ЧАП ҚЎЛДА ТАСБИҲ ЎГИРИШ МУМКИНМИ?
#зикр
❓318-CАВОЛ: Чап қўлда тасбеҳ ўгириш жоизми, масалан, автоулов ҳайдаганда ўнг қўл банд бўлган ҳолатларда?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Чап қўлда тасбеҳ айтиш жоиз. Зеро чап қўл ўнг қўлга ёрдамчи ҳисобланади. Уламоларимиз таъкидлашича тасбеҳ айтишга буйруқ сифатида келган оят ва ҳадислар мутлақ келган, ўнг қўлда тасбеҳ айтиш билан қайдланмаган. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وآله وَسَلَّمَ يَعْقِدُ التَّسْبِيحَ
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бармоқлари билан тасбеҳ санаётганларини кўрдим” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизийлар ривоятлари).
Зикрларни санашда айнан бармоқлардан фойдаланишнинг сабаби, Қиёмат кунида гувоҳлик берувчи аъзолар қаторида бармоқлар ҳам борлигидир. Бу ҳақда Юсайра разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом аёлларга хитоб қилиб шундай деганлар:
عَلَيْكُنَّ بِالتَّسْبِيحِ وَالتَّهْلِيلِ وَالتَّقْدِيسِ، وَاعْقِدْنَ بِالأَنَامِلِ فَإِنَّهُنَّ مَسْئُولَاتٌ مُسْتَنْطَقَاتٌ، وَلَا تَغْفُلْنَ فَتَنْسَيْنَ الرَّحْمَةَ (رواه الامام ابو داود عن يسيرة رضي الله عنها)
яъни: “(Эй, аёллар!) Тасбеҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ) ва тақдис (Субҳанал маликил қуддус) айтишни ўзларингизга лозим тутинглар! Ва бармоқ учлари билан ақд қилинглар (сананглар)!. Чунки (қиёматда) бармоқ учлари масъул ва сўзловчидир. Ғафлатда қолиб раҳмат (сабаблари)ни тарк қилманглар!” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).
Ушбу ҳадисда “бармоқ учлари” сўзи ўнг қўл билан қайдланмади, балки умумий келтирилди. Шунга кўра зарурат бўлган ҳолатларда чап қўлда тасбеҳ айтишнинг зарари йўқ. Аммо ўнг қўлда айтиш мустаҳаб ҳисобланади. Чунки Оиша онамиздан қуйидагича ҳадис ворид бўлган:
كَانَ رَسُولُ اللّهِ - صلى الله عليه وسلم - يُحِبُّ التَّيَمُّنَ فِي شَأْنِهِ كُلِّهِ. فِي نَعْلَيْهِ، وَتَرَجُّلِهِ، وَطُهُورِهِ.
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам барча ишларида таҳоратда, соч тарашда, ковуш кийиш (кабилар)да имкон қадар ўнгдан бошлашни ёқтирар эдилар” (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
"ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛООҲУЛ МАЛИКУЛ ҲАҚҚУЛ МУБИЙН"НИНГ МАЪНОСИ
#зикр
❓409-CАВОЛ: "Лаа илаҳа иллаллооҳул маликул ҳаққул мубийн" калимасини таржимаси нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу калимада Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан айримлари жой олган. Луғавий маъноси: "Илоҳлиги очиқ, равшан бўлган, борлиги шаксиз-аниқ бўлган, подшоҳлиги азалий ва абадий бўлган, ягона Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқдир".
- “Малик” - мулки, подшоҳлиги азалий, охири тугамайдиган абадий зотдир. Аммо Аллоҳ таолонинг дунёда бандаларга берадиган мулк вақтинчадир, абадий эмасдир. Қанча қанча инсонларга молу –давлат берди, аммо барчаси заволга юз тутди. Аммо Аллоҳ таолонинг мулки асло тугамас.
- “Ҳаққ” – шак-шубҳасиз борлиги аниқ бўлган зотдир.
- “Мубийн” – илоҳлиги зоҳир, равшан, шубҳасиздир.
Али разияллоҳу анҳудан нақл қилинган заиф ҳадисда шундай дейилади:
من قال في كل يوم مائة مرة : لا إله إلا الله الملك الحق المبين كان له أمانا له من الفقر وأنسا من وحشة القبر واستجلب بها الغنى واستقرع بها باب الجنة
яъни: "Ким ҳар куни юз марта "Лаа илаҳа иллаллооҳул Маликул Ҳаққул Мубийн", — деса фақрликдан омонда ва қабр хилватидан хотиржамликда бўлади. Бу (калима) билан бойликни жалб қилиб, жаннат эшигини таққиллатган бўлади" (Дайламий, Рофеий, Ибн Нажжор ва Хатиб Бағдодийлар ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

АЁЛЛАР УЗРЛИ ҲОЛДА ҲАМ АЛЛОҲНИ ЗИКР ҚИЛСАЛАР БЎЛАДИМИ?
#зикр
❓424-CАВОЛ: Таҳоратсиз ҳолда ҳам (ҳайз ҳолатида) Аллоҳни зикр қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аёллар узрли бўлган пайтларида таҳоратли ҳолатда юришларининг имкони йўқ. Шундай бўлсада, шариатимиз уларга бундай пайтларда ҳам зикр қилиш, тасбиҳ, таҳлил, истиғфор ва салавотлар айтиб, дуолар қилиш каби савобли ишларни бажаришларига рухсат берган. Узрли аёллар суннатга амал қилиш мақсадида ҳар бир яхши ишни “Бисмиллаҳ” деб бошлашлари мумкин.
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ “ал-Азкор” китобларида шундай деганлар:
"أَجْمَعَ الْعُلَمَاءُ عَلَى جَوَازِ الذِّكْرِ بِالْقَلْبِ وَاللِّسَانِ لِلْمُحْدِثِ وَالْجُنُبِ وَالْحَائِضِ وَالنُّفَسَاءِ، وَذَلِكَ فِي التَّسْبِيْحِ وَالتَّهْلِيْلِ وَالتَّحْمِيْدِ وَالتَّكْبِيْرِ وَالصَّلاَةِ عَلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَالدُّعَاءِ".
яъни: “Таҳоратсиз, жунуб, ҳайз ва нифос ҳолатидаги шахслар қалблари ва тиллари билан зикр қилишлари жоиз эканига уламолар ижмо (иттифоқ) қилганлар. Зикр қилиш – тасбиҳ (субҳааналлоҳ), таҳлил (лаа илааҳа иллаллоҳ), ҳамд (алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир”. Узрли аёллар Қуръони Каримни ушламайди ва ўқимайди. Лекин эшитишлари жоиз. Валлоҳу аълам.

НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР ФАЗИЛАТИ
#зикр
❓556-CАВОЛ: Намоздан кийин 33 марта "Субҳаналлоҳ", 33 марта “Алҳамдулиллаҳ” ва 33 марта "Аллоҳу акбар" деб тасбеҳ айтишни савоби қай дарачада экани ҳақида маълумот берсангиз устоз, илтимос!
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоздан кейинги тасбеҳлар ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:
مَنْ سَبَّحَ اللَّهَ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَحَمِدَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَكَبَّرَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ (رواه الامام مسلم عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)
“Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта “Субҳаналлоҳ”, ўттиз уч марта “Алҳамдулиллаҳ”, ўттиз уч марта “Аллоҳу акбар”, деса бу тўқсон тўққизта бўлади, юзинчисида “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, у яккаю ягонадир, унинг шериги йўқ, мулк уникидир, мақтов унгадир, у ҳамма нарсага қодирдир”, деса, агарчи гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади” (Имом Муслим ривоятлари).
Бизнинг юртларимизда асрлар давомида зикрлар фарзлардан сўнг суннати бўлса, уларни адо қилиб бўлингандан кейин адо этиб келинган. Валлоҳу аълам.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Аудио
#зикр
Аллоҳ таолони кўп зикр қилишнинг моҳияти
Абдуғофур домла Ниёзқулов
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#Аудио
#зикр #бахт
Аллоҳнинг зикри бахтнинг калитидир
🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
#зикр #бахт
Аллоҳнинг зикри бахтнинг калитидир
🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar"АЛЛОҲУММА АНТАС-САЛАМ..." ЗИКРИНИ АЙТИШ
#намоз #зикр
❓1156-CАВОЛ: “Аллоҳумма антас-салам...” зикрини аср намози каби ортида суннат намозлари бўлмаган фарзлардан кейин ҳам айтиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳа, айтилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу зикрни қилганлари ҳақидаги ҳадисларда бирорта намоз истисно қилинмаган. Балки мазкур зикр барча намоздан кейин айтилганига ишора қилади. Бу ҳақида Ҳанафий олимлардан Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ “Бадоиъус саноиъ” номли китобида қуйидагиларни зикр қилганлар:
فَإِنْ كَانَتْ صَلَاةً لَا تُصَلَّى بَعْدهَا سُنَّةٌ كَالْفَجْرِ وَالْعَصْرِ فَإِنْ شَاءَ الْإِمَامُ قَامَ وَإِنْ شَاءَ قَعَدَ فِي مَكَانِهِ يَشْتَغِلُ بِالدُّعَاءِ ؛ لِأَنَّهُ لَا تَطَوُّعَ بَعْدَ هَاتَيْنِ الصَّلَاتَيْنِ فَلَا بَأْسَ بِالْقُعُودِ رُوِيَ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا { أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إذَا فَرَغَ مِنْ الصَّلَاةِ لَا يَمْكُثُ فِي مَكَانِهِ إلَّا مِقْدَارَ أَنْ يَقُولَ : اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْكَ السَّلَامُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ }
“Имом салом бериб намозни тугатгач, агар шу ўқиган намози бомдод ва аср каби ортида суннат намози йўқ бўлса, хоҳласа туриб кетади. Хоҳласа, жойида ўтириб, дуолар билан машғул бўлади. Чунки бу икки намоздан кейин ўқиладиган суннат намоз йўқ. Шундай экан, дуо қилиб ўтиришининг зарари йўқ. Оиша розияллоҳу анҳодан қилинган ривоятда “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлгач, “Аллоҳумма антас салам ва минкас салам табарокта я зал жалали вал икром”, дер эдилар”.
“Мароқул фалоҳ” китобида ушбу маълумотларни кўришимиз мумкин:
إذا فرغ من صلاته إن شاء قرأ ورده جالسا وإن شاء قرأه قائما ( ويستغفرون الله ) العظيم ( ثلاثا ) لقول ثوبان " كان رسول الله صلى الله عليه و سلم إذا انصرف من صلاته استغفر الله تعالى ثلاثا وقال اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت يا ذا الجلال والإكرام " رواه مسلم
“Имом намозини тугатгач, хоҳласа, вирд(зикр)ларини ўтириб, хоҳласа туриб айтади. Уч марта истиғфор айтади. Кейин ушбу ҳадисда келган зикрни айтади:
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатгач, уч марта истиғфор айтиб, кейин “Аллоҳумма антас салам ва минкас салам табарокта я зал жалали вал икром”, дер эдилар” (Имом Муслим ривоят қилган).
Мазкур иборалардан маълум бўладики, мазкур зикр барча фарз намоздан кейин айтилади. Агар фарз намознинг ортидан суннати ҳам бўлса, ушбу зикрни қилиш билан кифояланади ва суннат намозни адо этишга туради. Агар ортидан суннати бўлмаган намоз бўлса, ушбу ва бошқа зикрларни қилиб ўтириши жоиз. Валлоҳу аълам.
Telegram | Instagram | Facebook

Фатво маркази
.Telegram | Instagram | Facebook
АЁЛЛАРНИНГ ЖЎР БЎЛИБ ТАҲЛИЛ АЙТИШИ
#зикр
❓1354-CАВОЛ: Дугонамнинг яқини вафот этганда таъзияга бордим. Шу ерда бир танишим ҳамма аёллар жўр бўлиб таҳлил айтинглар, деди. Мен бундай гапни аввал эшитмаган эдим. Ҳақиқатан, жанозага борган аёллар шундай қилиши керакми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда “Жанозада аёллар жўр бўлиб таҳлил айтади”, деган гап йўқ. Аммо таҳлил каби зикрларни айтиб, маййитга бағишлаши бор ва савобли амал. Шунда ҳам зикрларни махфий тарзда айтиш афзал ҳисобланади. Айрим ҳолатлар бундан мустасно. Аллома Ходимий Ҳанафий бундай деган:
وفي آخر رسالة أبي مسعود: الجهر بالذكر جائز ولكن الإخفاء أفضل وهو مراد محمد
“Абу Масъуд рисоласининг охирида “Зикрни жаҳрий айтиш жоиз, аммо махфий қилиш афзалдир. Буни имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ ҳам ирода қилган”, дейилган”.
Қолаверса, аёллар намоз ўқиш учун азон ва иқомат айтмайдилар, намозларини махфий ўқийдилар. Шу сабабли сиз айтган аёлнинг жўр бўлиб таҳлил айтинглар, дейиши катта хато ҳисобланади. Бунинг ўрнига ҳар бир инсон ўзи билган зикр ва дуоларни ўқиб, маййитга ёрдам беришлари савобли амал саналади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

ТАСБЕҲНИ ҚЎЛДА САНАШ
#зикр
❓1364-CАВОЛ: Мен қўлимда доим тасбеҳ айтаман. Лекин бугун "Ибодати Исломия" китобининг 108-бетида қўлда тасбеҳ айтиш макруҳ амал дейилганини ўқиб қолдим. Шу гапни кенгроқ тушунтириб берсангиз? Айтиб юрадиган тасбиҳларимизни қўлда санашимиз мумкин эмасми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз мазкур китобнинг намознинг макруҳлари бобидаги оят ва тасбеҳларни бармоқ билан санаш ҳақидаги гапни айтяпсиз. Бу макруҳлик сиз тушунгандек намоздан кейин ёки бошқа вақтларда ҳам қўлда тасбеҳ айтиш эмас, балки намоз ўқиётганда, яъни “Аллоҳу акбар” деб намозни бошлаб, салом бергунча бўлган жараёнда ўқиётган оят ёки руку, сажда тасбеҳларини бармоқ билан санаш макруҳдир. Масалан, намоздан кейин 33 мартадан айтиладиган зикрларни қўл ёки тасбеҳлар ёрдамида санаш асло макруҳ бўлмайди.
وكره تنزيها عد الآي والسور والتسبيح باليد في الصلاة مطلقا ولو نفلا، أما خارجها فلا يكره
“Ҳатто нафл намоз бўлса ҳам, намоз ичида оят, сура ва тасбеҳларни қўлда санаш танзиҳий макруҳдир. Лекин намоз ташқарисида бундай қилиш макруҳ эмас”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.