FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ХАТНА ҚИЛИНАДИМИ?
#хатна

1115-CАВОЛ: Чақалоқ хатна қилинган ҳолида туғилса, уни яна хатна қилиш шартми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Болаларнинг хатна ҳолида туғилиши воқеликда учраб туради. Хатна суннат амал бўлиб, ислом шиорларидан биридир.

Бир қарашда бу бола хатна қилинган экан, дейдиган ҳолатда туғилган бўлса, уни хатна қилинмайди. Лекин гўдак жинсий аъзосининг бош қисмини ўраб турадиган ортиқча териси бўлса, уни кесилади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:

( صَبِيٌّ حَشَفَتُهُ ظَاهِرَةٌ بِحَيْثُ لَوْ رَآهُ إنْسَانٌ ظَنَّهُ مَخْتُونًا وَلَا يُقْطَعُ جِلْدَةُ ذَكَرِهِ إلَّا بِتَشْدِيدٍ تُرِكَ كَشَيْخٍ أَسْلَمَ وَقَالَ أَهْلُ النَّظَرِ لَا يُطِيقُ الْخِتَانَ ) لِأَنَّ قَطْعَ جِلْدَةِ ذَكَرِهِ لِتَنْكَشِفَ الْحَشَفَةُ فَإِنْ كَانَتْ الْحَشَفَةُ ظَاهِرَةً فَلَا حَاجَةَ إلَى الْقَطْعِ ، وَإِنْ كَانَتْ تُوَارِي الْحَشَفَةَ يُقْطَعُ الْفَضْلُ

“Гўдак жинсий аъзосининг бош қисмини кўрган одам бу хатна қилинган экан, дейдиган даражада кўриниб турса, уни хатна қилинмайди. Яна хатна қилиш қаттиқ оғриқ билан кечадиган бўлса ҳам, уни тарк қилинади. Масалан ёши кекса киши мусулмон бўлса ва биладиганлар бу киши хатнани кўтара олмайди дейишса, хатна тарк қилинади” (“Канзуд дақоиқ” китоби).

“Чунки хатна гўдак жинсий аъзосининг бош қисми очилиб туриши учундир. Агар аъзонинг бош қисми туғма очиқ бўлса, уни хатна қилишга ҳожат йўқ. Бош қисмини тери ёпиб турган бўлса, ўша ортиқча қисм хатна қилинади (кесилади)” (“Табйинул ҳақоиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Суннат #Хатна

Хатна ҳолида туғилган боланинг ҳукми

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Суннат #Хатна

Хатна ҳолида туғилган боланинг ҳукми

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Суннат #Хатна

Хатна ҳолида туғилган боланинг ҳукми

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar