FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сафар #яхшилик

🎬 Сафар - яхшиликлар ойи

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Сафар #яхшилик

🎬 Сафар - яхшиликлар ойи

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
САҲРОДА ИШЛАЙДИГАНЛАР НАМОЗНИ ҚАСР ҚИЛАДИМИ?
#намоз #сафар
#қаср

1116-CАВОЛ: Аллоҳ таоло қилаётган хизматларингиздан рози бўлсин. Ўртамизда бир масала баҳсли бўлиб қолди. Шунинг учун сизларга мурожаат қиляпмиз. Биз 1000 км узоқликдаги саҳро жойга бир ой муддатга ишлаш учун борамиз. Баъзида 10 кунда 5-6 км нарига кўчиб ўша ерда ишни давом эттирамиз. Намозни қаср қилиб ўқиймизми ёки тўлиқ ўқиймизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Дуоларингиз учун ташаккур! Сиз айтган ҳолатларда намозни қаср қилиб, яъни тўрт ракатли намозларни икки ракат қилиб ўқийсиз. Мухтасарул виқоя китобида мусофирнинг нияти қуйидагича таърифланган:

فَيَقْصُرُ الرُّبَاعِيَّ إِلَى أَنْ يَدْخُلَ بَلَدَهُ، أَوْ يَنْوِي إِقَامَةَ نِصْفِ شَهْرٍ بِبَلْدَةٍ أَوْ قَرْيَةٍ وَاحِدَةٍ، وَبِصَحْرَاءِ دَارِنَا وَهُوَ خِبَائِيٌّ

“Бас, у то ўз юртига қайтиб киргунча ёки бир шаҳар ёки қишлоқда ярим ой туришни ният қилгунча ёхуд кўчманчи бўлса, диёримиздаги саҳрода ярим ой туришни ният қилгунча, тўрт ракъатли (фарз) намозларни қаср қилади”.

Матндан маълум бўладики, бир жойга бориб муқим жойлашиш учун у жой ё шаҳар, ё қишлоқ бўлиши керак. Саҳро жойда муқим жойлашиб бўлмайди ва у ерда қанча вақт турса ҳам, намозларини қаср қилиб ўқийди. Саҳрода муқим бўлиш фақат кўчманчи ҳаёт кечирадиган қабилаларга тегишли. Улар матнда кўчманчи, деб таржима қилинган (خِبَائِيٌّ) хибоийлардир. Бу тоифа доимий яшаш ватани бўлмаганидан чодирларда кун кўриб яшовчилардир.

Демак, доимий яшаш жойлари бор кишилар аҳоли яшамайдиган саҳро жойларда муқим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ҚИСҚА МУДДАТГА УЙИГА КЕЛГАН МУСОФИР НАМОЗЛАРИНИ ҚАСР ҚИЛАДИМИ?
#намоз #сафар

1166-CАВОЛ: Мен Қўқон шаҳриданман. Тошкентдан Қўқонга қатнаб, таксичилик қиламан. Йўловчиларнинг баъзиси Қўқоннинг ўзига борса, яна айримлари шаҳарга қўшни бўлган қишлоқларга боради. Тошкентга бориш ва қайтишда намозни қаср ўқиш кераклигини биламан. Қайтишда намозни қаердан бошлаб тўлиқ ўқийман?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Сиз Қўқон шаҳрига киришингиз билан муқим ҳолатга ўтасиз ва намозларни тўлиқ ўқишни бошлайсиз. Уйингизга етиб боришингиз шарт эмас. Агар сиз шаҳрингизга кириб, у ерда тўхтамай, чиқиб кетсангиз ҳам тўлиқ ўқийсиз. Айрим одамлар айнан ўзининг уйига етиб келиш билан намозни тўлиқ ўқишни бошлайди, деган тушунчада бўлади. Бу хато фикрдир. Шунингдек, шаҳарга яқин келиб, ҳали шаҳарга кирмаган бўлсангиз ҳам мусофир ҳукмида қоласиз.

Бу ҳақида “Бадоеус саное” китобида қуйидаги маълумотлар айтилган:

فالمسافر إذا دخل مصره صار مقيما سواء دخلها للاقامة أو للاجتياز أو لقضاء حاجة والخروج بعد ذلك

“Мусофир ўз шаҳрига кирганда муқимга айланади. У шаҳрига шу ерда қолиш мақсадидами ёки ўтиб кетиш учунми ё бирор ҳожатини битириб, чиқиб кетиш учун кирганми, фарқи йўқ (яъни тўлиқ ўқийди)”.

وإذا قرب من مصره فحضرت الصلاة فهو مسافر ما لم يدخل لما روى أن عليا رضى الله عنه حين قدم الكوفة من البصرة صلى صلاة السفر وهو ينظر إلى أبيات الكوفة

“Мусофир ўз шаҳрига яқинлашиб қолганда намоз вақти кириб қолса, кирмагунича мусофир бўлиб туради. Бунинг далили шуки, ҳазрати Али розияллоҳу анҳу Басрадан Кўфага келаётганда мусофир ҳолида намоз ўқиган. Ҳолбуки Кўфадаги уйларни кўриб турган эдилар”.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЗОҚҚА БОРИШНИ ҚАСД ҚИЛМАЙ САФАР МАСОФАСИНИ БОСИБ ЎТСА
#намоз #сафар

1171-CАВОЛ: Бир одам масалан, бирор ҳожат учун ёки қочиб кетган ҳайвонини қидириб, уйидан чиқди. 20-30 кмлик масофага борди. У ерда иши битмай, яна йўлида давом этди ва сафар масофаси (90 км)ни босиб ўтди. Шу одам мусофир бўладими, намозларини қаср қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу одам мусофир ҳисобланмайди, намозларини тўлиқ ўқийди. Масалан сиз бир нарса маълум шаҳарда бўлса керак, деб қишлоғингиз ёки шаҳрингиздан чиқдингиз. У ерда бу нарса топилмай, кейинги туман ёки шаҳарга ўтиб-ўтиб, 100 км жойга кетиб қолдингиз. Боргунча намозларни тўлиқ ўқиб борасиз. Чунки қишлоқ ёки шаҳрингиздан чиқишда уч кеча-кунлик масофани қасд қилиб йўлга чиқмагансиз. Аммо қайтишда сафар масофаси бўлгани учун шаҳар ёки қишлоғингизга киргунча қаср ўқийсиз. Агар сафар масофаси (90 км)дан кам жойга бориб қайтсангиз, боришда ҳам, келишда ҳам тўлиқ ўқийсиз.

Бу ҳақда “Дуррул мухтор" ва "Раддул муҳтор" китобларида шундай дейилган:

وَمَنْ طَافَ الدُّنْيَا بِلَا قَصْدٍ لَمْ يَقْصُرْ . الدر
بِأَنْ قَصَدَ بَلْدَةً بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا يَوْمَانِ لِلْإِقَامَةِ بِهَا فَلَمَّا بَلَغَهَا بَدَا لَهُ أَنْ يَذْهَبَ إلَى بَلْدَةٍ بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا يَوْمَانِ وَهَلُمَّ جَرًّا .
أَمَّا فِي الرُّجُوعِ فَإِنْ كَانَتْ مُدَّةَ سَفَرٍ قَصَرَ. الرد

Ким сафар масофасини қасд қилмасдан дунёни айланиб чиқса ҳам, намозни қаср қилмайди (яъни мусофир бўлмайди).
Масалан, икки кунлик йўлдаги жойда туришни қасд қилиб, у ерга етганда яна икки кунлик йўлдаги жойга бориш фикри туғилса (ва у ерга борса) мусофир бўлмайди.
Лекин ортга қайтмоқчи бўлганда шаҳрига киргунча сафар масофаси (90 км) бўлса, намозларини қаср қилади (яъни қайтишда мусофир бўлади).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​САФАР ҚИЛИБ БОРГАН ЖОЙДАН ЯНА САФАР ҚИЛИШ?
#намоз #сафар

1173-CАВОЛ: Мен Фарғонадан Тошкент шаҳрига 15 кундан ортиқ туришни ният қилиб боряпман. Шу 15 кун ичида Тошкент вилоятига саёхатга чиқсам, намозларни қай тартибда адо қиламан? Жавоб учун аввалдан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Сиз айтган ҳолатни атрофлича баён қиламиз:

А – Тошкентга келишдан аввал саёҳатга чиқишингиз аниқ бўлса ва саёҳатга чиққунингизгача Тошкентда 15 кундан кўпроқ туриш қасдингиз бўлса, намозларни Тошкентда тўлиқ ўқийсиз. Аммо саёҳатга чиққунингизгача Тошкентда 15 кундан кам туришни қасд қилсангиз, саёҳатга чиққунча Тошкентда қаср ўқийсиз.

Б – Саёҳатга чиқадиган жойингиз Тошкент шаҳридан 90 км узоқликда бўлса ва у ерда 15 кундан кам турадиган бўлсангиз, у ерга борганда намозни қаср қилиб ўқийсиз. 15 кундан кўп турсангиз намозни тўлиқ ўқийсиз. Саёҳатдан Тошкентга қайтганингиздан сўнг 15 кун ёки ундан кўп турадиган бўлсангиз, Тошкентда тўлиқ ўқийсиз. 15 кундан кам турадиган бўлсангиз қаср ўқийсиз. Чунки сафар масофаси бўлган жойга 15 кундан кам муддатга борган одам мусофир саналади ва фарз намозларини қаср қилиб ўқийди.

ولا يزال على حكم السفر حتى ينوي الإقامة في بلدة أو قرية خمسة عشر يوما أو أكثر وإن نوى أقل من ذلك قصر

“Киши бирор шаҳар ёки қишлоқда ўн беш ёки ундан кўп кун туришни ният қилмагунича (шу шаҳар ёки қишлоқда) мусофир бўлиб тураверади. Агар ундан кам муддатни ният қилса, намозларини қаср қилиб ўқийди”. (“Ҳидоя” китоби).

В – Саёҳатга чиқадиган жойингиз Тошкент шаҳридан 90 кмдан кам масофада бўлиб, Тошкентда 15 кундан кўп турган ҳолатда, кундузи саёҳатга чиқиб, тунда шаҳарга қайтиб келсангиз Тошкентда ҳам, саёҳат қиладиган жойда ҳам намозларни тўлиқ ўқийсиз.

Г – Агар саёҳатга чиқадиган жойингиз Тошкент шаҳридан 90 кмдан кам масофада бўлиб Тошкентга келишингиздан аввал Тошкент шаҳрида 15 кунга етмаган бир неча кун туриб, сўнг саёҳатга борадиган жойда ҳам 15 кундан кам турадиган бўлса, Тошкентда ҳам саёҳатга чиққан жойда ҳам қаср ўқийсиз. У ерда 15 кундан кўпроқ турса, Тошкентда қаср, у жойда тўлиқ ўқийди.

إذا نوى المسافر الإقامة خمسة عشر يومًا في موضعين فإن كان مصرًا واحدًا أو قريةً واحدةً صار مقيمًا؛ لأنهما متحدان حكمًا
وإن كانا مصرين نحو مكة ومنى أو الكوفة والحيرة أو قريتين، أو أحدهما مصر والآخر قرية لا يصير مقيما؛ لأنهما مكانان متباينان حقيقةً و حكمًا

“Агар мусофир икки жойда ўн беш кун туришни ният қилса ва мазкур икки жой битта шаҳар ёки битта қишлоқ бўлса, муқимга айланади. Чунки иккита жой битта жой ҳукмида бўлади. Агар мазкур икки жой Макка ва Мино каби бошқа-бошқа шаҳар бўлса, муқимга айланмайди. Чунки бу ҳолатда икки макон ҳақиқатан ҳам, ҳукман ҳам бошқа-бошқа жой ҳисобланади”. (“Бадоиъус саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сафар #мусофир

Сафар ва унга тааллуқли маълумотлар

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#аудио
#сафар #мусофир

Сафар ва унга тааллуқли маълумотлар

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сафар #мусофир

Сафардан олдин нималарга эътибор қаратиш керак?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#аудио
#сафар #мусофир

Сафардан олдин нималарга эътибор қаратиш керак?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
САФАРГА ЧИҚҚАН КИШИ БОРГАН ЖОЙИДА ҚАНЧА ТУРИШИНИ БИЛМАСА, НАМОЗИНИ ҚАНДАЙ ЎҚИЙДИ?
#сафар #намоз #мусофир

1214-CАВОЛ: Мен Гулистонда яшайман. Тошкентда ўқийман. Тошкентга ўқишга борганимда баъзида бир ҳафта, баъзида икки ҳафта, баъзида 15 кундан кўп қоламан. Айтмоқчи бўлганим маълум муддатни қасд қилиб бормайман, вазиятга қараб, уйга қайтиб қолишим мумкин. Тошкентга борганимда қанча вақт қолишимни билмасам, намозларимни қандай ўқийман?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир шахс сафар қилиб борган жойида қанча туришини аниқ билмаса, токи ўз юртига қайтмагунича намозларини қаср қилиб ўқийди. Бу ҳақда машҳур ватандошимиз Бурҳониддин Марғилоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
ولا يزال على حكم السفر حتى ينوي الإقامة في بلدة أو قرية خمسة عشر يوما أو أكثر وإن نوى أقل من ذلك قصر
“Киши бирор шаҳар ёки қишлоқда ўн беш ёки ундан кўп кун туришни ният қилмагунича (шу шаҳар ёки қишлоқда) мусофир бўлиб тураверади. Агар ундан кам муддатни ният қилса, намозларини қаср қилиб ўқийди” ("Ҳидоя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​МУСУЛМОН КИШИНИНГ ЎЗГА ЮРТЛАРГА САФАР ҚИЛИШИНИНГ ҲУКМИ
#сафар

1343-CАВОЛ: Мусулмон инсоннинг чет элга, мусулмон бўлмаган юртларга ишлагани бориши жоизми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зарурат ва ҳожат бўлганда мусулмон кишининг ғайридин юртларга ишлаш учун сафар қилишига шаръан монеълик йўқ. Лекин бир нечта шартлар борки, уларга риоя қилиш лозим бўлади. Улар қуйидагилар:
- Сафарнинг сабаби шариатда ҳаром қилинган иш бўлмаслиги керак (яъни айнан гуноҳ ишни кўзлаб йўлга чиқмасин);
- Мусулмон кишининг бу сафарда дини, жони ва обрўсига зарар етмаслиги керак. Динига зарар етмаслигидан мурод — куфрга ёки ҳаромлиги аниқ ишларга мажбур қилинмаслиги керак;
- Ҳеч бир тўсиқсиз Ислом шиорларини бажара олиши керак. Ислом шиорлари деганда — динимизнинг намоз ўқиш, рамазон рўзасини тутиш каби ихтилофсиз фарзлари тушунилади.
Демак, юқоридаги шартлар топилмаса, бундай сафардан сақланиш керак бўлади. Чунки динимизда фойдани жалб қилишдан кўра зарарни даф қилиш устун туради. Фиқҳ китобларимизда:
درء المضار اولى من كسب المنافع
“Зарарни даф қилиш фойдани жалб қилишдан яхшироқдир”, деган қоида зикр қилинган.
Яъни дини, жони ва обрўсига зарар етиши ва ишлаб фойда кўриши баробар келганда, дини, жони ва обрўсини сақлаш, ўзга юртларда ишлаб пул топишдан устун туради.
Кишининг ҳаёти ўз юртининг ўртача яшаш тарзида бўла туриб, бойлик илинжида ва неъматларга бурканиб яшаш учун чет элларга узоқ муддат ишга кетиши тўғри эмас. Чунки узоқ вақт аёлини ёлғиз ташлаб кетиши, фарзандлар ота тарбиясидан узоқ бўлиши, борган жойидаги кенг тарқалган ёмонликлардан таъсирланиши каби салбий ҳолатлар юзага чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МУСОФИРЛИК МАСАЛАСИ
#намоз #сафар

1423-CАВОЛ: Мен тижорат юзасидан хорижий давлатларга чиқиб тураман. Ишим битишига қараб, ҳар хил кун тураман. Баъзида бир ҳафтада қайтаман. Баъзида ишим чўзилиб кетиб, бир ой ёки бир ярим ой қолиб кетаман. Шу сабабли намозларимни қаср ёки тўлиқ ўқиш борасида қийналаман. Шунинг ҳукмини ёритиб берсангизлар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатда сафар масофаси чиқадиган жойда 15 кун ва ундан кўп муддат туришни ният қилган киши муқим ҳисобланади. Агар ундан кам муддат туришни ният қилса ёки сиз каби қанча туриши ноаниқ бўлса, бу ҳолатда мусофир бўлиб, намозларини қаср қилиб ўқийди. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда жавоблар берилган:
ومن دخل بلدا ولم ينو أن يقيم فيه خمسة عشر يوما وإنما يقول غدا أخرج أو بعد غد أخرج حتى بقي على ذلك سنين صلى ركعتين
“Киши бир шаҳарга кирса-ю, у ерда ўн беш кун туриш нияти бўлмаса, балки эртага кетаман, индин кетаман, деб юрса ва ҳатто шу ҳолда бир неча йил қолиб кетса ҳам, намозларини икки ракат (яъни қаср қилиб) ўқийди”. (“Мухтасари Қудурий” китоби).
وَلَوْ بَقِيَ فِي الْمِصْرِ سِنِينَ عَلَى عَزْمِ أَنَّهُ إذَا قَضَى حَاجَتَهُ يَخْرُجُ وَلَمْ يَنْوِ الْإِقَامَةَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا قَصَرَ ، كَذَا فِي التَّهْذِيبِ .
“Агар инсон бир шаҳарда ишим битиши билан чиқиб кетаман деган мақсадда бир неча йил қолиб кетса ва ўн беш кун туришни ният қилмаса, намозларини қаср қилиб ўқийди”. (“Фатовои Оламгирия” китоби).
Шунга кўра сиз намозларингизни қаср қилиб ўқийсиз.
Лекин агар сиз у ерда ўн беш кун ва ундан кўп тураман, деган мақсадда борсангиз, етиб боргандан кейин намозларни тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar