ТИЛОВАТ САЖДАСИДА ҚИЁМ ШАРТМИ
#Қуръон
❓1308-CАВОЛ: Тиловат саждасини қилишда қиёмга туриб, такбир айтиб кейин саждага бориш керакми ёки ўтирган жойида сажда қилса ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоздан ташқарида ўқилган сажда ояти учун қилинадиган тиловат саждасида намоздаги баъзи шартлар талаб этилади. Масалан, таҳорат, қиблага юзланиш, пок жой, пок кийим каби амаллар шарт ҳисобланади. Аммо такбир, яъни Аллоҳу акбар дейиш суннат, қиём (тик туриш) эса мустаҳаб ҳисобланади, фарз эмас. Қуръон ўқиётган киши сажда оятини ўқиб, ўтирган жойида сажда қилса, бу билан вожиб бўлган тиловат саждасини адо қилган бўлади. Тиловат саждасини бажаришнинг энг афзал кўриниши тик туриб такбир айтади ва саждага боради. Яна такбир айтиб саждадан туради. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
وهي سجدة بين تكبيرتين مسنونتين جهرا وبين قيامين مستحبين بلا رفع يد وتشهد وسلام وفيها تسبيح السجود
“Тиловат саждаси суннат бўлган ва жаҳрий айтиладиган икки такбир ва мустаҳаб бўлган икки қиём орасидаги саждадир. Унда қулоқ қоқиш, ташаҳҳуд ва салом бериш йўқ. Лекин тасбиҳ айтилади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar