ФИДЯНИ ЎЗ ОИЛАСИГА БЕРИШ ЖОИЗМИ?
#фидя
❓403-CАВОЛ: Бувим 80 ёшдалар. Соғликлари яхши бўлмагани сабабли Рўза тутолмаяптилар. Бувим тутолмаётган кунларига фидя берсалар бўладими? Агар мумкин бўлса уни кимга берадилар? Ўз оила аъзоларига берсалар ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимиз икки тоифа кишиларни рўза тутмасликларига рухсат бериб, ўрнига Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришга буюрган.
Биринчиси, қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган ёши улуғ кексалар.
Иккинчиси, сурункали касал бўлиб, одатда тузалишига умид бўлмаган ва рўза тутиш уларнинг саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган беморлар.
Фидяни кимларга берган афзал: “Фатовои ҳиндия” китобининг закот бобида шундай жавоб берилган: “Закот, фидя ва фитрни беришда энг афзали аввало ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнг – уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнг – уларнинг фарзандлари. Тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари, сўнг – юқоридагилардан ташқари қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, касбдошлар, кейин ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақлидирлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Менинг аёлимни тилло тақинчоқлари закот нисобига етган. Лекин қўлида пули йўқ. У закотни қандай беради?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мулк кимники бўлса, закот ҳам унинг зиммасига бўлади. Аёл киши тақинчоқларидан закот миқдоричасини сотиб, закотини беради. Агар аёл эридан мени закотларимни тўлаб беринг деб илтимос қилса ва эр адо қилса, хотиннинг зиммасидан закот адо бўлади. Агар буларнинг имкони бўлмаса қарз олиб бўлса ҳам закотни адо қилиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#эслатма
ФИТР САДАҚАСИНИ БЕРИШНИ УНУТМАНГ!
Нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга ҳар бир мусулмон киши ҳайит тонгида ўзи ва болалари учун адо фитр садақасини этиши вожибдир.
▪️Вақти:
Ҳайит куни тонг отиш пайти. Лекин бу вақтдан олдин, масалан, Рамазон кириши билан берса ҳам бўлади.
▪️Киши бошига бериш вожиб бўлган миқдори:
Милодий 2020 йил (ҳижрий 1441 йил) учун Фитр садақаси миқдори:
≈ 2 килограмм буғдой 8 000 (саккиз минг) сўм;
≈ 4 килограмм арпа 12 000 (ўн икки минг) сўм;
≈ 2 килограмм майиз 70 000 (етмиш минг) сўм;
≈ 4 килограмм хурмо 120 000 (бир юз йигирма минг) сўм деб белгиланган.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.
▪️Кимга берилади?
Фитр садақасини закотга ҳақдор бўлган кишиларга берилади.
ФИТР САДАҚАСИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ
🔗 Улашинг: @diniysavollar

❓CАВОЛ: Бугун эрталаб ухлаб қолибман. Турганимда сув ичиб, рўзани ёпдим. Шу бугунги рўзани тутган ҳисобланаманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саҳарлик вақти тугагандан сўнг уйғонган киши ҳеч нарса истеъмол қилмасдан рўза тутишни ният қилиб олиши керак. Агар сиз саҳарлик вақти тугагандан сўнг сув ичган бўлсангиз, унда ўша кунги рўзангиз дуруст бўлмайди. Шунинг учун Рамазондан кейин қазосини тутиб берасиз. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Бугун эрталаб ухлаб қолибман. Турганимда сув ичиб, рўзани ёпдим. Шу бугунги рўзани тутган ҳисобланаманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саҳарлик вақти тугагандан сўнг уйғонган киши ҳеч нарса истеъмол қилмасдан рўза тутишни ният қилиб олиши керак. Агар сиз саҳарлик вақти тугагандан сўнг сув ичган бўлсангиз, унда ўша кунги рўзангиз дуруст бўлмайди. Шунинг учун Рамазондан кейин қазосини тутиб берасиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир инсонга у ҳам закотга қодир бўладиган миқдорда кўп суммани закот берса бўладими? Агар бўлса закот олиб, закотга қодир бўлиб қолган киши ҳам закот бериши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир кишига нисоб миқдорича закот бериш макруҳлик билан дуруст бўлади. Лекин закот бериш учун нисобга қодир бўлишдан ташқари нисоб миқдоридаги пулга бир йил ўтган бўлиши ҳам керак. Шунга биноан нисоб миқдорича суммани закот сифатида олган киши гарчи айни пайтда закотга қодир бўлсада, ундаги пул бир йил айланмаганлиги учун бу йил закот чиқармайди. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Рўзадор одам рўза тутмаган одамларга овқат пишириб берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ойида кундуз куни шаръий узрсиз рўза тутмаган кишиларга овқат пишириб бериш ёки пишириб сотиш мумкин эмас. Бу Рамазон ойига нисбатан ва Аллоҳнинг фарз қилган рўзасига нисбатан ҳурматсизлик бўлади. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Онамнинг сахр касаллари бор. Рўза тутиб қон текширтирсалар рўза очилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳлил учун қон олинса, рўза очилмайди. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Онамнинг сахр касаллари бор. Рўза тутиб қон текширтирсалар рўза очилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳлил учун қон олинса, рўза очилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollar#эслатма
Фитр садақасини беришни унутманг!
Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини хурмодан бир соъ, арпадан бир соъ миқдорида мусулмонлардан қулга ҳам, ҳурга ҳам, эрга ҳам, аёлга ҳам, кичикка ҳам, каттага ҳам фарз қилдилар. Уни одамлар намозга чиқишидан олдин адо этишга амр қилдилар» (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривоят қилишган).

🔗 Улашинг: @diniysavollar#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Закот беришда закотдан эканини айтиб берган маъқулми ёки билдирмасдан берган афзалми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар закот олувчи нотўғри тушунмаса, айтиб берган афзал. Ислом шиорларидан бири бўлган Закот беришга тарғиб бўлади. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Закот беришда закотдан эканини айтиб берган маъқулми ёки билдирмасдан берган афзалми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар закот олувчи нотўғри тушунмаса, айтиб берган афзал. Ислом шиорларидан бири бўлган Закот беришга тарғиб бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Рўзани азон пайтида очиш керакми ёки бироз ўтказиб очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азон пайтида очса бўлади. Валлоҳу аълам.

Forwarded from Muslim.uz
ҲАЙИТ КУНИ РЎЗА ТУТИБ, СЎНГ ОЧИБ ЮБОРИШ КЕРАКМИ?
#ҳайит
❓404-CАВОЛ: Ҳайит куни рўза тутиб кейин очиб юбориладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар орасида ҳайит куни саҳарлик қилиб, ният қилгандан сўнг пешинга қадар очиб юбориш керак деган шариатимизга зид бир тушунча пайдо бўлиб қолган.
Аслида Рамазон ойининг рўзаси бошидан охиригача, тўлиқ рўза тутилади. Ҳайит куни рўза тутиш ёки рўзани ният қилиб сўнг очиб юбориш мутлақо мумкин эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кунда рўза тутишдан қайтарганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларининг рўзасидан қайтардилар”, — дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).
Ҳайит кунининг тонги киргандан сўнг фитр садақасини адо қилиш вожиб амал саналади. Шунингдек, тоқ равишда хурмо каби ширинлик ейиш, ғусл қилиш, мисвок ишлатиш, хушбўйланиш, энг яхши кийимларини кийиш мустаҳаб, баъзи уламоларга кўра суннат ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️
#ҳайит
❓404-CАВОЛ: Ҳайит куни рўза тутиб кейин очиб юбориладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар орасида ҳайит куни саҳарлик қилиб, ният қилгандан сўнг пешинга қадар очиб юбориш керак деган шариатимизга зид бир тушунча пайдо бўлиб қолган.
Аслида Рамазон ойининг рўзаси бошидан охиригача, тўлиқ рўза тутилади. Ҳайит куни рўза тутиш ёки рўзани ният қилиб сўнг очиб юбориш мутлақо мумкин эмас. Пайғамбаримиз алайҳиссалом икки ҳайит куни ва қурбон ҳайитидан кейинги уч кунда рўза тутишдан қайтарганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларининг рўзасидан қайтардилар”, — дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).
Ҳайит кунининг тонги киргандан сўнг фитр садақасини адо қилиш вожиб амал саналади. Шунингдек, тоқ равишда хурмо каби ширинлик ейиш, ғусл қилиш, мисвок ишлатиш, хушбўйланиш, энг яхши кийимларини кийиш мустаҳаб, баъзи уламоларга кўра суннат ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёллар ҳам зуҳо намозини ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта бўлади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким зуҳо намозини бардавом ўқиса, унинг гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади”, деганлар (Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Аёллар ҳам зуҳо намозини ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта бўлади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким зуҳо намозини бардавом ўқиса, унинг гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади”, деганлар (Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
ҲАЙИТ НАМОЗИНИ УЙДА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#намоз
❓405-CАВОЛ: Саудия Арабистони, Миср ва бошқа юрт уламолари карантин сабабли ҳайит намозини уйда ўқиш кераклигини айтишмоқда экан. Шу билан бирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан ҳайит намозини уйда ўқиб бўлмаслиги таъкидланмоқда. Қайси бирига амал қилишимиз керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида бу масаладаги турличалик ҳайит намозини ўтказиб юборган ёки бирор узрга кўра унга етиша олмаган киши уни қазосини ўқиса жоиз бўлиши ёки бўлмаслиги борасида мазҳаблар ўртасидаги ихтилофга бориб тақалади. Ҳайит намозининг қазосини ҳанафий ва моликий уламолар ўқиш жоизмас, дейишган бўлса, шофеий ва ҳанбалий уламолар жоиз деганлар.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мазкур масаладаги мазҳаблар ўртасидаги ихтилоф саҳобалар давридаги ихтилофдан келиб чиққандир.
Шофеий ва ҳанбалийлар ҳайит намозини қазосини ўқиса жоиз бўлади, деган гапларига Aнас разияллоҳу анҳунинг амалини далил қиладилар. Ривоят қилинишича Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ҳайит намозини ўтказиб юборса, аҳли-оиласи ва фарзандларини жамлар, сўнг мавлоси Aбдуллоҳ ибн Aбу Утба барчаларига имом бўлиб, худди шаҳар аҳли ўқийдиган суратда такбирлар билан икки ракаат намоз ўқиб берар эдилар.
“Ҳайит намозининг қазоси ўқилмайди” деган ҳанафий ва моликий уламоларга кўра ҳайит намози Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан фақат катта жамоат билан намозгоҳда адо этилган. Ушбу намозни қазо қилиш Набий алайҳисаломнинг на сўзлари ва на феъллари билан собит бўлган. Хусусан, ибодат масалалари тавқифий (ваҳийга асосланган) бўлиб, уни бирор ибодатга қиёслаб адо этилмайди.
Ушбу масалада мазкур икки мазҳаб ўртасидаги хилофни янада яхшироқ тушунишимиз учун Имом Бурҳониддин Марғилонийнинг машҳур “ал-Ҳидоя” асарига ёзилган шарҳлардан биридан иқтибос келтирамиз:
“Имом билан бирга ийд намозини адо этолмаган киши биз ҳанафийларга кўра уни қазо қилиб ўқимайди. Чунки шариатимизда ийд намозини маълум шартларга кўра ўқиш маълум бўлган. Ёлғиз ўқувчи киши учун ушбу шартлар мукаммал бўлмайди. Имом Шофеий ушбу масалада бизга хилоф қилган бўлиб, “У имом билан қандай ўқиса ёлғиз ҳолида шундай адо этади”, деганлар. Чунки жамоат ва султоннинг изни Имом Шофеийга кўра шарт саналмайди. Биз ҳанафийларга кўра эса ҳайит намози жамоат ва султоннинг изни каби махсус шартлар топилгандагина ўқиш мумкин бўлган намоз саналади. Агар ҳайит намозини адо эта олмаса уни қазо қила олмайди” (Ал-Иноя шарҳул-Ҳидоя).
Демак, ҳайит намози борасидаги ихтилоф мазҳаблар ўртасидаги ижтиҳодий ихтилоф экани маълум бўлмоқда. Ҳанафий мазҳаби уламоларига кўра, ҳайит намозини махсус шартлари бор намоз бўлиш билан бирга, вожиб намоз ҳисобланади. Шофеий мазҳабига кўра эса, бу намоз суннат ва уларнинг наздида ҳанафийларда қўйилган айрим шартлар йўқ. Шу боис, шофеийларга кўра, ҳайит намозини худди таровиҳ намози каби уйда, ёлғиз тартибда ёки оилавий ўқиса бўлади. Саудия Арабистони ва Ал-Азҳар уламоларининг фатвоси шофеийларга кўра берилган.
Аммо фиқҳда ҳанафий мазҳабига тобе бўлган юртларда, жумладан бизнинг юртимизда бугунгидек вазиятларда ҳайит намози уйларда ҳам ўқилмайди. Чунки ҳайит намози дуруст бўлиши учун ҳайит намози ўқилишига умумий рухсат (изни омма) бўлиши ва ҳайит намозини одамларга муфтий томондан тайинланган киши ўқиб бериши керак. Ҳайит намози уйда ўқилганда мана шу шартлар топилмайди. Бунинг натижасида намоз дуруст бўлмайди.
Хулоса ўрнида шуни алоҳида эслатиб ўтамизки, ҳайит намозини ёлғиз ўқиш жоиз ёки жоизмаслиги ижтиҳодий масалалардан саналади. Ҳар икки тоифа мазҳаб уламоларининг ҳам саҳобаларнинг сўзидан далиллари бор. Шундай экан ҳар бир юрт мусулмонлари ўзгаларнинг мазҳабини эҳтиром қилган ҳолда ўз юртларидаги илм аҳлларига эргашишлари ва турли ихтилофларга барҳам беришлари лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

✨РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК!✨
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Аммо баъд.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Рамазон Ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин! Хонадонларингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!
Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин! Инсоният бошига соя солиб турган офат ва касалликларни тез кунларда кўтарилишини таъминласин!

🌙 Шаввол ойидан олти кун рўза тутишни унутманг!
Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, – деганлар (Имом Муслим ривоятлари).
ШАВВОЛНИНГ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗАСИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