ЧАҚАЛОҚНИ КЎЧАГА ТАШЛАБ КЕТИШНИНГ ҲУКМИ
#чақалоқ
❓1110-CАВОЛ: Кейинги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали янги туғилган гўдакни йўл чети ёки чиқиндихоналарга ташлаб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда. Динимизда бунга қандай муносабат билдирилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Фарзанд тенги йўқ неъмат ҳисобланиб, бу ҳақида Аллоҳ таоло ўз каломида шундай марҳамат қилади:
"يَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ الذُّكُورَ * أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًا وَإِنَاثًا وَيَجْعَلُ مَنْ يَشَاءُ عَقِيمًا إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ" [الشورى 49-50]
яъни: “У ўзи xoҳлaгaн кишигa қизлaрни ҳaдя этур вa ўзи xoҳлaгaн кишигa ўғиллaрни ҳaдя этур, ёки улaргa ўғиллaр вa қизлaрни қўшиб бeрур вa ўзи xoҳлaгaн кишини туғмaс (бeпушт) қилиб қўюр. Aлбaттa, у (бaрчa нaрсaни) билувчи вa (ўзи xoҳлaгaн нaрсaни ярaтишгa) қoдирдир.”
Аллоҳ таоло жоҳилият даврида қиз фарзандини тириклай кўмиб юборганларни мазаммат қилиб Қуръони каримда бир неча оятлар нозил қилди ва уларнинг бу қилмишлари нақадар оғир гуноҳ эканлигини баён қилди:
وَلَا تَقْتُلُوا أَوْلَادَكُمْ خَشْيَةَ إِمْلَاقٍ نَّحْنُ نَرْزُقُهُمْ وَإِيَّاكُمْ إِنَّ قَتْلَهُمْ كَانَ خِطْئًا كَبِيرًا (31)
“(Эй, инсонлар!) Болаларингизни қашшоқликдан қўрқиб ўлдирмангиз – уларга ҳам, сизларга ҳам Биз ризқ берурмиз. Уларни ўлдириш, шубҳасиз, катта хатодир”
Минг афсуслар бўлсинки, орадан ўн беш аср ўтишига қарамай ҳали ҳам баъзилар жаҳолат ботқоғидан чиқа олмаяпти. Баъзи ҳолатларда бугунгиларнинг қилмишлари ўша мазаммат қилинган жоҳилия давридагидан ҳам ёмон ва оғирроқдир. Зеро, улар чақалоқни тириклай кўмган бўлса, ҳозиргилар тириклай қаровсиз ҳолда йўл чети, чиқиндихона ёки канализация қувури каби жойларга ҳаво ўтказмайдиган целлофан пакетларга ўраб, аянчли бир ҳолатда ташлаб кетмоқдалар. Шунинг учун ҳам бу иш шаръан ҳаром ва катта гуноҳ ҳисобланади.
Аллоҳ таоло жамиятимизни шу каби иллатлардан паноҳида асрасин! Валлоҳу аълам.
#чақалоқ
❓1110-CАВОЛ: Кейинги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали янги туғилган гўдакни йўл чети ёки чиқиндихоналарга ташлаб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда. Динимизда бунга қандай муносабат билдирилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Фарзанд тенги йўқ неъмат ҳисобланиб, бу ҳақида Аллоҳ таоло ўз каломида шундай марҳамат қилади:
"يَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَنْ يَشَاءُ الذُّكُورَ * أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًا وَإِنَاثًا وَيَجْعَلُ مَنْ يَشَاءُ عَقِيمًا إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ" [الشورى 49-50]
яъни: “У ўзи xoҳлaгaн кишигa қизлaрни ҳaдя этур вa ўзи xoҳлaгaн кишигa ўғиллaрни ҳaдя этур, ёки улaргa ўғиллaр вa қизлaрни қўшиб бeрур вa ўзи xoҳлaгaн кишини туғмaс (бeпушт) қилиб қўюр. Aлбaттa, у (бaрчa нaрсaни) билувчи вa (ўзи xoҳлaгaн нaрсaни ярaтишгa) қoдирдир.”
(Шуро сураси, 49-50-оятлар).
Шундай экан Аллоҳ таоло ато этган бу бебаҳо неъматни қадрига етиб, уни асраб-авайлаш ва гўзал ҳолда парвариш қилиш ўрнига унга нисбатан худди бир кераксиз буюмдек муносабатда бўлиш, ҳатто ундан воз кечиб, йўл четига ёки чиқиндихонага ташлаб кетиш бу катта гуноҳ ва нонкўрликдир. Агар шу аснода чақалоқ вафот этса, уни ташлаб кетганлар одам ўлдирганлик гуноҳига қолади. Аллоҳ таоло жоҳилият даврида қиз фарзандини тириклай кўмиб юборганларни мазаммат қилиб Қуръони каримда бир неча оятлар нозил қилди ва уларнинг бу қилмишлари нақадар оғир гуноҳ эканлигини баён қилди:
وَلَا تَقْتُلُوا أَوْلَادَكُمْ خَشْيَةَ إِمْلَاقٍ نَّحْنُ نَرْزُقُهُمْ وَإِيَّاكُمْ إِنَّ قَتْلَهُمْ كَانَ خِطْئًا كَبِيرًا (31)
“(Эй, инсонлар!) Болаларингизни қашшоқликдан қўрқиб ўлдирмангиз – уларга ҳам, сизларга ҳам Биз ризқ берурмиз. Уларни ўлдириш, шубҳасиз, катта хатодир”
(Исро сураси, 31-оят).
Одамлар орасида камбағалликдан қўрқиб ёки мол-дунё ҳавасида болаларини сотадиганлар ҳам учраб туради. Мазкур ояти каримада шундай кишиларга хитоб қилинадики, ризқ Аллоҳ таолодандир. Ота-оналарини ҳам, болаларини ҳам ризқини Аллоҳ беради. Шунинг учун камбағалликдан қўрқиб болаларни ўлдирманг ва улардан қутилиш учун ташлаб кетманг.Минг афсуслар бўлсинки, орадан ўн беш аср ўтишига қарамай ҳали ҳам баъзилар жаҳолат ботқоғидан чиқа олмаяпти. Баъзи ҳолатларда бугунгиларнинг қилмишлари ўша мазаммат қилинган жоҳилия давридагидан ҳам ёмон ва оғирроқдир. Зеро, улар чақалоқни тириклай кўмган бўлса, ҳозиргилар тириклай қаровсиз ҳолда йўл чети, чиқиндихона ёки канализация қувури каби жойларга ҳаво ўтказмайдиган целлофан пакетларга ўраб, аянчли бир ҳолатда ташлаб кетмоқдалар. Шунинг учун ҳам бу иш шаръан ҳаром ва катта гуноҳ ҳисобланади.
Аллоҳ таоло жамиятимизни шу каби иллатлардан паноҳида асрасин! Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook | Telegram