НИФОСДАГИ ОДАТНИ БЕЛГИЛАШ ҲАҚИДА
#аёлларга_оид_масала
❓478-CАВОЛ: Яқинда туғилган фарзандимиз 3-4 соатда нобуд бўлди. Орадан 40 кун ўтмаса ҳам, эр-хотин яқинлик қилиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар аёлнинг биринчи фарзанди бўлса, қон тўхтагандан кейин эр-хотин яқинлик қилиши мумкин. Аввал ҳам фарзанд кўрган хотин бўлса, одати, яъни аввалги сафар неча кун нифос қони кўрганига қарайди. Қон одатига етмай тўхтаса, жинсий алоқа қила олмайди. Одатидан ўтиб тўхтаса, яқинлик қилиши жоиз.
Бола туғилганидан сўнг ёки баъзи аъзолари шаклланиб муддатидан аввал тушиб қолган боланинг ортидан келадиган қон нифос қони бўлиб, унинг энг кўпи муддати 40 кун, озининг эса миқдори йўқ. Умми Салама разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
كانت النُّفَساءُ تجلِسُ على عهدِ رَسولِ الله صلَّى اللهُ عليه وسلَّم أربعينَ يومًا وأربعينَ ليلةً (رواه أبو داود)
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида нифос кўрган аёллар 40 кечаю 40 кундуз (нифос кўриб) ўтирар эдилар”. (Имом Абу Довуд ривояти).
Нифос кўраётган аёлни намоз ўқиши, рўза тутиши, Қуръон тиловат қилиши ва жинсий яқинлик қилиши ҳаром қилинган амаллардандир.
Бола туққан аёл бироз муддат қон кўриб, 40 кун бўлишидан аввал ёки аёлнинг нифосдаги одати тугашидан аввал ҳам пок бўлиши мумкин. Бундай аёллар ғусл қилиб намозини ўқишга, рўзасини тутишга киришадилар. Агар биринчи бор фарзанд кўриши бўлса, эри яқинлик қилиши ҳам жоиз. Агар аввал ҳам фарзанд кўриб, одати бир ойдан кўпроқ бўлиб, одатига етмай қони тўхтаган бўлса, ғусл қилиб намозини ўқийверади. Лекин одати тугагунча эри яқинлик қилмай туради.
لَوْ انْقَطَعَ دَمُهَا دُونَ عَادَتِهَا يُكْرَهُ قُرْبَانُهَا وَإِنْ اغْتَسَلَتْ حَتَّى تَمْضِيَ عَادَتُهَا وَعَلَيْهَا أَنْ تُصَلِّيَ وَتَصُومَ لِلِاحْتِيَاطِ
“Агар нифос қони одатидан аввалроқ тўхтаб қолса, ғусл қилган бўлса ҳам то одати тўлиқ бўлгунича яқинлик қилиш таҳримий макруҳ саналади. Эҳтиётан намозини ўқиши, рўзасини тутиши вожиб бўлади” (“Фатовои ҳиндия” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
ҲОМИЛАДОР АЁЛ ҚОН КЎРСА, НАМОЗИНИ ЎҚИМАЙ ТУРИШИ КЕРАКМИ?
#аёлларга_оид_масала #ҳайз
❓567-CАВОЛ: Ҳомиладор аёл қон кўрса, у ҳайздан ҳисобланиб, намозини ўқимай туриши керакми? Қон тўхтагандан кейин ғусл қиладими ёки таҳорат қилса кифоями?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳомиладор аёл кўрган қон ҳайз бўлмайди, балки истиҳоза (касаллик) қони бўлиб, бу ҳолат намоз ўқишдан тўсмайди. Агар қон тўхтаб-тўхтаб келса, тўхтаганда таҳорат қилиб намозини ўқийди. Агар қон узлуксиз келса, бу аёл узр соҳибаси бўлиб, ҳар намоз учун алоҳида таҳорат қилади.
