АЛЛОҲГА ХУШ КЕЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ АМАЛ ҚАЙСИ?
#фазилатли_амаллар
❓762-CАВОЛ: Дунёдаги охират учун энг яхши, энг кўп савоб берадиган ибодат ёки дуо ёки амал қайси? Аллоҳга хуш келадиган барча амаллар савоблидир, шуларнинг энг афзали қайси амал?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мўмин бандага энг кўп савоб олиб келадиган амаллар — фарз амаллардир. Масалан, фарз намозларини адо қилиш, Рамазон рўзасини тутиш, фарз закот (ушр)ни бериш ва ҳаж қилиш. Ундан сўнгра нафл ибодатлар келади. Масалан, нафл намозлар, рўзалар, садақалар, умра ва бошқа ибодатлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Аллоҳ таоло: "Кимки Менинг дўстларимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам фарзларимга амал қилганчалик бошқа бирор нарсада Менга яқин бўла олмайди. Бандам Менга нафллар билан яқин бўлишда бардавом бўлади, ҳатто Мен уни яхши кўриб қоламан. Агар яхши кўриб қолсам, эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, уни бераман. Агар Мендан паноҳ сўраса, паноҳимга оламан", деди". Имом Бухорий ривоятлари.
Ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан энг афзал амал қайси деб сўралганда турлича жавоб берганлари маълум (масалан, Қуръон тиловати, доимий зикрда бўлиш, одамларга таом едириш, чиройли хулқ ва ҳаказолар). Ҳадис уламолари буни, жавоб савол сўровчининг ҳолига қараб бўлган, деб тушунтирадилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
РАЖАБ ОЙИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ
#фазилатли_амаллар
❓1159-CАВОЛ: Ражаб ойи, унинг фазилати ҳақида маълумот берсангиз. Унда қандай ибодатлар қилинади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардан бири ҳисобланади. Зеро, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади. Жоҳилият даври араблари бу ойни улуғлагани ва ҳурматлагани боис шу ном билан аталган.
Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Рамазон ойидан сўнг тутган рўзаларини қабул бўлишини Аллоҳ таолодан сўрашар эди. Ражаб ойи келганда эса, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Набий алайҳиссаломдан ҳадис ҳам ривоят қилинган:
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ. قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ" (رواه الإمام ابن عساكر والبيهقي)
яъни: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган).
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғнаа Рамазона”.
Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган:
عن عَامِرِ بْنِ شِبْلٍ رضي الله عنه، قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا قِلابَةَ رضي الله عنه، يَقُولُ: "فِي الْجَنَّةِ قَصْرٌ لِصُوَّامِ رَجَبٍ" (رواه الإمام البيهقي).
яъни: Омир ибн Шиблдан ривоят қилинади, Абу Қилоба разияллоҳу анҳудан эшитдим, у зот айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
Мазкур ҳадисдан Ражаб ойи бошқа ойлардан фазилатли экани, унда тутилган нафл рўзаларнинг ажри кўпайтириб берилиши маълум бўлмоқда. Шундай экан, имкони бор кишилар Ражаб ойидан бошлаб, нафл рўзаларни тутиб, Рамазон рўзасига ўзларини тайёрлаб боришлари мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда Ражаб ойининг муайян кунини хосламасдан, ҳар ким ўз куч-қуввати ва имкониятидан келиб чиқиб рўза тутишлари мумкин. Лекин бунинг учун муайян кунни белгилаб, ушбу иш шариат кўрсатмаси деб, одат қилиб олиш ҳамда бунга далил сифатида турли тўқима ҳадисларни ривоят қилиш тўғри эмас. Айниқса, Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечасида “Рағоиб намози”ни адо этиш борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима бўлиб, унга амал қилинмайди. Чунки унинг бидъат эканини Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий каби муҳаққиқ уламоларимиз томонидан очиқ-ойдин айтиб ўтилган (манба: “Баҳрур-роиқ”, “Раддул Муҳтор”, “ал-Осорул марфуъа фил-ахборил-мавзуа” китоблари).
Демак, биз Ражаб ойидан Рамазон ойига тайёргарликни бошлаб, имкон борича нафл намозлар, рўзалар, хайру эҳсон ва шу каби яхшиликларни кўпайтиришимиз айни муддао бўлади. Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан ўқилаверади. Валлоҳу аълам.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Фатво маркази
.YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar