FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.12K photos
2.06K videos
4.44K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
"РАҲМОНАЛИ" ИСМИНИ ЎЗГАРТИРИШИМ КЕРАКМИ?
#исм_ўзгартириш

455-CАВОЛ: Менинг исмим Раҳмонали. Кўпчилик бу исмни қўйиб бўлмайди дейишади. Мен исмимни ўзгартиришим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламоларимизнинг таъкидлашларича Аллоҳ таолонинг исмлари икки турга бўлинади:
1. Аллоҳ таолонинг ўзига хос бўлган ва бошқасига ишлатиш мутлақо мумкин бўлмаган исмлар. Мисол учун Холиқ, Раззоқ, Раҳмон каби.
2. Аллоҳ таолонинг ўзига хос бўлмаган балки бошқа ўринларда ҳам ишлатиш жоиз бўлган исмлар. Масалан Раҳим, Азиз, Ҳалим каби.

Барча уламолар “Раҳмон” Аллоҳ таолонинг ўзига хос исм эканида ихтилоф қилмаганлар ва у билан исмлаш жоиз эмас деган фикрда якдилдирлар. Лекин динимизда "Абдурраҳмон" исмини қўйишга алоҳида тарғиб қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️