ШАВВОЛДАГИ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗА РАМАЗОН ҚАЗОСИДАН ЎТАДИМИ?
#рўза
❓406-CАВОЛ: Мен ҳам шаввол ойида олти кун рўза тутмоқчи эдим. Аммо Рамазон ойида ҳам олти кун сабабли тута олмаганман. Энди мен шаввол ойида 6 кун рўза тутсам Рамазоннинг қазосини тутиб берган ҳисобланаманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаввол ойидаги олти кунлик рўза қазо рўзалар ўрнига ўтмайди. Шунинг учун зиммасида Рамазон ойи рўзасидан қарзи бор бўлган киши аввало қазо рўзасини тутиши мақсадга мувофиқ. Чунки қазо рўзаларни нафллардан аввал тутилгани афзал саналади. Қазо рўзасини тутаётган киши бомдод намозининг вақти (субҳи содиқ) кирмасидан аввал "Рамазон ойидан тута олмаган қазо рўзани тутиш"ни ният қилиши керак бўлади. Агар ният қилолмай субҳи содиқдан кейин ният қилса, нияти эътиборли бўлмайди.
Шаввол ойидаги олти кунлик рўза нафл ибодат бўлиб, уни шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Шунинг учун Сиз аввал қазо рўзаларни мукаммал тутиб олиб, кейин шаввол ойи давомида олти кун рўза тутишингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Рамазон ойида касал бўлиб, тута олмаган рўзаларнинг қазосини ҳайит байрамидан неча кун ўтиб тутсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазонда тута олмаган кунларингизнинг қазосини ҳайитнинг эртасидан бошлаб тутишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
Forwarded from Muslim.uz
#эслатма
🌙 Шаввол ойидан олти кун рўза тутишни унутманг!
Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, – деганлар (Имом Муслим ривоятлари).
ШАВВОЛНИНГ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗАСИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#эслатма
🌙 Шаввол ойидан олти кун рўза тутишни унутманг!
“Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш – Рамазон ойи рўзасининг қабул бўлгани белгисидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин уни (бошқа) солиҳ, хайрли ишларга бошлайди, давомли қилади”.
📚 Аллома Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ
🔗 Улашинг: @diniysavollar

❓CАВОЛ: Рўзадор киши таҳорат олаётган пайтида оғизни чайқаётиб, беҳосдан сувни ютиб юборса рўзаси бузилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор киши ғусл ва таҳорат вақтида оғизни ғарғара қилмасдан ва бурунни ачиштирмасдан ювади. Агар шундай пайтда сув томоғдан ўтса рўза очилади. Саволда сўралаётган ҳолатда ҳам рўза очилган бўлиб, бир кун қазо тутиб берилиши лозим. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Рўзадор киши таҳорат олаётган пайтида оғизни чайқаётиб, беҳосдан сувни ютиб юборса рўзаси бузилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор киши ғусл ва таҳорат вақтида оғизни ғарғара қилмасдан ва бурунни ачиштирмасдан ювади. Агар шундай пайтда сув томоғдан ўтса рўза очилади. Саволда сўралаётган ҳолатда ҳам рўза очилган бўлиб, бир кун қазо тутиб берилиши лозим. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: От гўшти ҳалолми? Баъзи мусулмон мамлакатларда от гўшти ейишмас экан.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизда ҳамда шофеий ва ҳанбалийлар бўйича, от гўшти ҳалол ҳисобланади. От гўштини еб бўлмаслиги ҳақида келган ҳадислар эса вақтинчалик, жиҳод учун, от минишга ҳожат кучайганда айтилган бўлиб, кейинчалик насх қилинган яъни, унинг ҳукм ўз кучини йўқотган. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Тўй, маросимларда ишлатиш учун олиб қўйилган идиш-товоқ, кўрпа, гилам ва шунга ўхшаган буюмлардан хам закот бериладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тижорат учун олинмаган бўлса, тўй учун олиб қўйилган сеп ва бошқа нарсалардан закот берилмайди. Лекин сеплар 85 гр тилланинг қийматига етса, уни йиққан киши закот олиши мумкин эмас. Яъни, ўзи закот бермасада, закот ҳам ололмайди. Валлоҳу аълам.

ЗАКОТНИ УМУМИЙ ХАЙРИЯ ФОНДЛАРГА ЎТКАЗСАК БЎЛАДИМИ?
#закот
❓407-CАВОЛ: Закотни умумий хайрия фондларга ўтказсак буладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закотни, шу жумладан вожиб садақалар: ушр, фитр садақаси, фидя ва назрларни умумий хайрияларга ўтказиб бўлмайди. Чунки Қуръони каримда закот ва бошқа вожиб садақалар кимларга берилиши аниқ белгилаб қўйилган. Закот моли муҳтожларнинг қўлига пул ёки маҳсулот шаклида мулк қилиб топширилиши шарт.
Лекин ўша фондларда закот ва бошқа вожиб садақаларни алоҳида қабул қилиб, муҳтожларга етказишни зиммасига оладиган вакиллар тайинланса ва улар сизнинг вакилингиз сифатида маблағингизни муҳтожларга етказса, закотингизни адо этишингиз мумкин. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда “Вақф” хайрия фонди мана шундай фаолиятни йўлга қўйган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️
#закот
❓407-CАВОЛ: Закотни умумий хайрия фондларга ўтказсак буладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закотни, шу жумладан вожиб садақалар: ушр, фитр садақаси, фидя ва назрларни умумий хайрияларга ўтказиб бўлмайди. Чунки Қуръони каримда закот ва бошқа вожиб садақалар кимларга берилиши аниқ белгилаб қўйилган. Закот моли муҳтожларнинг қўлига пул ёки маҳсулот шаклида мулк қилиб топширилиши шарт.
Лекин ўша фондларда закот ва бошқа вожиб садақаларни алоҳида қабул қилиб, муҳтожларга етказишни зиммасига оладиган вакиллар тайинланса ва улар сизнинг вакилингиз сифатида маблағингизни муҳтожларга етказса, закотингизни адо этишингиз мумкин. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда “Вақф” хайрия фонди мана шундай фаолиятни йўлга қўйган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Таҳорат қилиб, намоз ўқиб бўлгандан кейин бирор жойи қонаганини сезса ўқиган намози қабул бўладими ёки қайта ўқиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ҳақиқатан намоздан олдин ёки намоз асносида таҳоратни синдирувчи қон чиққанига ишончи комил бўлса намозни қайтаради. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Таҳорат қилиб, намоз ўқиб бўлгандан кейин бирор жойи қонаганини сезса ўқиган намози қабул бўладими ёки қайта ўқиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ҳақиқатан намоздан олдин ёки намоз асносида таҳоратни синдирувчи қон чиққанига ишончи комил бўлса намозни қайтаради. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Масалан уйимда 5000$ бор. Бир йил турди, закот бердим. Кейинги йил ўша пул яна турибди. Яна закот бериладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Беш минг АҚШ долларидан шу йил закотини адо қилгандан кейин келаси йил бироз кўпайса ҳам, камайса ҳам закот адо қилинади. Чунки яна бир йил сизда нисоб миқдоридан кўп маблағ сақланиб турган ва Сиз нисобга эга бой киши ҳисобланасиз. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Отамнинг қовуқларига махсус шиланка улаб қўйилган. Таҳорат олиб намоз ўқияптилар. Ўша таҳорат билан Қуръонни ушлаб ўқисалар ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар сийдик доимий равишда чиқиб турса, отангиз соҳиби узр ҳисобланиб, ҳар намоз вақти кирганда бир таҳорат қилади ва шу намознинг вақти чиққунча хоҳлаганча намоз ўқийди, Қуръон тиловат қилади. Агар сийдик вақти-вақти билан чиқса, сийдик чиққандан кейин таҳорат қилиб, токи кейинги таҳорат сингунича ибодат ва тиловат қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Таҳоратсиз ҳолда тасбиҳ айтса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратсиз тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамда бошқа зикрларни айтиш жоиз. Таҳоратли ҳолда бўлса янада яхши. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Христиан динидаги инсон Ислом динини қабул қилса ажри савоби кандай бўлади? Илтимос шу хақида маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имон ва ҳидоятдан катта неъмат йўқ. Бу инсоннинг абадий саъодати учун сабаб бўладиган неъмат. Ислом динини қабул қилган инсон худди онадан янги туғилгандек собиқ гуноҳлари авф қилинган бўлади. Имон бу ҳар қандай бахт, саодат Аллоҳ ризолигининг калитидир. Бунинг ажри ва манфаъатини чеки йўқ. Саҳиҳ ҳадиси шарифларда аҳли китоблардан ким Пайғамбаримизга имон келтириб мусулмон бўлса, икки баробар яъни, аввалги дини ва Ислом динининг ажрини олиши баён қилинган. Тавфиқ Аллоҳдан.

❓CАВОЛ: Қуён гўштини истеъмол қилса бўладими? Баъзи кишилар ҳаром дейишади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуён гўшти ҳалол эканида шубҳа йўқ. “Бисмиллоҳ” айтиб сўйилган бўлса, уни бемалол истеъмол қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Қуръони каримдан 30 та сурани аудио орқали эшитиб, Куръонга караб ёдладим. Буни зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръонни эшитиб ёдлашнинг зарари йўқ. Балки қадимдан Қуръони карим устоздан эшитиб ёдлаш орқали бизга етиб келган. Имкон бўлиши билан араб алифбоси ва тажвид фанини моҳир бир устоздан ўтказиб олишингиз тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Кўпинча намоз ўқишдан олдин чақалоғимни эмизишга тўғри келиб қолади. Эмизиш билан таҳорат бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эмизиш таҳоратни бузмайди. Чунки ҳанафий фиқҳ китобларимизда танадан чиқадиган ва нажосат бўлмаган нарсалар таҳоратни бузмаслиги баён қилинган. Сут нажосат бўлмагани учун унинг чиқиши таҳоратни синдирмайди. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Намозда зам сура ўқиётганда оятнинг ўртасига келиб, оятни қолган қисми эсидан чиқиб қолса нима қилиш керак? Зам сурада тўлиқлигича 1 та оятни билмасдан ташлаб кетиб кейинги оятга ўтиб кетса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар зам сура ўқиётган пайт оятнинг қолган қисми ёдга келмай қолса, оятни бошидан бошлаб, қайта-қайта ўқиб, эсга олишга ҳаракат қилинади. Агар шунда ҳам ёдга келмаса, зам сура учун кифоя қиладиган миқдор (қисқа уч оят ёки узун бир оят) ўқилган бўлса, рукуга бориш мумкин. Бир оят тўлиқ тушиб қолса, ва бу сабабли маъно бузилмаса, намоз дуруст бўлади. Давом этиши жоиз. Валлоҳу аълам.

⚠️ Намоз ўқиш таъқиқланган вақтлар
❗️Қуёш ботаётганида ўша куннинг Аср намозини ўқиш мумкин. Бунда аср намози макруҳлик билан адо этилган ҳисобланади.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
⚠️ Намоз ўқиш таъқиқланган вақтлар
❗️Қуёш ботаётганида ўша куннинг Аср намозини ўқиш мумкин. Бунда аср намози макруҳлик билан адо этилган ҳисобланади.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
НОМАҲРАМ АЁЛ-ҚИЗЛАРГА ҚАРАШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓408-CАВОЛ: Аёли бор бўлиб туриб, бошқа бир аёлнинг расмларига қараш, кўриш, қидириш зино ҳисобланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Номаҳрам аёл-қизларнинг бевосита ўзига ёки суратига заруратсиз қараш шаръан ҳаром амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
قُل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ
яъни: “Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир” (Нур сураси 30-31-оятлар).
Ушбу ояти каримада зинога сабаб бўлувчи энг бош омил – эркакларнинг номаҳрам аёлларга шаҳват назари билан қарашлари эканига ишора бор. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қарашларни «кўз зиноси» деб атаганлар.
إِنَّ اللَّهَ كَتَبَ عَلَى ابْنِ آدَمَ حَظَّهُ مِنَ الزِّنَى، أَدْرَكَ ذَلِكَ لَا مَحَالَةَ، فَزِنَى الْعَيْنِ النَّظَرُ، وَزِنَى اللِّسَانِ الْمَنْطِقُ، وَالنَّفْسُ تَمَنَّى وَتَشْتَهِي، وَالْفَرْجُ يُصَدِّقُ ذَلِكَ كُلَّهُ وَيُكَذِّبُهُ ".(رواه الإمام البخاري عن أبي هريرة رضي الله عنه)
яъни: “Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилгандир. Икки кўзнинг зиноси – назар солишдир. Тилнинг зиноси – гапиришдир. Икки қулоқнинг зиноси – эшитишдир. Икки қўлнинг зиноси – ушлашдир. Икки оёқнинг зиноси – юриб боришдир. Нафс орзу ва иштаҳа қилади, фарж эса уни ё рўёбга чиқаради, ё ёлғонга чиқаради” (Имом Бухорий ривоятлари).
Имом Термизий Бурайда разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Али, назарга назарни эргаштирма! Биринчиси фойда бўлса, иккинчиси сенга зарардир”, – деганлар.
Дарҳақиқат, биринчи назарда зарур мақсад ҳосил бўлади. Аммо кетма-кет қараш, аввал айтилганидек, шаҳват қўзғатади. Шунингдек, бехосдан назар тушиши ҳам гуноҳ эмас. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ Бажарий разияллоҳу анҳу: “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламдан бехосдан тушган назар ҳақида сўраган эдим, кўзимни бошқа томонга буришни амр қилдилар”, – деганлар. Исломда эркаклар номаҳрам аёлларга шаҳват назари билан қарашдан қайтарилибгина қолмай, балки бу амрга риоя этганлари учун ажру савоб ҳам ваъда қилинади.
Имом Табарий Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, (номаҳрамга) назар қилиш иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Мендан қўрқиб, у(назар)ни тарк қилса, бадалига бир иймон бераманки, унинг ҳаловатини ўз қалбида топади”.
Имом Аҳмад Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон бирорта аёлнинг зийнатларига назари тушса-ю, сўнгра кўзини олиб қочса, албатта, Аллоҳ уни шундай ибодатга алмаштирадики, унинг ҳаловатини топади”, – деганлар.
Номаҳрам аёлларга назар солмаслик ҳақидаги амрдан бир неча ҳолатлар истисно қилинган. Масалан, бир одам уйланмоқчи бўлса, у аёлга назар солиши мумкин. Имом Аҳмад Абу Ҳумайддан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз бирор аёлга уйланмоқчи бўлса, унга назар солишида гуноҳ йўқдир, чунки у уйланиш ниятида назар солади”, – деганлар. Валлоҳу аълам.

Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Завол вақти куннинг қайси пайтига тўғри келади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Завол вақти — куниннг туш пайтида қуёш тиккага келиб, ботиш томонга оғишни бошлаган вақтга нисбатан айтилади. Ҳозирги кундаги тақвимлардаги пешин вақти бошланиши билан завол вақти бошланади. Валлоҳу аълам.