ПОЕЗДДА БИЛЕТСИЗ САФАР ҚИЛИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1558-CАВОЛ: Баъзи кишилар йўриқчи (проводник) билан келишиб чипта сотиб олмасдан поездга чиқишади. Шундай қилиш дурустми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Поездга чиптасиз чиқиш жоиз эмас. Чунки бу бировнинг молини ўзлаштириш ва пора бериш ҳукмида бўлади. Чунки поезд ўша ерда ишловчиларнинг мулки эмас, балки давлат мулки ҳисобланади. Бировнинг молини унинг изнисиз ҳадя қилиб бўлмайди. Чунки ҳадя қилувчи ўзи эгадор бўлмаган нарсасини бошқаларга мулк қилиб бериши дуруст эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

ИЛОН ТЕРИСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1559-CАВОЛ: Илон терисидан фойдаланиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўнғиз терисидан бошқа барча ҳайвонларнинг териси ошлаш билан пок бўлади. Бу айтилган ҳукм ошлаш мумкин бўлган териларга тегишли. Аввалги вақтларда фақиҳлар илон териси ўта юпқалигидан ошлашнинг иложи йўқлигини айтишган. Лекин ҳозирги кунда технология ривожланиб, илон терисини ҳам ошлашнинг имкони бор. Шу сабабли бугунги кунда уламолар илон териси замонавий қурилмалар ёрдамида ошланса, ундан фойдаланиш жоиз бўлади, деганлар. Валлоҳу аълам.

МУСЛИМА АЁЛНИНГ ҒАЙРИДИНГА ТУРМУШГА ЧИҚИШИ
#никоҳ #ҳалол_ҳаром
❓1602-САВОЛ: Охирги пайтларда муслима аёл-қизлар ғайридин эркакларга турмушга чиқиб кетаётганини тез-тез эшитиб қоляпмиз. Бу иш шариатимизда мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда муслима аёлнинг ғайридин эркакка турмушга чиқиши қатъий таъқиқланган. Чунки Қуръони карим, ҳадиси шариф ва уламолар фатволарида бундай никоҳдан қаттиқ қайтариб, бу турмушнинг ботил экани баён қилинган. Валлоҳу аълам.

ОНА СУТИНИ СОТИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1613-CАВОЛ: Айрим ҳолларда чақалоқларни тўйдириш учун оналарнинг сутини аралаштириб сотилар экан. Бу савдо жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Она сутини сотиш жоиз эмас. Бундай сутлар билан болаларни тўйдириб бўлмайди. Чунки она сутини тановул қилиш билан бола ва ўша она ўртасида разоат (эмикдошлик) собит бўлади. Сути олинган аёл эса, кимлиги маълум бўлмайди. Мусулмонлар ижмоси (иттифоқи) билан насаб билан маҳрам бўладиганлар, эмизиш билан ҳам маҳрам бўлади. Шариатнинг мақсадларидан бири насабни сақлашдир. Бу амалиёт эса, насаблар аралашиб кетишига олиб боради. Ислом фиқҳи Кенгаши ўзининг Жидда шаҳридаги 2-сонли йиғилишида бу амалиётни шариатга номувофиқ деб қарор қилган (Фиқҳул буюъ). Валлоҳу аълам.

АКУЛА ГЎШТИНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓1616-CАВОЛ: Акула гўштини истеъмол қилиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабида сув жонзотларидан фақат балиқлар туркумига кирганларни истеъмол қилиш мумкин. Акула ва китлар ҳам балиқсимонлар туркумига киргани учун уларни ҳам истеъмол қилиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

ПОРА ТАКЛИФ ЁКИ ТАЛАБ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1625-CАВОЛ: Айримлар бирор ишни ноҳақлик билан битириш учун пора таклиф ёки талаб қиладилар? Бунга динимизда қандай қаралади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда бундай ишларга “ришва” – пора дейилади ва бу катта гуноҳлардан биридир. Пора деб киши ҳақли бўлмаган нарсасига эришиш ёки зиммасига лозим бўлган нарсадан қутулиш учун тақдим этган мол ёки манфаатга айтилади.
Одатда кўпчилик порахўрлар порани ҳадя, совға сифатида қабул қиладилар. Берувчилар ҳам “Кўнгилдан чиқди”, “Атадик” каби чиройли сўзлар билан қабиҳ ниятларини амалга оширишга одатланишган.
Порахўрлик динимизда қаттиқ қораланган ва бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади:
عنْ ثَوْبَانَ رضي الله عنه قَالَ: "لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ وَالرَّائِشَ يَعْنِي الَّذِي يَمْشِي بَيْنَهُمَا" (رواه الإمام أحمد).
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчи, пора олувчи ва уларнинг ўртасидаги воситачини лаънатладилар” (Имом Аҳмад ривояти).
Пора берувчи жамиятда белгиланган низомни бузиб, ҳақсизлик ила ўз ишини бажариб кетган ҳисобланади. Пора олувчи виждон амрига бўйсунмасдан, ноҳақликка, адолатсизликка рози бўлиб, ўз манфаатини ўйлаб, ўзгалар ҳақига хиёнат қилган бўлади.
Қолаверса, ҳадя деб бир нарсани ўзгага холис, эвазсиз беришга айтилади. Ҳадя берувчи киши ҳадяни олувчи кишидан бирор нарсани ноҳақ ундириш нияти бўлмайди. Мана шу нарса ҳадянинг порадан асосий фарқини кўрсатади. Валлоҳу аълам.

МАҲСУЛОТЛАРГА СИЧҚОН АХЛАТИНИНГ ТУШИБ ҚОЛИШИ
#ҳалол_ҳаром
❓1631-САВОЛ: Баъзи ҳолларда идиш ёки қоплардаги ун, шакар, гуруч каби маҳсулотлар ичига сичқон кириб, ахлат қилиб ташлайди. Шу маҳсулотларни элакдан ўтказиб ишлатиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа албатта, унни элаб, ахлатни олиб ташлагандан кейин бемалол ишлатиш мумкин. Чунки уламоларимиз ичига сичқоннинг ахлати аралашиб кетган буғдойни тегирмонда ун қилиб чиқарилгандан кейин истеъмол қилиш мумкин, дейишган.
Кези келганда шуни ҳам таъкидлаш керакки, бугунги кунда бозорларимизда шиша, пластик ва бошқа материаллардан қопқоқли қилиб тайёрланган идишлар мавжуд. Юқоридаги каби озуқа маҳсулотларини ана шундай идишларда сақлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

КЕЛИН ОЛИБ ҚОЧИШ ОДАТИ
#ҳалол_ҳаром
❓1637-САВОЛ: Бизда Қорақалпоғистонда тўйдан олдин келин ўғирлаш одати учраб туради. Динимизда бу ишнинг ҳукми қанақа?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом соғлом табиат ва юксак инсоний ахлоқ-одоб динидир. Шунинг учун ҳам унда инсонлар орасида мавжуд бўлган олийжаноб инсоний қадриятлар қадрланади ва аксинча, инсонийликка зид бўлган одатларни тарк қилишга чақирилади. Шунинг учун ҳам келинни олиб қочиш каби удумлардан тезлик билан воз кечиш лозим. Чунки бундай ишлар бир томондан келин томонни, айниқса, унинг ота-оналарини ташвиш ва хавотирли аҳволга солиб қўяётган бўлса, бошқа томондан унинг катта гуноҳ эканлигидир. Сабаби ўғирлаб кетилган аёл ўзига номаҳрам эркак билан ёлғиз қолади. Бу ҳолат ислом шариатида қораланган иш ҳисобланади. Уни ота-бобомиз қилиб келган ва урфга айланиб кетган дейиш билан ҳалолга айланиб қолмайди. Аллоҳ таоло бир неча ояти карималарда ота-боболарнинг нотўғри ишларига кўр-кўрона эргашишни танқид қилган. Жумладан, Бақара сурасининг 170-оятида шундай деган:
وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ اتَّبِعُوا مَا أَنزَلَ اللَّهُ قَالُوا بَلْ نَتَّبِعُ مَا أَلْفَيْنَا عَلَيْهِ آبَاءَنَا ۗ أَوَلَوْ كَانَ آبَاؤُهُمْ لَا يَعْقِلُونَ شَيْئًا وَلَا يَهْتَدُونَ ﴿١٧٠﴾
Уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашингиз», дейилса, улар: «Йўқ, биз оталаримизни нимада топсак, шунга эргашамиз», дейдилар. Оталари ҳеч нарсага ақли етмаган ва ҳидоят топмаган бўлсалар ҳам-а?!
Демак, мўмин-мусулмон инсон бирор ишни қилишдан аввал унинг шаръий ҳукмини билиб олиши керак бўлади. Бошқаларнинг ўша ишни қилаётганини мезон қилиб олиш инсонни залолатга бошлайди.
Айтиб ўтилганидек, динимиздаги қоидалардан бири шуки, жамият ичида тарқаб қолган урф-одатлар шариат кўрсатмасига зид келса, ундан воз кечилади. Мувофиқ келса, қабул қилинади. Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ ўз китобида бундай дейдилар:
إذا خالف العرف الدليل الشرعي فإن خالفه من كل وجه بأن لزم منه ترك النص فلا شك في رده كتعارف الناس كثيرا من المحرمات من الربا وشرب الخمر ولبس الحرير والذهب وغير ذلك مما ورد تحريمه نصا
“Урф шаръий далилларга зид келадиган ҳолатда агар урф ҳар томонлама, далилни тўлиқ тарк этишга олиб борадиган даражада шаръий далилга зид келса, ҳеч шубҳасиз урф рад этилади. Бунга мисол қилиб ҳаромлиги борасида очиқ шаръий далиллар келган рибо, хамр ичиш, ипак кийиш ва тилла тақиш каби гуноҳларни айрим одамлар урф-одатга айлантириб олганликларини айтиш мумкин.”. (“Нашрул арф” китоби).
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қиз олиб қочишлик на динимизга ва на қадриятларимизга тўғри келадиган одатлардан ҳисобланар экан. Исломда бундай урф-одатлар қаттиқ қораланади. Шунинг учун қаерда бу иш содир бўлаётган бўлса, мактаб ёшидан бошлаб болаларга унинг зарари ва гуноҳлиги тўғрисида тушунча бериб борилиши ва уни бартараф этишда ота-оналар, имом-хатиблар ҳамда бошқа масъуллар биргаликда ҳаракат қилишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

НАРХГА ҚЎШИБ ЁЗДИРИШ – “ОТКАТ” МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1644-САВОЛ: Мен жалюзи савдоси билан шуғулланаман. Мен билан бир ташкилот ходими боғланиб, эълонда кўрсатилган нарх бўйича жалюзи сотиб олмоқчи эканликларини айтди. Бироқ олди-сотди ҳужжатида асл нархдан кўпроқ кўрсатилишини, тафовутни эса, ўзларига қайтариб беришимни сўрашди. Шу ҳолатда улар таклиф қилган кўринишда савдо қилишим мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда сўралган савдо кўриниши ҳозирда “откат” деб номланади ва бундай савдо мутлақо жоиз эмас. Чунки ишчи ва ходимлар иш жойининг вакили бўладилар ва келишилган вазифани бажараётганлари учун уларга ташкилот маош ажратади. Исломда вакил ўзига нима вазифа юклатилган бўлса, ўшани бажариши керак. Қўшиб ёзишни талаб қилиш ва шу орқали олган ортиқча пулни ўзлаштириш ҳалол бўлмайди. Бу ишда ўзганинг молини ноҳақ ейиш, алдов ва омонатга хиёнат қилиш каби бир неча катта гуноҳлар бор.
Бундай таклиф ва келишувга рози бўлиш гуноҳ ишни амалга оширишда ёрдам бериш ҳисобланади. Гуноҳга ёрдам бериш ҳам гуноҳдир. Валлоҳу аълам.

МУШУКНИ КАСТРАЦИЯ ҚИЛИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1659-САВОЛ: Мушукни кастрация қилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умуман олганда зарарни даф қилиш ёки бирор манфаатга эришиш мақсадида ҳайвонларни бичиш жоиз ҳисобланади. Мушук ҳам шундай, агар у зарар бераётган бўлса ва унинг зарари шу бичиш орқали бартараф этилса, уламолар жоиз дейишган. Валлоҳу аълам.