Демак, ҳомиладор аёлда истиҳоза қони тўхтаса, таҳорат қилади, ғусл қилиши шарт бўлмайди (“Мухтасарул виқоя”, “Ал-Мухтор лил-фатво” китоблари). Валлоҳу аълам.

ОДАТ КУНЛАРИДА ҚИРОАТ ДАРСИНИ ТОПШИРИШ МУМКИНМИ?
#аёлларга_оид_масала #ҳайз
❓674-CАВОЛ: Мадрасада таълим олувчи толиба қизлар одат кунларида қироат дарсини топшириши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талаба қизлар ҳайз кўраётган вақтларида Қуръон қироати фанидан дарс топширмай, ошкора ҳоиза эканликларини айтадилар ҳамда дарсни бошқа кунда топширадилар. Имтиҳон топшириш ҳаромни жоиз қилмайди (Апке масаил унка ҳал). Чунки жунуб бўлган инсон ёки ҳайз, нифос қони кўраётган аёллар Қуръони карим оятларини (ҳатто ёддан ҳам) ўқишлари мутлақо жоиз эмас. Мўтабар фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:
وَمِنْهَا حُرْمَةُ قِرَاءَةِ الْقُرْآنِ لَا تَقْرَأُ الْحَائِضُ وَالنُّفَسَاءُ وَالْجُنُبُ شَيْئًا مِنْ الْقُرْآنِ
Нопок кишиларга қилиши мумкин бўлмаган ишлар жумласидан: Қуръонни қироат қилиш ҳаромлиги. Ҳоиза, нифос кўраётган аёл, жунуб кишилар Қуръондан бирор нарсани ўқимайдилар (Фатови Ҳиндия). Аммо бундай кишилар қироатни ният қилмасдан, масалан шукр қилиш учун оятларни ўқисалар жоиз.
وَالْآيَةَ وَمَا دُونَهَا سَوَاءٌ فِي التَّحْرِيمِ عَلَى الْأَصَحِّ إلَّا أَنْ لَا يُقْصَدَ بِمَا دُونَ الْآيَةِ الْقِرَاءَةُ مِثْلُ أَنْ يَقُولَ الْحَمْدُ لِلَّهِ يُرِيدُ الشُّكْرَ أَوْ بِسْمِ اللَّهِ عِنْدَ الْأَكْلِ أَوْ غَيْرِهِ فَإِنَّهُ لَا بَأْسَ بِهِ
Асаҳ қовлда ҳоиза, нифос кўрган аёл, жунублар қироат қилишлари ҳаромлигида бир оят ва ундан озроғи ҳам баробардир. Лекин бир оятдан озроғини тиловатни қасд қилмасдан ўқиса, масалан шукр қилмоқчи бўлиб “Алҳамду лиллаҳ”, деса ёки таомланиш ва бошқа ишлардан аввал “Бисмиллаҳ”, деса зарари йўқдир. (Фатавои Ҳиндия).
Демак, талаба қизлар бу масалага жиддий эътибор беришлари лозим. Агарда қироат устозига ҳоиза эканлигини очиқ айтишга уялсалар, қироат дарси бошланишидан аввал гуруҳ раҳбари орқали ёки қоғозга ёзиб, устознинг столи устига қўйиб қўйиш орқали бўлсада устозига маълум қилишлари керак бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ШУ НАМОЗНИНГ ҚАЗОСИНИ ЎҚИЙДИМИ?
#аёлларга_оид_масала #ҳайз #намоз
❓808-САВОЛ: Бир намоз вақтининг охирида аёл кишининг ҳайз қони тўхтаса, шу намознинг қазосини ўқийдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизда намоз вақтининг охирига қараб ҳукм чиқарилади. Яъни, агар аёл киши намоз вақтининг охирида ҳайз қонидан пок бўлса, унга ўша намоз ва ундан кейинги намозларни ўқиш фарз бўлади. Масалан, Пешин намозининг вақти тугашидан ярим соат олдин аёл кишини ҳайз қони тўхтаса, ғусл қилиб, Пешин намозидан бошлаб намоз ўқишга киришади.
Уламоларимиз бу масалани янада аниқлаштириб, шундай деганлар: “Агар ҳайзнинг энг кўп муддати бўлмиш 10 кунда қон тўхтаса ва намоз вақти тугашига андак (масалан, 2-3 дақиқа) вақт қолган бўлса ҳам ўша намозни ўқиш аёл кишига фарз бўлади. Яъни, аёл киши зудлик билан ғусл қилади ва ушбу намозни вақти тугаган бўлса шу намозни қазосини ўқийди. Агар вақти ҳали тугамаган бўлса шу намозни ўқийди.
Агар ҳайзни энг кўп муддатидан камроғида ҳайз қони тўхтаса, яъни ҳайз қони аёл кишини одати бўйича 10 кунга етмасдан тўхтаса ва намоз вақти тугашига ғусл қилиш ва такбири таҳрима (“Аллоҳу акбар”) калимасини айтадиган вақт қолган бўлса, ўша намозни ўқиш аёл кишига фарз бўлади. Ғусл қилиш ва такбири таҳрима айтишга тақрибан, 20-25 дақиқа вақт сарфланади. Агар бу миқдордан кам вақт қолса, ўша намозни ўқиш фарз бўлмайди.
Бу ҳақда “Мажмаул анҳур” китобида бундай дейилган:
الْمُعْتَبَرُ آخِرُ الْوَقْتِ عِنْدَنَا فَإِذَا حَاضَتْ فِي آخِرِ الْوَقْتِ سَقَطَتْ ، وَإِنْ طَهُرَتْ فِيهِ وَجَبَتْ فَإِذَا كَانَتْ طَهَارَتُهَا لِعَشَرَةٍ وَجَبَتْ الصَّلَاةُ وَإِنْ كَانَ الْبَاقِي لَمْحَةً ، وَإِنْ كَانَتْ لِأَقَلَّ مِنْهَا وَذَلِكَ عَادَتُهَا فَإِنْ كَانَ الْبَاقِي مِنْ الْوَقْتِ مِقْدَارَ مَا يَسَعُ الْغُسْلَ ، وَالتَّحْرِيمَةَ وَجَبَتْ وَإِلَّا فَلَا
яъни: “Ҳанафий мазҳабимизда намознинг охирги вақти эътиборлидир. Агар аёл киши намоз вақтининг охирида ҳайз кўриб қолса, шу намозни ўқимайди. Агар ҳайз кўраётган аёл намознинг охирги вақтида пок бўлса, унга ўша намознинг ўқиш фарз бўлади. Демак, аёл киши 10 кун ҳайз кўриб, намоз вақти тугашига бир лаҳза қолганда пок бўлса, ўша намозни ўқиш фарз бўлади. Агар аёл киши ўзини одати бўйича 10 кундан кам муддатда ҳайз кўриб, намоз вақти тугашига ғусл қилиш ва такбири таҳрима айтиш миқдорича вақт қолганда пок бўлса, ўша намозни ўқиши фарз бўлади. Агар ғусл қилиш ва такбири таҳрима айтиш миқдорича вақт қолмаганда пок бўлса, унга ўша намозни ўқиши фарз бўлмайди”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЖУНУБ ҲОЛАТДА ҲАЙЗ КЕЛИБ ҚОЛСА
#аёлларга_оид_масала #ҳайз
❓889-CАВОЛ: Аёл киши жинсий алоқадан кейин ҳайз келиб қолса, жунублиги учун ғусл қиладими ёки ҳайз тугагандан кейин ғусл қилиш вожиб бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғусл вожиб бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
«يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُوا» (المائدة،5 / 6).
Яъни: “Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)! Агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)!” (Моида сураси 5-6 оят).
Ушбу ояти карима орқали жанобатдан поклик намозга боғлиқ экани маълум бўлади. Ҳайз пайтида аёл кишидан намозлар соқит бўлгани сабабли ғусл қилиш ҳам вожиб бўлмайди. Ҳайзи тугаганидан кейин бир марта ғусл қилиб олиши кифоя қилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

ҲАЙЗ КЎРМАЙ ҚОЛГАН АЁЛ
#аёлларга_оид_масала #ҳайз
#эр_хотин_муносабатлари
❓1207-CАВОЛ: Аёл киши операция орқали кўзи ёригандан кейин қон кўрмай қолган. Маълумки аёл қон кўрган вақтларда эр-хотин муносабатлари тўхтатиб турилади. Қон кўрмайдиган бўлиб қолган ҳолатда қандай йўл тутилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар аёл киши операция ёки кексалик ёшига етиш каби омиллар туфайли ҳайз кўрмай қолган бўлса, у доимий равишда пок ҳисобланади. Фиқҳий китобларимизда ҳайз кунларининг энг ками уч кун, энг кўпи ўн кун, пок кунларнинг эса энг ками ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ экани айтилган.
Жумладан, “Мухтасарул виқоя”нинг шарҳи “Фатҳу бобил иноя” китобида бундай дейилган:
وأقلُّ الطُّهر خَمْسَة عشَرَ يَوماً ولا حَدَّ لأكثرِه لأنه قد يَمتدُّ إلى سنةٍ وإلى سنتين، وقد لا تحيضُ أصلاً،
“Покликнинг энг кам муддати ўн беш кун. Кўпининг чегараси йўқ. Чунки у бир йил, икки йилга ҳам чўзилиши мумкин. Баъзида умуман ҳайз кўрмаслиги ҳам мумкин”.
Демак, аёлларга шариат томонидан қўйилган айрим рухсат ва тақиқлар ундан келаётган қон сабабли экан. Модомики, қандайдир сабаб билан у тўхтаб қолган экан, унга пок аёллар қиладиган барча ишлар ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Фатво маркази
.YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
НИФОСЛИ АЁЛ ҚИРҚ КУН ИЧИДА ҲАЙЗ КЎРИШИ ҲАМ МУМКИНМИ?
#аёлларга_оид_масала #ҳайз #нифос
❓1318-CАВОЛ: Нифосли аёл қирқ кун ичида ҳайз кўриши ҳам мумкинми? Масалан, аёл киши нифоси тугаётганини оч суюқлик келишидан билса ва яна қон келишни бошласа, бу қон ҳайз бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нифоснинг энг кўп муддати 40 кун деб белгиланган. Лекин бу дегани ҳар бир аёл албатта 40 кун нифос кўради дегани эмас. Ҳар бир аёлнинг нифос ва ҳайзда ўзининг одат куни бўлади. Яна бир нарсани билиш лозимки, бир аёл модомики нифос кўриш жараёнида экан, айни вақтда у ҳайз кўрмайди. Яъни нифос ва ҳайз бир вақтда жамланмайди. Қолаверса, икки ҳайз ёки нифос ва ҳайз орасидаги энг кам поклик 15 кун бўлиши керак. Агар нифос кўраётган аёлнинг нифоси тугаб, орадан 15 кун ўтмасдан яна қон кўриб қолса, бу ҳайз дейилмайди, балки агар бу ҳолат 40 кун ичида бўлаётган бўлса, кейинги қонни ҳам нифос дейилади. 40 кундан ўтиб кетгандан кейин бўлаётган бўлса, кейинги қон истиҳоза қони дейилади. Нифоси тўлиқ тугаб, ўн беш ва ундан кўп кунлар пок бўлгандан кейин қон кўрса, бу қон ҳайз қони дейилади.
وَأَقَلُّ الطُّهْرِ بَيْنَ الْحَيْضَتَيْنِ أَوْ النِّفَاسِ وَالْحَيْضِ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا وَلَيَالِيهَا إجْمَاعًا
“Икки ҳайз ёки нифос ва ҳайз орасидаги покликнинг энг кам муддати уламолар ижмосига кўра ўн беш кеча ва кундуздир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

АЁЛНИНГ ОДАТИ ЎЗГАРСА ВА ЎН КУНДАН КЕЙИН ҚОН КЎРСА...
#аёлларга_оид_масала #ҳайз
❓1341-CАВОЛ: Бир аёлнинг ҳайздаги одати 9 кун экан. Бу сафар 6 кунда тўхтаган. Ювиниб намоз ўқийверибди. 5 кундан кейин яна келишни бошлабди. Шу аёлнинг ҳукми қандай бўлади?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл кишининг одати аввалгисидан камайса ё кўпайса, унинг одати ўзгарган бўлади. Одати аввалгисидан камайса, покланганда ювиниб ибодатларини бошлайди. Лекин аввалги одати кунларига етмагунча эри билан яқинлик қилмай туради. Масалан, 9 кунлик одати бор аёл 6 кунда покланса, унинг одати 6 кунга ўзгарган бўлади ва шу кундан бошлаб ювиниб, ибодатини бошлайди, лекин 9 кунгача эри билан яқинлик қилмай туради.
Одати бор аёл ҳайздан поклангач яна қон кўрса ва у ўн кунгача тўхтаса, унинг одати ўзгарган бўлади. Лекин ўн кундан ошиб кетса, одатидан ортиғи истиҳоза қони ҳисобланади. Чунки ҳайзнинг ками 3 кун, кўпи 10 кун. Масалан, 6 кунлик одати бор аёл 8-9-кунлари қон кўриб 10 куни тўхтаса, унинг одати 10 кунга ўзгарган бўлади. Лекин худди шу аёл 8-9-10-11-12-кунгача қон кўрса, 6 кундан кейинги кунлари истиҳоза (касаллик) қони ҳисобланиб. у ибодат қилиш ва эр билан бирга бўлишдан тўсмайди.
Демак, аёл 6 кундан кейин покланса ва 11- куни қон кўрса, 11-кундагиси истиҳоза қони ҳисобланади. Чунки у ҳайз муддати (яъни 10 кун) ўтганидан кейин келган. Уни янги ҳайз деб бўлмайди, янги ҳайз бўлиши учун икки қон ўртасида 15 кун поклик бўлиши керак.
Бу мавзуда Абдулғаний Майдоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
(وإذا زاد الدم على عشرة أيام وللمرأة عادة معروفة ردت إلى عادتها) المعروفة (وما زاد على ذلك فهو استحاضة) فتقضي ما تركت من الصلاة بعد العادة.قيد بالزيادة على العشرة لأنه إذا لم يتجاوز العشرة يكون المرئي كله حيضاً وتنتقل العادة إليه.
“Ҳайз қони ўн кундан ортиб кетса ва аёлнинг маълум одати бўлса, ўша одатига қайтарилади. Одатидан ошгани истиҳозадир. Одатидан кейин тарк қилган намозларининг қазосини ўқийди. “Ўн кундан ошса”, деган қайд билан айтилди, чунки ўн кундан ортмаса, кўрилган қоннинг ҳаммаси ҳайздир. Одати унга кўчган бўлади” (“Лубоб фи шарҳул китоб”, “Ҳайз” боби).
Валлоҳу аълам.

БАЧАДОНИ ОЛИБ ТАШЛАНГАН АЁЛ КЎРАДИГАН ҚОН
#аёлларга_оид_масала
❓1398-CАВОЛ: Аёлларга хос касаллик туфайли аёлимнинг бачадони олиб ташланган. Баъзи вақтларда, ҳатто одат кунларида ҳам қон кўрмоқда. Бу ҳолатда нима қилиши керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бачадони тўлиқ олиб ташланган аёл кўрадиган қон ҳайз ҳисобланмайди. Қон келган вақтда таҳорат олиб, намозини ўқийверади. Агар шифокорлар бачадон тўлиқ олинмаган деган ва қон камида уч кун келса, ҳайз бўлади. Агар уч кундан кам бўлса ёки шифокорлар бачадон тўлиқ олинган деган хулоса берган бўлса, кўрилган қон ҳайз бўлмайди. Чунки ҳайз бачадондан келадиган қон ҳисобланади. Шариатда ҳайз қони қуйидагича таърифланган:
الحيض هو دَمٌ يَنفُضُه رَحِمُ بالغةٍ لا دَاء بها ولا إِياسَ
“Ҳайз – бемор бўлмаган, туғиш ёшидан ўтмаган ва балоғатга етган аёлнинг бачадони чиқарадиган қондир” (“Мухтасарул виқоя” китоби). Мазкур таърифга кўра балоғатга етмаган, туғиш ёшидан ўтиб кетган, бачадони бўлмаган аёллар кўрадиган қон ҳайз ҳисобланмайди. Шунингдек, ҳомиладор аёл кўрадиган ва беморлик сабаб келадиган қонлар ҳам ҳайз эмас.
Қон кўришдан қолиш фиқҳий манбаларимизда эллик, эллик беш, олтмиш ёш деб берилган бўлиб, аксар манбаларда эллик беш ёшга фатво берилгани айтилган. Жумладан, “Фатовои оламгирия” китобида “Қондан қолиш эллик беш ёш, деб белгиланган. Мана шу гап ихтиёр қилинган ва шунга фатво берилган”, дейилган. Валлоҳу аълам.

КЕСАРЧА КЕСИШ УСУЛИ БИЛАН ТУҚҚАН АЁЛГА ОИД МАСАЛА
#аёлларга_оид_масала
❓1405-CАВОЛ: Кесарча усули билан туққан аёлдан қон келмаса, қандай йўл тутади. Яъни намоз, рўзаларини нима қилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кесарча кесиш усули билан туққан аёлдан қон келмаса, аёл нифосли ҳисобланмайди. Бу ҳолатда таҳорат олиб, ибодатларини бажаришни бошлайди.
Агар бундай усул билан туққанда қон келса, унинг нифосли аёл бўлиши учун кўрган қони боладан кейин келиши ҳамда бачадондан келиши шарт. Агар бола туғилишидан олдин келса ёки бачадондан эмас, масалан, киндикдан, кесарча кесилган жойдан келса, бу қон нифос қони ҳисобланмайди. Бу ҳолатда ўша аёл таҳорат олиб, намозини ўқийди. Бундай ҳолатга фақиҳларимиз қуйидагича жавоб беришган:
وَلَوْ وَلَدَتْ مِنْ قِبَلِ سُرَّتِهَا بِأَنْ كَانَ بِبَطْنِهَا جُرْحٌ فَانْشَقَّتْ وَخَرَجَ الْوَلَدُ مِنْهَا تَكُونُ صَاحِبَةُ جُرْحٍ سَائِلٍ لَا نُفَسَاءَ إلَّا إذَا خَرَجَ مِنْ الْفَرْجِ دَمٌ عَقِيبَ خُرُوجِ الْوَلَدِ مِنْ السُّرَّةِ فَإِنَّهُ حِينَئِذٍ يَكُونُ نِفَاسًا
“Ҳомиладор аёл қорнида жароҳати борлиги туфайли киндигини ёриб, болани олиш орқали туғса, бу аёл нифосли эмас, жароҳат олган шахсга айланади. Аммо бола киндикдан чиққандан кейин фарждан қон келса, бу ҳолатда аёл нифослига айланади” (“Фатовои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.

ШУ ҲОЛАТДА АЁЛ УЗРЛИ БЎЛАДИМИ?
#аёлларга_оид_масала
❓1407-CАВОЛ: Аёлимнинг одати беш кун. Айтишича жуда ҳам оз-оздан келиб туради. Баъзан бу ҳайзми ёки йўқми, деб шубҳаланиб қоламиз. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёллар одатда ҳайз ва истиҳоза (касаллик) қонини кўради. Нифос қони эса, фақат туққандан кейин келади. Ҳайз қонини аниқлаш қийин эмас. Аёл кишининг ўзи ҳам сезади. Ҳайз қони қорамтир, қуюқроқ ва ёмон ҳидли бўлади. Истеҳозанинг қони эса тананинг бошқа жойларидан чиқадиган қонга ўхшаш қизғиш бўлади. Ҳайзнинг ози уч кеча-кундуз, кўпи ўн кун. Агар уч кундан кам келиб тўхтаб қолса, бу истиҳоза қони бўлади.
Аёлнинг одати беш кун бўлиб, келаётган қон юқоридаги сифатда бўлса, гарчи оз миқдорда келиб турса ҳам, бу ҳайз қони бўлади. Чунки бу қонларда тинимсиз равишда келиб туриш шарт қилинмаган. Бу масалани фақиҳларимиз китобларида баён қилишган:
ثُمَّ اعْلَمْ أَنَّهُ لَا يُشْتَرَطُ اسْتِمْرَارُ الدَّمِ فِيهَا بِحَيْثُ لَا يَنْقَطِعُ سَاعَةً ؛ لِأَنَّ ذَلِكَ لَا يَكُونُ إلَّا نَادِرًا بَلْ انْقِطَاعُهُ سَاعَةً أَوْ سَاعَتَيْنِ فَصَاعِدًا غَيْرُ مُبْطِلٍ لِأَنَّ الْعِبْرَةَ لِأَوَّلِهِ وَآخِرِهِ
“Билингки, ҳайзда тўхтамасдан келиб туриши керак деган шарт қўйилмаган. Чунки бундай ҳолат ўта нодир ҳисобланади. Бир соат, икки соат ва ундан кўп муддат тўхтаб-тўхтаб келиши қоннинг ҳайз бўлишини йўқ қилмайди. Асосий эътибор ҳайзнинг бошланиши ва тугашига қаратилади” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

НАМОЗ ВАҚТИ ЧИҚМАСДАН ТУРИБ, АЁЛ КИШИ УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА
#намоз
#аёлларга_оид_масала
❓1418-CАВОЛ: Намоз вақти киргандан кейин, уни адо қилмасдан аввал аёл узрли бўлиб қолса, шу намоз қазо қилинадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши намоз вақти киргандан кейин ҳали шу намозни ўқимай ва намоз вақти чиқмай туриб, ҳайз кўриб қолса, шу вақтдан бошлаб узрли ҳисобланади ва мазкур намознинг қазосини ўқимайди.
Бу ҳақда “Жавҳаратун наййира” китобида бундай дейилган:
ولو حاضت المرأة في وقت الصلاة لا يَجب عليها قضاؤها بعد الطُّهر ولو كانت طاهرةً في أول الوقت، سواءٌ أدركها الحيضُ بعدما شرَعَت في الصلاة أو قبل الشُّروع، وسواءٌ بقي مِن الوقت مقدارُ ما يَسَعُ لأداء الفرض أم لا
“Аёл киши намоз вақтида ҳайз кўриб қолса, пок бўлгандан кейин шу намознинг қазосини ўқимайди. Намоз вақтининг аввалида пок бўлиб, намозга киришганда ёки ундан олдин ҳайз келиб қолган бўладими ёки фарзни адо қиладиган даражада вақт қолган бўладими, фарқи йўқ (барибир, бу намознинг қазосини ўқимайди)”.
Агар ҳайз намознинг охирги вақтида тўхтаса ва ғусл қилиб, “Аллоҳу акбар” лафзини айтиш миқдорича вақт қолган бўлса, ўша намоз зиммасига фарз бўлади. Аммо ҳайз намознинг охирги вақтида тўхтаса ва намоз вақти чиқиб кетгунча ғусл қилиб, “Аллоҳу акбар” лафзини айтиш миқдорича вақт қолмаган бўлса, ўша намозни ўқиш фарз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

ҲОМИЛАДОР АЁЛ ҲАЙЗ КЎРИШИ МУМКИНМИ?
#аёлларга_оид_масала
❓1427-CАВОЛ: Мен тест орқали ҳомиладор эканимни билдим. Аммо УЗИ га тушсам, кўрсатмади. Шу орада қон келди. Мен узрли аёл ҳисобланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз ҳомиладор ёки ҳомиладор эмаслигингизни соҳа мутахассисларига мурожаат қилиб аниқланг. Агар ҳомиладор эканингиз аниқ бўлса, келган қон ҳайз бўлмайди, истиҳоза бўлади. Гарчи одат кунларингизда келса ҳам. Чунки ҳомиладор аёл ҳайз кўрмайди.
(وما تراه الحامل استحاضة) لأنها لا تحيض لأن بالحمل ينسد فم الرحم، ويصير دم الحيض غذاء للجنين فلا يكون حيضا
“Ҳомиладор аёл кўрган қон истиҳоза бўлади. Чунки бундай аёл ҳайз кўрмайди. Сабаби ҳомила туфайли бачадоннинг оғзи беркилиб қолади ва ҳайз қони ҳомила учун озуқага айланади. Шу сабабдан ҳомиладор кўрган қон ҳайз бўлмайди. У кўрадиган қон истиҳозадир”. (“Ихтиёр ли таълил мухтор” китоби).
Агар ҳомиладор бўлмасангиз ва келаётган қон ҳайзнинг таърифига тушса, бу қон ҳайз бўлади. Валлоҳу аълам.

РЎЗАДОР АЁЛНИНГ УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛИШИ
#рўза #аёлларга_оид_масала
❓1437-CАВОЛ: Саҳарлик қилиб, рўза тутган аёл ифтордан олдин, масалан, пешин вақтида ҳайз кўриб қолса, кечгача ўзини рўзадор каби туриши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор ҳолдаги аёлнинг кўрган қони ҳайз экани аниқ бўлса, ифторгача рўзадор ҳолда турмайди. Чунки у ҳайз кўриши билан рўзаси очилиб кетади ва унга еб-ичиши жоиз бўлади. Аммо буни ошкора қилмайди. Ифторгача ҳеч нима еб-ичмайман деб, емай-ичмай юриши тўғри эмас. Жумладан, “Ҳошиятут Таҳтовий”да бундай дейилган:
(وإذا حاضت المرأة)أو نفست (أفطرت وقضت) وليس عليها أن تتشبه حال العذر؛ لأن صومها حرام، والتشبه بالحرام حرام (وإذا قدم المسافر) أو برئ المريض أو أفاق المجنون (أو طهرت الحائض) أو النفساء (في بعض النهار أمسكا) وجوباً، هو الصحيح
“(Рўзадор) аёл ҳайз ёки нифос кўриб қолса, оғзи очилади ва қазосини тутиб беради. У ўзини узрли кишиларга ўхшатиши шарт эмас. Чунки бундай аёлнинг рўза тутиши ҳаром бўлиб, ҳаромга ўхшатишлик ҳам ҳаромдир. Куннинг бир қисмида мусофир ўз шаҳрига етиб келса, касал тузалиб қолса, мажнун ҳушига келса, ҳайзли, нифосли аёл пок бўлиб қолса, буларнинг барчаси еб-ичишдан тийилиб туриши вожибдир. Саҳиҳ гап мана шу”. Валлоҳу аълам.