FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.1K photos
2.05K videos
4.42K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
#эслатма
#фидя

Қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган кексалар ва сурункали касал бўлиб, тузалишига умид бўлмаган беморлар Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришлари вожиб.

Фидя миқдори ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан белгиланади. Милодий 2020 йил (ҳижрий 1441 йил) учун Фидя миқдори 20 000 (йигирма минг) сўм, деб белгиланган.

ФИДЯ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ФИДЯНИ ЎЗ ОИЛАСИГА БЕРИШ ЖОИЗМИ?
#фидя

403-CАВОЛ: Бувим 80 ёшдалар. Соғликлари яхши бўлмагани сабабли Рўза тутолмаяптилар. Бувим тутолмаётган кунларига фидя берсалар бўладими? Агар мумкин бўлса уни кимга берадилар? Ўз оила аъзоларига берсалар ҳам бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимиз икки тоифа кишиларни рўза тутмасликларига рухсат бериб, ўрнига Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришга буюрган.

Биринчиси, қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган ёши улуғ кексалар.

Иккинчиси, сурункали касал бўлиб, одатда тузалишига умид бўлмаган ва рўза тутиш уларнинг саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган беморлар.

Фидяни кимларга берган афзал: “Фатовои ҳиндия” китобининг закот бобида шундай жавоб берилган: “Закот, фидя ва фитрни беришда энг афзали аввало ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнг – уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнг – уларнинг фарзандлари. Тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари, сўнг – юқоридагилардан ташқари қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, касбдошлар, кейин ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақлидирлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фидя

Ўтмишда қолдирган рўзаларим учун фидя берсам бўладими?

Ҳомиджон домла Ишматбеков

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ФИДЯ МИҚДОРИ ҚАНЧАНИ ТАШКИЛ ЭТАДИ?
#рўза #фидя

1042-CАВОЛ: Қариялар рўза тутиш ўрнига фидя беришлари мумкинлиги ҳақида эшитдим. Фидя миқдори қанчани ташкил этади. Шу ҳақда маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мазҳабимизнинг барча мўътабар китобларида фидянинг фитр садақаси каби эканлиги таъкидланган.

“Мухтасарул виқоя” китобида:

وشَيْخٌ فَانٍ عَجز عَنِ الصَّوْمِ، أَفْطَرَ وأَطْعَمَ لِكُلِّ يومٍ مِسْكِيناً كالفِطْرَةِ

“Рўза тутишдан ожиз шайхи фоний (кучдан қолган қария) рўза тутмай, ҳар бир кун учун фитр садақаси каби бир мискинга таом беради”.

“Баҳрур роиқ”да эса қуйидаги ибора келади:

فَوَجَبَ الْفِدْيَةُ لِكُلِّ يَوْمٍ نِصْفَ صَاعٍ مِنْ بُرٍّ أَوْ زَبِيبٍ أَوْ صَاعًا مِنْ تَمْرٍ أَوْ شَعِيرٍ

Фидя ҳар бир кун учун фитр садақасидаги каби буғдой ва майиздан 0,5 соъ (тақрибан 2 кг), хурмо ва арпадан 1соъ (тақрибан 4 кг) вожиб бўлади”.

“Муҳити Бурҳоний”да мазкур масала қуйидагича ифода этилган:

فأما الشيخ الفاني يفطر، ويفدي يطعم عن كل يوم مقدار صدقة الفطر

“Шайхи фоний рўза тутмай, ҳар бир кун учун фитр садақаси миқдорида фидя беради”.

Маълумки, динимизда миқдорга оид барча нарсалар шариат тарафидан белгилаб берилади. Унга қиёс ёки инсон ақли аралашиши мумкин эмас. “Фатҳул Қодийр” китобида айтилади:

أَنَّ الْمَقَادِيرَ لَا يَدْخُلُهَا الْقِيَاسُ

“Албатта, миқдорларни белгилашга қиёс дахл қила олмайди”.

Шу эътибордан рўза тутишдан кучи қолган қариялар, сурункали касаллик билан оғриётган беморларнинг рўза ўрнига берадиган фидялари худди фитр садақаси миқдорича бўлади. Хоҳласа, белгилаб қўйилган нарсаларнинг ўзидан, хоҳласа, уларнинг қийматидан беришлари мумкин.

Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, фидянинг миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади. Шундан келиб чиқиб мазкур кишилар ҳар кунлик рўза учун қуйидагилардан бирини бериши мумкин:
а) Тақрибан 2 кг буғдой ёки бозордаги ўртача қиймати;
б) 4 кг арпа ёки унинг қиймати,
в) 2 кг майиз ёки унинг қиймати;
г) 4 кг хурмо ёки унинг қиймати.

Тавсия сифатида қуйидагиларни қўшимча қилишимиз мумкин. Кам таъминланган кишилар 2 кг буғдой ёки унинг қийматини ёхуд 4 кг арпа ёки унинг қийматини, ўрта ҳол кишилар 2 кг майиз ёки унинг қийматини, ўзига тўқ, бадавлат инсонлар 4 кг хурмо ёки унинг қийматини беришлари мақсадга мувофиқ бўлади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
#РАМАЗОН2023
#закот #фитр #фидя

2023 (ҳижрий 1444) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Рамазон2023
#Закот #Фитр #Фидя

ЗАКОТ НИСОБИ, ФИТР САДАҚА ВА ФИДЯ МИҚДОРИ ҚАНДАЙ БЕЛГИЛАНАДИ?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉
Youtube орқали кўриш

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио #Рамазон2023
#Закот #Фитр #Фидя

ЗАКОТ НИСОБИ, ФИТР САДАҚА ВА ФИДЯ МИҚДОРИ ҚАНДАЙ БЕЛГИЛАНАДИ?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
👉
Youtube орқали кўриш

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
#Рамазон2023
#Фитр #Фидя

2023-ЙИЛГИ ФИДЯ МИҚДОРИ ҚАНЧА?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Рамазон2023
#Фитр #Фидя

2023-ЙИЛГИ ФИДЯ МИҚДОРИ ҚАНЧА?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Фидя #Рўза

Фидяни қизига берса бўладими?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar