FATVO.UZ | Расмий канал
162K subscribers
1.23K photos
2.14K videos
4.58K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#йўл #ҳақ

Йўлнинг ҳаққи нима?
Йўл ҳаракати қоидалари қадимда ва ҳозирда?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


YouTube
| Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#йўл #ҳақ

Йўлнинг ҳаққи нима?
Йўл ҳаракати қоидалари қадимда ва ҳозирда?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


🔗 Улашинг: @diniysavollar
СОТУВЧИ САВДОНИ ПУЛИДАН ЭҲСОН ҚИЛА ОЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Дўстим бизни дўконимизда ишлайди. Ҳар куни қилган савдосидан 100 дан 1ни эҳсон қилаётганини билиб қолдим. Шу иши ўғирликка кирмайдими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дўстингиз бу ишдан аслида яхшиликни қасд қилганликлари маълум, лекин улар томонидан эҳсон қилинаётган молда ўзгаларнинг ҳаққи ҳам бўлгани учун бу ишлари тўғри бўлмайди.

Сотувчи дўстингиз ўзига тегишли ҳаққини умумий молдан ажратиб олгандан кейин хоҳлаганча эҳсон қилишлари мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УМРАДА ТАВОФИ ҚУДУМ ҚИЛИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳаждаги каби умрада ҳам узоқдан борган кишилар тавофи қудум қилиши шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаждан фарқли равишда умрада тавофи қудум бўлмайди. Тавофи қудум мийқот ташқарисидан қирон ва ифрод ҳажи учун келганлар учун суннатдир. ("Ал-Маслакул мутақассит филмансакил мутавассит", Мулла Али ал-Қори, “Ғуниятун носик”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БИРИНЧИ УМРАНИ ТУГАТМАЙ ИККИНЧИСИНИ БОШЛАШ
#Ҳаж_умра

1146-CАВОЛ: Бир танишим Умра қилаётиб, тавоф ва саъй қилган. Аммо сочини олмай туриб, Оиша онамиз масжидига бориб, янги умрага эҳром боғлаб келган.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Умра қилаётган киши шу ҳолатни содир этса, битта жонлиқ сўяди. Чунки у биринчи умрани тўлиқ тугатмай туриб, иккинчи умрага эҳром боғлаган. Икки эҳромни жамлагани учун жонлиқ-қўй сўйиши вожиб бўлади. Бу ҳақида “Ҳидоя” китобида шундай дейилган:

ومن فرغ من عمرته إلا التقصير فأحرم بأخرى فعليه دم لإحرامه قبل الوقت لأنه جمع بين إحرامي العمرة وهذا مكروه ويلزمه الدم وهو دم جبر وكفارة

“Умра қилаётган киши тавоф ва саъйни қилиб, сочини қисқартирмай туриб, бошқа умрага эҳром боғласа, вақтидан олдин эҳром боғлагани учун жонлиқ вожиб бўлади. Чунки у икки эҳромни жамлаган ҳисобланади. Бу амал эса, макруҳдир. Зиммасига лозим бўлган жонлиқ ҳам нуқсонни тўлдирувчи, ҳам каффорат учун бўлади”.

Мазкур ҳолатда янги умрага эҳром боғлаган киши умрасини охирига етказиб қўйиши вожиб бўлади. Тугатгач, сочини олиб эҳромдан чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Улашинг: @diniysavollar
ЎҒЛИ БОРЛАР ҲАМ ШУНДАЙ МАҚОМГА УМИД ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени 4 нафар фарзандим бор, ҳаммаси ўғил, қизим йуқ. Биламизки қиз фарзанд дўзахдан парда бўлади. Қизи борлар жаннатга тушади, дейилади. Қизи йўқ ўғли борлар ҳам шундай мақомга умид қилса бўладими ёки фақат қизи борларга айтилганми, бу гаплар?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жаннатга киришга имон-эътиқод ва солиҳ амаллар, энг асосийси Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати сабаб бўлади. Қизларни дин-диёнатли, билим-маърифатли ва одобли қилиб тарбиялаш ҳам солиҳ амаллардан бўлиб, ҳадиси шарифда келгани каби жаннатга кириш воситаларидан биридир.
Лекин қизи борлар албатта жаннатга кираркан, деб хотиржам бўлиб қолмаслик керак. Ҳадиси шарифда келган башорат қизлар ва опа-сингилларнинг қадрини кўтариш, уларга алоҳида эътибор қаратиш ва эл орасида қиз туғилса, хафа бўлиш ҳолатларини бартараф этиш маъноларида келган. Фарзанд қизми ўғилми улар Аллоҳ таолонинг бизга берган неъматларидир. Бизнинг бурчимиз уларга тўғри тарбия бериш, дин-диёнатли, илм-маърифатли ва салоҳиятли қилиб ўстиришдир. Мана шу вазифани чиройли бажарган мўмин-мусулмонларнинг охиратда катта ажрлар олиши умид қилинади. Қиз болалар тарбиясига зиёда савоблар ваъда қилиниши — Аллоҳ таолонинг фазли марҳаматидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Навбатдаги “жума суҳбати” кўрсатувининг меҳмони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси Ёрқин домла Жумабоев.

🕌 МАВЗУ: ОДАМЛАРГА ОЗОР БЕРМАСЛИК – САДАҚАДИР!

🌐 СУҲБАТ ТЎЛИҚ ВИДЕОСИ

Озор асли нима? Бу иллат ҳақида Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда нима дейилган?

Ҳадисда “Қарзни тўлашга қодир бўла туриб, уни кечиктириш – зулмдир” дейилади. Шу ҳадисни кенгроқ шарҳлаб берсангиз. (Усталар ҳаққини кечиктириш ҳам зулм экани, ҳадисда устани териси қўримасдан туриб ҳаққи берилиши каби масалалар ҳам баён қилинади).

Туҳмат, ғийбат қилиш, ҳақоратлаш ҳам азият бериш ҳисобланади. Ҳозирги кунда ёшлар ўртасида шундай озорлар учраб туради, шу ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

Озорни, зулмни тарк этишда нималарга эътибор бериш лозим.

#juma_suhbati #жума_суҳбати

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҲОМИЛАДОР АЁЛ ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИБ ЁТИШИ МУМКИН ЭМАСМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳомиладор аёл қибла тарафга бош қўйиб ухлаши мумкин эмас деб эшитдик. Шу қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одамлар орасида шундай нотўғри тушунча мавжуд. Бу гап диний асосга эга эмас. Албатта суннатга мувофиқ ётиш яъни қиблага юзланиб, ўнг ёнбош билан ётиш мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"COINLIST AKKAUNT" ОЧТИРИБ ЭВАЗИГА ПУЛ ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: "Coinlist akkaunt" очиш учун паспорт рақам сўрашяпти. Номимдан аккаунт очгани эвазига 210.000 сўм берар экан. У бир марта очилади ва бошқа очилмас экан. Шуни очтириб пулини олсам ҳалолми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Сoinlist akkaunt” очишдан асосий мақсад криптавалюталар савдосида қатнашиш, уларнинг аукцион бозорларида иштирок этиш бўлади. Ҳолбуки, крипта валюталар савдосини дунёдаги кибор уламолар ҳалол деб фатво бермаганлар. Шунинг учун аккаунт очиб унинг эвазига пул олиш гуноҳ ишларга ёрдам бериш ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир” дея марҳамат қилган. (Моида сураси 2 оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод ва пешин намозлари орасида асосан қандай амаллар билан машғул бўлар эдилар?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод ва пешин намозлари орасида асосан қандай амаллар билан машғул бўлар эдилар?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТУНДА ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИ ЎКИСА, ВИТР НАМОЗИ ҚАЙТА ЎҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Витр намозини ўкилгани ҳолда таҳажжуд ўкишни хоҳлаб тунда таҳажжуд намозини ўкиса, витр намози қайта ўқиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кечасидаги охирги намозингизни витр қилинглар", деганлар (Имом Насаий ривояти).

Ушбу ҳадисга кўра, кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлган киши витр намозини таҳажжуд намозидан кейинга кечиктириши мустаҳаб амал саналади.

Агар кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлмаса, ухлаб қолиш хавфи бўлса, витр намозини ётишидан аввал ўқигани афзал. Агар витр намозини ўқиб ётганидан кейин ярим тунда таҳажжуд намози учун турса, витрни қайта ўқиши шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БИРИНЧИ АЗОН ТУГАГАНДА НАМОЗНИ ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар #намоз

CАВОЛ: Ишхонамизнинг уч томонида масофаси деярли бир хил масжид бор учаласи навбати билан азон айтади. Деярли бир хил эшитилади биринчи азон тугаганда намозни ўқисак дуруст бўладими ёки учаласи ҳам тугаши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азон намознинг вақти кирганини эълон қилувчи ва намозхонларни жамоъатга чорловчи калималардир. Намоз ўқишингиз учун биргина масжидни азонини эшитишингиз кифоя қилади. Атрофингиздаги барча масжидларнинг азони тугашини кутишингиз шарт эмас.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ФАРЗ ИБОДАТЛАРНИНГ САВОБИНИ ЎЗГАЛАРГА БАҒИШЛАШ ЖОИЗМИ?
#намоз

1147-CАВОЛ: Кўпинча гувоҳ бўламизки, баъзи намозхонлар намозларидан кейин ўқилган барча намозларини (фарз, суннат) савобларини ўтганларга бағишлайдилар. Фарз ибодатларни савобини ҳам ўтганларга бағишлаш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ибодатларнинг савобини марҳумларга бағишлаш жоиз. Ҳаттоки фарз ибодатларни савобини ҳам. "Раддул муҳтор" китобида шундай дейилади:

وفي البحر: من صام أو صلى أو تصدق وجعل ثوابه لغيره من الاموات والاحياء جاز، ويصل ثوابها إليهم عند أهل السنة والجماعة، كذا في البدائع، ثم قال: وبهذا علم أنه لا فرق بين أن يكون المجعول له ميتا أو حيا.
والظاهر أنه لا فرق بين أن ينوي به عند الفعل للغير أو يفعله لنفسه بعد ذلك يجعل ثوابه لغيره، لاطلاق كلامهم، وأنه لا فرق بين الفرض والنفل اه.

“"Баҳр" китобида: "Бирор киши рўза тутса ёки намоз ўқиса ёки садақа берса ва шу ишни савобини вафот этганларга ва тирикларга бағишлаш жоиз. Аҳли сунна вал жамоа наздида унини савоби уларга етиб боради. "Бадоиъ" китобида ҳам шундай келган. Сўнгра мусанниф (Ибн Обидин) айтадилар: "Юқоридаги сўзлардан маълум бўладики, савоб ҳадя қилинаётган инсон вафот этган ёки тирик бўлишини фарқи йўқдир. Яна, бир ибодатни бошқа инсон учун, деб ният қилиши ёки уни ўзи учун қилиб, савобини бошқага бағишлашининг фарқи йўқлиги уламолар сўзларининг умумийлигидан маълумдир. Қолаверса савобини бағишлашда фарз ва нафл ибодатлар ўртасида ҳам фарқ йўқлиги очиқдир” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
ЁШ АЁЛ УЗОҚ МУДДАТ, ҚАРИ АЁЛ ҚИСҚА МУДДАТ ИДДА САҚЛАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эр вафот қилганда кейинги идда муддати қанча бўлади? Мен икки хил бўлади деб эшитган эдим. Ёш аёл узоқ муддат, қари аёл қисқа муддат идда сақлар экан. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эри вафот этган аёлнинг иддаси узун ёки қисқа бўлиши ёшга боғлиқ эмас. Балки аёлнинг ҳомиладорлиги ёки ҳомиладор эмаслигига боғлиқ.

Эри ўлган аёлнинг иддаси икки хил бўлади:
1. Аёл ҳомиладор бўлмаса 4 ойу 10 кун идда сақлайди.
2. Ҳомиладор аёл туққунича идда ўтиради.

Эрнинг вафот этиши ҳижрий қамарий ойнинг бошига тўғри келса, ҳилол (янги чиққан ой)лар билан ҳисобланади. Агар вафот этиш ойнинг ўртасида бўлса, идда кунлар билан ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Идда ва унинг ҳукми
Идда вақтида мумкин бўлмаган ишлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ХОТИННИ ОНАДАН УСТУН ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хотинни онадан устун қўйиш ҳақида динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда уларни бир-биридан устун қўйиш керак, деган гап йўқ. Бирининг ҳаққи деб иккинчисининг ҳаққини поймол қилинмайди. Чунки фарзанднинг она олдидаги бурчлари бор. Уларни жойига қўйишга у мажбур. Ҳадиси шарифда эркак кишида энг ҳақи кўп бўлган шахс онаси экани айтилади (Отанинг ҳам ҳаққи бундан кам эмас. Лекин ҳадиси шарифда меҳрибонлик кўрсатишга кўпроқ она ҳақли эканига урғу берилган).

Эр сифатида хотини олдида ҳам бурчлари бор: уни едириб ичириши, кийинтириши ва уй-жой билан таъминлаши керак.

Агар эркак инсоф билан, шариат ва адолат тарозусини ушласа, бу икки бурчни бажариш бир-бирига тўсиқ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЛАМА КИПРИКНИНГ ҲУКМИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Улама киприкдан фойдаланиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киприк улаш масаласи уламолар ўртасида ихтилоф қилинган масалалардан. Аксар уламолар киприк улашни соч улашга қиёслаб ҳаром ҳисоблаганлар. Яъни шаръан ножоиз деб билганлар. Айрим уламолар жоиз деганлар. Энг муносиб қавл шуки, агар аёл кишининг табиий киприклари нуқсонли бўлса, чиройига халал берадиган даражада сийрак бўлса, ёки калта бўлса, эри учун улама киприкдан фойдаланиши жоиз. Аммо таҳоратга халал бермайдиган бўлиши лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЙ ОЛИШ УЧУН БУЙРАГИМНИ СОТСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйимиз йуқ. Уй олиш учун буйрагимни сотсам бўладими? Бу ҳаром ёки гуноҳмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон ўзининг аъзоларига ҳақиқий эга ҳисобланмайди, балки улар Аллоҳники ва инсонга омонатга берилган. Шунинг учун шариатимизда одам ўз аъзоларини сотишга ҳаққи йўқ. Бу савдо ботил-бекор. Бу ишини қилган киши ва бунга ёрдам берганлар гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
"ЙЎЛ ЙЎҚ ҚИЛИБ ҚИЗИНГИЗНИ ТАЛОҒИНИ БЕРГАНМАН" ДЕСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эр аёлининг ота-онасига "Йўл йўқ қилиб қизингизни талоғини берганман, ўзи хам эшитган" деса (аслида у гапни чиндан хам айтмаган). Ниятидан катъий назар йўл йўқ бўлиб қоладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқ масалаларини бирор аҳли илм — имом домла ҳузурига эр хотин биргаликда бориб, бўлган ҳолатни тўлиқ баён қилиб, домланинг хулосасини олиш тавсия этилади. Чунки талоқда ҳар бир сўз аҳамиятли ҳисобланади. Сизнинг саволингизда ҳам мужмаллик бор. Агар эр ўша қайнота қайнонасига шу гапни хотинига талоқ бериш учун айтган бўлса, талоқ тушади. Чунки буни уламолар иншо, яъни талоқни пайдо қилиш, талоқ қилиш учун айтилган бўлади деганлар. Агар талоқ қилиш мақсади бўлмай айтаётган бўлса, бу ёлғон гап гапирган бўлади, бунда талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar