FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ҲОМИЛАДОРЛИКДАН САҚЛАНИШ
#ҳомила #оила

731-CАВОЛ: Оилавий поликлиникаларда ҳомиладорликдан сақланиш учун 3-6 ойлик уколлар қилишади. Аёл кишини уруғлигини куйдиради деб эшитган эдим. Шу муолажа шариатимизда жоизми? Бундай муолажа қилдирган аёл гуноҳкор бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маъқал ибн Ясардан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
تَزَوَّجُوا الوَدُودَ الوَلودَ ، فإني مُكَاثِرٌ بكم الأنبياءَ يومَ القيامةِ

“Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар. Мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман”, – деганлар (Имом Аҳмад ва Имом Табароний ривоятлари).

Лекин шуни ҳам унитмаслик керакки, Ислом – осонлик дини. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Ҳеч бир жонга имкониятидан ташқари нарсани юкламаймиз» деган. Аёлларнинг кетма-кет ҳомиладор бўлиши эса аёл киши учун катта машаққатни келтириб чиқаради. Бир-икки йилда туғиш аёл кишининг соғлиғига жиддий зарар етказиши тиббий жиҳатдан исботланган.

Шунинг учун динимизда ҳомилани вақтинчалик олдини олишга рухсат берилган.

Агар саволда таъкидланганидек, ҳомиладорликдан сақланиш учун 3-6 ойлик уколлар аёл кишининг бепушт бўлиб қолишига сабаб бўладиган бўлса, бошқа воситалардан фойдаланиш мумкин. Масалан Пайғамбаримиз алайҳиссалом даврларида саҳобалар азл қилишдан фойдаланганлар. “Азл” – бу алоқанинг сўнгида эркакнинг уруғликни ташқарига тўкишидир. Ҳанафий мазҳабида аёлнинг беморлиги ва эмизикли боланинг соғлиғига зарар етиши аниқ бўлганда, аёлнинг изни билан бу иш жоиз, дейилган.

Робитатул оламил Исломия ҳузуридаги Ислом фиқҳи Академияси ҳижрий 1400 йилнинг (Робиус-соний 26-30 кунидаги) 3-мажлисида қуйидаги ҳукмни чиқарган: “Наслни чеклаш мутлақо мумкин эмас. Агар очликдан хавфсираб ёки шариат эътибор қилмаган сабабларга биноан қилинадиган бўлса, ҳомилани ман қилиш жоиз эмас. Чунки Аллоҳ таоло ризқ берувчи Зотдир. Ер юзидаги барча жониворларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. Аммо алоҳида зарар аниқ бўлган ҳолатларда, аёл оддий ҳолда туға олмай, унинг қорнини ёриб, боласини олишга мажбур бўлинадиган ҳолатларда ҳомиладор бўлишни ортга сурадиган омилларни ишлатишга монелик йўқ.
Шунингдек, бошқа шаръий ва тиббий сабабларга кўра онанинг ҳаёти хавф остида қоладиган бўлса, ишончли мусулмон табиблар қарори ила ҳомилани ман қилувчи воситаларнинг ишлатилиши жоиздир”.

Хулоса шуки, аёлнинг бачдонида пайдо бўлиб улгурган ҳомилани мажбур бўлиб олдиргандан кўра, уни маълум муддатга кечиктириб турувчи воситалардан фойдаланган маъқул. Бунда шариатнинг “икки зарардан енгилроғини танлаш” қоидасига амал қилган бўламиз.

Фақат ҳомилани ман қилувчи омилларни танлаётганда ҳомиладор бўлиш қобилиятини буткул йўқотиб юборадиган ёки аста-секин сусайтириб, охири бепуштликка олиб борадиган усул ёки воситалардан фойдаланиш мутлақо мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ИДДАДА ЎТИРГАН АЁЛ ЗИНО ҚИЛСА...
#Идда #Аёл
#ҳомила

1099-CАВОЛ: Ассалому алайкум! Устоз бир дугонам сўраганди. Иддада ўтирган аёл зино қилиб ҳомиладор бўлиб қолса уни иддаси қачон тугайди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ва алайкум ассалом! Аввало зино Аллоҳ таоло ҳаром қилган жирканч иш ҳисобланади. Аллоҳ таоло зинокорга ҳам дунёда, ҳам охиратда аламли азоб борлигини огоҳлантирган. Бу ишни қилиб қўйган инсон тезда тавба қилиб, қайтиб бу ишни қилмаслиги лозим.
Иддада ўтирган аёл зино билан ҳомиладор бўлиб қолса, унинг иддаси ҳомиласини туққунича бўлади. Туғишдан олдин зино қилгувчига ҳам ва бошқасига ҳам турмушга чиқа олмайди. Вафот иддасида ўтирган аёл зино қилиб, ҳомиладор бўлиб қолса, унинг иддаси ўзгармайди, яъни бундай аёл фақат вафот иддасини ўтиради.
وَاعْلَمْ أَنَّ الْمُعْتَدَّةَ لَوْ حَمَلَتْ فِي عِدَّتِهَا ذَكَرَ الْكَرْخِيُّ أَنَّ عِدَّتَهَا وَضْعُ الْحَمْلِ وَلَمْ يُفَصِّلْ، وَاَلَّذِي ذَكَرَهُ مُحَمَّدٌ أَنَّ هَذَا فِي عِدَّةِ الطَّلَاقِ، أَمَّا فِي عِدَّةِ الْوَفَاةِ فَلَا تَتَغَيَّرُ بِالْحَمْلِ وَهُوَ الصَّحِيحُ.
“Иддада ўтирган аёл ҳомиладор бўлиб қолса, Кархий раҳматуллоҳи алайҳ унинг иддаси ҳомиласини қўйгуничалигини зикр қилиб, тафсилотини баён қилмаган. Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ, бу ҳолат талоқ иддасида бўлади, деганлар. Аммо, вафот иддасида ҳомиладор бўлиб қолиш билан идда ўзгармайди деганлар. Шу гап саҳиҳдир” (“Раддул муҳтор” китоби).
Иддада ўтирган аёл бир киши билан зино қилиб, ҳомиладор бўлмаса, бундай ҳолатда янгитдан идда ўтириш лозим эмас. Чунки зино гуноҳ бўлгани сабабли бирор ҳукмни юзага чиқара олмайди. Зино қилган куни ҳам иддасидан ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM