FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.12K photos
2.06K videos
4.45K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
“ДАСТУРХОНДА ҚОЛГАН НОН ШАЙТОННИ НАСИБАСИ”МИ?
#одоб

877-CАВОЛ: Яқинда тўйимиз бўлди. Келин бўлиб тушган хонадонимда қизиқ одатлар бор экан. Қайнонам “Дастурхонда дуо қилаётганда нон қолиб кетмасин. Акс ҳолда, у нонни емаслик керак. Қолган нон шайтоннинг ризқи бўлади. Уни кучукка бериш керак”, деб айтди. Шу гап ростми?

💬 ЖАВОБ: Бис
миллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам овқат еяётган вақтда ерга тушиб кетган ушоқ ёки овқат бўлакларини териб олиб, тозалаб ейишга буюрганлар. Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангизнинг луқмаси (ерга) тушиб кетса, уни олиб, (ёпишган) зарарли нарсаларни кетказиб, есин. Уни шайтон учун тарк қилмасин. Бармоқларини яламагунча қўлини сочиққа артмасин. Чунки, у барака таомнинг қаерида эканини билмайди”, дедилар” (Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадисдан Аллоҳ таоло берган ризқнинг қадрига етмаслик шайтоний амал экани, тўкилган таомни ердан олиб, тозалаб ейиш ризқнинг қадрига етиш, инсонлардан қолган таомлар шайтон ва жинлар учун таом қилиб берилгани маълум бўлади. Бу дуо қилинганидан кейин дастурхонда қолган нонларни емаслик керак, бу шайтонни насибаси бўлади, дегани эмас, аксинча уларни авайлаб олиб қўйиш, ушоқларини эса териб ейиш лозимлигини ифода қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ТАОМЛАНИШ ОДОБИ ҚАНДАЙ?
#таом #одоб

1112-CАВОЛ: Кўпчиликка таом олиб келинганда ким биринчи бошлаш керак. Ёши катта инсонми ёки ҳамма бирданига бошлаш керакми. Буни сўраганим сабаби, бир куни бир ўртоғимиз ҳамма бирданига бошлаш керак деб қолди? Шунга аниқлик киритиб берсангизлар.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Таомланиш одобларига оид китобларимизда олим ва катта ёшдаги кишилар таом тановул қилишни бошламагунларича, бошқаларнинг кутиб туриши юксак одоблардан эканлиги келтирилади.
عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا إِذَا حَضَرْنَا مَعَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم طَعَامًا، لَمْ نَضَعْ أَيْدِيَنَا حَتَّى يَبْدَأَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَيَضَعَ يَدَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам билан таомга ҳозир бўлсак, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бошламагунларича, қўлларимизни узатмас эдик». (Имом Муслим ривоят қилган).

Демак, таом мажлисида ўзидан кўра фазилатли ёки ёши катта инсонлар бўлса, таом тановул қилишни улардан аввал бошламаслиги одобдан ҳисобланади. Шунинг учун олим ёки ёши катта инсон биринчи бошлаши мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#фатво #одоб

Фатво сўраш ва беришнинг баъзи одоблари

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#фатво #одоб

Фатво сўраш ва беришнинг баъзи одоблари

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#фарзанд #тарбия #одоб

Фарзандларни одоб-ахлоқли қилиб тарбиялашда барчамиз масъулмиз!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#фарзанд #тарбия #одоб

Фарзандларни одоб-ахлоқли қилиб тарбиялашда барчамиз масъулмиз!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қўшничилик #одоб

Қўшничилик одоблари

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#аудио
#қўшничилик #одоб

Қўшничилик одоблари

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЛАҚАБ БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#одоб

1367-CАВОЛ: Динимизда одамларнинг исмини қисқартириш (масалан, “Умида” исмини “Уми” деб) ёки лақаб билан мурожаат қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Исмнинг маъноси салбий томонга ўзгармаслиги ва исм эгасининг рози бўлиши шарти билан кишининг исмини қисқартирса бўлади.
Лақаб эса икки турли бўлади:
1. Кишини хорлаш, камситиш, ерга уриш мақсадида қўлланиладиган лақаб. Бу турдаги лақаб билан бировни чақириш асло жоиз эмас. Чунки мусулмоннинг обрўсини тўкиш ҳаромдир.
2. Кишини обрўсини ошириш, уни мақташ маъносидаги лақаб. Бу турдаги лақаб билан мурожаат қилиш жоиз. Азалдан кўплаб олимларга “Ҳужжатул Ислом” (Ислом динининг ҳужжати), “Шамсул-аимма” (Имомлар қуёши) каби мақтовли лақаблар билан аташ кенг жорий бўлган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar