FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
101-savol
Fatvo hay'ati
АЁЛЛАРНИНГ ҚОШ ТЕРИШИ, ШАКЛНИ СУНЪИЙ ТАРЗДА ЎЗГАРТИРИШИНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ва_ҳаром

101-CАВОЛ:
#аудио
4:06

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
25-savol
Fatvo hay'ati
КОЛГЕЙТ (Colgate) ТИШ ПАСТАСИ ҲАРОММИ?
#ҳалол_ва_ҳаром

25-CАВОЛ

▫️ Каналга уланиш
31-savol
Fatvo hay'ati
ТЕЗАК ЁҚИБ НОН ПИШИРИШ ҲАҚИДА
#ҳалол_ва_ҳаром

31-CАВОЛ

▫️ Каналга уланиш
ҲАЙВОН УРИШТИРИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ва_ҳаром

191-CАВОЛ:
Ҳурматли устозлар, динимизда ҳайвон уриштириш, томоша қилиш ва унга пул тикиши ҳақида нима дейилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда турли ҳайвонларни уриштириш, бу ўйинларга пул тикиб қимор ташкил қилиш
ва ҳатто томоша қилиш – тақиқланган, ҳаром ишдир. Бу ҳақда Ибн Аббос разияллоҳу анҳу шундай дейдилар:

نَهَى رَسًولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ التَّحْرِيشِ بَيْنَ الْبَهَائِمِ )رَوَاهُ الْاِمَامُ التَّرْمِذِيُّ(

яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонларни уриштиришдан қайтардилар” (Имом Термизий ривояти).

Бу ҳадиси шарифнинг шарҳида муҳаққиқ олим Мулло Алийюл Қори шундай дейдилар:

أَيْ عَنِ الْإِغْرَاءِ بَيْنَهَا بِأَنْ يَنْطَحَ بَعْضُهَا بَعْضًا أَوْ يَعَضَّ أَوْ يَدُوسَ أَوْ يَقْتُلَ فِي النِّهَايَةِ هُوَ الْإِغْرَاءُ وَتَهْيِيجُ بَعْضِهَا عَلَى بَعْضٍ كَمَا يَفْعَلُ بَيْنَ الْجِمَالِ وَالْكِبَاشِ وَالدُّيُوكِ وَغَيْرِهَا يَعْنِي كَالْفِيلِ وَالْبَقَرِ وَكَمَا بَيْنَ الْبَقَرِ وَالْأَسَدِ وَإِذَا كَانَ الْإِغْرَاءُ بَيْنَ الْبَهَائِمِ مَنْهِيًّا فَبِالْأَوْلَى أَنْ يَكُونَ بَيْنَ الْإِنْسَانِ مَنْهِيًّا وَهُوَ كَثِيرٌ فِي بَعْضِ الْبُلْدَانِ رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ

“Яъни, Пайғамбаримиз саллалллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонлар бир-бирини шохлаши, тишлаши, босиб-янчиши ёки ўлдириши учун уларни гиж-гижлаш (уриштириш)дан қайтардилар. “Ниҳоя” китобида ҳадисдаги “тахриш” – ҳайвонларни бир-бирига гиж-гижлаш, дейилади. Туя, қўчқор, хўроз, фил
ва буқаларни бир-бирига гиж-гижлаб уриштирадилар. Буқа ва шерни ҳам гиж-гижлашади. Ҳайвонларни бир бири билан уриштириш мумкин эмас экан, одамларни бир-бири билан уриштириш ундан ҳам ёмонроқдир. Одам уриштириш айрим шаҳарларда кўп учрайди. Бу ҳадисни Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилган” (“Мирқотул мафатиҳ”).

“Авнул Маъбуд” китобида бу ҳақида шундай дейилган:

وَوَجْهُ النَّهْيِ أَنَّهُ إِيلَامٌ لِلْحَيَوَانَاتِ، وَإِتْعَابٌ لَهُ بِدُونِ فَائِدَةٍ، بَلْ مُجَرَّدُ عَبَثٍ
“Ҳайвон уриштиришдан ман қилишнинг сабаби – ҳайвонларга ҳеч бир фойдасиз, балки ўйин учун азоб бериш
ва қийнашдир”.
Ҳайвонларни уриштиришнинг ҳаромлиги ҳақида Халқаро ислом уюшмаси қошидаги Ислом фиқҳи академиясининг Макка шаҳрида 1987 йил (1408 ҳ. йил Сафар ойида) бўлиб ўтган ўнинчи давра мажлисида қатъий фатво берилди. Ҳайвон уриштиришнинг ҳаромлиги аниқ бўлгандан кейин, ўртага пул қўйиб уриштириш ёки томошабинлар пул билан гаров боғлашларининг ҳам
ҳаром иш эканлиги келиб чиқади.
Динимизда ҳайвонларга ҳам сабабсиз озор, азият
ва азоб бериш мумкин эмас. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам юз қисмига тамға урилган эшакни кўриб: “Бунга тамға урганни Аллоҳ лаънатласин!” – дедилар (Имом Муслим ривояти). Яна ҳайвонларни “мусла” қилиш (тирик ҳайвонларни аъзоларини кесиб яралаш)дан ҳам қайтарилганмиз. Демак, ҳайвонларга озор бериш, азоблаш ва уларга шафқат кўрсатмаслик шариатимизда оғир жиноят ҳисобланади. Ҳайвонларни қамаб қўйиб, очликдан ўлдириш – ҳаромдир. Ҳадиси шарифда бир мушукни қамаб қўйиб қийнаган аёлнинг охиратда азобланиши ҳақида хабар берилди (Имом Бухорий ривояти). Кунларнинг бирида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам эти суягига ёпишиб кетган туяни кўриб қоладилар ва: “Бу тилсиз ҳайвонлар тўғрисида Аллоҳдан қўрқинглар. Минишга яроқли қилиб мининглар, ейишга яроқли қилиб енглар”, – дедилар (Имом Абу Довуд ривояти). Ҳар бир ҳайвонни нима учун яратилган бўлса, шу ишда фойдаланиш ҳам – динимизнинг кўрсатмаларидан биридир. Бир ҳадиси шарифда: “Уловларингиз устини минбар қилиб олишдан сақланинглар...”, – дейилган (Имом Абу Довуд ривояти). Бунинг маъноси, кимнидир кутаётганда, савдо-сотиқ қилаётганда ёки бошқа ишларни қилаётганда, зарурат бўлмаса, уловни устига миниб турманг, деганидир. Ҳадиси шарифларда тирик жонзот (товуқ, қўй, эчки кабилар)ни ўқ отишга нишон қилиб олишдан қайтарилади (Имом Бухорий ривояти).
ТУЯ БАВЛИ БИЛАН ДАВОЛАНИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ва_ҳаром

217-CАВОЛ:
Туя бўталоғи сийдигини туя сутига қўшиб ичса ҳамма касалга даво бўлар экан деб эшитдим. Шу тўғрими, ахир сийдик ҳаромку! Уни ичса гуноҳ бўлмайдими? Жавоб учун раҳмат!

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Туянинг сийдиги Имом Абу Ҳанифа
ва Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳ алайҳимо наздларида нажосат ҳисобланади. Лекин Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимо наздларида даво учун уни ичиш жоиз.
Туянинг сийдигини нажосат деган мужтаҳидларимиз қуйидаги ҳадисни далил қилганлар:
اِسْتَنْزِهُوا مِنْ اَلْبَوْلِ فَإِنَّ عَامَّةَ عَذَابِ اَلْقَبْرِ مِنْهُ (رَوَاهُ اَلدَّارَقُطْنِيّ ُ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)
яъни: “Сийдикдан сақланинглар, чунки (бавлдан покланмаган киши учун) қабр азобининг кўпи ундандир” (Имом Дорақутний ривояти).
Туянинг сийдигини ичиш мумкин деган мужтаҳидларимиз эса машҳур Урайна қавми ҳақидаги ҳадисга суянадилар (Қиссанинг қисқача тафсилоти шуки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Урайна қавмидан бир қанча одамлар мусулмон бўлиш учун келди. Уларга Мадина ҳавоси тўғри келмай ранглари сарғайиб, қоринлари шишиб кетди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Мадинадан ташқаридаги закотдан йиғилган туяларнинг сутлари
ва сийдикларидан ичишни буюрдилар. Улар шундай қилишди. Тузалиб қолишгач, диндан қайтиб, туябоқарларни ўлдириб, туяларни ҳайдаб кетишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларни изидан одам жўнатиб, қўлга тушириб, қаттиқ жазоладилар. Бу ҳадисни Имом Бухорий ва бошқалар ривоят қилишган).
Мўтабар фиқҳий матнларда ҳам туя сийдиги нажосат экани айтилган
ва уни одатий ҳолатда ичиш мумкин эмас. Бунинг устига мазҳабимизда ҳаром билан даволаниш жоиз эмас. “Захира” китобида эса ҳаром билан даволаниш жоиз бўлиши (яъни, гуноҳ бўлмаслиги) учун ўша моддада шифо борлиги ва бошқа даво йўқлиги маълум бўлиши кераклиги айтилган. Шифо бор йўқлиги тажриба билан аниқланади. Ҳамавий раҳматуллоҳи алайҳ: “Тўнғиз гўштидан бошқа даво топилмаган тақдирда ҳам у билан даволанмайди”, – дейдилар (“Раддул мухтор” китоби) .
“Фатавои ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَقَالَا لَا بَأْسَ بِأَبْوَالِ الْإِبِلِ وَلَحْمِ الْفَرَسِ لِلتَّدَاوِي كَذَا فِي الْجَامِعِ الصَّغِيرِ
яъни: “Имом Абу Юсуф
ва Имом Муҳаммадлар от гўшти ва туянинг бавлини даволаниш учун ишлатишни зарари йўқ, дейдилар. “Жомеъус сағир”да шундай келган”.
Демак, юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, соғлом кишилар туяни сутини ичиш билан кифояланиши керак. Улар асло туя бавлини ичишлари мумкин эмас. Агар бемор туя сути билан бирга унинг сийдигини ичса тузалиши маълум бўлса
ва бошқа даво йўқлиги кўп тажрибалардан ўтган бўлса, туя бавлини ичиши жоиз бўлади. Бу икки мужтаҳид имомларимиз Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммаднинг сўзларига мувофиқ келади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ТЎНҒИЗ ВА УНИНГ АЪЗОЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ва_ҳаром

242-CАВОЛ:
Тўнғиз гўшти ҳаромлигини биламиз, лекин унинг бошқа аъзолари масалан териси, ёғи, жунидан фойдаланиш мумкинми? Унинг жунидан чўткалар таёрланар экан, уларни ишлатиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўнғизнинг гўшти, ёғи
ва барча аъзолари ҳаромлигига Қуръони каримдаги қуйидаги оят далолат қилади:

قُلْ لَا أَجِدُ فِي مَا أُوحِيَ إِلَيَّ مُحَرَّمًا عَلَى طَاعِمٍ يَطْعَمُهُ إِلَّا أَنْ يَكُونَ مَيْتَةً أَوْ دَمًا مَسْفُوحًا أَوْ لَحْمَ خِنْزِيرٍ فَإِنَّهُ رِجْسٌ أَوْ فِسْقًا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلَا عَادٍ فَإِنَّ رَبَّكَ غَفُورٌ رَحِيمٌ

яъни: “Айтинг: «Менга
ваҳий қилинган нарса (Қуръон)дан таом ейдиган кишига ўлимтик, тўкилган қон, чўчқа гўшти – у, албатта, палид – ва (сўйишда) Аллоҳдан ўзганинг номи аталган «фисқ» (“ҳайвон”)дан бошқа ейиш ҳаром қилинган нарсани топмаяпман». Бас, кимки заруратда қолиб, (бошқага) зулм қилмаган ва (зарурат) ҳаддидан ошмаган ҳолда (уларни еса), албатта, Раббингиз кечиримли ва раҳмлидир” (Анъом сураси, 145-оят).

Имом Алусий бу оят тўғрисида шундай дейдилар: “Ояти каримада тўнғизнинг бошқа аъзолари ҳам
ҳаром бўлсада гўшти зикр қилинишига сабаб, гўшт ҳайвонларнинг энг кўп ейиладиган аъзоси. Қолган аъзолар унга тобедир”.

Тўнғизнинг айни (яъни, ҳамма жойи) нажосат экани Қуръони карим билан собит бўлган. Нажосат ҳаромдир
ва ундан четланиш эса вожибдир. Тўнғизнинг ҳам ҳамма нарсаси ҳаром, бундан унинг жуни ва бошқа нарсалари истисно бўлмайди (“Кувайт фиқҳ энцеклопедияси”).

Тўнғиз гўштидан даволанишда ҳам фойдаланиб бўлмайди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

إن الله لم يجعل شفاءكم فيما حرم عليكم (اخرجه الامام البخاري عن ابن مسعود رضي الله عنه)

Яъни: “Албатта, Аллоҳ таоло шифоингизни сизга ўзи
ҳаром қилган нарсаларга қўйгани йўқ”, - деганлар (Имом Бухорий ривоятлари).

Имом Абу Юсуф
ва Ҳасан ибн Али раҳматуллоҳи алайҳимдан “Табиб касалга: “Касалдан тузалишинг учун тўнғиз гўшти ейишинг керак”, - деган бўлса, тўнғиз гўштини ейиш дурустми”, - деб сўралганда: “Йўқ, тўнғиз гўштини ейиш унга ҳалол бўлмайди”, - дейишган (“Баҳрур роиқ” китоби).

Тўнғизнинг терисини ошлаб ҳам ишлатиб бўлмайди. Фуқаҳолар унинг териси ошлаш билан пок бўлмаслигига иттифоқ қилишган
ва унинг терисидан фойдаланиш ҳам жоиз эмас. Чунки у айни нажосатдир (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси”).

Тўнғизнинг жуни ҳақида Ҳанафий, Шофеъий
ва Ҳанбалий уламолар унинг жуни нажас бўлиб, ундан фойдаланиб бўлмайди, чунки бу айни нажосатдан фойдаланишдир, дейдилар. Шу жумладан, тўнғиз жунидан тайёрланган чўткалардан ҳам фойдаланиш мумкин эмас.

Шариатимиз унинг савдосини ман қилади. Чунки мусулмон киши тўғрисида тўнғиз мол (товар-маҳсулот) ҳисобланмайди. Шунинг учун уни сотиш ҳам, сотиб олиш ҳам мумкин эмаслигига фуқаҳолар ижмо қилишган, якдил фикрга келишган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

إِنَّ اللَّهَ تَعَالَى وَرَسُولَهُ حَرَّمَ بَيْعَ الْخَمْرِ وَالْمَيْتَةِ وَالْخِنْزِيرِ وَالْأَصْنَامِ (أخرجه الامام البخاري عن جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ)

яъни: “Албатта, Аллоҳ таоло
ва Расули маст қилувчи ичимлик, ўлимтик, тўнғиз ва бут-санамлар савдосини ҳаром қилди” (Имом Бухорий ривоятлари) (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси”).

Аллоҳ таолонинг бандаларга марҳамати шуки, қайси бир нарсани
ҳаром қилса, унинг муқобилига бир қанча ҳалолни қўйган. Масалан, зинони ҳаром қилган бўлса, никоҳни ҳалол қилган, рибони ҳаром қилган бўлса, савдони ҳалол қилган. Худди шундай, ҳаром қилинган озиқ-овқатлар муқобилида кўплаб ҳалол таомлар, ичимликлар борки, уларнинг шукрини қилиб адоғига етиш қийин.

Демак, бугунги тараққий топган дунёда ҳар соҳада
ҳалол маҳсулотлар билан эҳтиёжларимизни қондиришимиз мумкин, ҳеч бир йўналишда тўнғиз ва унинг аъзоларидан тайёрланган маҳсулотларга муҳтож бўлиб қолган жойимиз йўқ. Шунинг учун шариатимиз кўрсатмаларига амал қилиб, ҳаром маҳсулотларни истеъмол қилиш ва бошқа кўринишларда фойдаланишдан сақланишимиз лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar
ПЛАСТИК ЖАРРОҲЛИКНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

264-CАВОЛ: Мен пластик жарроҳман. Инсонларни вақт ўтиб қариши натижасида пайдо бўлган нуқсонларини ва туғма орттирилган жароҳатлар ва бошқа таъсирлардан сўнг келиб чиққан нуқсонларини жарроҳлик йўли билан ўзгартирамиз. Бу билан беморларни жамиятга қайтишига ва ўзида кўрган камчиликларни йўқотишга ёрдам берамиз. Илтимос, жавоб берсангиз, диний томондан бунга қандай қаралади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Пластик жарроҳликнинг жоиз ва ножоиз турлари бор:
🔹Жоиз турига туғма ёки ҳаёт давомида орттирилган нуқсонларни кетказиш ва даволаш киради.
🔹Ножоиз турига мўътадил, соғлом аъзони янаям чиройли қилиш мақсадида катта ё кичик қилиш ёки бошқа шаклга киритиш киради. Пластик жарроҳликнинг ножоиз тури шариатимизда катта гуноҳ бўлиб, Аллоҳ таоло яратган хилқатни ўзгартириш ҳисобланади. Бу ишни қилган ҳам, қилдирган ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам томондан ланатлангандир.

Зарурат юзасидан қилинадиган пластик жарроҳликка таъна аъзосини ўз вазифасига қайтариш, моддий ёки маънавий зарар бўлса, ортиқча бармоқни олиб ташлаш ёки ёпишиб қолган бармоқларни ажратиш, қийшиқ бурунни тўғрилаш, соч экиш ва шунга ўхшаш амалиётлар киради. Бундай нуқсонлар куйиш, касаллик ва бошқа сабаблар билан пайдо бўлган бўлса ҳам, уни пластик жарроҳлик йўли билан даволаш жоиз. Чунки даволаниш ҳанафий ва моликий мазҳабида мубоҳ иш бўлса, шофеъий ва баъзи ҳанбалийлар наздида мустаҳабдир (“Фатҳу бабил иная” китоби ва “Кувайт фиқҳ энциклопедия”си). Шу каби зарарли ортиқча вазнни камайтиришнинг жарроҳликдан бошқа йўли қолмаса, инсонга безарар бўлиш шарти билан пластик жарроҳлик жоиз бўлади. Аъзоларнинг асли ҳолига келтириш эса Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига тўғри келади:

لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنْسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ

яъни: “Ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик” (Тин сураси, 4-оят).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Аржафа ибн Асъад разияллоҳу анҳунинг урушда бурни кесилиб кетганида кумушдан, кумуш мос келмагач тиллодан бурун қилиб олишга рухсат берганлар (Имом Термизий ривоятлари).

Жоиз бўлган жарроҳликда ҳам, бошқа аъзоларга зарар етмаслиги ёки кутилган фойдадан каттароқ зарар келмаслиги керак. Бу амалиётлар беморнинг рухсати билан ўз соҳасининг моҳир кишилари томонидан амалга оширилади.

Соғлом аъзоларни ҳою-ҳавасга берилиб, ўзгаларга тақлид қилиб юз шакли ёки рангини ўзгартириш, бурун, лаб ёки кўкракни катта ёки кичик қилиш каби ишлар шаръан жоиз эмас. Зеро шайтон инсонларга Аллоҳ таоло яратган нарсаларни ўзгартиришга буюради, Қуръони каримда шундай дейилади:

وَلَآَمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللَّهِ وَمَنْ يَتَّخِذِ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُبِينًا

яъни: "(Шайтон айтди:) “Уларга буюраман – Аллоҳнинг яратганларини ўзгартирадилар”. Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса (унинг айтганларини бажарса), демак, у аниқ зиён қилибди” (Нисо сураси, 119-оят).

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан бу мавзуда шундай ривоят қилинади:

يلعن المتنمصات والمتفلجات والموشمات اللاتي يغيرن خلق الله. (رواه الامام احمد)

яъни: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом қош тердирувчи, тишларини орасини очувчи, баданига игна билан расм чиздирувчи; Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчи аёлларни лаънатлаганларини эшитдим” (Имом Аҳмад ривоятлари). Шуни таъкидлаш керакки, бу ҳадисда зикр қилинган ношаръий ишларни эркаклар ҳам қилиши мумкин эмас. Касаллик бўлмасдан, одатий ҳолатда юзга ажин тушишини пластик жарроҳлик ёки укол билан кетказиш жоиз эмас.

Қизлик пардаси зўравонлик ёки бахтсиз ҳодиса сабабли йиртилса, уни тикиш жоиз бўлади. Лекин зинокорлигини ёпиш учун бўлса, жоиз эмас (“Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми” мавзусида Халқаро ислом фиқҳи академияси қарори).

Диққат қилинса, юқорида косметик жарроҳлик ҳақида гап кетди. Жарроҳликка алоқаси бўлмаган косметика алоҳида бир мавзу бўлиб бу ҳақида қуйида батафсил ўқишингиз мумкин: https://t.iss.one/diniysavollar/136. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
ҲАРОМ ЛУҚМА ЕГАН КИШИНИНГ НАМОЗИ ҚАБУЛ ЭМАСМИ?
#ҳалол ва ҳаром

278-CАВОЛ: Ҳаром луқма еганини билган одам қирқ кун намози қабул бўлмайдими? Aгар шундай бўлса қирқ кунлик намозини қайта ўқийдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳаром луқма сабаб намоз қабул бўлмаслиги борасида баъзи ҳадислар келган. Жумладан:

"من أكل لقمة من حرام لم تقبل منه صلاة أربعين ليلة" (رواه الامام الديلمي).

яъни: “Ким ҳаром луқма еса, қирқ кун намози қабул қилинмайди” (Имом Дайламий ривояти).

"من شرب الخمر لم يقبل له أو لم يتقبل الله له صلاة أربعين صباحا" (رواه الامام الطبراني)

яъни: “Кимки ароқ ичса, унга қирқ кун эрталаб намози қабул қилинмайди” (Имом Табароний ривоятлари).

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ ушбу ривоятларни изоҳлаб: “Бу ҳадисларда зикр қилинган намоз қабул қилинмаслигидан унинг савоби қабул бўлмаслиги тушунилади. Лекин банданинг зиммасидаги фарз соқит бўлади”, деганлар (“Шарҳи саҳиҳи Муслим” китоби).

Шундай экан, аввало Аллоҳ ҳаром қилган таом ёки ичимлик истеъмол қилишдан сақланиш ва юқорида зикр қилинган Пайғамбаримизнинг ҳадисларни доим ёдда сақлаш лозим. Зеро, мўмин-мусулмон учун битта намозининг ажридан маҳрум бўлиши улкан мусибатдир. Мабодо, бандалик қилиб, бир марта ароқ ичган ёки ҳаром луқма еган киши қирқ кун намозим қабул бўлмас экан, деб намозини ўқимасдан юрмайди. Балки, ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиши фарздир. Ушбу ўқиган намозлари зиммасидан соқит бўлади ва қайта ўқиши шарт бўлмайди. Аллоҳ янада билувчидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz

▫️ Каналга уланиш
85-savol
Fatvo hay'ati
АҲЛИ КИТОБЛАРНИНГ ТАОМИНИ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ва_ҳаром

85-CАВОЛ
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️