ҚАБРИСТОНДА ТАОМ ПИШИРИБ ЕЙИШ ЖОИЗМИ?
#жаноза
❓430-CАВОЛ: Қабристонда таом пишириб ейиш мумкинми? Бизда маҳалла йиғилиб эрта баҳор ҳашар қилиб, жонлиқ сўйиб таом пишириб ейилади. Шу жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабристонга борган киши ўша жойда ётганларнинг ҳолидан ва ўзи ҳам бир кун келиб уларнинг қаторига қўшилишидан ибратланиши лозимдир. Уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилиши, истиғфор айтиши мақсадга мувофиқдир. Қабристон еб-ичадиган, ўйин- кулги қиладиган, жой эмас. Ҳатто у ерда баланд овозда гапиришдан ҳам қайтарилган. Аммо фавқулодда, қабристонда бирор нарса ейиш ёки ичиш зарурати туғилса, бу жоиздир. Аммо одамлар тўпланиб, жамоа бўлиб, зиёфат уюштиришлар мумкин эмас. Бурайда разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
إني كنتُ نَهيتكم عن زيارة القبور، فزوروها؛ فإنها تُذكِّركم الآخرة وفي رواية: ولا تَقولوا هُجْرًا
яъни: “Албатта мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Энди зиёрат қилаверинглар. Зеро у сизларга охиратни эслатади!”. Яна бир ривоятда: "Ботил гап гапирманглар!” – деганлар. (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоятлари).
Муҳаммад ал-Ходимий ал-Ҳанафий “Бариқатул Маҳмудия” китобида айтадилар:
ويكره الأكل عند المقابر والضحك أيضاً عندها، لأن مثل هذا محل اعتبار وتذكر الآخرة والأكل والضحك منافٍ لهما.
яъни: “Қабрлар олдида еб-ичиш макруҳ ҳисобланади. Шунингдек кулиш ҳам макруҳ. Чунки бу каби жойлар ибратланиш, охиратни эслаш ўрнидир. (Қабристонда) ейиш ва кулиш эса охиратни эслашга зид келади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
БИТТА ҚАБРГА ИККИТА МАЙЙИТНИ ҚЎЙИШ МУМКИНМИ?
#жаноза
❓473-CАВОЛ: Битта қабрга иккита маййитни қўйиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатдаги шароитда битта қабрга иккита маййит қўйилмайди. Лекин қабрдаги маййит чириб, тупроққа айланган бўлса, у қабрга яна бошқа маййитни дафн қилиш жоиз. Бир қабрга иккинчи маййитни қўйиш масаласида фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
وَلَوْ بُلِيَ الْمَيِّتُ وَصَارَ تُرَابًا جَازَ دَفْنُ غَيْرِهِ فِي قَبْرِهِ وَزَرْعُهُ وَالْبِنَاءُ عَلَيْهِ
яъни: “Қабрдаги маййит чириб, тупроққа айлангани маълум бўлса, шу қабрга бошқа маййитни қўйиш мумкин. Шунингдек, бу каби қабрлар ўрнида деҳқончилик қилиш ва иморат солиб, фойдаланиш ҳам жоиздир” (“Табйинул ҳақоиқ” китоби).
Маййитнинг тўлиқ чириб кетиши иқлим ва тупроқнинг нам ёки қуруқлигига қараб турлича бўлади. Намлик юқори бўлган ерларда чириш тез бўлса, қуруқ ерларда чириш секин кечади.
Уламоларимизнинг фатволарида бизнинг юртимизда бир қабрга иккинчи маййитни қўйиш учун орадаги муддат 40 йил атрофида бўлиши кераклиги айтилган. Шунингдек, зарурат билан қабристон бузиладиган бўлса, қабристонга охирги марта тахминан 40 йил аввал дафн қилингани маълум бўлганда, уни бузишга рухсат берилади. Акс ҳолда муддат келгунча кутилади.
Хулоса қиладиган бўлсак, шариатимиз рухсат берган маълум ўринлардан бошқа ҳолатларда дафндан кейин қабрни қайта очиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

ҒАССОЛГА ДАМ СОЛДИРИШ
#жаноза
❓601-САВОЛ: Айримлар жаноза ёки таъзия маросимидан кейин тоби қочиб қолса ғассолларнинг ҳузурига боришади. Айрим ғассоллар келган кишига пахта силаб, кейин пахтани ёқиб юборишади ва ғассол эркак бўлса ҳам келган аёл кишининг елкасига уриб қоқиб қўяди. Бундай ишларга динимизнинг муносабати қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало, жаноза ёки таъзияга борганим учун тобим қочди деб шумланмаслик керак. Чунки ёмонлик, бахтсизлик Ислом ва имон сабабли эмас, балки гуноҳ ва исёнлар сабабли келади. Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан, баъзи кўнгилсизликларни жанозага қатнашишдан деб билмаслик керак, зеро жанозага қатнашиш фарзи кифоя ва мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққидир. Жанозага қатнашган кишига Уҳуд тоғичалик савоблар ваъда қилинган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз алаҳиссалом шундай деганлар:
لا عدوى ولا طيرة ويعجبني الفأل الصالح الكلمة الحسنة
“(Аллоҳнинг изнисиз) касалнинг юқиши йўқ ва шумланиш йўқ. Мени (Аллоҳ ҳақида) яхши гумон – чиройли сўз хурсанд қилади” (Имом Бухорий ривояти).
Агар ғассол шаръий дам солишни биладиган киши бўлса, тоби қочган одам, унинг ҳузурига бориб дам солдиришида зарар йўқ. Лекин ғассол, саволда айтилгани каби, пахта силаш ва бошқа шу каби шариатимизда йўқ бидъат амаллар билан дам соладиган, номаҳрам аёлларни бирор аъзосини ушлайдиган бўлса, уларни олдига асло бормаслик керак. Бундай ҳолларда шаръий дам солишни биладиган имом-домлаларга мурожаат қилиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

ЎЛИКЛАРНИ ЁҚИШ МУМКИНМИ?
#жаноза #дафн
❓602-САВОЛ: Вафот этган кишиларни ёқиш мумкинми? Бунга Исломда муносабат қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Ислом қонун қоидаларига кўра ўликлар ерга дафн қилиниши керак. Уларни ёқиш ёки ер юзасига ташлаб қўйиш мумкин эмас.
Мусулмон кишини дафн қилиш уламоларнинг иттифоқига кўра фарзи кифоядир. Унинг шарт эканига далил, Одам алайҳиссаломдан токи ҳозиргача одамлар ўликларини ерга дафн қилаётганлари ва ким шу ишни қилмаса, уни айблашларидир. Биринчи дафн қилган киши Қобил, у ўз укаси Ҳобилни дафн қилган.
Қуръони каримда Одам алайҳиссаломнинг икки ўғли ҳақида ҳикоя қилинади. Улар Аллоҳ таолога қурбонлик қилишганда Ҳобилдан қабул бўлди, Қобилдан қабул бўлмади. Шунда Қобил Ҳобилнинг жонига қасд қилди. Аллоҳ таоло шундай дейди:
“Унинг (ҳавойи) нафси биродарини ўлдиришни хуш кўрсатди ва дарҳол, уни ўлдирди. Шу билан у зиён кўрувчилардан бўлиб қолди. Шундан сўнг, Аллоҳ унга биродари мурдасини қандай кўмишни кўрсатиш учун ерни ковловчи бир қарғани юборди. «Ҳолимга вой! Наҳот шу қарғачалик бўлишдан ожиз бўлсам? (Мен ҳам) биродарим жасадини (тупроққа) кўма қолай», – деди. Шундай қилиб (у) пушаймон қилувчилардан бўлиб қолди” (Моида сураси 30-31-оятлар).
Мана шу ояти каримадан маълум бўладики, инсон жасади ерга кўмилиши қадимдан қолган илоҳий ҳукмдир.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўликларни дафн қилиш ҳақида шундай деганлар:
“Лаҳад биз учун, шақ (ерни тиккасига ёриб кўмиш) бошқалар учун” (Имом Абу Довуд Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Аллоҳ таоло Одам болаларини ҳурматли қилиб қўйган. Қуръони каримда шундай дейилади:
“Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси 70-оят).
Динимизда маййитнинг танасини ёқиш жоиз эмас. Чунки унинг ҳурмати ҳам тирикнинг ҳурмати кабидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Маййитнинг суягини синдириш, уни тириклигида синдириш кабидир” (Имом Ибн Можа ва Имом Абу Довуд ривоят қилишган).
Модомики, ўликнинг суякларини синдириш тирикнинг суякларини синдириш каби экан, ўликни ёқиш ҳам тирикни ёқиш кабидир. Пайғамбаримизнинг бу ўхшатишлари бу ишдан қайтариш ва унинг ёмонлигига кифоя қилади.
Бунинг устига динимиз мусулмон бўлмаган кишининг жасади топилганда ҳам, одамийлик жиҳатидан, уни дафн қилишни буюради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом қабр устига ўтиришдан ҳам қайтарганлар. Исломда маййитни ёқиш эмас, аксинча тайин жойга дафн қилиб, охиратни эслаш учун, уни зиёрат қилиб туришга буюрилганмиз. Валлоҳу аълам.

ЖАНОЗА НАМОЗИГА КЕЧИККАН КИШИ
#жаноза
❓1024-CАВОЛ: Жанозага кеч келдим, менинг учинчи такбиримда домла тугатди. Тўртинчи такбирни нима қиламан?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жаноза намозига киришдаги такбир (“Аллоҳу акбар”) ва ундан кейинги уч такбирни айтиш имомга фарз бўлгани каби, иқтидо қилувчиларга ҳам фарздир. Агар иқтидо қилувчи такбирлардан бирини айтмаса, жаноза намози дуруст бўлмайди. Чунки ундаги ҳар бир такбир тўрт ракатли намознинг ҳар бир ракаатига ўхшайди.
Киши жаноза намозида неча ракатга кеч қолган бўлса, имом салом берганда салом бермай туради ва нечта такбир қолиб кетган бўлса, шуларни айтиб сўнг салом беради.
وَإِذَا جَاءَ رَجُلٌ وَقَدْ كَبَّرَ الْإِمَامُ التَّكْبِيرَةَ الْأُولَى وَلَمْ يَكُنْ حَاضِرًا انْتَظَرَهُ حَتَّى يُكَبِّرَ الثَّانِيَةَ وَيُكَبِّرَ مَعَهُ فَإِذَا فَرَغَ الْإِمَامُ كَبَّرَ الْمَسْبُوقُ التَّكْبِيرَةَ الَّتِي فَاتَتْهُ قَبْلَ أَنْ تُرْفَعَ الْجِنَازَةُ وَهَذَا قَوْلُ أَبِي حَنِيفَةَ وَمُحَمَّدٍ - رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى - وَكَذَا إنْ جَاءَ وَقَدْ كَبَّرَ الْإِمَامُ تَكْبِيرَتَيْنِ أَوْ ثَلَاثًا، كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ
“Киши жаноза намози келгандан имом биринчи такбирни айтиб бўлган бўлса, имом иккинчи такбирни айтишини кутиб туради ва (имом иккинчи такбирни айтганда) имом билан бирга такбир айтади. Қачон имом жаноза намозини тугатса, (муқтади салом бермайди) тобут кўтарилишидан аввал қолиб кетган такбирни айтиб қўяди. Бу ҳукмни имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар айтганлар. Худди шунингдек (жаноза намозига) келганда имом икки ёки уч такбир айтиб бўлган бўлса ҳам (қолган такбирларни имом жаноза намозидан фориғ бўлганидан сўнг кеч қолган такбирларни айтиб қўяди). “Сирожул ваҳҳож” китобида шундай келган (“Фатовои Ҳиндия”).

Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook | TelegramThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Жаноза #Ғусл
❓Жаноза чиққан уйдагилар ювиниши мумкин эмасми?
Отабек домла Мамадиев
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Жаноза #Ғусл
❓Жаноза чиққан уйдагилар ювиниши мумкин эмасми?
Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
YouTube | Instagram | Facebook🔗 Улашинг: @diniysavollar
СУЯККА ЖАНОЗА ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз
#жаноза
❓1140-CАВОЛ: Қишлоғимизда бир йигит бир йил олдин сувга оқиб кетган эди. Одамлар қидириб тополмаганлар. Роппа роса бир йилдан кейин унинг суяклари топилди. Бўйнидаги занжири (сепочкаси)дан ўша бола эканлиги аниқланди. Саволимиз шуки унга шу (қуруқ суяк, склет) ҳолида жаноза ўқиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Йўқ, фақат суяги топилган бўлса, унга жаноза ўқилмайди. Чунки жаноза бутун жасадга ёки жасаднинг аксарига шунингдек, камида бош билан бирга жасаднинг ярми бўлса, ўқилади. Жасад деб эт ва суяк бирикмасига айтилади. Суякнинг ўзига жасад дейилмайди. Демак, бу ҳолатда суяклар бирор матога ўралиб дафн қилинади жаноза ўқилмайди. “Бадоеъус саное” китобида қуйидагича келтирилган:
أن العظام لا يصلى عليها بالإجماع.
“Уламолар ижмосига кўра суякларга жаноза ўқилмайди”. Валлоҳу аълам.
Telegram | Instagram | Facebook

Фатво маркази
.Telegram | Instagram | Facebook
ҒУСЛ ҚИЛДИРИШ ҚИЙИН БЎЛИБ ҚОЛГАН МАЙЙИТНИНГ ҒУСЛИ
#жаноза #ғусл
❓1194-CАВОЛ: Маййит 10 кундан кейин сувдан топилди. Маййит баданига қӯл теккизиб бӯлмайдиган ҳолат, бӯшашиб кетган. Шундай ҳолатда қандай ювилади? Ёки сувда тургани кифоя қиладими? Яна бир савол шуки, маййит куйиб кетган бўлсачи, уни ювиш қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййитнинг сувда турганининг ўзи ювилишга ўтмайди, бу билан фарз адо бўлмайди. Балки уни сувда турганида ювиш ниятида қимирлатиш ёки сувдан чиқаргандан кейин ювиш фарз бўлади. Агар маййитга қўл текказиб ювишнинг иложи бўлмаса, устидан сув қуйилади. Куйиб кетган маййитнинг ҳукми ҳам шу. Яъни агар қўл билан ишқаб ювишнинг иложи бўлмаса, устидан сув қуйиб ювилади. Агар сув қуйиб ювиш ҳам мумкин бўлмаса, таяммум қилдирилади. Бу ҳақда фиҳқий манбаларимизда қуйидаги маълумотлар келган:
(وُجِدَ مَيِّتٌ فِي الْمَاءِ فَلَا بُدَّ مِنْ غسْلِهِ ثَلَاثًا) لِأَنَّا أُمِرْنَا بِالْغُسْلِ فَيُحَرِّكُهُ فِي الْمَاءِ بِنِيَّةِ الْغُسْلِ ثَلَاثًا وَفِي الِاخْتِيَارِ الْأَصْلُ فِيهِ تَغْسِيلُ الْمَلَائِكَةِ لِآدَمَ عَلَيْهِ السَّلَامُ
“Сувда топилган маййитни уч марта ювиш лозим. Чунки биз – мусумонлар маййитни ғусл қилдиришга буюрилганмиз. Сувда турган ҳолатида ғусл қилдириш ниятида уч марта қимирлатиш ҳам мумкин. “Ихтиёр” китобида “Маййитни ювиш кераклигининг далили фаришталар Одам алайҳиссаломни ювганларидир”, дейилган”. (“Раддул муҳтор” китоби).
وَلَوْ كَانَ الْمَيِّتُ مُتَفَسِّخًا يَتَعَذَّرُ مَسْحُهُ كَفَى صَبُّ الْمَاءِ عَلَيْهِ ، كَذَا فِي التَّتَارْخَانِيَّة نَاقِلًا عَنْ الْعَتَّابِيَّةِ
“Агар маййит титилиб кетган бўлиб, ишқаб ювиш имконсиз бўлса, устидан сув қуйилади (“Фатово оламгирия” китоби).
ويقوم التيمم مقام غسل الميت عند فقد الماء أو تعذر الغسل، كأن مات حريقا، ويخشى أن يتقطع بدنه إذا غسل بدلك أو بصب الماء عليه بدون دلك، أما إن كان لا يتقطع بصب الماء فلا يتيمم، بل يغسل بصب الماء بدون دلك.
“Сув йўқлиги ёки бўлса ҳам маййит куйиб кетиб, ишқаб ювса ёки ишқамай, устидан сув қуйиб ювса, танаси титилиб кетадиган бўлса, таяммум қилдирилади ва у ғуслнинг ўрнига ўтади. Агар сув қуйишнинг имкони бўлса, таяммум қилдирилмайди, балки устидан сув қуйилади”. (“Ал-фиқҳу ала мазоҳибил арбаъа” китоби). Валлоҳу аълам.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

.YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАСЖИДДА ЖАНОЗА ЭЪЛОН ҚИЛИШ
#жаноза
❓1252-CАВОЛ: Масжидда жанозани эълон қилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидда жаноза ёки бирор мўмин инсоннинг вафот этганини эълон қилишнинг зарари йўқ. Бу шаръан жоиз амал ҳисобланади. Айрим нарсаларни масжидда эълон қилишдан қайтарилган, масалан йўқолган нарсани эълон қилиш мумкин эмас. Аммо жаноза ва ўлимга оид ҳолатларни эълон қилиш мумкин. Чунки бу орқали масжиддаги мўминлар вафот этган мўмин биродари олдидаги бурчини бажариш имкони бўлади. Жаноза ўқувчилар, марҳумга дуо қилувчилар сони кўпаяди. Бу албатта, вафот этган банда учун фойда бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда Нажошийнинг, Муъта жангида Жаъфар ибн Абу Толиб каби бир неча қўмондон саҳобаларнинг вафот этганини ёнларидаги саҳобийларга хабар қилганлар.
Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда ҳам айтилган. Жумладан, “Мароқил фалоҳ шарҳи нурил изоҳ” китобида бундай дейилган:
"ولا بأس بإعلام الناس بموته" بل يستحب لتكثير المصلين عليه لما روى الشيخان أن صلى الله عليه وسلم نعى لأصحابه النجاشي في اليوم الذي مات فيه وأنه نعى جعفر بن أبي طالب وزيد بن حارثة وعبد الله بن رواحة. وقال في النهاية إن كان عالما أو زاهدا أو ممن يتبرك به فقد استحسن بعض المتأخرين النداء في الأسواق لجنازته وهو الأصح اهـ. وكثير من المشايخ لم يرو بأسا بأن يؤذن بالجنازة ليؤدي أقاربه وأصدقاؤه حقه لكن لا على جهة التفخيم والإفراط في المدح "
“Одамларга бир кишининг вафот этгани ҳақида эълон қилиш жоиз, балки бу туфайли жаноза ўқувчилар кўпайгани учун мустаҳаб ҳам саналади. Қолавераса, Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажожий вафот этганда саҳобаи киромларига унинг вафоти ҳақида хабар берганлар. Шунингдек Жаъфар ибн Абу Толиб, Зайд ибн Ҳориса ва Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг вафотини ҳам хабарини берганлар. “Ниҳоя”да шундай дейилган: “Агар вафот этган киши олим, зоҳид ёки табаррук инсон бўлса, айрим мутааххир уламолар бозорларда унинг жанозасини эълон қилишни яхши амал деб айтишган ва уламолар бу гапни энг тўғри гап деб айтганлар. Кўп машойихлар жанозага чақиришни жоиз дейишган. Чунки бу орқали яқинлари ва дўстлари маййитнинг ҳақини адо этишади. Лекин мақтовда ҳаддан ошириб юборилмайди”. Валлоҳу аълам.

МАЙЙИТНИ ТЕСКАРИ ДАФН ЭТИЛГАН БЎЛСА НИМА ҚИЛИНАДИ?
#жаноза
❓1284-CАВОЛ: Яқинда биз томонда шундай ҳодиса бўлди, бир жанозадан кейин маййитни бошини оёқ томонга қилиб дафн қилингани эртасига маълум бўлган. Шу ҳолатда нима қилишимиз керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатларда қабр очилмайди. Чунки бу маййитга ҳурматсизлик ва озор бериш ҳисобланади. Бу борада “Фатово Оламгирийя” китобида шундай ёзилган:
وَلَوْ وُضِعَ الْمَيِّتُ لِغَيْرِ الْقِبْلَةِ أَوْ عَلَى شِقِّهِ الْأَيْسَرِ أَوْ جُعِلَ رَأْسُهُ مَوْضِعَ رِجْلَيْهِ وَأُهِيلَ عَلَيْهِ التُّرَابُ لَمْ يُنْبَشْ وَلَوْ سُوِّيَ عَلَيْهِ اللَّبِنُ وَلَمْ يُهَلْ عَلَيْهِ التُّرَابُ نُزِعَ اللَّبِنُ وَرُوعِيَ السُّنَّةُ ، كَذَا فِي التَّبْيِينِ
“Агар маййитни қиблага тескари ҳолда ёки бошини оёғи томонга қилиб кўмилган бўлса ва устига тупроқ тортилган бўлса, қабрни қайтадан очилмайди. Аммо лаҳад оғзини ғишт билан тўсилган бўлсаю, ҳали тупроқ тортилмаган бўлса, лаҳадни очиб, маййитни суннатга мувофиқ дафн қилинади (“Табйин”)”.
Валлоҳу аълам.