FATVO.UZ | Расмий канал
162K subscribers
1.23K photos
2.14K videos
4.58K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ТИШНИ ТОМГА ОТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бизни динимизда тиш олдириб келса уни томга отиш керакми ё кўмиб қўйган яхшими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсоннинг ўзи мукаррам бўлгани сингари аъзолари ҳам мукаррам ҳисобланади. Инсоннинг ўзи кўмилгани каби унинг аъзолари ҳам кўмилади. Тиш ҳам шундай. Томга отилмайди, балки кўмилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАҲОРАТДА БУРУНГА СУВ ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат қилганда бурунни қоқса қонаб кетяпти, қоқмасдан сув тортиб ювиб қўйса бўладими? Ёки бурунни даволатгунча қазо қилиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бурунни чайиш таҳорат суннатларидан, буни бажариш учун қўлга сув олиб, уни қоқиб ташланади. Агар бурунни қоқиш уни қонаб кетишига сабаб бўлаётган бўлса, сув олиш билан кифояланилади. Бордию бурунга сув олишнинг ўзиям бурунни қонашига сабаб бўлаётган бўлса, бурун тузалгунича ушбу суннатни бажармасдан таҳорат қилиб туриш ҳам мумкин. Аммо намозни асло тўхтатиб турилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭР-ХОТИН БИРГА ҒУСЛ ҚИЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эр-хотин бирга ғусл қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр-хотин бирга бемалол ғусл қилиши мумкин. Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, одамлар орасида "Ғусл вожиб бўлган одамга кўзи тушган одам ҳам ғусл қилиши керак, ҳатто, эр-хотинлар ҳам бир-бирларига ғусл қилмагунларича кўринмасликлари керак" деган нотўғри, асоссиз тушунча оғиздан-оғизга ўтиб келган ва баъзи "ақлли маслаҳатчи"лар томонидан янги келин куёвларга ўргатиб келинмоқда. Бу мутлақо нотўғри гап бўлиб, эр-хотинлар то ғусл қилмагунларича бир-бирларидан беркиниб туришлари ҳам шарт эмас! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КАБУТАР БОҚИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ман кабутар боқаман. Эшитишимча, кабутарни фақат зийнат яъни чирой учун боқиш керак, учириш учун боқиб бўлмас экан. Мен эса фақат учишига қизиқиб боқаман. Шу жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ишқибозлик қилиб кетидан қувиб юрмаса кабутар боқиш жоиз. Уни учишига қизиқиб намозларнинг вақтини кечиктирмаслик, гаровлашиб қиморга айлантирмаслик шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТЕЛЕФОНДА ЭШИТИЛГАН АЗОН
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Телефондан эшитилган Азон билан намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Телефондаги Азон намоз ўқишга кифоя қилмайди. Чунки уламолар телефондаги Азон, Қуръони карим қироатини акс садо дейишган. Бу азон ва қироатларга ҳақиқий азон ва қироатнинг ҳукми берилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НИКОҲДАН КЕЙИН КУЁВНИ ТАБРИКЛАШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Никоҳдан кейин куёвнинг дўстлари куёв болани табриклашади. Бу ҳақда ҳадисларда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, никоҳдан кейин куёв келинни муборакбод этиш суннатда келган. Жумладан Имом Термизийнинг сунанларида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан шундай ривоятлар бор: "Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар:

بَارَكَ اللَّهُ لَكَ وَبَارَكَ عَلَيْكَ وَجَمَعَ بَيْنَكُمَا فِي الْخَيْرِ

(Бу никоҳда) Аллоҳ сизга барака берсин. Сизга барака ёғдирсин ва сизларни ўртангизни яхшиликда жамласин". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАВОФНИНГ БИТТА АЙЛАНИШИНИ ТАРК ҚИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Умрага эҳром боғлаган киши тавофнинг битта айланишини тарк қилса, нима қилиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тавофнинг камроқ (битта, иккита ёки учта, яъни, ярмидан кам) айланишини тарк қилиб, умрасини тугатса ва эҳромдан чиқиб кетса, умраси дуруст бўлади. Лекин тавофнинг кам қисмини тарк қилгани сабабли қўй сўйиб қон чиқаради. Лекин мийқотлардан чиқиб кетмаган бўлса ва ўша тарк қилган кам қисмини тўлдирса, қон чиқариш соқит бўлади. ("Ал-Маслакул-мутақассит фил-мансакил-мутавассит", Мулла Али ал-Қори). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУШНИНГ БЎЙНИНИ ҚЎЛ БИЛАН УЗИБ ТАШЛАСА ҲАМ ҲАЛОЛ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз томонда овчилар чумчуқ, кабутар, бедана ва шу каби жуссаси кичик қушларни овлаб, тирик ҳолатида сўйиш ўрнига бўйнини қўли билан узиб юборар экан. Агар "Бисмиллаҳ"ни айтиб сўймасдан бўйнини узиб ташласа ҳам ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳалол бўлмайди. Агарчи жуссаси кичик бўлсада гўшти ҳалол бўлиши учун “Бисмиллаҳ”ни айтиб тиғли нарса билан сўйиш шарт. Акс ҳолда қўл билан бўйнини узиб юборилган қушлар ҳаром ўлган ҳисобланиб гўшти ҳам ҳаром бўлиб қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ХУШХАБАР: ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ФИҚҲ ВА АҚИДАГА ОИД ИХТИЛОФЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ” номли китоб нашр этилди.

🔹Китобда кўп йиллардан бери халқ орасида муаммоли бўлиб келаётган фиқҳий ва ақидавий масалалар содда ва илмий асосланган услубда ёритилган.

🔸Ушбу китобда “Пайпоққа масҳ тортишнинг ҳукми”, “Қон чиқиши сабабли таҳоратнинг синиши”, “Фотиҳадан кейинги “омин”ни жаҳрий айтишнинг ҳукми”, “Рукудан аввал ва кейин қўл кўтариш”, “Намоздан кейин тиловат қилиш”, “Эркак ва аёлларнинг намоздаги фарқлари”, “Аёлларнинг қабристонга бориши” каби фиқҳий масалалар билан бирга “Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларини тушуниш”, “Аллоҳ таолонинг макондан беҳожат экани”, “Васила қилиш”, “Қуръон тиловати савобини ўтганларга бағишлаш”, “Авлиёларнинг каромати” каби долзарб ақидавий масалалар батафсил ёритилган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

📖 Китобнинг ҳажми: 408 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ 
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 65 000 сўм

Мурожаат учун:

☎️ +998917806633
📨 Фатво маркази
📍 Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БУ САВДОДА РИБО БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир танишимга минерал ўғит керак. Унга 600 қоп минерал ўғит олиб беришимни эвазига кузда ҳар бир қоп ўғит устига устама равишда 30 минг сўмдан қўшиб бермоқчи. Минерал ўғитнинг ҳозирги кундаги нархи 100 минг сўм. Бу савдода рибо борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жинси ва миқдори бир хил маҳсулотнинг устига зиёда олиб бўлмайди.

Шунинг учун ўша ўғитларингизни қопини 130 мингдан кузда тўлаш шарти билан насияга сотинг. Шунда куз келганда пулингизни оласиз. Кейин хоҳласангиз ўғит сотиб олинг, хоҳласангиз бошқа нарсага ишлатинг, фарқи йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КЕЛИН-КУЁВ МАСЖИДДА НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Келин куёв тўйи куни масжидда намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжидда намоз ўқишлари жоиз, лекин бу бизда урф бўлмаган. Бунинг устига, нафл намозларни уйда ўқиш афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҒУСЛ ҚИЛМАСДАН КИЙИЛГАН КИЙИМ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ғусл қилмасдан кийилган кийимни ғусл қилгандан сўнг кийиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта мумкин. Ғусл вожиб бўлган одам ҳақиқий нопок эмас. Балки ҳукмий нопок ҳисобланади. Ғуслдан сўнг ўша ҳукмий нопоклик кетади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Ижтимоий тармоқдан фойдаланишда вақтимиз қадрига етайлик!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Ижтимоий тармоқдан фойдаланишда вақтимиз қадрига етайлик!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР: 🌙 ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ "РАББОНИЙ НИДОЛАР" НОМЛИ КИТОБИ НАШРДАН ЧИҚДИ!

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @shayx_nuriddinxoliqnazar
ПЕШИН НАМОЗИНИНГ ВАҚТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Пешин намозини аниқ вақти 13:00 да деб белгиланган. Ушбу намозни 12:50 ёки 12:55 ўқисак нима бўлади? Қандай зарари бор?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пешин соат 13-00 да бўлиши бу масжидда намоз ўқиладиган вақт ҳисобланади. Агар тақвим бўйича бу вақтдан олдин, масалан, 12-40 да пешин вақти кирган бўлса, мана шу вақтда пешинни ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КЕЛИННИНГ МАОШИ КИМГА ТЕГИШЛИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёл кишининг маошида қайнона-қайнотанинг ва турмуш ўртоқнинг ҳаққи қандай? Ҳозирда келинни ойлигини олиб, келиннинг ўзини эҳтиёжларини ота-онасига қилдириш ҳолатлари кўп учраяпти.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ишлаб топган пулига ўзи эга бўлади.

Хотинни таъминлаш фақат ва фақат эрнинг зиммасида. Лекин аёл ихтиёрий равишда қайнота-қайнона ва оиласига пул сарфласа, эҳсон қилганлик савобга эга бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
СУННАТ НАМОЗИНИ ЎҚИГАНДА БОШҚА ЖОЙГА ЎТИБ ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқигандан кейин бошқа жойга ўтиб олиш шартми? Масжидда шу ҳолатга кўп гувоҳ бўламан.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шартмас. Мустаҳаб амал. Фарз намозни ўқиб бўлгандан кейин намозхон фарз намозини ўқиган жойидан ўнг, чап, олд ёки орқа тарафга ўтиб қолган намозларни ўқиш мустаҳаб амал эканлиги "Раддул муҳтор" каби китобларимизда келтириб ўтилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar