FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СОЧ ОЛДИРГАНДАН КЕЙИН ТАҲОРАТ СИНАДИМИ?
#таҳорат

1261-CАВОЛ: Таҳоратли киши соч олдирганидан кейин таҳорати синадими? Қайта таҳорат олиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Соч олдириш билан таҳорат синмайди.
Бу ҳақида “Фатовои оламгирийя” китобида бундай дейилган:
مسح رأسه ثم حلق أو قلم أظافيره لا تلزمه الإعادة كذا في فتاوى قاضي خان
“Киши таҳорат олиб, бошига масҳ тортиб кейин сочини қирдирса ёки тирноқларини олса, қайта таҳорат олиши ёки шу аъзоларни қайта ювиб қўйиши лозим бўлмайди. “Фатовои Қозихон”да шундай дейилган”
Агар соч олдириш асносида бошидан қон чиқса, таҳорат синади ва қайта таҳорат олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СУВГА ҚЎЛ ТИҚИБ КЎРИШ СУВНИ НОПОК ҚИЛИБ ҚЎЙМАЙДИМИ?
#ғусл #поклик
#таҳорат

1272-CАВОЛ: Ғусл учун тайёрланган сувга қўлни тиқиб кўриш билан сув нопок бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сувга қўл тиқилган ҳолатда агар қўлда нажосат бўлмаса, бундай сув пок ҳисобланади. У билан таҳорат, ғусл қилиш ҳам, бундай сувни истеъмол қилиш ҳам мумкин бўлади. Имом Фахруддин Қозихон раҳимаҳуллоҳ “Фатовои Қозихон” китобида бундай деган:
المحدث أو الجنب إذا أدخل يده في الإناء للاغتراف وليس عليها نجاسة لا يفسد الماء
“Бетаҳорат ёки жунуб киши сув олиш учун қўлини идишга тиқса ва қўлида нажосат бўлмаса, сув нопок бўлмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​КЎЗИ ОЖИЗ КИШИНИНГ ТАҲОРАТИ
#таҳорат

1304-CАВОЛ: Дўстимнинг кўзи ожиз. Унга аёли таҳорат қилдириб қўяди. Дўстим баъзида айниқса, саҳар вақтида аёлимни безовта қилиб уйғотгим келмайди. Уни уйғотмасдан таяммум қилиб олсам, бўладими, деб сўради. Шундай қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таяммум қилиш учун бир қанча шартлар билан рухсат берилади. Шулардан бири таҳорат қилишга ёрдам берадиган шахс бўлмаса, таяммум қилиши мумкин. Агар аёли каби таҳорат қилишга ёрдам берадиган шахс бўлса, таяммум қила олмайди, балки таҳорат олади. Дўстингиз ҳам уялмасдан аёлини уйғотсин ва аёли таҳорат қилдиришга ёрдамлашсин. Бу учун аёли кўплаб ажру савобларга эга бўлади. Қолаверса, қиблани аниқлаб бериш, намоз ўқиш учун пок жой топиб бериш ҳам керак.
Бу ҳақида фиқҳий манбаларда ҳам жавоб берилган. Жумладан, “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
أوكان لا يجد من يوضئه ولا يقدر بنفسه فإن وجد خادما أو ما يستأجر به أجيرا أو عنده من لو استعان به أعانه فعلى ظاهر المذهب أنه لا يتيمم؛ لأنه قادر. كذا في فتح القدير
Таҳорат қилдириб қўядиган киши топа олмаган ва ўзи ҳам таҳорат қилишга қодир бўлмаган киши таяммум қилса бўлади. Агар бирор хизматчи ёки ишчи ёлласа ёки ёнида ёрдам сўраса, ёрдам берадиган одами бўлса, мазҳабдаги зоҳир гапга кўра бундай киши таямммум қилмайди. Чунки у таҳорат қилишга қодир ҳисобланади. “Фатҳул қадир”да шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ШУКР САЖДАСИДА ТАҲОРАТЛИ БЎЛИШ
#таҳорат

1305-CАВОЛ: Шукр саждасини қилишда ҳам таҳоратли бўлиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, чунки сажда Аллоҳ таолога қилинади ва Аллоҳ таоло учун қилинадиган саждада намоздаги каби таҳоратли бўлиш, бадани ва кийими пок бўлиши, қиблага юзланиши каби шартлар талаб этилади.
Мужтаҳид имомларимиздан имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ ва бошқа уламолар бандага бирор неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, бемори соғайиб, узоқдаги инсони бағрига қайтганда шукр саждаси қилиш суннатдир, деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳулар катта хушхабар эшитганларида шукр саждаси қилганлари ривоят қилинган.
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш бўлса ёки хушхабар келса, Аллоҳга шукр қилиб сажда қилар эдилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
“Мароқил фалоҳ” китобида бундай дейилган:
وهيئتها أن يكبر مستقبل القبلة ويسجد فيحمد الله ويشكر ويسبح ثم يرفع رأسه مكبرا مثل سجدة التلاوة بشرائطها
“Шукр саждасининг кўриниши қуйидагича: қиблага юзланиб такбир айтади ва сажда қилади. Саждада Аллоҳ таолога ҳамд, шукр ва тасбиҳ айтади. Кейин такбир айтиб бошини саждадан кўтаради. Бу сажда шартлар борасида тиловат саждаси билан бир хил”.
Уламолар тиловат саждасининг шартлари намознинг шартлари билан бир хил дейишган.
Шунга кўра шукр саждасида таҳоратли бўлиш шарт ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​РАНГИ ЎЗГАРГАН СУВ НАЖОСАТ БЎЛАДИМИ?
#таҳорат #нажосат

1307-CАВОЛ: Ранги ўзгарган ариқ суви нажосат ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сувда учта сифат бўлади: ранг, ҳид ва таъм. Агар оқар сувга нажосат тушиб, мазкур уч сифатнинг бирини ўзгартирса, сув нажосатга айланади. Агар пок нарса тушиши туфайли ўзгарса, нажосат бўлмайди. Масалан, барг, тупроқ лой каби нарсаларнинг тушиши билан ўзгарса, бундай сувни нажосат бўлди, дейилмайди. Бу ҳақида фиқҳий манбаларда батафсил жавоб берилган. Жумладан, “Мухтасарул виқоя” китобида бундай дейилган:
وإن اختلط به نجس، فإن كان جاريا أو عشرا في عشرلا تنحسر أرضه بالغرف: لا ينجس إلا إذا غير طعمه أو لونه أو ريحه، وإن لم يكن، ينجس
“Агар сувга нажосат тушса ва бу сув оқар сув ёки ўн газга ўн газ (эни ва бўйи беш метрга беш метр) ҳажмдаги ҳовуз бўлиб, ҳовучлаб сув олиш туфайли остидаги ер очилиб қолмаса, сув нажосат бўлмайди. Аммо нажосат сувнинг таъми, ранги ёки ҳидини ўзгартириб юборса, сув нажосатга айланади. Агар нажосат тушган сув оқар сув ёки ўн газга ўн газли ҳовуз бўлмаса ва унга нажосат тушса, сувнинг сифатларида ўзгариш бўлмаса ҳам сув нажосатга айланади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ДИНИЙ КИТОБЛАРНИ ТАҲОРАТ БИЛАН УШЛАШ КЕРАКМИ?
#таҳорат

1323-CАВОЛ: Ҳозирги кунда Алихонтўра Соғунийнинг "Тарихи Муҳаммадий" китобини ўқияпман. Ўқиётган вақтимда таҳоратли бўлишим керакми? Умуман Қуръондан бошқа шунақа динга оид китобларни ёки Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китобларини мутолаа қилганда таҳоратли бўлиш керакми?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони карим китоби – мусҳафни таҳоратсиз ушлаш жоиз эмас. Қуръони карим ва тафсир китоблардан бошқа барча диний китобларни таҳоратсиз ушлаш жоиз.
Аслида ушбу масала катта уламолар ўртасида ихтилофли масала бўлиб, Имом Абу Ҳанифа диний китобларни таҳоратсиз ушлашни жоиз десалар, у зотнинг икки шогирдлари – Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар макруҳ амал дейишган. Аллома Ҳалабий Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзларини қуйидагича изоҳлаганлар: “Фиқҳ, ҳадис каби диний китобларни ушлаган киши Қуръон оятларини ушлаган ҳисобланмайди, чунки китобда келтирилган оятлар ундаги маълумотларга қўшилиб, унга тегишли бўлиб қолади” (“Шарҳул-муня” китоби).
Мазҳабимизнинг кейинги давр фуқаҳолари ушбу масалада уч хил қарашни келтириб ўтганлар:
1. Диний китобларни таҳоратсиз ушлаш макруҳ.
Аллома Камол Ибн Ҳумом фуқаҳоларнинг сўзларини нақл қилиб, шундай дейдилар:
قالوا: يكره مس كتب التفسير والفقه والسنن لأنها لا تخلو عن آيات القرآن، وهذا التعليل يمنع من شروح النحو.
“Фуқаҳолар: “Тафсир, фиқҳ, ҳадис китобларни таҳоратсиз ушлаш макруҳ, чунки ушбу китоблар Қуръон оятларидан холи эмас”, дейишган. Бундай сабаб келтириш наҳв (араб тили грамматикаси) китобларининг шарҳларини таҳоратсиз ушлашни ҳам ман қилади” (“Фатҳул Қодир” китоби).
2. Диний китоблардаги Қуръон оятлари ўрнини таҳоратсиз ушлаш макруҳ.
Яна бир тоифа фуқаҳолар барча диний китобларни ушлаш жоиз, фақат оят ўринларини ушлаш ножоиз, дейишган. Масалан, “Мухтасарул Қудурий”га шарҳ ёзган Аллома Ҳаддодий шундай деганлар:
أن كتب التفسير لا يجوز مس موضع القرآن، وله أن يمس غيره، وكذا كتب الفقه إذا كان فيها شئ من القرآن، بخلاف المصحف، فإن الكل فيه تبع للقرآن .
яъни: “Тафсир китобларнинг Қуръон оятлари ўрнини таҳоратсиз ушлаш жоизмас. Китобдаги оятлардан бошқа жойларини таҳоратсиз ушлаш жоиз. Шунингдек, фиқҳ китобларида Қуръон оятлари бўлса, оят ўрнидан бошқа жойларини таҳоратсиз ушлаш жоиз. Лекин мусҳафнинг ҳукми ундай эмас. Чунки мусҳафнинг ҳаммаси Қуръон оятларига мансуб ҳисобланади” (“Ас-Сирожул-ваҳҳож” китоби).
3. Тафсирдан бошқа барча диний китобларни таҳоратсиз ушлаш жоиз.
Бу ҳақда машҳур фақиҳ Муҳаммад Мулла Хусрав шундай деганлар:
ورخص المس باليد في الكتب الشرعية إلا التفسير
яъни: “Тафсир китобларидан бошқа диний китобларни таҳоратсиз ҳолда қўл билан ушлашга рухсат этилган” (“Дурарул ҳуккам” китоби).
Мазҳабимизнинг мўътабар манбаларида келтирилган ушбу уч хил қарашни синчковлик билан таҳлил қилган Аллома Ибн Обидийн тафсирдан бошқа барча диний китобларни таҳоратсиз ушлаш жоиз эканини мазҳабимиз қоидаларига мувофиқ экани ва далил жиҳатдан асосли эканини таъкидлаб, жумладан шундай хулоса қилганлар:
الأظهر والأحوط القول الثالث أي كراهته في التفسير دون غيره لظهور الفرق فإن القرآن في التفسير أكثر منه فيغيره وذكره فيه مقصود استقلالا لا تبعا فشبهه بالمصحف أقرب من شبهه ببقية الكتب.
яъни: “Бу масалада далили кучлиси ва эҳиётроғи – учунчи тоифа фуқаҳоларнинг қарашидир. Яъни, таҳоратсиз ҳолда тафсир китобларини ушлаш макруҳ, ундан бошқа диний китобларни ушлаш жоиз эканидир. Чунки диний китоблар билан бошқа диний китоблар ўртасидаги фарқ очиқ маълум. Зеро, тафсирдаги Қуръон оятлари бошқа китобларга нисбатан кўпроқ бўлиб, шу жиҳатдан фарқи катта. Қолаверса, тафсир китобларда Қуръон оятлари мустақил зикр қилинган, тобеъ шаклда эмас. Шунинг учун тафсирни мусҳафга ўхшашлиги бошқа китобларга нисбатан кўпроқ” (“Раддул муҳтор” китоби).
Юқоридагилардан келиб чиқиб, таҳоратсиз ҳолда тафсирдан бошқа диний китобларни ушлаш ва мутолаа қилиш жоиз экани келиб чиқади. Шундай бўлсада, имкони бор киши диний китобларни таҳорат билан ушлаши – тақвога ва шариатни улуғлашга яқин экани жиҳатидан мустаҳаб амал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar