НИФОСЛИ АЁЛ ҚИРҚ КУН ИЧИДА ҲАЙЗ КЎРИШИ ҲАМ МУМКИНМИ?
#аёлларга_оид_масала #ҳайз #нифос
❓1318-CАВОЛ: Нифосли аёл қирқ кун ичида ҳайз кўриши ҳам мумкинми? Масалан, аёл киши нифоси тугаётганини оч суюқлик келишидан билса ва яна қон келишни бошласа, бу қон ҳайз бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нифоснинг энг кўп муддати 40 кун деб белгиланган. Лекин бу дегани ҳар бир аёл албатта 40 кун нифос кўради дегани эмас. Ҳар бир аёлнинг нифос ва ҳайзда ўзининг одат куни бўлади. Яна бир нарсани билиш лозимки, бир аёл модомики нифос кўриш жараёнида экан, айни вақтда у ҳайз кўрмайди. Яъни нифос ва ҳайз бир вақтда жамланмайди. Қолаверса, икки ҳайз ёки нифос ва ҳайз орасидаги энг кам поклик 15 кун бўлиши керак. Агар нифос кўраётган аёлнинг нифоси тугаб, орадан 15 кун ўтмасдан яна қон кўриб қолса, бу ҳайз дейилмайди, балки агар бу ҳолат 40 кун ичида бўлаётган бўлса, кейинги қонни ҳам нифос дейилади. 40 кундан ўтиб кетгандан кейин бўлаётган бўлса, кейинги қон истиҳоза қони дейилади. Нифоси тўлиқ тугаб, ўн беш ва ундан кўп кунлар пок бўлгандан кейин қон кўрса, бу қон ҳайз қони дейилади.
وَأَقَلُّ الطُّهْرِ بَيْنَ الْحَيْضَتَيْنِ أَوْ النِّفَاسِ وَالْحَيْضِ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا وَلَيَالِيهَا إجْمَاعًا
“Икки ҳайз ёки нифос ва ҳайз орасидаги покликнинг энг кам муддати уламолар ижмосига кўра ўн беш кеча ва кундуздир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar