FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.4K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ТАМАТТУЪ ҲАЖИ УЧУН ҚУРБОНЛИКНИ ҲАРАМДАН ТАШҚАРИДА СЎЙИШ
#Ҳаж_умра

1277-CАВОЛ: Ўзбекистонлик ҳожилар таматтуъ ҳажини қиладилар ва табиийки ҳайит куни жонлиқ сўйишлари вожиб бўлади. Ўша жонлиқларни Ўзбекистонда сўйилса бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳаж ва умрага оид ҳар қандай жонлиқлар, у жарима учунми, каффорат учунми, таматтуъ ёки қирон ҳажи учунми, сўйиладиган жонлиқларнинг барчасини ҳарам ҳудудида сўйилиши вожибдир. Ундан бошқа жойда, ҳатто Саудия Арабистонининг ҳарамга кирмаган ҳудудида ҳам сўйиш билан зиммадан соқит бўлмайди. Бу ҳақида барча фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Жумладан “Ҳидоя” китобида бундай дейилган:
والهدي لا يذبح إلا بمكة لقوله تعالى هديا بالغ الكعبة
“Ҳадий (ҳаж ва умра учун сўйиладиган жонлиқлар) фақатгина Маккада сўйилади. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи далилдир: “Чорва ҳайвонларидан у (ов)га тенг келадиганини ҳадий қилиб Каъбага етказишдир”.
Ҳаж ва умра масалаларига бағишлаган “Иршодус сорий” китобида қуйидагилар айтилган:
ويختص أي جوازذبحه بالمكان هوالحرم فلايجوز ذبحه في غيره أصلا.
“Жонлиқ сўйиш маконга хослаган. Бу макон ҳарам ҳудудидир. Ундан бошқа жойда сўйиш асло мумкин эмас”.
Бошқа ўринда бундай дейилган:
ولوذبح شيئامن الدماء الواجبة أي كدم القران والتمتع والنذر في الحج والعمرة أي مجتمعين أو منفردين خارج الحرم أي عن أرضه المحددة المعلومة من كل ناحية بالعلم، لم يسقط عنه أي ذالك الدم وعليه ذبح آخر بدلاً عما تقدم و هذا متفق علِه بِن أصحابنا
“Агар ҳаж ва умрадаги назр, таматтуъ ва қирон каби жонлиқларни ҳарам ҳудудидан, яъни ҳар томони белгилар билан белгилаб қўйилган ердан ташқарида сўйса, зиммасидан соқит бўлмайди ва унинг зиммасида ҳарам ҳудудида бошқа жонлиқ сўйиш вожиблиги қолаверади. Буни уламоларимиз бир овоздан таъкидлашган” (“Иршодус сорий” китоби).
Шунинг учун биздан бораётган ҳожилар таматтуъ ҳажи сўядиган жонлиқларини Ўзбекистонда сўйиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ТАМАТТУЪ ҲАЖИДА УМРАДАН КЕЙИН ҲАЖ КУНЛАРИГАЧА УМРА ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

1279-CАВОЛ: Ота-онам ҳажга кетишган. Маккага бориб, умра қилишибди. Ҳаж амаллари бошлангунича ҳали анча кун бор экан. Яна умра қилишлари мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таматтуъ ҳажини қилаётган ҳожиларимиз биринчи умрани бажаргач, токи ҳаж учун эҳром боғлагунча, яъни Зулҳижжа ойининг саккизинчи кунигача кутиб турадилар. Шу вақт оралиғида нафл тавоф, фарз ва нафл намозлар, нафл умра, хатми Қуръон каби амаллар билан машғул бўлиш мақсадга мувофиқ. Сиз сўрагандек такрор-такрор умра қилиши ҳам мумкин. Буни уламолар жоиз деганлар. Бунинг учун меҳмонхонадан эмас, Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб, эҳром боғлаб келиб, умра амалларини бажаради. Бу борада фиқҳий манбаларимизда баён қилинган. Жумладан, “Ғунятун носик” китобида бундай дейилган:
وأقام بمكة حلالا يطوف بالبيت ما بدا له ... ويعتمر قبل الحج ما شاء لأن العمرة جائزة في جميع السنة بلا كراهة إلا في خمسة أيام
“(Таматтуъ ҳажида умрани якунлагач) Маккада ҳалол ҳолатда (эҳромдан чиқиб) туради. Истаганича тавоф қилади. Ҳаж кунларидан олдин хоҳлаганича умра қилаверади. Чунки беш кундан ташқари йилнинг исталган кунида умра қилиш жоиздир”. Булар арафа, ҳайит ва ундан кейинги уч кунлар. Улардан бошқа вақтларда хоҳлаганча умра қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БИРИНЧИ УМРАНИ ТУГАТМАЙ ТУРИБ, КЕЙИНГИ УМРАГА ЭҲРОМ БОҒЛАШ
#Ҳаж_умра

1285-CАВОЛ: Биз аёлим билан Мадинаи мунавварадан умра учун эҳромга кириб, Маккага бордик. Аёлим ҳайзли бўлгани учун пок бўлгунича меҳмонхонада туриб турди. Шунда бир киши аёлингиз покланса, Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб, эҳром боғлаб келиб, кейин умра қилади деди. Биз ҳам шундай қилдик. Шу масалани бир илмли одамдан сўрасам, хато қилибсизлар, деди. Биз ростдан ҳам хатога йўл қўйдикми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу масалада хатога йўл қўйилган. Ҳаж-умра масаласида савол пайдо бўлса, бу бўйича малакали мутахассисларга мурожаат қилиб, унинг тавсияси билан иш кўриш керак. Акс ҳолда хатолар кўпаяди.
Мийқотдан ўтаётганда узрли бўлган аёллар умрани ният қилиб, лаббайка айтиб эҳромга киради ва пок бўлгунича эҳромда тақиқланган ишларни қилмай туради. Пок бўлгач, ғусл қилиб, аввалги нияти билан умра амалларини бажаради. Агар Оиша онамизнинг масжидига бориб қайтадан ният қилиб, эҳромга кириб келса, хато иш, яъни эҳром устига эҳромга кирган бўлади.
Умрага эҳром боғлаган шахс амалларини тугатмай туриб, яна умра учун эҳром боғласа, иккинчи эҳромини тарк қилади. Тарк қилиши вожиб саналади. Кейин биринчи эҳромидаги амалларини тугатиб, сочини қирқиб ёки олиб эҳромдан чиқади. Эҳромдан чиққандан кейин тарк қилган умрасининг қазосини бажариш учун Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб, эҳромга кириб келади ва умранинг амалларини бажариб, эҳромдан чиқади. Кейин жарима учун битта қўй сўяди.
فَلَوْ أَحْرَمَ بِعُمْرَةٍ فَطَافَ لَهَا شَوْطًا أَوْ كُلَّهُ أَوْ لَمْ يَطُفْ شَيْئًا ثُمَّ أَحْرَمَ بِأُخْرَى لَزِمَهُ رَفْضُ الثَّانِيَةِ وَقَضَاؤُهَا وَدَمٌ لِلرَّفْضِ
“Агар умрага эҳром боғлаб, тавофни бошлаб, бир ёки етти марта айланган ёки умуман тавоф қилмасдан туриб, бошқа умрага эҳром боғласа, кейинги умранинг эҳромини бекор қилиш, қазо қилиш ва бекор қилгани учун жонлиқ сўйиши лозим бўлади” (“Раддул муҳтор” китоби).
Шунга биноан аёлингиздаги ҳолатда унинг зиммасида битта қазо умра ва қўй лозим бўлган. Шуларни адо қилиш билан жаримадан қутилади. Чунки у Оиша розияллоҳу анҳо масжидидан эҳром боғлаганда эҳромнинг устига эҳром боғлаган. Умра амалига киришиши билан битта эҳром бекор бўлиб, зиммасига жонлиқ сўйиш ва қазо умра вожиб бўлган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲАЖДА ЎЗГАНИНГ ЎРНИГА ТОШ ОТИШНИНГ ШАРТИ ВА КАЙФИЯТИ
#Ҳаж_умра

1287-CАВОЛ: Қандай ҳолатда ҳожининг номидан бошқа одам тош отиши мумкин?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шайтонга тош отишда ҳар бир ҳожи қодир бўлса, ўзи отиши вожибдир. Агар бемор бўлса, узрли ҳисобланади ва бошқа кишини ўз номидан вакил қилиб тош оттириш мумкин. “Бадоеъус саноеъ” китобида бундай дейилган:
وَسَوَاءٌ رَمَى بِنَفْسِهِ أَوْ بِغَيْرِهِ عِنْدَ عَجْزِهِ عَنْ الرَّمْيِ بِنَفْسِهِ كَالْمَرِيضِ الَّذِي لَا يَسْتَطِيعُ الرَّمْي لِأَنَّ أَفْعَالَ الْحَجِّ تَجْرِي فِيهَا النِّيَابَةُ
“Тош отишда ўзи қодир бўлса ўзи отади. Агар ота олмайдиган даражада бемор бўлса бошқага оттиради. Чунки ҳаж амалларида ўз номидан бировни ўринбосар қилиш бор”.
“Ал-Фиқҳул исламий ва адиллатуҳ” китобида бундай дейилган:
وتجوز الإنابة في الرمي لمن عجز عن الرمي بنفسه لمرض أو حبس، أو كبر سن أو حمل المرأة، فيصح للمريض بعلة لايرجى زوالها قبل انتهاء وقت الرمي
“Беморлик, маҳбуслик, кексалик, ҳомиладорлик каби ҳолатлар туфайли тош ота олмаса, ўз номидан бошқани вакил қилиши мумкин. Тош отиш вақти чиқиб кетишидан олдин тузалишидан умид йўқ бўлган касалликка чалинган бемор ҳам ўз номидан бошқани вакил қилиши мумкин”.
Бундай ҳолатдаги кишилар ўзининг номидан тош отишни бошқа ҳожига тайинлаши керак. Бирор ҳожи беморга айтмай, унинг номидан тош отиши ҳисобга ўтмайди.
Тош отиш кунларида беҳуш ва ақлидан айрилиб қолган ҳожининг номидан унинг изнисиз ҳам бошқалар тош отишлари мумкин.
Тош отишга вакил бўлган инсон ҳайитнинг биринчи куни аввал ўзи номидан еттита тош отиб, кейин узрли кишининг номидан отади. Кейинги кунларда эса, аввал ўз номидан учта жойда отиб, кейин узрли кишининг номидан отиши суннатга мувофиқ бўлади. Лекин ҳозирги кунда ҳожи ўзининг тошини отгач, ўзганикини отиш учун ортга қайтиши издиҳом (тиқилинч) ва ташкилотчилар талабига зид келиши сабабли имконсиз. Агар ташқарига чиқиб айланиб келмоқчи бўлса, шу катта масофани босиб ўтиш ва қаттиқ машаққатга сабаб бўлади. Мана шу машаққатларни эътиборга олиб, ҳар тош отиладиган жойда биринчи ўзиникини, кейин узрли кишининг номидан отса ҳам, вожиб адо бўлади ва ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲОЖИЛАР АРАФА КУНИ РЎЗА ТУТСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра

944-CАВОЛ: Биз ҳаж сафаридамиз, Арафа куни рўза тутмоқчи эдик. Баъзилар, бу амал ҳажга бормаганлар учун, ҳажга борганлар бу рўзани тутмайди, дейишмоқда. Шуни аниқлаштириб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Арафа куни рўза тутиш мустаҳаб амалдир. Ҳожилар заифлашиб қолмасалар, бу рўзани тутишлари яхши. Лекин рўза уларни Арафа кунидаги ибодатлардан заифлаштириб қўйса, бу кунги рўзани тутишлари макруҳ бўлади. Бу ҳақда фуқаҳоларимиз шундай дейишган.

(قوله: لم يضعفه) صفة لحاج أي إن كان لا يضعفه عن الوقوف بعرفات ولا يخل بالدعوات محيط فلو أضعفه كره

"Агар рўза ҳожини Арафотдаги вуқуф (туриш)дан заифлаштирмаса ва у кунги дуоларни қилишга халал бермаса, мустаҳабдир ("Муҳит" китоби). Агар рўза ҳожини заифлаштириб қўйса, уни тутиш макруҳ (хуш кўрилмаган)дир" ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИСАЛОМНИНГ ҚАБРЛАРИНИ ҚАЙТА-ҚАЙТА ЗИЁРАТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#Ҳаж_умра

1293-CАВОЛ: Яқинда бир танишим умрага борган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш учун кирмоқчи бўлганда бир одам қайта-қайта салом беришга кирилмайди. Бир марта кириб, салом бериб чиқсангиз бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қабримни қайта-қайта зиёрат қилманглар”, деганлар дебди. Шу масалага ойдинлик киритсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу мутлақо хато тушунча. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қабрларини зиёрат қилиш афзал амаллардан ҳисобланади. Чунки бу оддий қабр эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари турган қабрдир. Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари тегиб турган ер барча муборак заминлардан ҳам афзал эканида уламоларнинг ижмоси борлигини айтган.
Саволда зикр қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилган:
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم لا تجعلوا بيوتَكُم قبورًا، ولا تجعلوا قَبري عيدًا، وصلُّوا عليَّ فإنَّ صلاتَكُم تبلغُني حَيثُ كنتُمْ رواه أبو داود
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйларингизни қабр қилиб қўйманг. Менинг қабримни ийдгоҳ қилиб олманг. Менга саловот айтинг. Чунки сизнинг саловотингиз қаерда бўлсангиз ҳам менга етади”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти).
Мана шу ҳадисдаги ийдгоҳ деб таржима қилинган сўз ҳадисда “-عيدийд” лафзида келган. Мана шу сўзни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларини қайта-қайта зиёрат қилиб бўлмайди, деяётганлар такроран, қайта-қайта деб таржима қилишган ва катта хатога йўл қўйишган.
Чунки уламолар бу сўзни турли маънода келишини айтиб, ийдгоҳ, яъни байрам қиладиган жой қилиб олманглар, чунки инсон байрамда шоду хуррам бўлиб, ибодатдан ғафлатда бўлади, деб тушунтирганлар. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрлари зиёратида ғофиллик эмас, ўта тавозу ва хушу ила турилади.
Юқоридаги шарҳни Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ айта туриб, “Ийд” сўзи такрор қилишдан қайтариш учун эмас, аксинча кўпроқ зиёрат қилишга тарғиб учун айтилган бўлиши ҳам мумкин. Чунки ийд сўзи ҳайит маъносида бўлиб, бир йилда икки марта бўладиган ҳайитга ўхшаб икки мартагина зиёрат қилманглар, деган маънони ҳам эҳтимоли бор деганлар. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).
Қолаверса, кўплаб ҳадиси шарифларда Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрларини зиёрат қилиш фазилатлари айтилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қабримни зиёрат қилса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар”.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким савоб умидида мени Мадинада зиёрат қилса, у менинг ёнимда бўлади ва қиёмат куни мен унга шафоатчи бўлурман”, дедилар”.
Бошқа ривоятда: “Ўлимимдан кейин ким мени зиёрат қилса, худди тириклигимда зиёрат қилгандек бўлади”, дейилган. Учовини Қози Иёз “Шифо”да ривоят қилган.
Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан ташқари уч мазҳаб имомлари Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини кўп-кўп зиёрат қилишни тавсия қилганлар.
Шуни ҳам айтиш мумкинки, саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида доимо ёнларида бўлганларига қиёсан У зотни беш вақт намоздан кейин ҳам зиёрат қилиш мумкин. (“Иршодус-сорий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЗРЛИ АЁЛ ВИДОЛАШУВ ТАВОФИНИ ҚАНДАЙ ҚИЛАДИ?
#Ҳаж_умра

1296-CАВОЛ: Аёл киши Видолашув тавофини қилмай туриб, ҳайз кўриб қолса, нима йўл тутади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши Видолашув тавофи қилмасдан туриб ҳайз кўриб қолса, бунинг тафсилоти бор. Ундай аёл Макка бинолари жойлашган ҳудуддан чиқиб кетгандан кейин пок бўлса, Видолашув тавофи соқит бўлади. Қилмагани учун ҳеч қандай жарима ёки гуноҳ бўлмайди. Лекин Макка бинолари жойлашган ҳудуддан чиқмай туриб покланса, ортга қайтиб Видолашув тавофини қилиши вожиб бўлади. Бажармаса, жонлиқ сўйиши лозим. Агар қачондир яна умра ёки ҳаж учун бориб, мазкур тавофни бажариб қўйса, уни тўлиқ адо қилган бўлади. Бу ҳолатда ҳеч қандай жарима ёки гуноҳ бўлмайди. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилади:
وإذا طهرت الحائض قبل أن تفارق بنيان مكّة يلزمها طواف الصّدر ، وإن جاوزت جدران مكّة ثمّ طهرت لم يلزمها الطواف أو العود لأنّها حين خرجت من العمران صارت مسافرة ، فلا يلزمها العود ولا الدّم
“Ҳайзли аёл Макка биноларидан ажрашдан аввал пок бўлиб қолса, садар(видолашув) тавофини бажариш лозим бўлади. Агар Маккадан чиқиб кетгандан кейин пок бўлса, ортга қайтиб тавоф қилиш вожиб бўлмайди. Чунки бу аёл Макканинг уйларидан чиқиб кетган вақтда мусофир бўлади ва шунга биноан унинг зиммасига қайтиш ҳам, жонлиқ сўйиш ҳам вожиб бўлмайди” (“Иршодус сорий” китоби).
Бу маънодаги гаплар “Фатовои Оламгирия”, “Мавсуъатул фиқҳия ал-Кувайтия”, “Ғунятун носик” каби китобларда ҳам айтилган.
Видолашув тавофи мийқотдан ташқаридан келувчилар учун вожиб ҳисобланади. Унинг вақти Тавофи зиёратдан кейин бошланади. Агар Тавофи зиёратдан кейин нафл тавоф қилиб, гарчи Видолашув тавофи деб ният қилмаган бўлса ҳам, Видолашув тавофининг ўрнига ўтади. Агар ҳайз кўрган аёл Тавофи зиёратдан кейин ва уйига кетишидан аввал мана шундай нафл тавоф қилган бўлса, видолашув тавофи ўрнига ўтади.
Умрада Видолашув тавофи бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ВИДОЛАШУВ ТАВОФИДАН КЕЙИН БИР НЕЧА КУН МАККАДА ҚОЛСА
#Ҳаж_умра

1300-CАВОЛ: Биз ҳаж амалларини тугатиб, Видолашув тавофини ҳам қилдик. Лекин Маккада яна бир неча кун турар эканмиз. Бу ҳолатда Видолашув тавофини қайта қилиш шарт эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Видолашув тавофи ҳажнинг барча амалларини тугатиб, ватанга қайтишдан аввал бажариладиган тавоф бўлиб, ватанга қайтишга чоғлангандан олдин қилиш мустаҳаб саналади. Агар саволда айтилгандек Видолашув тавофини қилгандан кейин яна бир неча кун Маккада қолиб кетса, қайтадан тавоф қилиш вожиб бўлмайди. Лекин афзали кетишдан аввал яна Видолашув тавофини қилишдир. Аммо қилмаса, жарима, гуноҳ ёки хато ҳисобланмайди. Чунки ҳожи биринчи қилган Видолашув тавофи билан зиммасидаги вожибни адо қилган бўлади.
“Бадоиъус саноиъ” китобида бундай дейилган:
لَوْ طَافَ لِلصَّدْرِ ثُمَّ تَشَاغَلَ بِمَكَّةَ بَعْدَهُ لَا يَجِبُ عَلَيْهِ طَوَافٌ آخَرُ... وَرُوِيَ عَنْ أَبِي حَنِيفَةَ أَنَّهُ قَالَ إذَا طَافَ لِلصَّدْرِ ثُمَّ أَقَامَ إلَى الْعِشَاءِ فَأَحَبُّ إلَيَّ أَنْ يَطُوفَ طَوَافًا آخَرَ لِئَلَّا يَحُولَ بَيْنَ طَوَافِهِ وَبَيْنَ نَفْرِهِ حَائِلٌ .

“Агар садар (видолашув) тавофини қилиб кейин Маккада бошқа ишлар билан машғул бўлса, зиммасига қайта тавоф қилиш вожиб бўлмайди. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг шундай деганлари ривоят қилинган: “Ҳожи Видолашув тавофини қилиб кейин Хуфтонгача Маккада қолиб кетса, менинг наздимда қайта тавоф қилиши яхшироқ. Шунда тавофи ва ватанга қайтиши орасига бошқа иш тушиб қолмаган бўлади”.
Шунинг учун ҳожи истаса, ватанга қайтишидан аввал тавоф қилса, яхши, қилмаса, ҳеч қандай жарима ёки гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЖАМОАТ НАМОЗИДА АЁЛ ВА ЭРКАКНИНГ БИР САФДА ТУРИШИ
#Ҳаж_умра #намоз

1315-CАВОЛ: Масжиди набавий ва Масжидул ҳаромда бир ҳолатга кўзим тушди. Баъзи жойларда аёллар учун алоҳида жой қилинган экан. Аммо бошқа жойларда, масалан, масжидул ҳаром ташқарисида бир жойда эркаклар сафда турган бўлса, уларнинг ёнида аёллар ҳам саф тортган бўлади. Аёл киши эркак билан бир сафда турса, эркак кишининг намози бузилади”, деб ўқиган эдим. Юқорида айтилган ҳолатдаги намозлар шунга тушиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўзингиз айтгандек икки ҳарамда, айниқса, масжидул ҳаромда аёллар учун пластмасса тўсиқлар билан алоҳида жой қилинади. Бунда мутлақо муаммо йўқ. Эркаклар намозига таъсир қилмайди. Аммо бошқа жойларда шундай қилинмаган бўлса ва аёллар, гарчи маҳрам бўлса ҳам, ҳеч қандай тўсиқсиз ёки орада бўш жойсиз эркаклар билан бир сафда уланиб турса, аёлларнинг икки ёнидаги ва орқасидаги кишиларнинг намози бузилади.
Уламолар намозда аёл кишининг эркак билан баробар туриши сабабли эркакнинг намози бузилишига бир нечта шарт қўйишган. Шу шартлардан бири топилса, эркакнинг намози бузилади. Улардан бири эркак ва аёл кишининг орасида тўсиқ ёки бўшлиқ бўлмаслигидир. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
ومنها أن يكونا بلا حائل ... وأدنى الحائل قدر مؤخر الرحل وغلظه غلظ الأصبع والفرجة تقوم مقام الحائل وأدناه قدر ما يقوم فيه الرجل، كذا في التبيين.
“(Битта фарз намозда аёл киши эркак билан бир сафда туриб қолганда эркакнинг намозининг бузилиш) шартларидан бири эркак ва аёл ўртасида тўсиқ бўлмаслигидир. Тўсиқнинг энг кичиги эгарнинг суячиғичалик, қалинлиги бармоқнинг қалинлигида бўлиши керак. Орадаги бўшлиқ ҳам тўсиқ ўрнига ўтади. Унинг энг ози бир киши турадиган жой бўлиши керак. “Табйин”да шундай келган”.
Демак, орада бир киши сиғадиган бўш жой ёки тўсиқ бўлса, эркакнинг намозига путур етмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar