АҚИҚА ҚЎЙИНИ ГЎШТИНИ ТАРОЗУГА ТОРТИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#ақиқа
❓573-CАВОЛ: Ақиқа қилмоқчи бўлиб қассобхонага борсам, қўйни сўйиб, гўштини тортиб берамиз деяпти, шу жоизми? Тирик оламан десам ҳам тириклайин тарозуга тортиб кўришар экан, буни зарари йўқми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ақиқа ёки қурбонлик қилмоқчи бўлган киши қўйни тирик сотиб олиб, кейин қон чиқариши шартдир. Гўшт сотиб олиб ақиқа ҳам, қурбонлик ҳам қилиб бўлмайди.Чунки ақиқа ва қурбонликда ибодат қон чиқаришга боғлаб қўйилган. Гўшти тортиб берилаётган қўй сўйилаётган пайти ҳали қассобнинг мулкида бўлгани учун уни сотиб олмоқчи бўлган одамнинг номидан ақиқа ёки қурбонликка ўтмайди. Тириклайин сотиб олмоқчи бўлганда қассоблар чамалаш учун тирик қўйни тарозуда тортиб кўришларининг зарари йўқ. Чунки кейин харидор қўйни тирик ҳолда сотиб олади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
ИККИТА ФАРЗАНДГА БИТТА АҚИҚА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#ақиқа
❓578-CАВОЛ: Катта қизим икки ёшга кирди. Шароит бўлмасдан ақиқа қила олмаганман. Иккинчи қизим ҳам туғилди. Энди икки қизимга битта ақиқа қиламанми ёки ҳар бирига алоҳида қилайми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳанафий мазҳабимизда ақиқа қилиш мустаҳаб амал. Яъни, қилинса савоб қилинмаса гуноҳ бўлмайди. Шунинг учун имкони йўқ кишиларни ақиқа қилишга мажбурланмайди, қилолмаса маломат қилинмайди. Кейинчалик имкон туғилганда ақиқа қилса ҳам жоиз. Иккита фарзандга битта қўй сўйилмайди, бу худди икки киши қўшилиб битта қўйни қурбонлик қила олмаслигига ўхшайди. Балки имкон топилганда бир кундами ёки бошқа бошқа кунлардами ҳар бирига биттадан қўй сўйилади. Валлоҳу аълам.

АҚИҚА ВА ҲАЙИТНИНГ ҚУРБОНЛИГИНИ БИТТА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#ақиқа #қурбонлик
❓609-CАВОЛ: Фарзандимнинг ақиқа куни Қурбон ҳайитидан 2 кун олдинга тўғри келди. Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини битта қилиб қурбонлик қилсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Битта қўйни ҳам қурбонликдан, ҳам ақиқадан сўйиб бўлмайди. Чунки қўйнинг ўзи фақат бир ҳиссадир. Бундай ҳолатда албатта, қурбонликни ният қилиб сўйилади.Ақиқа қилиш вожиб амаллардан эмас, балки мустаҳабдир. Ақиқа қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди. Аммо, қурбонлик вожиб бўлса, уни албатта бажариш лозимдир.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки қурбонликда туя ва қора молда етти кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин. Шу эътибордан қора мол ва туяга ўхшаш ҳайвонларда бир ҳиссаси қурбонлик икки ҳиссаси (қиз бола бўлса бир ҳиссаси) ақиқадан деб сўйиш ҳам мумкин. “Бадоиъус саноиъ” китобида шундай дейилади:
"وَكَذَلِكَ إنْ أَرَادَ بَعْضُهُمْ الْعَقِيقَةَ عَنْ وَلَدٍ وُلِدَ لَهُ مِنْ قَبْلُ" (بدائع الصنائع)
“Шунингдек, туя ва молда етти киши шерик бўлиб, улардан бири туғилган фарзандига ақиқа қилишни ирода қилиши ҳам жоиз”.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

ФАРЗАНД ТУҒИЛГАНДА ЖОНЛИҚ СЎЙИШ ШАРТМИ?
#ақиқа
❓626-САВОЛ: Қизим яқинда 3-фарзандини дунёга келтирди. Ҳалигача боши касалдан чиқмай жуда кўп бора шифохонага тушиб қолади. Бунга сабаб жонлиқ сўймаганимиз бўлиши ҳам мумкинми? Умуман олганда фарзанд туғилганда жонлиқ сўйиш динимизда шарт амал ҳисобланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Янги дунёга келган болага шукрона сифатида ақиқа қилиш, яъни бирор жонлиқ сўйиш ҳанафий мазҳабига кўра мустаҳаб амаллардан саналади. Бу дегани жонлиқ сўйилса, савоб бўлади, агар бирор сабаб билан ақиқа қилиш имкони бўлмаса гуноҳ бўлмайди.
Баъзи ҳадиси шарифларда чақалоқ учун сўйилган жонлиқ эваз, гаров бўлиши, у сабабли Аллоҳ таоло болага етадиган бало, тузалмас касалликлардан сақлаши таъкидланган. Жумладан Самура разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир янги туғилган гўдак ақиқаси эвазига гаровдадир. Унинг учун еттинчи куни сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади", — дедилар”. (Имом Термизий ривоятлари).
Ушбу ривоятга биноан ақиқа бола туғилганининг еттинчи кунида амалга оширилса, яхшироқ бўлади. Агар еттинчи куни имкон бўлмаса ўн тўртинчи куни, агар ўн тўртинчи куни ҳам бўлмаса йигирма биринчи куни бўлиши тавсия этилган. Баъзи уламоларимиз бола туғилганидан кейин қачон бўлса ҳам унинг номидан ақиқа сифатида жонлиқ сўйилса жоиз бўлиши айтилган. Валлоҳу аълам.

📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚОРАМОЛНИ ЕТТИТА БОЛА НОМИДАН СЎЙСА БЎЛАДИМИ?
#ақиқа
❓806-САВОЛ: Ақиқа қилганда битта қорамол сўйсанг еттита болага ўтади дебди шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, тўғри. Қурбонликда битта молни етти кишигача сўйиш жоиз бўлгани каби ақиқада ҳам жоиздир. ("Кифоятул муфтий" китоби).
"Эълоъус сунан" китобида бу ҳақда шундай дейилган:
ولو ذبح بدنة أو بقرة عن سبعة أولاد أو اشترك فيها جماعة جاز، سواء أراد كلهم العقيقة أو بعضهم العقيقة
Бир туя ёки қорамолни еттита бола номидан сўйса ёки бир неча одам шерик бўлса, жоиздир. Уларнинг барчаси ақиқани ният қиладими ёки баъзилари ният қиладими, фарқи йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

ЎН ТЎРТИНЧИ КУН КЕЛМАСДАН АВВАЛ АҚИҚА ҚИЛСАК БЎЛАДИМИ?
#ақиқа
❓982-CАВОЛ: Неварамга ақиқа қилмоқчи эдик. Етти кундан ўтиб кетди. Ўн тўртинчи куни қилиш керак экан. Аммо айрим сабабга кўра ўша куни қила олмас эканмиз. Ўн тўртинчи кун келмасдан аввал ақиқа қилсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқани бола туғилган кунининг еттинчи, ўн тўртинчи ёки йигирма биринчи куни қилиш афзал саналади. Бироқ сиз айтгандек бу кунларда сўйиш имкони бўлмаса, бошқа кунда ҳам қилсангиз бўлади.
تنقيح الفتاوى الحامدية (6 / 367):
"وَلَوْ قَدَّمَ يَوْمَ الذَّبْحِ قَبْلَ يَوْمِ السَّابِعِ أَوْ أَخَّرَهُ عَنْهُ جَازَ إلَّا أَنَّ يَوْمَ السَّابِعِ أَفْضَلُ"
"Еттинчи кун бўлишидан аввал ёки кейин ҳам ақиқа учун жонлиқ сўйса жоиз бўлади. Бироқ еттинчи куни сўйиш афзалдир" (Танқиҳул фатово ҳомидия). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
АҚИҚА ВА ҲАЙИТНИНГ ҚУРБОНЛИГИНИ БИТТА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#ақиқа #қурбонлик
❓609-CАВОЛ: Фарзандимнинг ақиқа куни Қурбон ҳайитидан 2 кун олдинга тўғри келди. Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини битта қилиб қурбонлик қилсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқа қилиш вожиб амаллардан эмас, балки мустаҳабдир. Ақиқа қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди. Аммо, қурбонлик вожиб бўлса, уни албатта бажариш лозимдир.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки қурбонликда туя ва қора молда етти кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин. Шу эътибордан қора мол ва туяга ўхшаш ҳайвонларда бир ҳиссаси қурбонлик икки ҳиссаси (қиз бола бўлса бир ҳиссаси) ақиқадан деб сўйиш ҳам мумкин. “Бадоеъ” китобида шундай дейилади:
"وَكَذَلِكَ إنْ أَرَادَ بَعْضُهُمْ الْعَقِيقَةَ عَنْ وَلَدٍ وُلِدَ لَهُ مِنْ قَبْلُ" (بدائع الصنائع)
“Шунингдек, туя ва молда етти киши шерик бўлиб, улардан бири туғилган фарзандига ақиқа қилишни ирода қилиши ҳам жоиз”.
Лекин қўйни ҳам қурбонликдан, ҳам ақиқадан сўйиб бўлмайди. Чунки қўйнинг ўзи фақат бир ҳиссадир. Бундай ҳолатда албатта, қурбонликни ният қилиб сўйиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

АҚИҚАДА ҲАЙВОН СУЯГИНИ СИНДИРИШ
#ақиқа #қурбонлик
❓1270-CАВОЛ: Ақиқа учун сўйилган ҳайвоннинг суягини синдириш мумкинми? Баъзилар мумкин деса, бошқалар мумкин эмас, дейишяпти. Шу ҳақида маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳонинг шундай деганлари ривоят қилган:
تقطع جدولا و لا يكسر لها عظم“ رواه الحاكم
“(Ақиқанинг гўшти) бўлаклаб (яъни бўғимларидан) кесилади, суяги синдирилмайди”, деганлар. Ҳадиснинг мазмуни “Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўшти аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлакланади”, деган маънода бўлади. Мана шундай қилиш мустаҳаб саналади.
Баъзилар ақиқага сўйилган жонлиқнинг суякларини синдириш гуноҳ бўлади, деб тушунадилар. Гўштини аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлаклаш юқорида айтилгандек мустаҳаб ҳисобланади. Имкон қила олса, шундай қилгани афзал. Лекин уни шарт деб тушуниб олмаслик керак. Агар синдириш зарурати туғилса, синдириш жоиз.
" وَلَا يُكْسَرُ عَظْمُهَا، وَإِنْ كُسِرَ لَمْ يُكْرَهْ". (كتاب الذبائح)
“Ақиқага сўйилган ҳайвоннинг суяги синдирмаслик афзалдир. Мободо синдирилса ҳам кароҳияти йўқ” (“Ал-Уқудуд дуррия фи танқиҳил фатово ҳомидия” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

ҚЎЙ СЎЙИШДАН ОЛДИН ҚАЙСИ СУРА ЎҚИЛАДИ?
#қурбонлик #ақиқа
❓1366-CАВОЛ: Қўй сўйишни бошлаганда "Бисмиллоҳи Аллоҳу акбар" деб сўйишдан олдин қайси сура ўқилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жонлиқ сўйишда муҳими — пичоқ тортиш асносида "Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар", дейишдир. Ундан олдин бирор сура ўқиш талаб қилинмаган.
Лекин ҳадиси шарифда келтирилишича қурбонлик сўйиш пайтида қуйидаги дуо ўқиш тавсия қилинган (Имом Ҳоким ривояти):
إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهُ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ
Ўқилиши: "Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи роббил ааламийн, лаа шарийка лаҳ. Ва бизаалика умирту ва ана минал муслимийн".
Маъноси: "Албатта, намозим, ибодатим, ҳаётим ва мамотим оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Мен ана шунга буюрилганман. Мен мусулмонларданман".

АҚИҚА ГЎШТИНИ СОТИШ
#ақиқа
❓1453-CАВОЛ: Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўштини сотиб, пулини эҳсон қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Чунки ақиқа учун сўйилган жонлиқ қурбат, яъни Аллоҳга маънан яқин бўлиш мақсадида сўйилган бўлиб, бундай жонлиқларнинг гўшти, териси ёки бошқа аъзоларини сотиб бўлмайди. Бу ҳақида аллома ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ шундай нақл қилганлар:
فَفِي الْخُلَاصَةِ وَغَيْرِهَا : لَوْ أَرَادَ بَيْعَ اللَّحْمِ لِيَتَصَدَّقَ بِثَمَنِهِ لَيْسَ لَهُ ذَلِكَ ، وَلَيْسَ لَهُ فِيهِ إلَّا أَنْ يُطْعِمَ أَوْ يَأْكُلَ
“"Хулосатул фатово" ва бошқа китобларда келтирилишича: “Агар пулини садақа қилиш мақсадида Аллоҳ йўлида сўйилган жонлиқнинг гўштини сотмоқчи бўлса, жоиз бўлмайди. Чунки Аллоҳ учун жонлиқ сўйган одам уни ё едириб юборади, ёки ўзи ейди” (“Раддул-муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.