FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.06K photos
2.03K videos
4.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЖАРУЛ АСВАДНИ ЎПИШ УЧУН БОШҚАЛАРГА АЗИЯТ БЕРИШ
#ҳажарул_асвад #ҳаж #умра

1217-CАВОЛ: Умра ёки ҳажда Ҳажарул асвадни ўпиш учун тиқилинч пайдо қилиш ва бир-бирига озор беришнинг ҳукми қандай бўлади? Шу ерга тиқилишдан кўра бошқа ибодатларни қилиш афзал эмасми? Шу ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Минг афсуски, сиз айтган дилхираликлар учраб турибди. Зиёратчилар, эркакми, аёлми, қандай қилиб бўлса ҳам Ҳажарул асвадни ушлаш, ўпиш илинжида ўша томонга интилиб бир-бирига азият бериб қўймоқдалар.
Уламолар бир овоздан Ҳажарул асвадни ўпишда ҳеч кимга озор бермасликни шарт қилганлар. Чунки мўмин кишига озор етказиш гуноҳ амалдир. Суннат амал бўлган Ҳажарул асвадни ўпаман деб гуноҳга йўл қўйилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳуга шундай тавсия қилганлар:
" يا عمر، إنك رجل قوي، لا تزاحم على الحجر فتؤذي الضعيف، إن وجدت خلوة فاستلمه، وإلا فاستقبله فهلل وكبر " أخرجه أحمد
“Эй, Умар, сиз кучли одамсиз, Ҳажарга етишиш учун тиқилинч қилманг, кучсизларга озор бериб қўясиз. Агар бўш жой топсангиз, уни ўпинг. Йўқса, унга юзланиб, таҳлил ва такбир айтинг” (Имом Аҳмад ривоятлари).
Демак, ўзгаларга озор бермай Ҳажарул асвадни ўпишнинг иложи бўлса, шундай қилади. Акс ҳолда Ҳажарул асвадга узоқдан қўл кўтариб ишора қилади.
Ўз ўрнида тиқилинчга кирмасдан нафл тавоф, нафл намоз, Қуръон тиловат қилиш, зикр ва Каъбага қараб ўтириш каби ибодатлар билан машғул бўлса, катта савобга эга бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar