FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.16K photos
2.08K videos
4.48K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ЧУВАЛЧАНГНИ ДОРИ СИФАТИДА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ДУРУСТМИ?
#ҳалол_ҳаром

1344-CАВОЛ: Баъзи табиблар беморларга чувалчангдан тайёрланган дори ичишни тавсия қилишмоқда. Чувалчангни ейишга рухсат борми?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатдаги ҳолатда чувалчангни истеъмол қилиш ҳалол эмас. Чунки Аллоҳ таоло бизга ҳашарот (жирканч жонивор)ларни истеъмол қилишни ҳаром қилган. Бу ҳақда Аллома Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
(ولا الحشرات) هي صغار دواب الارض
“Ҳашаротларни истеъмол қилиш ҳам ҳалол эмас. Ҳашаротлар ернинг кичик жонзотларидир” (“Дуррул мухтор” китоби).
Чувалчангни дори сифатида истеъмол қилишга икки ҳолда рухсат бўлади:
1. Чувалчанг дори тайёрлаш жараёнида кимёвий таъсирларда истиҳолага учраса, яъни бутунлай бошқа моддага айланса. Бу худди туз конига тушиб кетган эшак бутунлай тузга айланиб кетса, у тузни ейиш ҳалоллигига ўхшайди.
2. Касалликни даволашда чувалчангдан бошқа ҳалол дори топилмаса ва унда шифо борлиги кўп марта тажрибаларда исботланган бўлса.
Аллома Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ мазҳабимизда ҳаром билан даволаниш жоиз эмаслигини баён қилиб, “Ҳовий” китобидан нақл қиладилар: “Баъзи қавлларга кўра ҳаром нарсада шифо борлиги маълум бўлса ва бошқа даво (дори) топилмаса, ҳаром билан даволанишга рухсат берилади. Бу худди чанқоқдан ўлар ҳолатга келган кишига май ичишга рухсат берилгани кабидир. Фатво шунгадир” (“Дуррул-мухтор” китоби).
Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ юқоридаги сўзларни шарҳлаб, ҳаром моддада шифо борлиги аниқ бўлмаса, у билан даволаниш жоиз эмаслигини айтадилар. Лекин ўша моддада шифо борлиги табиб ўтказган кўп тажрибалардан маълум бўлган бўлса, бу гумони ғолиб келган табибнинг сўзи сифатида эътиборга олинади.
Демак, уламоларнинг фатволарига кўра, беморга бошқа ҳалол дори-дармон топилмаганда, ҳаром моддада (жумладан чувалчангда) шифо борлиги бир қанча тажрибаларда исботланган бўлса, даволаниш учун уни истеъмол қилиш жоиз бўлади. Бу рухсат токи бемор тузалгунча давом этади, ундан кейин эса ейиш ҳаром бўлган моддага айланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЧУВАЛЧАНГ ВА БИОГОМУС САВДОСИ
#савдо #ҳалол_ҳаром

1349-CАВОЛ: 1) Чувалчанг савдоси жоизми? 2) Чувалчангдан чиқадиган ахлат-биогомус савдоси-чи?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳозирги кунда чувалчанг ва ундан олинадиган биогомуснинг ер ва унинг унумдорлигига фойдали бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шариат рухсат берган шаклдаги маҳсулотларнинг фойдали томони бўлса, бундай нарсаларнинг савдоси жоиз бўлади. Масалан, ҳайвонларнинг тезаги нажосат саналади. Шаръий қоидага кўра нажосатнинг савдоси жоиз бўлмайди. Лекин фойда берадиган нарса бўлгани учун уламолар унинг савдосини жоиз дейишган. Бу мавзуда фиқҳ китобларида шундай дейилган:
أَنَّ جَوَازَ الْبَيْعِ يَدُورُ مَعَ حِلِّ الِانْتِفَاعِ ، وَأَنَّهُ يَجُوزُ بَيْعُ الْعَلَقِ لِلْحَاجَةِ مَعَ أَنَّهُ مِنْ الْهَوَامِّ ، وَبَيْعُهَا بَاطِلٌ .
“Бир нарсанинг савдосининг жоизлиги ўша нарсадан фойдаланиш ҳалоллигига қараб белгиланади. Зулуклар гарчи ҳашорот ва унинг савдосини ботил эканига қарамай унга эҳтиёж борлиги учун унинг савдоси жоиз бўлади”. (“Раддул муҳтор” китоби).
يصح بيع الحشرات والهوام كالحيات والعقارب اذا كان ينتفع بها ، والضابط فی ذلك ان كل ما فيه منفعة تحل شرعاً فان بيعه يجوز
“Илон ва чаён каби ҳашоротлардан фойдаланиш имкони бўлса, уларнинг савдоси жоиз бўлади. Бу борадаги қоида шуки, шаръан ҳалол манфаати бор нарсаларнинг савдоси жоиздир” (“Ал-фиқҳу алал мазоҳибил арбаъа” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​КАЛТАКЕСАК ТУШГАН СУВ
#ҳалол_ҳаром

1363-CАВОЛ: Уйимиздаги сув идишимизга калтакесак тушиб ўлиб қолибди. Шу сув покми ёки нопокми?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйларда яшайдиган калтакесакнинг сувга тушиб ўлиб қолиши билан сув нопок бўлмайди. Чунки бундай калтакесакларда оқувчи қон бўлмайди. Оқувчи қони йўқ ҳайвонларнинг сувга тушиб ўлиб қолиши билан сув нопок бўлмайди. Лекин дала ва саҳроларда яшайдиган эчкемарлар бундай эмас. Уларнинг сувга тушиб ўлиши билан сув нопок бўлади. Бундай сувни таҳорат олиш, истеъмол қилиш, нажосатни поклаш каби ишларга ишлатиш жоиз эмас. “Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” китобида бундай дейилган:
لو كانت الوزغة كبيرة وفيها دم سائل فحكمها حكم فأرة ينزح عشرون دلوا بموتها في البئر وإن لم يكن لها دم سائل لا ينجس الماء بموتها فيها
"Оқувчи қони бўлган катта калтакесак (эчкемар)нинг ҳукми сичқоннинг ҳукми билан бир хилдир. Шунинг учун у қудуққа тушиб ўлиб қолса, йигирма челак сув олиб ташланади. Агар (уй калтакесакларидек) оқадиган қони бўлмаса, сувга тушиб ўлиши билан сув нажосат бўлмайди".
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАФАСДА ҚУШ БОҚИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

1386-CАВОЛ: Қафасда қуш боқиш гуноҳ эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қафасда қуш боқиш жоиз. Фақат уларни озуқасиз ва қаровсиз ташлаб қўймаслик лозим. Акс ҳолда қушларга зулм бўлади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
لا بأس بحبس الطيور والدجاج في بيته، ولكن يعلفها وهو خير من إرسالها في السكك
“Қуш ва товуқларни инига қамашнинг зарари йўқ. Лекин унга озуқасини бериб туради. Бу нарса уларни кўчаларга қўйиб юборишдан яхшироқдир”.
Бундан ташқари айрим қушлар фақат қафасда яшай олади. Уларни очиқ ҳавога қўйиб юборилса, дон топа олмай ёки бошқа ҳайвонларга ем бўлиб, ўлиб кетиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТОВУС БОҚИШ
#ҳалол_ҳаром

1391-CАВОЛ: Уйда Товус боқиш мумкинми? Гўшти ҳалолми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, товус боқиш жоиз ва унинг гўшти ҳалол, чунки у йиртқич қуш эмас. “Фатовои Оламгирия” китобида унинг гўштини ейиш ҳақида шундай дейилган:
وَلَا بَأْسَ بِأَكْلِ الطَّاوُوسِ
“Товус гўштини ейишнинг зарари йўқ”.
Боқишда қушларни оч ва қаровсиз қолдирмасдан тўғри парвариш қилиш лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ШУ ОВҚАТ МЕНГА ҲАРОМ БЎЛСИН, ДЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром #қасам

1392-CАВОЛ: Бир куни меҳмон мезбон билан жанжаллашиб, уй эгасига: “Сенинг уйингдан овқат есам, ҳаром бўлсин, деб чиқиб кетди. Буни қандай ечими бор?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда ҳаром бўлиш ҳақидаги гап қасам бўлади. Шу гапни айтгандан кейин ўша мезбоннинг овқатидан еб қўйса, егани ҳаром бўлиб қолмайди. Чунки ҳалол нарсани ҳаром қилиш банданинг иши эмас. Лекин егани учун қасам каффоратини тўлайди. Бу масалани фақиҳларимиз батафсил баён қилишган. Жумладан, “Мухтасар фи фиқҳил ҳанафий” китобида бундай дейилган:
لو حرم علي نفسه شيئا بأن قال طعام بيت فلان علي حرام أو قال هذا الطعام علي حرام ثم أكل من ذلك تجب عليه كفارة اليمين ولا تحرم عليه الطعام
“Бир киши ўзига бирор нарсани ҳаром қилса, масалан, “Фалончининг уйидаги таоми менга ҳаром бўлсин” ёки “Бу таом менга ҳаром бўлсин”, деса ва ундан кейин шу таомдан еса, зиммасига қасам каффорати лозим бўлади. Таом унга ҳаром бўлиб қолмайди”.
Қасамнинг каффорати ҳақида савол-жавобни ўқинг.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ТАОМ ТАНОВУЛИ УЧУН СОВРИН ҚЎЙИШ
#ҳалол_ҳаром

1409-CАВОЛ: Ҳозирги кунда таом ейиш эвазига мукофот қўйилмоқда. Бу турли хил таом турларида бўлмоқда. Улардаги асосий шартлар маълум миқдордаги таомни фалон муддатда ва фалонча шахс ейди. Айримларида шартни бажарса ҳам, бажармаса ҳам овқатнинг пули тўланса, баъзиларида шартни бажара олмаса, овқатнинг пулини тўлайди. Шарт бажарилган тақдирда ютуқ қўлга киритилади. Шу иш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар мукофот қўйилган маҳсулотлар савдоси жоизлиги учун бир қанча шартлар қўйишган. Жумладан, “Буҳус фи қазоя фиқҳийя муосира” китобида учта шарт айтилган. Улардан бири қуйидагича:
الشرط الثالث: أن يكون المشتري يقصد شراء المنتج للانتفاع به، ولا يشتريه لمجرد ما يتوقع من الحصول علي الجائزة، لأنه إن لم يكن يقصد شراء المنتج، فإن ما يبذله من الثمن، إنما يبذله من أجل الجائزة، فكـأن فيه شبهة المخاطرة، فلا يخلو من شبهة القمار
“Учинчи шарт: Харидор маҳсулотни мукофотни қўлга киритиш учун эмас, балки ундан фойдаланиш мақсадида сотиб олсин. Чунки маҳсулот сотиб олишда ундан фойдаланиш мақсади йўқ бўлса, тўлаётган пулини мукофотни ютиб олиш учун бераётган бўлади. Бу ерда молни хатарга қўйиш шубҳаси бўлгани учун бу иш қимор эҳтимолидан холи бўлмайди”.
Агар мижоз таомни охиригача еб қўйса, пул тўламайди, акс ҳолда пулини тўлайди, деб шарт қўйиш дуруст эмас ва бу фосид савдо ҳисобланади. Еб тугатиш ёки тугата олмасликдан қатъий назар пул тўлайди дейилиб, унга мукофот ҳам белгиланса, юқоридаги иборага кўра, қимор шубҳасига тушиб қолади.
Қолаверса бундай ишлар динимизнинг бошқа кўрсатмаларига ҳам тўғри келмайди. Чунки одатда харидор мукофот илинжида тезроқ ейишга ҳаракат қилади, ҳаттоки қорни тўйиб кетса ҳам ейишдан тўхтамайди. Динимизда эса тўйгандан кейин таом ейиш жоиз бўлмайди. Фақатгина рўзага қувват йиғиш учун саҳарликда ёки меҳмонни ҳижолат қилмаслик учун бўлиши бундан мустаснодир.
Тез ва меъёридан ортиқ овқатланиш динимиздаги жонни асраб-авайлаш тамойилига зиддир. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия” китобида қуйидагилар келтирилган:
أما الأكل فعلى مراتب: فرض، وهو ما يندفع به الهلاك، فإن ترك الأكل والشرب حتى هلك فقد عصى. ومأجور عليه، وهو ما زاد عليه ليتمكن من الصلاة قائما ويسهل عليه الصوم. ومباح، وهو ما زاد على ذلك إلى الشبع لتزداد قوة البدن، ولا أجر فيه، ولا وزر ويحاسب عليه حسابا يسيرا إن كان من حل. وحرام، وهو الأكل فوق الشبع إلا إذا قصد به التقوي على صوم الغد أو لئلا يستحيي الضيف فلا بأس بأكله فوق الشبع
“Ейишнинг бир нечта даражаси бор.
- Фарз:
Бу ҳалок бўлмаслик миқдорича ейиш. Агар еб-ичишни қасддан тарк қилиб вафот этса, гуноҳкор бўлади.
- Савоб оладиган миқдор:
Фарз даражасидан кўпроқ, тик туриб намоз ўқиш ва рўза тутишга қодир бўла олиш учун ейиш.
- Мубоҳ:
Юқоридагидан зиёдроқ, тана куч-қувватга тўлиши учун тўйгунча ейиш. Бунга савоб ҳам, гуноҳ ҳам йўқ. Ҳалолдан еган бўлса, охиратда енгил ҳисоб қилинади.
- Ҳаром:
Бунга тўйгандан кейин ҳам ейиш киради. Аммо эртанги куннинг рўзаси учун куч тўплаш ёки меҳмон уялиб ейишдан тўхтаб қолмаслиги учун ейилса мубоҳ бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​БАРМОҚЛАРНИ БИР-БИРИГА КИРИТИШ
#ҳалол_ҳаром

1415-CАВОЛ: Шариатимизга кўра бармоқларни бир-бирига киргизиш ёмон одатми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз кўрсатмасига кўра, намоз ичида ёки намоз ўқиш учун масжид томон боришда ёхуд намоз бошланишини кутиб ўтириш асносида бармоқларни бир-бирига киргизиш танзиҳий (енгил) макруҳ саналади. Намоздан ташқарида эса масалан, бармоқлари увишиб қолса, шу орқали дам бериш, ўзига келтириш каби ишлар учун бўлса, жоиздир. Беҳудага, ҳеч қандай сабабсиз қилса, танзиҳий макруҳдир. Бу ҳақда “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
والظاهر أنه في غير هذين الموضعين لا للعبث ليس بمكروه ولو لإراحة الأصابع، وإن كان على سبيل العبث يكره تنزيهًا،
“Зоҳир гап шуки, мазкур икки ўрин(намоз ва намозга бориш)дан бошқа ўринларда, гарчи бармоқларга дам бериш каби сабабли иш учун бўлса, макруҳ эмас. Беҳудага, мақсадсиз қилиш танзиҳий макруҳдир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​БЕГОНА АЁЛНИНГ ЎРНИГА ЎТИРИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

1416-CАВОЛ: Аёл киши жамоат транспортида ўтириб, туриб кетган ўрни совимасдан ўша жойга номаҳрам эркак киши ёки эркак киши ўтирган жойга номаҳрам аёл киши ўтириши мумкин эмасми? Мен буни жуфтига хиёнат, деб эшитдим. Бу ҳақда динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда сўралган ҳолатдаги вазиятда эркак ўрнига аёл ёки аёл ўрнига эркак ўтириши жоиз. Айрим манбаларда бундан қайтарилган бўлсада, лекин уни кўпчилик уламолар эътиборга олишмаган.
Қолаверса, айрим ҳолларда оммавий транспорт воситаларида ҳомиладор, бемор ёки қариялар ўтиришига зарурат юзага келиб қолиши мумкин. У кабиларни бундан кескин қайтариш қаттиқ қийинчиликка олиб келади.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, баъзи манбалардаги хос кўрсатмага амал қилиб, тақво йўлини тутиши, ўзини эҳтиётини қилиши ҳар кимнинг шахсий иши. Лекин уни оммага мажбурий киритиш ва бу масала юзасидан оммани қийин ҳолатга туширадиган фатво бериш динимизнинг енгиллик ва қулайлик каби тамойилларига зиддир.
Бегонанинг ўрнига ўтиришни хиёнат деб баҳолаш катта хатодир. Чунки бу иш аввал айтиб ўтганимиздек, динимизда қайтарилмаган, жоиз амал. Ислом динида эса, мумкин бўлган ишни қилган шахснинг хатти-ҳаракати асло хиёнат деб қаралмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АСАЛАРИГА ЧАҚТИРИБ ДАВОЛАНИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

1417-CАВОЛ: Асаларига чақтириб даволаниш мумкинми? Эшитишимча ҳадисларда арини ўлдиришдан қайтарилган экан. Маълумки, ари инсонни чаққандан кейин ўлади. Бу уни ўлдиришга кирмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Асаларига чақтириб даволаш табиблар томонидан қадимдан қўлланилиб келаётган муолажа турларидан ҳисобланади. Бу хусусда ҳаттоки машҳур ҳаким Буқрот (Гиппократ)нинг китобларида ҳам маълумотлар учрайди. Чаққан асалари танасидаги заҳари унинг ниши орқали инсон танасига кириб, айрим хасталикларга шифо бўлиши исботланган.
Фиқҳий китобларимизда айнан асаларига чақтириш орқали даволаш ҳақида сўз юритилмаган бўлса ҳам бироқ шунга ўхшаш бўлган заҳар билан даволаниш масаласи зикр қилинган. Ибн Қудома раҳматуллоҳи алайҳ “Муғний” китобида қуйидаги сўзларни айтади:
و ما فيه السموم من الأدوية: إن كان الغالب من شربه واستعماله الهلاك به أو الجنون: لم يبح شربه، وإن كان الغالب منه السلامة ويرجى منه المنفعة: فالأوْلى إباحة شربه لدفع ما هو أخطر منه كغيره من الأدوية.
“Заҳар қўшилган дорилар аксар ҳолда ҳалокат ёки мажнунликка сабаб бўлса, уни ичиш мубоҳ эмас. Агар аксар ҳолда саломатликка сабаб бўлса ва ундан манфаат умид қилинса, уни ҳам бошқа манфаатли дорилар каби мубоҳ дейиш афзалдир. Чунки бунда заҳар ичишнинг зараридан кўра хатари кучлироқ бўлган касалликларни бартараф қилиш бор. Зотан, кўп дориларда қандайдир хавф мавжуд бўлишига қарамай ундан ёмонроқ касалликларни даволаш учун уларни ичиш мубоҳ ҳисобланади”.
Умумий тарзда айтилган ушбу ҳукмдан келиб чиқилса, асаларига чақтириб даволаш ҳам шу ишда моҳир бўлган табиб ёки мутахассис томонидан ёки унинг назорати остида амалга оширилса жоиз эканлиги келиб чиқади.
Асаларини ўлдиришдан қайтарилган ҳадисга биноан бундай даволанишни жоиз эмас, дейилмайди. Чунки мазкур ҳадис асаларини беҳуда ўлдириш ҳолатларига тегишлидир. Аммо инсон учун манфаат бўлса, бу иш жоиз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar