FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.11K photos
2.06K videos
4.44K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
УКАМ ОНАМДАН ҚОЛГАН МЕРОСНИ ТАЛАБ ҚИЛМОҚДА
#мерос

469-CАВОЛ: Биз икки ака-укамиз. Ота-онамиз ажралишган ва биз 5-6 ёш бўлганимизда онамиз вафот этганлар. Ҳозир мен 28 ёшда оилалиман. Укам 27 ёшда бир ўртоғиникида яшаб юрибди. Онамиздан қолган уй 14 минг долларга сотилган, уни пулидан машина олинган, 2 минг доллари эса тотализатор ўйнаб ютқазилган. Укам уйни сотилганига норози бўлди, машинани беришни сўраяпти. Унга машинани беришимиз керакми? Берсак эртага ҳеч нарсасиз қолади, деб ўйлаяпмиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало, онадан қолган барча мол мулк меросхўрлар ўртасида тақсимланиши керак. Мабодо марҳумани ота-онаси тирик бўлса, улар ҳам меросдан улуш олади. Агар улар бўлишмаса, барча мол-мулк ака-ука ўртасида тенг бўлинади. Уканинг даъвосида жон бор, чунки меросда унинг ҳам ҳаққи бўла туриб уй сотилган. Қимор ўйнаб ютқазилган пул ҳам жойига қайтарилиши керак, чунки у ҳам мерос молидандир. Қайтара олмаса меросдаги пулидан ўшанча миқдор ажратиб, чиқариб юборилади. Агар ҳақиқатан ҳам ука қўлига тушган молни тезда исроф қилиб талофатга учратадиган бўлса, меросини уй шаклида беришга ёки талофат етмайдиган ҳолатда етказишга ҳаракат қилинглар. Лекин молни яхши тасарруф қиладиган йигит бўлса, меросни ўзи хоҳлаган кўринишда олишга ҳаққи бор. Унинг ҳаққини ака тўса олмайди.

Ака сифатида ўртадаги силаи-раҳмни боғлашга ташаббус кўрсатинг. Уйли-жойли, оилали бўлишига ёрдам қилинг. Гапи ўтадиган кишилар орқали насиҳат қилдиринглар.
Бу мавзуда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ (ҳаётингизни) турғизиш (воситаси) қилган молларингизни эси пастларга берманг. Уларни ўша моллардан ризқлантиринг, кийинтиринг ва уларга яхши сўзлар айтинг” (Нисо сураси, 5-оят).
“Эси пастлар” – мол мулкини яхши тасарруф қила олмайдиган етимлардир. Аммо, уламолар бу ҳукмни умумлаштириб, молу мулкни яхши тасарруф қила олмайдиган ҳар бир кишини эси пастларга қўшганлар.

Биз оятда “эси паст” деб таржима қилаётган ибора арабчада “сафиҳ” дейилади. Кўплиги “суфаҳаа” бўлади. Аслида бу ибора енгиллик маъносини англатади. Шундан келиб чиқиб, эси пастларни “мол-мулк тасарруфига енгилтакларча муносабатда бўлувчилар” дейишимиз мумкин.

Аллоҳ (ҳаётингизни) турғизиш (воситаси) қилган молларингизни эси пастларга берманг. Бу амрнинг баёнида “молларини” демасдан, “молларингизни” деб хитоб қилинишида ҳам катта ҳикмат бор. Қуръони карим эси пастларнинг шахсий-ҳуқуқий молларига ҳам жамоатнинг моли деб қарамоқда. Демак, мусулмонлар қўлидаги мол-мулк айни вақтда мусулмон жамоасининг ҳам мол-мулки ҳисобланади. Ўша мол бекордан-бекорга совурилмаслиги учун жамоат ҳам жавобгардир. (“Тафсири ҳилол” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ЎГАЙ ФАРЗАНД ҲАМ МЕРОСХЎР БЎЛАДИМИ?
#мерос

582-CАВОЛ: Бир киши битта ўғли бор аёлга уйланди, кейин ундан учта қиз фарзанд кўрди. Ўша киши вафот этса, хотинга эргашиб келган ўгай ўғил меросхўр бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Йўқ, ўгай ўғил меросхўр бўлмайди. Чунки у билан вафот этган киши ўртасида ҳеч қандай насаб боғланиши йўқ. Мерос олиш учун насаб орқали ёки никоҳ орқали боғланиш (яъни, эр-хотинлик) бўлиши керак. Демак, фарзандлар ичида фақатгина маййитнинг пуштидан бўлган (сулбий)лари мерос олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ЭР ХОТИН БИР-БИРИДАН МЕРОС ОЛАДИМИ?
#мерос

592-CАВОЛ: 1) Агар аёл киши вафот этиб, ундан мерос қолса эри ҳам унга ҳақли бўладими? 2) Эркак кишидан мерос қолган мулкнинг қанчасига аёли ҳақли бўлади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. 1) Албатта, хотини вафот этиб, ундан мол-мулк қолган бўлса, эр мерос олади. Хотиннинг умуман фарзанди бўлмаса, эр мерос қолган мулкни ярмини олади. Агар хотиннинг фарзанди бўлса (бошқа эридан бўлган бўлса ҳам), эр мероснинг 1/4 (тўртдан бири)ни олади. Бунинг далили Нисо сураси 12-оят: "Сизларга хотинларингиз қолдирган (мерос)дан – агар уларнинг фарзанди бўлмаса – ярми (тегур). Агар уларнинг фарзандлари бўлса, сизларга улар қолдирган (мерослари)дан тўртдан бир (ҳисса) тегур. (Бу тақсимот) улар (марҳумалар)нинг васияти ёки қарзи (адоси)дан кейин (ижро этилур)".

2) Албатта, эр вафот этганда унинг никоҳида турган аёллари мерос олади. Агар эрнинг умуман фарзанди бўлмаса, аёл мероснинг 1/4 (тўртдан бири)ни олади. Агар эрнинг фарзанди бўлса (қайси хотинидан бўлган бўлса ҳам), хотин мероснинг 1/8 (саккиздан бири)ни олади. Бунинг далили юқоридаги оятнинг давомидир: "У (хотин)ларга сизлар қолдирган (мерос)дан – агар фарзандларингиз бўлмаса – тўртдан бир (ҳисса) тегур. Агар фарзандингиз бўлса, уларга сиз қолдирган (мерос)нинг саккиздан бири тегур. (Бу тақсимот) сизлар қилган васият ёки қарз (адоси)дан кейин (ижро этилур)". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
МЕРОС ТАҚСИМОТИНИ ТУШУНТИРИБ БЕРСАНГИЗ
#мерос

830-CАВОЛ: Акам COVID 19 сабабли вафот этди. Акамнинг иккита хотини бор эди.
Қонуний никоҳидан катта фарзанди қиз ва икки ўғил бор, иккинчи никоҳидан учта қиз фарзанди бор. Иккинчи никоҳидаги катта қиз фарзанди турмушга чиққан, кейинги икки қиз чин етим бўлиб қолди, уларни опаси ва поччаси вақтинча ўз қарамоғига олган.
Акамдан битта квартира, битта мошина ва ҳовли уй-жой
мерос бўлиб қолган. Тақсимотини тушунтириб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволда зикр қилинган маййитнинг ота-онаси вафот этган бўлса, у кишидан қолган барча мол-мулкнинг 1/8 (саккиздан бир) қисмини икки хотини тенг бўлиб олишади.

Улардан қолган мулк ўғил ва қизлари ўртасида "эркакка аёлдан икки баробар кўп" қоидасига кўра бўлинади.

Барча мол мулкни 64 га бўлиб, унинг 8 бўлагини икки хотинга берилади. Ҳар бир қизга 7 бўлакдан, ҳар бир ўғилга 14 бўлакдан берилади.

Агар акангизнинг ўгай фарзандлари бўлса, уларнинг меросда ҳаққи йўқ.

Шуни айтиш керакки, бу ўринда саволга мувофиқ жавоб берилди. Мабодо, юқоридаги меросхўрлардан бошқа меросхўрлар ҳам бўлса, жавоб бундан фарқли бўлади. Шунинг учун ҳамма меросхўрлар йиғилиб, мерос илмини биладиган аҳли илм иштирокида бу масалани ҳал қилишни тавсия қиламиз. Чунки маййитнинг васияти, ёки қарзи, ё меросхўрлар билмайдиган бошқа ҳақ-ҳуқуқлари бўлиши, кутилмаган саволлар туғилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЎША ҚИЗ ОТАСИДАН МЕРОС ОЛАДИМИ?
#мерос

870-CАВОЛ: Укам вафот этди. Унинг хотини ва битта қизи бор. Лекин қизи никоҳсиз туғилган. Қиз туғилгандан кейин ота-онасига никоҳ ўқилиб, оила бўлиб яшашган. Ўша қиз отасидан мерос оладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шаръий жиҳатдан бу қиз отасидан мерос ололмайди. Мерос олиши учун уларнинг ўртасида насаб алоқаси бўлиши шарт. Зино сабабли у қизнинг насаби отадан эмас, онадан собит бўлади. Бу ҳақда Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

إذَا زَنَى رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ فَجَاءَتْ بِوَلَدٍ فَادَّعَاهُ الزَّانِي لَمْ يَثْبُتْ نَسَبُهُ مِنْهُ لِانْعِدَامِ الْفِرَاشِ وَأَمَّا الْمَرْأَةُ فَيَثْبُتُ نَسَبُهُ مِنْهَا

“Киши бир аёл билан зино қилса ва у туғса, ўша зино қилувчи киши болани ўзидан бўлганини даъво қилса ҳам, насаб собит бўлмайди. Чунки аёл унинг тўшагида бўлмаган (яъни, аёл унинг никоҳида бўлмаган). Аммо боланинг насаби онадан собит бўлади” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби).

Демак, у қиз отадан мерос олмайди, лекин онасига меросхўр бўла олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
МЕҲНАТИ УЧУН ВАСИЯТ
#васият #мерос

1002-CАВОЛ: Агар бир насроний киши мусулмон одамга қилган меҳнати учун унга молидан васият қилиб қолдирса, мусулмон учун ҳалолми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўрт мазҳаб уламоларининг иттифоқига кўра, мусулмон киши ғайридин кишининг васият қилган молини қабул қилиб олиши жоиз. Бу худди ғайридиннинг совғасини қабул қилишга ўхшайди (“Ал-Муғний” китоби).

Лекин ғайридин яқин қариндош томонидан мерос қолган молни олиши жоизмас. Чунки пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзларининг ҳадисларида:

لا يرث المسلم الكافر ولا الكافر المسلم

“Мусулмон кофирдан мерос олмайди, кофир мусулмондан”, деганлар (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ВАСИЙ ФОЙДА КЎРИШ МАҚСАДИДА ЕТИМЛАР МОЛИНИ ИШЛАТИШИ ЖОИЗМИ?
#мерос

1008-CАВОЛ: Етимлар ва уларнинг онаси ўртасида мерос тақсимланган, лекин улар бирга яшашади. Шунда она болаларнинг пулларидан қайтариб қўйиш шарти билан фойдаланиб туриши, гоҳида тижоратга ишлатиши жоизми? Она етимларга васий қилиб қўйилган.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда етим деб отаси вафот этган вояга етмаган болага айтилади. Вояга етиб, балоғат ёшига кирса, етимликдан чиқади.

Ота вафотидан аввал етимларга васий тайинлаган бўлса (у қариндош ҳам, бегона ҳам бўлиши мумкин), ўша киши, васий бўлмаса бобо меросни ҳақдорларга шариатимизга мувофиқ тақсимлаб беради ва етимга теккан улуш ҳисобидан уни парваришлаб туради. Агар бобо бўлмаса, амаки ёки она ҳам васийлик қила олади. Васий ёки юқорида саналган қариндошлар етимларнинг молини асраб, балоғатга етгач молнинг қолган қисмини уларга топширадилар. Бу ишни адолат билан бажарсалар улкан савоб, агар етимни молига хиёнат қилсалар, ноҳақ ишлатсалар қаттиқ гуноҳкор бўладилар.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай айтади:

إِنَّ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ أَمْوَالَ الْيَتَامَى ظُلْمًا إِنَّمَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَوْنَ سَعِيرًا

“Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз, қоринларига оловни еган бўлурлар. Ва, албатта, дўзахга киражаклар!” (Нисо сураси, 10-оят).

Етимларнинг молларини ноҳақ ейдиган кимсалар аслида олов еган бўлиб, қиёмат куни қоринларида алангаланиб туради.


Етим болага қараб турган васий агар муҳтож бўлса, етимнинг молидан ҳожати миқдорича олиб туриши мумкин.

وَابْتَلُواْ الْيَتَامَى حَتَّىَ إِذَا بَلَغُواْ النِّكَاحَ فَإِنْ آنَسْتُم مِّنْهُمْ رُشْدًا فَادْفَعُواْ إِلَيْهِمْ أَمْوَالَهُمْ وَلاَ تَأْكُلُوهَا إِسْرَافًا وَبِدَارًا أَن يَكْبَرُواْ وَمَن كَانَ غَنِيًّا فَلْيَسْتَعْفِفْ وَمَن كَانَ فَقِيرًا فَلْيَأْكُلْ بِالْمَعْرُوفِ فَإِذَا دَفَعْتُمْ إِلَيْهِمْ أَمْوَالَهُمْ فَأَشْهِدُواْ عَلَيْهِمْ وَكَفَى بِاللّهِ حَسِيبًا.

“У молларни исроф қилиб ва (эгалари) катта бўлиб қолмасин, деб шошилиб еб қўйманглар. (Етимни ўз қарамоғига олган) киши агар бой бўлса, (етимнинг молидан) парҳез қилсин, камбағал бўлса, яхшилик билан (яъни, қилган хизматига яраша) олиб есин” (Нисо сураси, 6-оят).

Уламолар: “Етимга васий бўлган киши етимнинг молидан яхшиликдан (яъни заруратдан) ортиқчасини ейиш ҳаром бўлади”, деганлар.

Имомо Розий раҳматуллоҳи алайҳ “Тафсири Кабир” китобида васийлар етимнинг молидан яхшилик билан ейиш ҳақидаги икки хил қарашни келтирганлар:
1. Васий етимнинг молидан исроф қилмасдан эҳтиёжига қараб унга қилган хизматига ярашасини олиши жоиз.
2. Васий зарур бўлиб қолганда етимнинг молидан қарз сифатида олиб туради, имкони бўлганда қайтаради. Агар васий бу қарзни қайтаришга имкони бўлмасдан вафот этса, вафот этган васийнинг молидан ушбу қарз қайтарилмайди.
Аслида васийлар етимнинг молини шунчаки сақлаб турмасдан уни тижоратга тикиб кўпайтириш пайида бўлишлари афзал ҳисобланади.

عمرو بن شعيب عن أبيه عن جده: أن النبيَّ صلى الله عليه وسلم خطَب الناس فقال: ((ألا من وَلِيَ يتيمًا له مال، فليتَّجر فيه، ولا يترُكْه حتى تأكله الصدقة

Амр ибн Шуайб разияллоҳу анҳу отасидан ота бобосидан қилган ривоятда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга хутба қилиб: “Огоҳ бўлинглар! Ким етимга валий бўлса ва у(етим)нинг моли бўлса, у ила тижорат қилсин, уни то садақа еб битиргунча тарк этиб қўймасин”, дедилар”. (Термизий ривоят қилган)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам етим болаларга валий бўлган мусулмонларга тадбирли бўлиш, ўзи тасарруф қилишга қодир бўлмаган кишининг пули бўлса ҳам, у пулни беҳуда сақлаб турмай, ишлатиб-кўпайтириш пайидан бўлиш маслаҳатини бермоқдалар.
АЁЛ МАҲРИНИ ОЛМАЙ ТУРИБ ВАФОТ ЭТСА НИМА БЎЛАДИ?
#маҳр #оила
#мерос

1123-CАВОЛ: Мен аёлимни маҳрини бермаган эдим. Яқинда аёлим вафот этди. Мен нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Агар маҳри берилмаган хотин вафот этса, унинг маҳри эрининг зиммасидан соқит бўлмайди ва эрга уни адо этиш лозим бўлади. Лекин ўлган одамнинг ҳаққи бўлгани учун маҳр меросга айланади ва марҳуманинг меросхўрлари ўртасида шариат кўрсатмасига мувофиқ тақсим қилинади. Мазкур ҳолатда меросхўрлар орасида унинг эри ҳам бўлгани учун эрга ҳам шариат кўрсатмасига биноан меросдан улуш берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭМИКДОШ ФАРЗАНД МЕРОС ОЛАДИМИ?
#мерос

1269-CАВОЛ: Биламизки, аёл киши бировнинг гўдагини эмизса, шу бола унинг сут фарзандига айланади. Мазкур аёл вафот этса, шу бола ҳам мерос оладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўғри, гўдак бирор аёлни эмса, шу аёл болага сут она бўлиб, маҳрамга айланади. Эри ота ҳукмида бўлади. Лекин эмизган она ёки унинг эри вафот этса, ушбу бола улардан мерос ололмайди. Чунки мерос олиш учта сабабдан бири билан бўлади. Бу уч сабаб қуйидагилар: насаб, саҳиҳ никоҳ ва қул озод қилишдир. Яъни қул озод қилувчи ва унинг асабалари (ота томондан қариндошлари) озод бўлган қулнинг меросини бошқа меросхўрлари бўлмаганда, олиш ҳаққига эга бўладилар. Ҳозирда қулдорлик йўқ бўлгани учун фақатгина икки сабаб қолган. Бу сабаблар ичида эмизиш зикр қилинмаган. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда бундай дейилган:
ویستحق الإرث …بأحد ثلاثة: برحم ونکاح صحیح… وولاء
Яъни: “Меросга уч нарсанинг бири билан ҳақли бўлади: насаб, саҳиҳ никоҳ ва вало (қул озод қилганлик ҳаққи)”. (“Раддул муҳтор” китоби).
Демак, эмиш орқали маҳрам бўлган бола эмизган она ёки унинг эридан мерос ололмайди. Лекин агар мазкур она ёки эри шу болага бирор нарсани васият қилган бўлса, мероснинг учдан бир қисмидан васият адо этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛИ МЕРОСГА ҚЎШИЛАДИМИ?
#мерос #товон_пули

1523-CАВОЛ: Эрим чет давлатда ишлар эди. Иш жараёнида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди. Ишхона тарафидан аёлига, балоғатга етмаган ўғлига ва онасига, деб компенсация берилди. Компенсация сифатида берилган пуллар ҳам мерос сифатида бўлинадими. Чунки менинг икки ўғлим ва бир қизим бор?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мерос моли фиқҳий манбаларда вафот этган шахс қолдирган ва бошқаларга тегишли бўлмаган мол-мулклар, пул маблағлари каби шахсий нарсаларига айтилади. Сиз айтган компенсация пуллари мерос сифатида тақсимланмайди. У кимлар учун деб берилаётган бўлса, шу шахслар олади, холос. Чунки бу маблағ марҳум тириклик вақтида унга тегишли бўлмаган. Балки бераётган томоннинг товон пули, моддий ёрдами ҳисобланади. (“Ал-фиқҳул исламий ва адиллатуҳу” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar