КАСАЛНИНГ КЎНГЛИНИ КЎТАРИШ
#бемор_зиёрати
❓676-CАВОЛ: Менинг бир дўстим бедаво касалига чалинган. Унга ҳамма нарса Аллоҳдан, Аллоҳ шифо берса соғайиши ҳақида кўп айтдим. Лекин унинг умиди тобора йўқолиб боряпти. Нима деб насиҳат қилай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Касалнинг кўнглини кўтариш суннат амалдир. Сиз беморга таскин ва тасалли беришда давом этинг. Албатта соғайиб кетиши ва Аллоҳ хоҳласа ҳали кўп яшаши ҳақида гапириб кўнглини кўтаринг. Расули акрам алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар:
إذا دَخَلْتُمْ عَلَى الْمَرِيض فَنَفِّسُوا لَهُ فِي أَجَلِه فَإِنَّ ذَلِكَ لايَرُدُّ شَيْئًا وَيُطَيِّب نَفْسَهُ
“Бемор ҳузурига кирганингизда унинг ажали ҳақида тасалли беринг. Бу албатта қазони қайтармайди, лекин унинг кўнглини хуш қилади” (Имом Термизий ривояти).
Ушбу ҳадисдаги “Унинг ажали ҳақида тасалли беринг” дегани беморга умри иншоаллоҳ узун бўлиши, ҳали кўп яшаши ва бу дарддан албатта фориғ бўлиб, тузалиб кетиши ҳақида таъкидлаб, кўнглини кўтаринг, деган маъноларни англатади.
Шунингдек, беморга кўрган заҳматлари гуноҳлари учун каффорат бўлишини ҳам эслатиш марғуб амал саналади. Имом Бухорий ривоят қилишларича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор зиёрат қилсалар: “لابأس، طهور إن شاءالله” “Лаа баъс, тоҳур иншоаллоҳ”, яъни “Зарари йўқ (тузалиб кетасиз), иншоаллоҳ, бу касаллик туфайли гуноҳларингиз ювилади”,– деб айтардилар.
Шу билан бирга, бемор дўстингиз Аллоҳ таолодан яхши гумонда бўлишига, ундан тузалиб кетишини сўраб дуо қилиши кераклигини айтинг. Аллоҳ таоло бандасига берган ҳар қандай касаллик ёки мусибат беҳикмат бўлмаслиги, агар сабр қилса, банда жуда катта ажрларга эга бўлишини айтиб, унинг имонини мустаҳкамланг. Бу борада қуйидаги ҳадиси шарифни ҳам эслатиб ўтиш фойдадан холий эмас:
عَنْ جَابِرٍ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: يَوَدُّ أَهْلُ الْعَافِيَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حِينَ يُعْطَى أَهْلُ الْبَلَاءِ الثَّوَابَ لَوْ أَنَّ جُلُودَهُمْ كَانَتْ قُرِضَتْ فِي الدُّنْيَا بِالْمَقَارِيضِ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ السَّبْعَةَ.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни мусибат аҳлига савоб берилган пайтда офият аҳли дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар”, дедилар (Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok