ҚАРЗДОР ИНСОН ҲАМ УШР БЕРАДИМИ?
#закот #ушр
#қарз
❓1151-CАВОЛ: Қарздор одам закот бермайди, деб эшитганман. Ушрда ҳам шундай бўладими? Сўраётганим сабаби менинг қарзларим бор. Қарзим бўла туриб, деҳқончилик маҳсулотларимдан ушр беришим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қарздор бўлиш ушр беришдан ман қилмайди.
Чунки ушр билан закотнинг бир неча фарқлари бор:
- Закот бир йилда бир марта берилади. Ушр олинган ҳосилдан берилади. Бир йилда бир неча марта ҳосил олиш мумкин;
- Закотда нисоб мавжуд. Ушрда эса, чиққан ҳосил қанча бўлишидан қатъий назар ўндан бир ёки йигирмадан бири берилади;
- Закот қарздорга вожиб бўлмайди. Яъни бир шахснинг қарз миқдоридан ортиқ нисобга етарли пули бўлмаса, закот бермайди. Ушр қарздорга ҳам, қарзи йўққа ҳам вожиб бўлаверади. Бу ҳукмни кўплаб фиқҳий манбалар зикр қилган. Бу борада “Фатово татархония” китобида шундай дейилган:
ويجب العشر على المديون بخلاف الزكاة
“Закотга хилоф равишда ушр қарздорга ҳам вожиб бўлади”. Валлоҳу аълам.
Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.Telegram | Instagram | Facebook
УШРНИ ОЛДИНДАН БЕРИБ ҚЎЙИШ
#закот #ушр
❓1402-CАВОЛ: Мен шоли экиш билан шуғулланаман. Ҳосилни йиғиб олгандан кейин ушрини бераман. Деҳқончилик ушрини олдинроқ берсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Экинларнинг ушрини экишдан олдин бериш мумкин эмас. Аммо эккандан кейин униб чиқиб, ўса бошлаганда берилса, жоиз. Меваларнинг ушрини эса дарахт мева туггандан кейин бериш мумкин. Ундан олдин мумкин эмас. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия”да маълумот берилган:
فَلَوْ عَجَّلَ عُشْرَ أَرْضِهِ قَبْلَ الزَّرْعِ لَا يَجُوزُ ، وَلَوْ عَجَّلَ بَعْدَ الزِّرَاعَةِ بَعْدَ النَّبَاتِ فَإِنَّهُ يَجُوزُ وَلَوْ عَجَّلَ بَعْدَ الزِّرَاعَةِ قَبْلَ النَّبَاتِ فَالْأَظْهَرُ أَنَّهُ لَا يَجُوزُ ، وَلَوْ عَجَّلَ عُشْرَ الثِّمَارِ إنْ كَانَ بَعْدَ طُلُوعِهَا يَجُوزُ ، وَإِنْ كَانَ قَبْلَ طُلُوعِهَا لَا يَجُوزُ فِي ظَاهِرِ الرِّوَايَةِ هَكَذَا فِي شَرْحِ الطَّحَاوِيِّ .
“Киши еридаги ушрини экин экишдан аввал берса, жоиз эмас. Экинни экиб, униб чиққандан кейин берса, жоиз. Лекин эккандан кейин, униб чиқишдан олдин берса, жоиз эмас. Меванинг ушрида дарахт мева туккандан кейин берса, жоиз. “Зоҳирур-ривоя”га кўра ундан олдин бериш жоиз эмас. “Шарҳи Таҳовий”да шундай”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar