FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.08K photos
2.03K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ
#имон

16-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Бир ғайридин ҳамкасбим Исломни қабул қилмоқчи. У мусулмон бўлиши учун нима қилиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Ғайридин мусулмон бўлиши учун шаҳодат калимасини айтиши яъни, «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу» дейиши керак. Бунга тил билан иқрор бўлиб, уни қалби билан тасдиқлаши лозим. Имоннинг шартлари еттита: улар Аллоҳ таолога, фаришталарга, нозил қилинган Китобларга, Пайғамбарларга, қиёмат кунига, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига, қиёмат кунида қайта тирилишига қатъий ишонишдир.

Ғайридин кимса Исломни қабул қилгач, унинг ўтган барча гуноҳлари кечирилади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам “Ислом ўзидан олдинги (гуноҳ)ларни ўчиради” деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Уламолар янги
имон келтирган одамнинг ғусл қилиб олишини мустаҳаб дейишган. Ғайридин Исломга кириб, мусулмон бўлганидан сўнг Ислом динига оид зарурий илмларни ўрганиши, намозни жамоат билан ўқиши, моли нисобга етса закот бериши, Рамазон рўзасини тутиши, агар йўлга қодир бўлса, ҳаж қилиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz || 📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#мавлид #имон #рабиул_аввал

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга имон келтиришнинг аҳамияти.

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#мавлид #имон #рабиул_аввал

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга имон келтиришнинг аҳамияти.

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar