#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ПАЙТИДА ҲАЙВОНГА НУҚСОН ЕТСА
20-МАСАЛА: Қурбонлик қилинадиган ҳайвонни сўйиладиган жойга олиб келиб, уни ерга ёткизиш вақтида қўл ёки оёқлари синиб қолса, уни қурбонлик қилиш жоиздир. Шунингдек, қурбонлик қилинадиган мол сўйиладиган пайти қочиб кетиб, кўзига нуқсон етса, уни қурбонлик қилиш жоиздир (“Бадоеъ”).
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚАЙСИ ҲАЙВОННИ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ АФЗАЛ?
21-МАСАЛА: Бир киши битта қўйнинг нархи молнинг еттидан биридан қимматроқ бўлса, битта қўй сўйгани афзалдир. Агар уларнинг қиймати тенг бўлса ҳам, битта қўй сўйгани яхшироқдир. Аммо молнинг еттидан бири битта қўйнинг қийматидан кўпроқ бўлса, у ҳолда молга шерик бўлгани афзалдир.

ҚУРБОНЛИКНИ СЎЙИШ УЧУН ҚАССОБ ЁЛЛАШ
22-МАСАЛА: Бир киши қурбонлигини сўйиш учун қассоб ёлласа ва мазкур қассоб ўзининг номидан сўйса, қурбонлик қассобнинг эмас балки эгасининг номидан қилинган саналади (“Сирожийя”). Бир киши қурбонликни сўйишда қассоб билан бирга пичоқни ушлаб сўймоқчи бўлса, унга ҳам тасмия айтиш вожиб бўлади. Агар улардан бири тасмияни қасдан айтмаса, у ҳолда сўйилган жонлиқ ҳалол саналмайди (“Заҳийрийя”).

ҚУРБОНЛИКДА ШЕРИКЛИК МАСАЛАСИ
23-МАСАЛА: Туя ва қорамолга еттидан ортиқ киши шерик бўлса жоиз бўлмайди. Бироқ еттидан кам бўлса жоиз, яъни икки, уч, тўрт, беш, олти киши шерик бўлиб қурбонлик қилса бўлади (“Хулоса”).
Бир киши бир қора мол ёки туяни қурбонлик учун сотиб олса сўнг олти киши унга шерик бўлсалар жоиздир. Аммо сотиб олишдан олдин уларни шерик қилгани яхшироқдир.

ҚОРА МОЛНИНГ БИР ҚИСМИНИ ЎТГАН ЙИЛЛАРИ УЧУН НИЯТ ҚИЛИШ
24-МАСАЛА: Бир киши қорамолни сотиб олиб, еттидан бирини жорий йилдан ва қолган олти бўлагини олдинги қурбонлик қила олмаган йилларим учун деб ният қилса, жорий йилнинг ўзидан ўтади ва олдинги йилларидан ўтмайди (“Хизонатул-муфтий” китоби).

ҚУРБОНЛИКДАГИ ШЕРИКЛАРДАН БИРИ ВАФОТ ЭТИБ ҚОЛСА
25-МАСАЛА: Етти киши шерик бўлиб қорамол ёки туя сотиб олишганидан сўнг улардан бири вафот этиб қолса, унинг меросхўрлари балоғатга етган бўлсалар ва ўзларинг ва отамизнинг номидан қурбонлик қилаверинг десалар, жоиз бўлаверади. Аммо мазкур ҳолатда унинг меросхўрларидан беижозат сўйсалар жоиз бўлмайди (“Кофий”).

ҚУРБОНЛИК ГЎШТИНИ ШЕРИКЛАРГА ТАҚСИМЛАШ
26-МАСАЛА: Бир неча шерик қурбонлик қилганида, унинг гўшти тарозуда тортиб тақсим қилинади. Яъни тахминан бўлиш жоиз бўлмайди. Аммо тахминан тақсим қилинганида, калла поча ва туёқлар ҳам қўшиб тақсимланса, жоиз бўлади (“Хизонатул-муфтий”).
Икки киши ўртасидаги туя ёки қорамолни қурбонлик қилинса ва гўштини еттидан бири ёки еттидан иккисини бирига қолганини шеригига тақсимланса ҳам жоиз бўлади. Шунингдек, ҳар икковларига тенг тақсим қилинса ҳам жоиздир (“Хизонатул-муфтий” китоби).

ҚЎШИМЧА ҲОВЛИСИ БОР КИШИНИНГ ҚУРБОНЛИГИ
27-МАСАЛА: Бир кишини ўзи яшаб турган уйидан ташқари қўшимча ҳовлиси бўлса ва у ерда яшамайдиган бўлса, ушбу ҳовлининг қиймати закот нисобига етса, унга қурбонлик вожиб бўлади (“Қуня” китоби).

ҚЎЛИДА ПУЛИ ЙЎҚ ҲАҚДОРНИНГ ҚУРБОНЛИГИ
28-МАСАЛА: Бир киши қўлида пули йўқ бўлиб, бошқасида закот нисобича ҳаққи бўлса, лекин қарздор камбағал бўлиб, ушбу пулни тўлай олмаётган бўлса, бироқ қарздорлигига иқрор бўлса, ҳақдор закот ололмайди. Ушбу ҳақдор то ҳаққини олмагунича, унга қурбонлик вожиб бўлмай туради (“Татархонийя” китоби). Бир кишини қўлида пули йўқ бўлиб, бошқасида ҳаққи бўлса ва мазкур қарздор бой бўлса, ҳақдор қурбонликка етарли миқдордаги пулни қарздордан сўраб олиши ва ушбу пулга қурбонлик қилиши вожиб бўлади. Агар қарздор унга пул бермаса, бировдан қарз олиб қурбонлик қилмайди. Шунингдек, ҳайит кунларидан кейин ҳаққини олса ҳам, унга қурбонликни қийматини садақа қилиш вожиб бўлмайди (“Оламгирийя”).

ҚУРБОНЛИК СЎЙИШ ПАЙТИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
29-МАСАЛА: Қурбонлик сўйиш пайтида қуйидаги дуо ўқилади:
إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ
Ўқилиши: “Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи роббил ааламийн, лаа шарийка лаҳ. Ва бизаалика умирту ва ана минал муслимийн”.
Маъноси: “Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаётим ва мамотим оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Мен ана шунга буюрилганман. Мен мусулмонларданман”.