FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
ЗУҲО (ЧОШГОҲ) НАМОЗИ ВА УНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ

#намоз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАЙИТ КУНИ РЎЗА ТУТИБ, СЎНГ ОЧИБ ЮБОРИШ КЕРАКМИ?
#ҳайит

404-CАВОЛ: Ҳайит куни рўза тутиб кейин очиб юбориладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар орасида ҳайит куни саҳарлик қилиб, ният қилгандан сўнг пешинга қадар очиб юбориш керак деган шариатимизга зид бир тушунча пайдо бўлиб қолган.

Аслида Рамазон ойининг рўзаси бошидан охиригача, тўлиқ рўза тутилади. Ҳайит куни рўза тутиш ёки рўзани ният қилиб сўнг очиб юбориш мутлақо мумкин эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кунда рўза тутишдан қайтарганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларининг рўзасидан қайтардилар”, — дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).

Ҳайит кунининг тонги киргандан сўнг фитр садақасини адо қилиш вожиб амал саналади. Шунингдек, тоқ равишда хурмо каби ширинлик ейиш, ғусл қилиш, мисвок ишлатиш, хушбўйланиш, энг яхши кийимларини кийиш мустаҳаб, баъзи уламоларга кўра суннат ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёллар ҳам зуҳо намозини ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта бўлади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким зуҳо намозини бардавом ўқиса, унинг гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади”, деганлар (Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАЙИТ НАМОЗИНИ УЙДА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

405-CАВОЛ: Саудия Арабистони, Миср ва бошқа юрт уламолари карантин сабабли ҳайит намозини уйда ўқиш кераклигини айтишмоқда экан. Шу билан бирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан ҳайит намозини уйда ўқиб бўлмаслиги таъкидланмоқда. Қайси бирига амал қилишимиз керак?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида бу масаладаги турличалик ҳайит намозини ўтказиб юборган ёки бирор узрга кўра унга етиша олмаган киши уни қазосини ўқиса жоиз бўлиши ёки бўлмаслиги борасида мазҳаблар ўртасидаги ихтилофга бориб тақалади. Ҳайит намозининг қазосини ҳанафий ва моликий уламолар ўқиш жоизмас, дейишган бўлса, шофеий ва ҳанбалий уламолар жоиз деганлар.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мазкур масаладаги мазҳаблар ўртасидаги ихтилоф саҳобалар давридаги ихтилофдан келиб чиққандир.

Шофеий ва ҳанбалийлар ҳайит намозини қазосини ўқиса жоиз бўлади, деган гапларига Aнас разияллоҳу анҳунинг амалини далил қиладилар. Ривоят қилинишича Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ҳайит намозини ўтказиб юборса, аҳли-оиласи ва фарзандларини жамлар, сўнг мавлоси Aбдуллоҳ ибн Aбу Утба барчаларига имом бўлиб, худди шаҳар аҳли ўқийдиган суратда такбирлар билан икки ракаат намоз ўқиб берар эдилар.

“Ҳайит намозининг қазоси ўқилмайди” деган ҳанафий ва моликий уламоларга кўра ҳайит намози Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан фақат катта жамоат билан намозгоҳда адо этилган. Ушбу намозни қазо қилиш Набий алайҳисаломнинг на сўзлари ва на феъллари билан собит бўлган. Хусусан, ибодат масалалари тавқифий (ваҳийга асосланган) бўлиб, уни бирор ибодатга қиёслаб адо этилмайди.

Ушбу масалада мазкур икки мазҳаб ўртасидаги хилофни янада яхшироқ тушунишимиз учун Имом Бурҳониддин Марғилонийнинг машҳур “ал-Ҳидоя” асарига ёзилган шарҳлардан биридан иқтибос келтирамиз:
“Имом билан бирга ийд намозини адо этолмаган киши биз ҳанафийларга кўра уни қазо қилиб ўқимайди. Чунки шариатимизда ийд намозини маълум шартларга кўра ўқиш маълум бўлган. Ёлғиз ўқувчи киши учун ушбу шартлар мукаммал бўлмайди. Имом Шофеий ушбу масалада бизга хилоф қилган бўлиб, “У имом билан қандай ўқиса ёлғиз ҳолида шундай адо этади”, деганлар. Чунки жамоат ва султоннинг изни Имом Шофеийга кўра шарт саналмайди. Биз ҳанафийларга кўра эса ҳайит намози жамоат ва султоннинг изни каби махсус шартлар топилгандагина ўқиш мумкин бўлган намоз саналади. Агар ҳайит намозини адо эта олмаса уни қазо қила олмайди” (Ал-Иноя шарҳул-Ҳидоя).

Демак, ҳайит намози борасидаги ихтилоф мазҳаблар ўртасидаги ижтиҳодий ихтилоф экани маълум бўлмоқда. Ҳанафий мазҳаби уламоларига кўра, ҳайит намозини махсус шартлари бор намоз бўлиш билан бирга, вожиб намоз ҳисобланади. Шофеий мазҳабига кўра эса, бу намоз суннат ва уларнинг наздида ҳанафийларда қўйилган айрим шартлар йўқ. Шу боис, шофеийларга кўра, ҳайит намозини худди таровиҳ намози каби уйда, ёлғиз тартибда ёки оилавий ўқиса бўлади. Саудия Арабистони ва Ал-Азҳар уламоларининг фатвоси шофеийларга кўра берилган.

Аммо фиқҳда ҳанафий мазҳабига тобе бўлган юртларда, жумладан бизнинг юртимизда бугунгидек вазиятларда ҳайит намози уйларда ҳам ўқилмайди. Чунки ҳайит намози дуруст бўлиши учун ҳайит намози ўқилишига умумий рухсат (изни омма) бўлиши ва ҳайит намозини одамларга муфтий томондан тайинланган киши ўқиб бериши керак. Ҳайит намози уйда ўқилганда мана шу шартлар топилмайди. Бунинг натижасида намоз дуруст бўлмайди.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида эслатиб ўтамизки, ҳайит намозини ёлғиз ўқиш жоиз ёки жоизмаслиги ижтиҳодий масалалардан саналади. Ҳар икки тоифа мазҳаб уламоларининг ҳам саҳобаларнинг сўзидан далиллари бор. Шундай экан ҳар бир юрт мусулмонлари ўзгаларнинг мазҳабини эҳтиром қилган ҳолда ўз юртларидаги илм аҳлларига эргашишлари ва турли ихтилофларга барҳам беришлари лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Аммо баъд.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Рамазон Ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин! Хонадонларингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!

Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин! Инсоният бошига соя солиб турган офат ва касалликларни тез кунларда кўтарилишини таъминласин!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
#эслатма

🌙 Шаввол ойидан олти кун рўза тутишни унутманг!

Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, – деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

ШАВВОЛНИНГ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗАСИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ШАВВОЛДАГИ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗА РАМАЗОН ҚАЗОСИДАН ЎТАДИМИ?
#рўза

406-CАВОЛ: Мен ҳам шаввол ойида олти кун рўза тутмоқчи эдим. Аммо Рамазон ойида ҳам олти кун сабабли тута олмаганман. Энди мен шаввол ойида 6 кун рўза тутсам Рамазоннинг қазосини тутиб берган ҳисобланаманми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаввол ойидаги олти кунлик рўза қазо рўзалар ўрнига ўтмайди. Шунинг учун зиммасида Рамазон ойи рўзасидан қарзи бор бўлган киши аввало қазо рўзасини тутиши мақсадга мувофиқ. Чунки қазо рўзаларни нафллардан аввал тутилгани афзал саналади. Қазо рўзасини тутаётган киши бомдод намозининг вақти (субҳи содиқ) кирмасидан аввал "Рамазон ойидан тута олмаган қазо рўзани тутиш"ни ният қилиши керак бўлади. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди.

Шаввол ойидаги олти кунлик рўза нафл ибодат бўлиб, уни шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Шунинг учун Сиз аввал қазо рўзаларни мукаммал тутиб олиб, кейин шаввол ойи давомида олти кун рўза тутишингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рамазон ойида касал бўлиб, тута олмаган рўзаларнинг қазосини ҳайит байрамидан неча кун ўтиб тутсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазонда тута олмаган кунларингизнинг қазосини ҳайитнинг эртасидан бошлаб тутишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#эслатма

🌙 Шаввол ойидан олти кун рўза тутишни унутманг!

Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, – деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

ШАВВОЛНИНГ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗАСИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#эслатма
🌙 Шаввол ойидан олти кун рўза тутишни унутманг!

“Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш – Рамазон ойи рўзасининг қабул бўлгани белгисидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин уни (бошқа) солиҳ, хайрли ишларга бошлайди, давомли қилади”.

📚 Аллома Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ

🔗
Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўзадор киши таҳорат олаётган пайтида оғизни чайқаётиб, беҳосдан сувни ютиб юборса рўзаси бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор киши ғусл ва таҳорат вақтида оғизни ғарғара қилмасдан ва бурунни ачиштирмасдан ювади. Агар шундай пайтда сув томоғдан ўтса рўза очилади. Саволда сўралаётган ҳолатда ҳам рўза очилган бўлиб, бир кун қазо тутиб берилиши лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: От гўшти ҳалолми? Баъзи мусулмон мамлакатларда от гўшти ейишмас экан.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизда ҳамда шофеий ва ҳанбалийлар бўйича, от гўшти ҳалол ҳисобланади. От гўштини еб бўлмаслиги ҳақида келган ҳадислар эса вақтинчалик, жиҳод учун, от минишга ҳожат кучайганда айтилган бўлиб, кейинчалик насх қилинган яъни, унинг ҳукм ўз кучини йўқотган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Тўй, маросимларда ишлатиш учун олиб қўйилган идиш-товоқ, кўрпа, гилам ва шунга ўхшаган буюмлардан хам закот бериладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тижорат учун олинмаган бўлса, тўй учун олиб қўйилган сеп ва бошқа нарсалардан закот берилмайди. Лекин сеплар 85 гр тилланинг қийматига етса, уни йиққан киши закот олиши мумкин эмас. Яъни, ўзи закот бермасада, закот ҳам ололмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЗАКОТНИ УМУМИЙ ХАЙРИЯ ФОНДЛАРГА ЎТКАЗСАК БЎЛАДИМИ?
#закот

407-CАВОЛ: Закотни умумий хайрия фондларга ўтказсак буладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закотни, шу жумладан вожиб садақалар: ушр, фитр садақаси, фидя ва назрларни умумий хайрияларга ўтказиб бўлмайди. Чунки Қуръони каримда закот ва бошқа вожиб садақалар кимларга берилиши аниқ белгилаб қўйилган. Закот моли муҳтожларнинг қўлига пул ёки маҳсулот шаклида мулк қилиб топширилиши шарт.

Лекин ўша фондларда закот ва бошқа вожиб садақаларни алоҳида қабул қилиб, муҳтожларга етказишни зиммасига оладиган вакиллар тайинланса ва улар сизнинг вакилингиз сифатида маблағингизни муҳтожларга етказса, закотингизни адо этишингиз мумкин. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда “Вақф” хайрия фонди мана шундай фаолиятни йўлга қўйган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат қилиб, намоз ўқиб бўлгандан кейин бирор жойи қонаганини сезса ўқиган намози қабул бўладими ёки қайта ўқиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ҳақиқатан намоздан олдин ёки намоз асносида таҳоратни синдирувчи қон чиққанига ишончи комил бўлса намозни қайтаради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Масалан уйимда 5000$ бор. Бир йил турди, закот бердим. Кейинги йил ўша пул яна турибди. Яна закот бериладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Беш минг АҚШ долларидан шу йил закотини адо қилгандан кейин келаси йил бироз кўпайса ҳам, камайса ҳам закот адо қилинади. Чунки яна бир йил сизда нисоб миқдоридан кўп маблағ сақланиб турган ва Сиз нисобга эга бой киши ҳисобланасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar