ҒУСЛ ҚИЛИШДА ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШ
#ғусл #таҳорат
❓1249-CАВОЛ: Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар авратини тўсиб турадиган бирор мато кийиб ювинаётган бўлса, қиблага қараш ёки орқа қилишнинг зарари йўқ. Лекин яланғоч ҳолда ювинаётган бўлса, қиблага юзланмайди. Уламолар ғусл қилишнинг одобларини санаганларида мана шу масалани ҳам айтиб ўтганлар. Жумладан, “Ҳошиятут Таҳтовий” китобида бундай дейилган:
وَآدَابُ الْاِغْتِسَالِ هِيَ مِثْلُ "آدَابِ الْوُضُوءِ" وَقَدْ بَيَّنَّاهَا "إِلَّا أَنَّهُ لَايَسْتَقْبِلُ الْقِبْلَةَ" حَالَ اغْتِسَالِهِ؛ "لِأَنَّهُ يَكُونُ غَالِبًا مَعَ كَشْفِ الْعَوْرَةِ" فَإِنْ كَانَ مَسْتُورًا فَلَا بَأْسَ بِهِ."
“Ғуслнинг одоблари таҳоратдаги одоблар кабидир. Фақат ғусл қилиш асносида қиблага юзланмайди (таҳоратда эса қиблага юзланилади). Чунки аксар ҳолатда ғусл қилувчиларнинг авратлари очиқ бўлади. Агар бирор кийим билан ғусл қилаётган бўлса, қиблага юзланишнинг зарари йўқ”.
“Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
فَلَوْ كَانَ مُتَّزِرًا فَلَا بَأْسَ بِهِ،
“Агар изор (лунги) кийиб ғусл қилаётган бўлса, қиблага қараб ювинишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

СОЧ ОЛДИРГАНДАН КЕЙИН ТАҲОРАТ СИНАДИМИ?
#таҳорат
❓1261-CАВОЛ: Таҳоратли киши соч олдирганидан кейин таҳорати синадими? Қайта таҳорат олиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Соч олдириш билан таҳорат синмайди.
Бу ҳақида “Фатовои оламгирийя” китобида бундай дейилган:
مسح رأسه ثم حلق أو قلم أظافيره لا تلزمه الإعادة كذا في فتاوى قاضي خان
“Киши таҳорат олиб, бошига масҳ тортиб кейин сочини қирдирса ёки тирноқларини олса, қайта таҳорат олиши ёки шу аъзоларни қайта ювиб қўйиши лозим бўлмайди. “Фатовои Қозихон”да шундай дейилган”
Агар соч олдириш асносида бошидан қон чиқса, таҳорат синади ва қайта таҳорат олади. Валлоҳу аълам.

СУВГА ҚЎЛ ТИҚИБ КЎРИШ СУВНИ НОПОК ҚИЛИБ ҚЎЙМАЙДИМИ?
#ғусл #поклик
#таҳорат
❓1272-CАВОЛ: Ғусл учун тайёрланган сувга қўлни тиқиб кўриш билан сув нопок бўлиб қолмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сувга қўл тиқилган ҳолатда агар қўлда нажосат бўлмаса, бундай сув пок ҳисобланади. У билан таҳорат, ғусл қилиш ҳам, бундай сувни истеъмол қилиш ҳам мумкин бўлади. Имом Фахруддин Қозихон раҳимаҳуллоҳ “Фатовои Қозихон” китобида бундай деган:
المحدث أو الجنب إذا أدخل يده في الإناء للاغتراف وليس عليها نجاسة لا يفسد الماء
“Бетаҳорат ёки жунуб киши сув олиш учун қўлини идишга тиқса ва қўлида нажосат бўлмаса, сув нопок бўлмайди”. Валлоҳу аълам.

КЎЗИ ОЖИЗ КИШИНИНГ ТАҲОРАТИ
#таҳорат
❓1304-CАВОЛ: Дўстимнинг кўзи ожиз. Унга аёли таҳорат қилдириб қўяди. Дўстим баъзида айниқса, саҳар вақтида аёлимни безовта қилиб уйғотгим келмайди. Уни уйғотмасдан таяммум қилиб олсам, бўладими, деб сўради. Шундай қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таяммум қилиш учун бир қанча шартлар билан рухсат берилади. Шулардан бири таҳорат қилишга ёрдам берадиган шахс бўлмаса, таяммум қилиши мумкин. Агар аёли каби таҳорат қилишга ёрдам берадиган шахс бўлса, таяммум қила олмайди, балки таҳорат олади. Дўстингиз ҳам уялмасдан аёлини уйғотсин ва аёли таҳорат қилдиришга ёрдамлашсин. Бу учун аёли кўплаб ажру савобларга эга бўлади. Қолаверса, қиблани аниқлаб бериш, намоз ўқиш учун пок жой топиб бериш ҳам керак.
Бу ҳақида фиқҳий манбаларда ҳам жавоб берилган. Жумладан, “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
أوكان لا يجد من يوضئه ولا يقدر بنفسه فإن وجد خادما أو ما يستأجر به أجيرا أو عنده من لو استعان به أعانه فعلى ظاهر المذهب أنه لا يتيمم؛ لأنه قادر. كذا في فتح القدير
“Таҳорат қилдириб қўядиган киши топа олмаган ва ўзи ҳам таҳорат қилишга қодир бўлмаган киши таяммум қилса бўлади. Агар бирор хизматчи ёки ишчи ёлласа ёки ёнида ёрдам сўраса, ёрдам берадиган одами бўлса, мазҳабдаги зоҳир гапга кўра бундай киши таямммум қилмайди. Чунки у таҳорат қилишга қодир ҳисобланади. “Фатҳул қадир”да шундай келган”. Валлоҳу аълам.

ШУКР САЖДАСИДА ТАҲОРАТЛИ БЎЛИШ
#таҳорат
❓1305-CАВОЛ: Шукр саждасини қилишда ҳам таҳоратли бўлиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, чунки сажда Аллоҳ таолога қилинади ва Аллоҳ таоло учун қилинадиган саждада намоздаги каби таҳоратли бўлиш, бадани ва кийими пок бўлиши, қиблага юзланиши каби шартлар талаб этилади.
Мужтаҳид имомларимиздан имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ ва бошқа уламолар бандага бирор неъмат ҳосил бўлганда ёки бало-офат даф бўлганда, бемори соғайиб, узоқдаги инсони бағрига қайтганда шукр саждаси қилиш суннатдир, деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳулар катта хушхабар эшитганларида шукр саждаси қилганлари ривоят қилинган.
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хурсандчилик иш бўлса ёки хушхабар келса, Аллоҳга шукр қилиб сажда қилар эдилар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
“Мароқил фалоҳ” китобида бундай дейилган:
وهيئتها أن يكبر مستقبل القبلة ويسجد فيحمد الله ويشكر ويسبح ثم يرفع رأسه مكبرا مثل سجدة التلاوة بشرائطها
“Шукр саждасининг кўриниши қуйидагича: қиблага юзланиб такбир айтади ва сажда қилади. Саждада Аллоҳ таолога ҳамд, шукр ва тасбиҳ айтади. Кейин такбир айтиб бошини саждадан кўтаради. Бу сажда шартлар борасида тиловат саждаси билан бир хил”.
Уламолар тиловат саждасининг шартлари намознинг шартлари билан бир хил дейишган.
Шунга кўра шукр саждасида таҳоратли бўлиш шарт ҳисобланади. Валлоҳу аълам.