нечта бўлиши билан садақа ёки сўйиладиган жонлиқлар сони кўпаймайди.
Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, эркак киши эҳромдалик ҳолида совқотиб қолса, тикилган кийим кийиб олмасдан, адёлга ўхшаш бирор ёпинчиқ ўраниб олиш ёки кенг кийимни енгига қўлларини киритмасдан, елкасидан ташлаб олиш ҳам мумкин. Буни кийим кийиш деб ҳисобланмагани учун жиноят саналмайди ва каффорот ҳам лозим бўлмайди (“Камолуд дироя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​УМРАДА ТАВОФ ВА САЪЙНИ ҚИЛГАЧ СОЧ ОЛДИРИШНИ КЕЙИНГА ҚОЛДИРИШ
#Ҳаж_умра

1494-CАВОЛ: Умрада тавоф ва саъйдан кейин соч олдирмай нафл тавоф қилиб, нафл намозлар ўқиб, кейин соч олдирса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бўлади. Умрада тавоф ва саъйни кетма-кет қилиш суннат амал ҳисобланади. Аммо саъйдан кейиноқ соч олдириш керак деган талаб йўқ. Эҳромда ман қилинган ишлардан сақланган ҳолда нафл тавоф ва нафл намозларни адо этиши мумкин. Соч олдиришни кечиктириш туфайли бирор жарима лозим бўлиб қолмайди. Чунки умрада соч олдириш бирор вақтга чекланган эмас. Лекин умрада соч олдириш ва қисқартириш маконга – ҳарам ҳудудига боғлиқдир. Чунки умра ҳарам ҳудудида адо этилади” (“Ҳидоя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​БЕТАҲОРАТ ТАВОФ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

1500-CАВОЛ: Мен умрада бир кишини аравада тавоф ва саъй қилдирдим. Саъй ҳам қилиб бўлганимиздан кейин аравадаги одам иккинчи тавофдан кейин ухлаб қолганини айтди. Бу ҳолатда қандай йўл тутилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратли бўлиш тавофда вожиб, саъйда суннат ҳисобланади. Шунга кўра саъйда жиноят йўқ, аммо тавофни бетаҳорат қилиш жиноятдир. Саволдаги кўринишда, аравадаги киши ухлаб қолгани сабабли тавофдаги беш айланани бетаҳорат бажарган. Бу жиноятни тўғирлаш учун таҳорат билан ўша беш айланани қайта бажаради. Бунда янги эҳром шарт эмас. Бунинг иложи бўлмаса ҳарам ҳудудида битта қўй сўйдиради (“Раддул-муҳтор”, “Ғунятун-носик” ва бошқа манбалар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar