FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ТАРОВИҲ НЕЧА РАКАТ ЎҚИЛАДИ?
#таровиҳ #намоз

1209-CАВОЛ: Мен ҳозир Европада ўқийман. Менга яқин бўлган масжидда таровиҳ намози саккиз ракат ўқилади. Кейин витрни ўқиб тугатамиз. Намоз тугагандан кейин мен уйга келиб, 12 ракат ўқиб олишим керакми? Агар ўқисам, витрдан кейин ҳам ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намози суннати муаккада амал ҳисобланади ва йигирма ракат ўқилади. Бунга далил сифатида ушбу ҳадисни келтириш мумкин:
رَوَى الْبَيْهَقِيُّ فِي (مَعْرِفَةِ السُّنَنِ وَالْآثَارِ) عَنِ السَّائِبِ بْنِ يَزِيْدٍ قَالَ: (كُنَّا نَقُومُ فِي زَمَنِ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ بِعِشْرِيْنَ رَكْعَةٍ وَالْوِتْرَ).قَالَ النَّوَوِيُّ فِي (الْخُلاصَةِ) : إسْنادُهُ صَحِيًحٌ كَما نَقَلَهُ الْقَارِي فِي (الْمِرْقاةِ) وَابْنُ الْهُمَامِ فِي (فتح القدير)
Имом Байҳақий роҳимуҳуллоҳ “Маърифатус сунан вал Осор” китобида Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг замонида йигирма ракат қиёмул-лайл қилар эдик ва витр ўқир эдик. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ “Ал-Хулоса” китобида мазкур ҳадиснинг исноди саҳиҳ деганлар.
Шу ва шунга ўхшаш яна бир нечта ҳадислардан келиб чиқиб Мулла Али Қори роҳимаҳуллоҳ таровиҳ намози йигирма ракат эканига саҳобаларнинг ижмоси борлигини айтганлар:
"لكن أجمع الصحابة على أن التراويح عشرون ركعةً"
“Саҳобалар таровиҳнинг йигирма ракат эканига ижмо қилишган”. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).
Демак, Сиз жамоат билан саккиз ракат ўқиб бўлгач, уйга келиб, қолган 12 ракатини ўқиб оласиз. Агар масжидда витрни ўқиб қўйган бўлсангиз, витрни қайта ўқиймайсиз. Чунки таровиҳ намозини витрдан олдин ҳам кейин ҳам ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАРОВИҲДА САФ МАСАЛАСИ
#таровиҳ

1262-CАВОЛ: Намозлардаги жипслик фақат фарз намозларга тегишлими? Чунки таровех намозларида сафлар очиқ бўлиб бир-икки одам сиғадиган даражада очилиб қоляпти. Бунинг намозларимизга зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таровиҳ намозларида ҳам сафни текислаш ва тўлиқ қилиш худди фарз намозларидаги каби суннат амаллардандир. Шунинг учун таровеҳ намозларида ҳам бу ишга эътиборли бўлиш мақсадга мувофиқдир. Чунки фиқҳий матнларимизда жамоат билан ўқиладиган фарз ва нафл намозларда сафнинг ҳукми ажратиб кўрсатилмаган. Жумладан “Мухтасарул виқоя” китобида бу ҳақда шундай дейилади:
(و) كُرِه (القِيَامُ خَلْفَ صَفٍ وُجِدَ فِيهِ فُرْجَةٌ)
“(Намозда) бўш жой бор бўлган сафдан кейинги сафларда туриш макруҳдир”.
Бошқа фиқҳий китобда қуйидаги иборалар келган:
مِنْ سُنَنِ الصَّفِّ ، مِنْ سُنَنِهِ التَّرَاصُّ فِيهِ وَالْمُقَارَبَةُ بَيْنَ الصَّفِّ وَالصَّفِّ وَالِاسْتِوَاءُ فِيهِ ، فَفِي صَحِيحِ ابْنِ خُزَيْمَةَ عَنْ الْبَرَاءِ كَانَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْتِي نَاحِيَةَ الصَّفِّ فَيُسَوِّي بَيْنَ صُدُورِ الْقَوْمِ وَمَنَاكِبِهِمْ وَيَقُولُ لَا تَخْتَلِفُوا فَتَخْتَلِفَ قُلُوبُكُمْ ، إنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى الصَّفِّ الْأَوَّلِ وَرَوَى الْبَزَّارُ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ عَنْهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ سَدَّ فُرْجَةً فِي الصَّفِّ غُفِرَ لَهُ
Яъни: “Сафнинг суннатларидан бири сафда жипслашиш, сафлар орасини яқин қилиш ва сафда текис туришдир. “Саҳиҳи Ибн Хузайма”да Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафнинг у бошидан бу бошигача орани тўғрилаб қавмнинг елкалари ва кўкракларини текислаб чиқар ва: “Ихтилоф қилманглар, (сафда нотекис турманглар) яна қалбларингиз ихтилофли бўлиб қолмасин. Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари биринчи сафдагиларга салавот айтурлар”, дер эдилар. Имом Баззор ҳасан санад билан қилган ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким сафдаги бўш жойни тўлдирса, унинг гуноҳлари мағфират қилинади”, деганлар”. (“Фатҳул Қадийр” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БИРОР АМАЛНИ ҚИЛИШНИ НИЯТ ҚИЛИШ БИЛАН НАЗРГА АЙЛАНАДИМИ?
#таровиҳ

1263-CАВОЛ: “Пайшанба кунида рўза тутаман” деб ният қилган эдим. Лекин рўза тутиш эсимдан чиқибти. Энди шу рўзанинг қазоси тутиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Нафл ибодатларнинг қазоси бўлмайди. Бундан ташқари ният қилиб қўйишнинг ўзи билан ибодат зиммага вожиб бўлиб қолмайди. Агар шу куни рўза тутишни назр қилдим ёки назрни ифодалайдиган сўзлар билан айтган бўлсангиз, ана шунда назрга айланади ва тутиб бериш лозим бўлади. Қолаверса, назрни қалб билан қилинмайди, балки тилда айтиш лозим. Фиқҳий манбаларимизда бу борада маълумотлар берилган:
فركن النذر هو الصيغة الدالة عليه وهو قوله: لله عز شأنه علي كذا، أو علي كذا، ونحو ذلك
“Назрнинг рукни назрга далолат қилувчи сийғада бўлишидир. “Аллоҳ учун зиммамга шу иш лозим бўлсин”, “Зиммамга шу иш лозим бўлсин” каби назрни ифодаловчи сўзлар бўлиши лозим. (“Бадоеъус саноеъ” китоби).
"لأن المعول عليه في النذر هو اللفظ... فلا يكفي في ذلك النية وحدها بدونه."
“Назрдаги асосий нуқта лафздир. Шунга кўра назр қилишни лафзда айтмай, қуруқ ният қилишнинг ўзи кифоя қилмайди”. (“Ал-Мавсуъа ал-фиқҳийя” китоби).
Демак, сизнинг “Пайшанба кунида рўза тутаман” деб ният қилишингиз билан зиммангизга назр вожиб бўлиб қолмайди ва тутмаганингиз учун қазо тутиш лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar