FATVO.UZ | Расмий канал
161K subscribers
1.22K photos
2.13K videos
4.57K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ТИПРАТИКАН ВА ИЛОН ГЎШТИ ҲАҚИДА
#ҳалол_ва_ҳаром

35-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Типратикан ва илоннинг гўштини еса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Ҳанафий мазҳабимиздаги барча мўътабар китобларда типратикан ва илоннинг гўштини ҳалол эмас дейилган. Аллоҳ таоло Аъроф сурасида шундай деган:

وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَائِثَ......

яъни: “...(Пайғамбар) нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади...” (Аъроф сураси, 157-оят).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламдан типратикан ҳақида сўралганда, У Зот: “У нопок (ҳайвонлар)дан биридир”, деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривояти).

Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳу бобил иноя” китобида: “Типратикан ва илоннинг гўшти ҳалол эмас, чунки, инсон табиати уларнинг гўштини ейишдан ҳазар қилади”, деган. Демак, мазҳабимизга биноан, бу икки ҳайвоннинг гўштини ейиш ҳаром ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
МУСОФИР КИШИНИНГ НАМОЗИ
#намоз

36-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Мусофир кишининг намози ҳақида қисқача маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Бир киши уч кеча-кундузлик (≈96 км) масофани ният қилиб, ўз шаҳридан чиқса мусофир ҳисобланади. Қасд қилган жойига боргандан кейин, 15 кун ёки ундан ортиқ вақт туришни ният қилса муқим (мусофир бўлмаган) киши ҳукмида бўлади. Аммо 15 кундан оз муддатда қайтиш режаси бўлса ёки қачон қайтиши номаълум бўлса, мусофир ҳукмида қолади.

Шариатимизда мусофирга тегишли алоҳида ҳукмлар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари қуйидагилар:
Мусофир тўрт ракатли фарз намозларни қисқартириб икки ракат қилиб ўқийди. Агар тўрт ракат қилиб ўқиса макруҳ бўлади. Чунки, Аллоҳ таоло томонидан берилган қулайлик ва имкониятдан юз ўгирган бўлади. Суннатларни тўлиқ ўқийди. Шом ва витр намозларини эса ўз ҳолича уч ракат ўқийди.

Мусофир муқимга тўрт ракатли намозда иқтидо қилса, тўрт ракатни тўлиқ ўқийди, аммо муқим мусофирга иқтидо қилса, мусофир салом бергандан кейин, муқим ўрнидан туриб, яна икки ракаат ўқийди. Мусофир киши имом бўлганда, иқтидо қилгувчиларга мусофирлигини билдириши керак бўлади.

Мусофир мусофирликдаги қазо бўлган намозларини қаср қилиб, муқимликдаги қазоларини эса тўлиқ қилиб ўқийди. Мусофир маҳсига уч кеча-кундуз масҳ тортиши мумкин. (Ҳидоя китобидан). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ДИН НАСИҲАТДИР
#ҳадис_шарҳи

37-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Яқинда «Дин насиҳатдир» – деган ҳадисни ўқиб қолдим. Шу ҳақда баён этсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш шахслар, жамиятлар ва халқларнинг ҳаётидаги муҳим амалдир. Мусулмонлар бу фарз амални тўла бажарса, жамият соғлом бўлади, яхшилик ва баракот кўпайиб, ёмонлик йўқолади. Аммо бундай масъулиятли иш тарк этилса, жамиятда турли хил низо ва келишмовчиликлар юзага чиқади.

Тамим Дорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дин насиҳатдир», деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз, (эй мусулмонлар!) зеро, сиз амри маъруф, наҳий мункар қиласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз...» (Оли Имрон, 110).

Ояти каримада яхши уммат бўлиш, бир-бирлари билан ўзаро насиҳатлашиб туриш нақадар улуғ иш экани маълум бўлади.

«Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар: (одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар, намоз(лар)ни баркамол адо этадилар, закотни берадилар ҳамда Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этадилар. Айнан ўшаларга Аллоҳ марҳамат кўрсатур. Албатта, Аллоҳ қудратли ва ҳикматлидир» (Тавба, 71).

Демак, мусулмон киши ёши катта ёки кичикми ким насиҳат қилса, унинг насиҳатига қулоқ тутиши лозимлиги шариатимиз талабидир. Айниқса, ёшларимиз улуғларимизнинг насиҳатларига қулоқ тутсалар кам бўлишмайди, иншоаллоҳ! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
НАСИЯ САВДОСИ
#савдо-сотиқ

38-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Ҳозирги кунда омма то-монидан қўлланилаётган «насия»га сотиш ёки сотиб олиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Насияга мол сотиш ва сотиб олиш мумкин. Насияга сотишда (олишда) пулни тўлаш муддати аниқ белгиланиши (масалан, фалон ойнинг фалон кунида пулини берасиз, дейиш каби) лозим. Акс ҳолда савдо фосид – бузуқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ЁМОН ФИКРЛАРНИНГ ЭЪТИҚОДГА ТАЪСИРИ
#ақида

39-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Хаёлга келадиган ёмон фикрлар эътиқодимизга зарар қилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари у зоти шарифнинг ҳузурларига келиб: «Бизнинг хаёлимизга гапириш жуда оғир нарсалар келади», дейишди. Шунда у Зот: «Мана шундай (васвасалар) келадими?» дедилар. Улар «Ҳа», дейишди. Он ҳазрат соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана шу ҳақиқий имондир», дедилар (Имом Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Сизларнинг бирларингизга шайтон келади-да, «Буни ким яратди? Мана бунисини-чи?» деб, ҳатто «Раббингни ким яратди?» дейди. Шундай ҳолат бўлса, Аллоҳдан паноҳ тиланг (яъни «Аъузу биллаҳи минашшайтонир ражийм» денг) ва у хаёлни унутинг» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Қалбдаги васвасаларни гапирмаса ва амал қилмаса, гуноҳ бўлмайди. Ёмон хаёллардан қутулиш учун Аллоҳ таолодан паноҳ сўраб, зикрлар айтиш зарур. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ВАСВАСАДАН ҚУТУЛИШ ЙЎЛЛАРИ
#руҳий_тарбия

40-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Нафси аммора (ёмонликка амр қилувчи нафс) ва шайтони лаъин васвасаларидан омонда бўлиш учун кўпроқ нима амалларни бажариш керак?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таолони кўп зикр этиш, Қуръон тиловат қилиш, тасбеҳ айтиш, намоз ўқиш ва бошқа яхши амалларни бажариш лозим. Жумладан, “Лаа ҳавла валаа қуввата илла биллаҳ” ва “Муваззатайн” (Нос ва Фалақ суралари)ни ўқиб, Раббил оламиндан паноҳ сўраб, мунтазам дуою илтижолар қилиш лозимдир. Шунингдек, шаръий илмларни пухта эгаллаган, илмига амал қиладиган олимларнинг тез-тез суҳбатида бўлиш ҳам тавсия этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ЭҲТИКОР ҲАҚИДА
#савдо-сотиқ

41-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Эҳтикор нима?

💬 ЖАВОБ:
Эҳтикор, луғатда, нарсанинг баҳосини ошишини кутиб, сақлаб туришдир. Шариатда одамлар ва ҳайвонлар озуқасини сотиб олиб, нархини ошишигача сақлаб туриш эҳтикор ҳисобланади. Мазкур нарсаларни сотиб олиб, сақлаб туриши агар кишиларга зиён қилса, макруҳ бўлади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: «Ким бирор таомни қирқ кунгача эҳтикор қилса, у Аллоҳ таолодан, Аллоҳ таоло эса ундан безор бўлган бўлур» (Имом Аҳмад, Абу Яъло ва Ҳоким ривоят қилишган).

Киши ўз даласида етиштирган ҳосилини сақлаб туришда ва четдан олиб келинган махсулотларда эҳтикор бўлмайди (“Ҳидоя”, “Мухтасарул Виқоя”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ВАФОТ ЭТГАН КИШИНИНГ ҚАРЗИ
#қарз

42-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Вафот этган кишининг қарзини ким тўлайди? Қарз берган одам вафот этиб қолса, ундан олинган қарз кимга берилади?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Вафот этган одамнинг қарзларини қолдирган мол-мулкдан тўланади. Киши ўлганидан кейин ундан қолган мол-мулк аввал уни дафн этишга сарфланади. Сўнг ундан қарзлари тўланади. Агар васият қилган бўлса, қолган молининг учдан биридан васияти адо этилади. Шулардан қолгани мерос вакиллари ўртасида тақсимланади. Бу шариат кўрсатмаси бўлиб, Фароиз илмида батафсил баён қилинган.

عنَ أَبِي مُوسَى الأشْعَرِيَّ عَنْ أَبِيهِ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: "إِنَّ أَعْظَمَ الذُّنُوبِ عِنْدَ اللَّهِ أَنْ يَلْقَاهُ بِهَا عَبْدٌ بَعْدَ الْكَبَائِرِ الَّتِي نَهَى اللَّهُ عَنْهَا أَنْ يَمُوتَ رَجُلٌ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ لا يَدَعُ لَهُ قَضَاءً"
(رَوَاهُ الامَامُ أبُو دَاوُدَ)

Яъни, Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло наздида Аллоҳ наҳий қилган кабира гуноҳлардан кейинги энг оғир гуноҳ, бир кишининг зиммасидаги қарзини узишга нарса қолдирмай ўлиб, у зотга рўбарў бўлишидир” деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Демак, бировдан олган қарзини узмасдан ёки уни узишга имкон қолдирмасдан ўлиб кетишидан оғир нарса йўқлигини ушбу ҳадисда баён қилинди.

Агар қарз берган одам ўлиб кетган бўлса, унинг болаларига, энг яқин қариндошларига тўланади. Ҳеч кими йўқ бўлса, шу қарз миқдоридаги маблағ қарз берган одамнинг номидан камбағалларга садақа қилиб юборилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ИТ БОҚИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол-ҳаром

43-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Ит боқса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Ислом шариатига кўра заруратсиз ҳолатда ит боқиш мутлақо жоиз эмас. Абу Талҳа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фаришталар ит ва сурат бор уйга кирмаслар”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Кимки ит боқса ҳар куни савоб ишларига бериладиган ажрларидан бир қийрот ёки икки қийрот камаяди. Қўриқчи, подачи ва овчи итлар бундан мустаснодир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ҳадисда айтилган “қийрот” сўзининг изоҳи борасида Имом Муслим ривоятида “Унинг кичиги Уҳуд тоғидек», дейилган.
Ривоятларда келтирилишича, “Қиёмат аломатларидан бири кишиларнинг ит боласини боқишни одат қилишларидир. Ҳатто бу ишни улар ўз фарзандини парваришлагандан ҳам юқори даражага қўйишади” (Имом Табароний ва Имом Ҳоким ривоят қилган).

Ҳадисдан маълум бўладики, уй қўриқлайдиган, подага қарайдиган ва овчи итлардан бошқасини боқиш мумкин эмас. Демак, сабабсиз ёки қизиқиш учун уйда ит сақлаш ва боқиш шариатда қайтарилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҒИЙБАТНИНГ ҲУКМИ
#руҳий_тарбия

44-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Одамлар орасида ғийбат қилиш ҳоллари кўп учрамоқда. Илтимос, бунга динимизнинг кўрсатмаси ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Ғийбат гуноҳи кабиралардан биридир. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтади: “Бир кишидаги айб-нуқсонни бошқаларга айтиб юриш ғийбатдир. У қилмаган ишни ёки унда йўқ нарсани айтиш туҳматдир”.

Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضًا أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ رَحِيمٌ

«Эй мўминлар! Кўп гумон(лар)дан четланингиз! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?!» (Ҳужурот сураси, 12-оят).

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Исро кечаси бир қавм танасидаги бир қисм гўштни кесиб, уни еб турганларида, уларнинг олдидан ўтиб қолдим. Шунда уларга Жаброил алайҳиссалом “Биродарларингизнинг гўштини еганингиздек, еяверинглар”, деб айтди. Мен ҳайратланиб: “Эй Жаброил, улар кимлар эди?” деб сўрадим. Жаброил: “Улар умматларингиз орасидаги ғийбатчилардир”, деб жавоб берди» (Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ПУЛ БЕРИБ УСТАМА ҲАҚ ОЛИШ
#қарз

45-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Кейинги пайтларда қарзга пул берувчилар орасида пул бериб устама ҳақ (фоиз) олиш кенг тарқалган. Натижада қарз олган кишилар қарзига қўшиб устамасини ҳам тўлайман, деб ночор аҳволларга тушиб қоляптилар. Бунинг шариатдаги ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Сўнгги пайтларда судхўрлик кўп учраб турибди. Улар ҳозирги маишатни кўзлаб, охират азобини унутиб қўймоқдалар. Натижада кўпчилик қарздорлар қийин аҳволга тушиб қолишмоқда.

Баъзилар буни худди тижорат каби касб, дейдилар. Аммо Аллоҳ таоло тижоратни ҳалол қилиб, рибони ҳаром қилган.

Судхўрлик энг катта гуноҳлардан. Қуръони каримда судхўрлик билан шуғулланувчиларга дунё ва охиратда аламли азоблар борлиги ҳақида огоҳлантирилган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا الرِّبَا أَضْعَافًا مُضَاعَفَةً وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

«Эй, имон келтирганлар! (Берган қарзларингизни) икки баравар ва ундан ҳам кўпайтириб, устама шаклида еб юбормангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Зора (шунда) толе топ-сангиз» (Оли Имрон сураси, 130-оят).

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам судхўрликни ҳалокатга олиб борувчи еттита гуноҳи кабиралардан бири эканлигини айтганлар. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам рибо еювчини ҳам, унга вакил бўлганни ҳам лаънатладилар” (Имом Муслим ривояти).

Самура ибн Жундуб разияллоҳу анҳу ривоят қилади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Бир куни тунда менинг олдимга икки киши келиб, мени муқаддас ерга (Байтул Мақдисга) олиб бордилар. Тепага кўтарилиб, тўлиб қон оқаётган дарё бўйига келдик. Дарё бўйида қўлига тош ушлаган бир киши турибди.

Дарёнинг ичида эса бир киши сузиб юрибди. Қирғоққа яқинлашиб, дарёдан чиқаман деса, қирғоқдаги киши унинг оғзига тош билан уради. У киши яна дарёнинг ўртасига бориб тушади. Яна чиқаман деб сузиб келади, яна тош отилади, яна орқага қайтади. Мен ёнимдагилардан дарёдаги киши кимлигини сўрадим, улар: бу судхўрлик қилган киши, деб жавоб бердилар».

Аллоҳ таборака ва таоло адли билан, киши кўзига зийнатли бўлиб кўринган барча ҳаром нарсалар ўрнига ҳалол нарсаларни ҳам ато этган. Масалан, рибони (судхўрликни) ҳаром қилган бўлса, ундан эваз қилиб, ҳалол тижоратга рухсат берган. Фолни ҳаром қилган бўлса, ўрнига истихора намозининг таълимини берган. Қиморни ҳаром қилиб, унинг эвазига мусобақада ғолиб бўлиб, мукофот олишни ҳалол қилди. Зинони ҳаром қилган бўлса, ўрнига никоҳлик турмушни ҳалол қилди. Маст қилувчи ичимликларни ҳаром қилиш эвазига бадан ва руҳга фойдали бўлган лаззатли шарбатларни ҳалол қилди.

Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий (с.а.в.)дан ривоят қиладилар:

فَخُذُوا مَا حَلَّ لَكُمْ ، وَذَرُوا مَا حَرَّمَ اللهُ (رواه ابن ماجه)

яъни: “...Сизларга нима ҳалол қилинган бўлса уни олинглар ва Аллоҳ ҳаром этган нарсани ташланглар” (Ибн Можа ривояти).

Демак, пул қарз бериб, уни фоиз орқали кўпайтириб олиш шариатимизда қайтарилган. Ризқ инсонга Аллоҳ таоло томонидан берилган илоҳий неъмат экан, буни ҳалол йўллар билан излаш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
АВЛИЁЛАР НОМИГА АТАБ ЖОНЛИҚ СЎЙИШ
#назр

46-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Айримлар бирор авлиё номига атаб жонлиқ (ҳўкиз, эчки ёки товуқ) сўйишади ёки таомлар (ширгуруч, шавла сингари) пиширишади. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Бирор жонлиқни Аллоҳ таолодан ўзгага атаб сўйиш, мутлақ мумкин эмас. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради:

إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنْزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللَّهِ

«У сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни (қатъий) ҳаром қилди...» (Бақара, 173).

Ҳазрати Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

لَعَنَ اللهُ مَنْ ذَبَحَ لِغَيْرِ اللهِ

яъни: “Аллоҳдан ўзгага атаб жонлиқ сўйган кишига Аллоҳнинг лаънати бўлсин”, – деганлар (Имом Муслим ривояти).

Шундай экан, мусумон инсон бошига қандай мушкил иш тушса унинг кушойиш бўлишини фақат Аллоҳ таолодан сўраши, шариатга хилоф тарзда турли хурофотларга берилмаслик лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
АЗАДОРЛАРНИНГ ТАОМ ТАЙЁРЛАБ, ЗИЁФАТ БЕРИШИ
#таъзия_ва_маросимлар

47-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Маҳалладошимизнинг жаноза маросимида бир киши: «Азадорларнинг хонадонида уч кун таом еб бўлмайди», деди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Азадорларнинг уч кун давомида таом қилиб зиёфат шаклида одамларга беришлари макруҳдир. Бу қабиҳ бидъатдир (Ибнул Ҳимом. «Фатҳул Қодир”).

Имом Қуртубий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Азадорларнинг биринчи ва еттинчи (каби махсус) кунларда таом тайёрлаб одамларни даъват қилишлари жоҳилият одатларидандир. Бу ҳол Исломда йўқдир. Бу даъватга биноан бориш макруҳдир. Зеро, бу иш мункарга ёрдам бериш ҳисобланади. Аллоҳ таоло бизларни мункарга ёрдам беришдан қайтарган» (Биркавий, Тариқату-Муҳаммадийя).

Маййит чиқарилган кун ва сўнгги иккинчи, учинчи, еттинчи кунларида таом ҳозирлаш макруҳдир (“Фатавои Баззозия”).

Марҳум хонадонида уч кун ичида таом бериш жоиз эмас (“Хулоса”). Лекин узоқдан келган қариндошлар ва азадор билан узоқ муддат бирга турувчилар учун қўшнилар таом тайёрлаб беришлари мумкин. Маййит учун уч кун аза тутишнинг зарари йўқ. Аммо бунда махсус жойлар ва таомлар қилиш каби ман этилган нарсалар бўлмаслиги шарт (Табйинул ҳақоиқ).

Мусибат кунлари зиёфат шаклида таом бериш макруҳдир. Зеро, бу иш ғам-ғусса кунларига муносиб эмас. Аммо меросхўрлар ичида сағир бўлмаса, таом тайёрлаб камбағалларнинг уйларига тарқатиш яхшидир (“Фатовои Қозихон”).

Демак, аза кунлари ва махсус (3, 7, 40-) кунларда маййит руҳига савоби етиши учун таом тайёрлаб, зиёфат бериш ношаръийдир.

Дунёдан ўтган киши сувга чўкаётган киши каби тез ёрдамга муҳтождир. У яқинлари ва дўстларидан мадад кутади. Ортда қолганларнинг марҳумга кўрсатадиган биринчи мададлари Аллоҳ таолога илтижо қилиб уни қабр ва оташ азобидан асрашни сўраб дуо қилишларидир.

Садақа қилиш, таҳлил ва тасбеҳ айтиш, Қуръони карим оятларини холисона ўқиш ва уларнинг савобини марҳум руҳига бағишлаш мумкин. Буларнинг савоби марҳум руҳониятига етади ва унга фойда беради (“Раддул Муҳтор”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ФИРИБГАРЛИК ҲАҚИДА
#Ҳалол_ва_ҳаром

48-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Фирибгарликнинг ёмонлиги ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Фирибгарлик динимизда катта гуноҳ ҳисобланади. Чунки фирибгарлик ўзгаларнинг молини норози қилиб, ҳалол бўлмаган йўллар билан олишдир. Бу ҳақда Қуръони каримнинг Нисо сурасида шундай дейилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ

Яъни: “Эй, имон келтирганлар ўзаро молларингни ботил йўллар билан еманглар, фақат сизлардан розилик билан бўлган тижорат бўлса майли” (29-оят).

Фирибгарлик билан топилган пулда барака бўлмайди.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам:

"مَنْ أَخَذَ أَمْوَالَ النَّاسِ يُرِيدُ أَدَاءَهَا أَدَّى اللَّهُ عَنْهُ وَمَنْ أَخَذَها يُرِيدُ إِتْلَافَهَا أَتْلَفَهُ اللَّهُ"

яъни: “Ким одамларнинг молини қайтариб бериш мақсадида олса, Аллоҳ таоло унга ёрдамчи бўлади. Ким одамларнинг молига талофат етказиш (чув тушириш) учун олса, Аллоҳ таоло унинг ўзиги талофат етказади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Фирибгарлик билан топилган молни оила аъзоларига сарфлагани учун ҳам гуноҳкор бўлади.

Чунки Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимизни - покиза нарсалардан енглар..." (Бақара сураси, 172-оят).

Фирибгарлик қилган одам қандай тавба қилиши ҳақида қуйидаги ҳадисда айтилади: «Кимнинг зиммасида бир биродарининг обрўси ёки молига тегишли бирор ҳаққи бўлса, динор ва дирҳамлар ўтмайдиган (қиёмат) куни келишидан олдин ҳаққини адо қилсин. Чунки у кунда бунинг яхшиликлари ҳақдорга олиб берилади. Агар яхшиликлари бўлмаса, биродарининг гуноҳлари унинг гуноҳларига қўшиб қўйилади» (Муттафақун алайҳ).

Авваламбор, имкони бўлса, одамлардан ёлғон-яшиқ йўллар билан ундирган маблағларни ўз эгаларига ёки уларнинг меросхўрларига қайтаради. Агар қайтаришга имкони бўлмаса, улардан розилик сўраб ҳаққини ҳалол қилиши керак. Маблағнинг эгасини топа олмаса, унинг номидан садақа қилади. Бунинг устига чин дилдан тавба қилиши лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ЖУНУБ ҲОЛДА ТУКЛАРНИ ОЛИШ
#поклик

49-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Ғусл вожиб бўлган ҳолатда тирноқ ва тукларни олиб бўлмайди, деб эшитдим. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Ғусл вожиб бўлган ҳолатда қўлтиқ ёки киндик ости тукларини тозалаш ва тирноқ олиш макруҳдир. Бу ишларни ғусл қилгандан сўнг бажариш керак (“Фатавои ҳиндия”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
Дўзахдан қутқарадиган ва жаннатга киритадиган икки амал

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни дўзахдан узоқлашиши ва жаннатга кириши хурсанд қилса, вафот этадиган пайтда Аллоҳга ва охират кунига иймон келтириб вафот этсин. Ҳамда ўзига қилинишни маҳбуб кўрган муомалани ўзига ҳам, бошқаларга ҳам раво кўрсин”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
ХОТИРАСИДА ҚУРЪОН БЎЛГАН ТЕЛЕФОН БИЛАН ҲОЖАТХОНАГА КИРИШ
#ҳожатхона_кириш

50-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Хотирасида Қуръон суралари ёзилган телефон билан ҳожатхонага кириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Мумкин. Уламоларимиз хотирасига оятлар ёзилган уяли телефонни инсон хотирасига ўхшатишган. Аммо телефон экранида оят, ҳар хил зикрлар, Аллоҳ лафзи ёки Пайғамбаримизнинг исмлари кўриниб турса, у билан ҳожатхонага кириб бўлмайди.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "كَانَ إِذَا دَخَلَ الْخَلَاءَ وَضَعَ خَاتَمَهُ" (رواه الإمام الترمذي).

яъни: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатга кирганларида узукларини ечар эдилар” (Имом Термизий ривояти). Сабаби, У зотнинг узукларида “Муҳаммадур расулуллоҳ” ёзуви бор эди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ЎЛИМИ ЯҚИНЛАШГАН КИШИ ҲУЗУРИДА
#ўлим

51-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Ажали яқинлашган кишининг олдида бўлганлар нима қилишлари керак?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Ажали яқинлашган кишининг оёқлари бўшашади, юзининг ранги ўчиб, бурни бир томонга оғади, териси бўшашади. Ажали яқинлашган киши ёнида бўлганлар уни ўнг томони билан, юзини қиблага қаратиб ётқизиши суннатдир. Агар бунинг имкони бўлмаса, чалқанча ётқизиб, бошини кўтариб, оёқларини қиблага қаратиб, қиблани ҳурматидан тиззасини бироз кўтариб қўйилади. Бу ҳолатлар унга ноқулайлик туғдирадиган бўлса, уни ўз ҳолига қўйилади. Уни ҳузурида таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ) ни эшиттириб айтиб турилади. Аммо унга “айт” дейилмайди. Агар таҳлил калимасини бир марта айтса, бошқа айтилмайди (“Мухтасар”, “Фатавои ҳиндия”, “Ҳидоя”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
НАМОЗДА ОЛДИНГИ САФЛАРНИ ТЎЛДИРИШ ҲАҚИДА
#намоз

52-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Жума намозига келсам одам кўп экан, лекин сафларнинг олдинги 7-8 қаторлари жуда сийрак бўлиб, одамларнинг кўпроғи чордона қуриб ўтиришибди. Шу пайтда мен олдинги сафга ўтиб бўш ўринларни тўлдиришга уринишим яхшими ёки орқага қараб юришим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Сафларни аввалгисидан бошлаб тўлдириб бориш суннатдир. Баъзи фуқаҳолар вожиб деганлар. Биринчи саф тўлмай туриб, кейинги сафга турилмайди. Иккинчи саф тўлмасидан учинчиси бошланмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи сафни тўлдиришга буюрганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي النِّدَاءِ وَالصَّفِّ الْأَوَّلِ، ثُمَّ لَمْ يَجِدُوا إِلَّا أَنْ يَسْتَهِمُوا عَلَيْهِ لَاسْتَهَمُوا وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي التَّهْجِيرِ، لَاسْتَبَقُوا إِلَيْهِ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي الْعَتَمَةِ وَالصُّبْحِ، لَأَتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْوًا" (رواه البخاري ومسلم)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар одамлар азон ва биринчи сафда қандай савоб борлигини билиб, кейин унга қуръа ташлабгина имкон топганларида, шубҳасиз, қуръа ташлаган бўлардилар. Агар намозга эртароқ боришда нима борлигини билганларида, унга шошилган бўлардилар. Агар хуфтон ва бомдодда нима борлигини билганларида, у иккисига эмаклаб бўлса ҳам келардилар”, дедилар”. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Яъни, биринчи сафда атиги битта жой қолганида икки киши келиб, уни эгаллаш учун тортишиб қолса, қуръа орқали бу муаммони ҳал қилишарди. Афсуски, ҳозирда ушбу суннатга амал қилишда кўпчилик сусткашлик қилишларини гувоҳи бўлиб қоламиз. Биринчи саф энди ярим бўлганига қарамай кимдир келиб иккинчи сафга турса, қолганлар ҳам унинг ёнига келиб қўшилади. Аслида эса биринчи сафни тўлдирмасдан кейинги сафни тўлдиришни бошланмайди.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ "أَقِيمُوا الصُّفُوفَ وَحَاذُوا بَيْنَ الْمَنَاكِبِ وَسُدُّوا الْخَلَلَ وَلِينُوا بِأَيْدِي إِخْوَانِكُمْ وَلَا تَذَرُوا فُرُجَاتٍ لِلشَّيْطَانِ وَمَنْ وَصَلَ صَفًّا وَصَلَهُ اللهُ وَمَنْ قَطَعَ صَفًّا قَطَعَهُ اللهُ" (رواه أبو داود)

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сафларни текисланглар, елкаларни баравар қилинглар, орадаги очиқ жойларни тўлдиринглар, биродарингиз қўлларига мулойим бўлинглар, шайтонга бўш жой қолдирманглар. Ким сафни уласа, Аллоҳ уни (ўз раҳмати билан) уласин. Ким сафни узса, Аллоҳ уни (раҳматидан) узиб қўйсин”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривоят қилган).

Шундан келиб чиқиб, Сиз жамоат намози олдидан аввалги сафларни тўлдиришга ҳаракат қилишингиз мақсадга мувофиқ саналади. Фақат бунда бошқа намозхонларга озор еткизмаслик лозим бўлади. Агар аввалги сафга ўтишда кимгадир азият бериб қўйиш хавфи бўлса имкон муносиб жойни топиб ўтирилади.

عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُسْرٍ رضي الله عنه قال: جَاءَ رَجُلٌ يَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَالنَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ فَقَالَ لَهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : "اجْلِسْ فَقَدْ آذَيْتَ" (رواه أبو داود) .

Абдуллоҳ ибн Буср разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Жума куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётганларида бир киши одамларнинг елкасидан хатлаб олдинга ўта бошлади. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ўтир, сен одамларга озор бердинг” дедилар" (Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ТАҲОРАТНИ БУЗУВЧИ АМАЛЛАР
#таҳорат

53-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Таҳоратни синдирувчи нарсалар ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Таҳоратни қуйидаги амаллар синдиради:
- Олд ва орқа авратлардан чиқадиган ҳар қандай (одатий ва ноодатий) нарсалар;
- Бу икки йўлдан бошқа жойлардан чиққан оқувчи қон, йиринг каби нажосатлар;
- Оғиз тўлдириб қайт қилиш ёки туфук қизарадиган даражада қон қайт қилиш;
- Бирор нарсага суяниб ухлаш;
- Ҳушдан кетиш, жиннилик ва мастлик;
- Балоғатга етган кишининг руку ва саждали намозда овоз чиқариб кулиши (“Ал-Мухтор лил-фатво”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
БЕМОР КИШИНИНГ НАМОЗИ
#намоз

54-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Беморлиги сабабли туришга қодир бўлмаган киши қандай намоз ўқийди?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Ислом енгиллик динидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا...

яъни: “Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди...”(Бақара сураси, 286-оят). Шунинг учун ҳам бемор кимсаларни намоз ўқишларида бир қанча енгилликлар мавжуд. Жумладан:

Агар беморлик туфайли тик туриб намоз ўқиш имкони бўлмаса, (масалан, тик турса беморлиги зиёда бўладиган бўлса, ёки тик турганда шиддатли оғриқ бўлса, ёки боши айланса) ўтирган ҳолда руку (яъни, озгина эгилади) ва сажда қилиб (яъни, соғлом киши саждаси каби сажда қилиб) намоз ўқийди.

Агар ўтиришга қодир бўлсаю сажда қилишга қодир бўлмаса, ўтирган ҳолатида имо-ишора қилиб намоз ўқийди. Бунда ўзига қулай тарза ўтиради: чордона қуриб ёки оёқларини олдинга узатиб ўтириши ҳам мумкин. Сажданинг имо-ишорасини рукудан пастроқ қилади. Қўллар эса, руку ва сажда пайтида тизза устида туради. Сажда қилиш учун бирор нарсани ердан кўтариб пешонасига теккизмайди.

Агар ўтиришга ҳам қодир бўлмаса, қиблага юзланган ҳолда, ёнбошлаб ёки чалқанча ётиб, бош билан имо-ишора қилиб намоз ўқийди. Уламолар чалқанча ётиб намоз ўқишни афзал деганлар. Чалқанча ётганда оёғини қиблага қаратиб, тиззаларининг остига бирор нарса қўйиб, бир оз кўтариб қўйилади. Шунда қиблага оёғини чўзмаган бўлади. Бошининг остига ёстиқ қўйиб, юзи қиблага қаратилади.

Агар бош билан имо-ишора қилишга ҳам қодир бўлмаса, қодир бўлгунга қадар намозни кечиктириб туради ва агар бу ҳолатда беморлик бир кеча-кундуздан ўтиб кетса, соғайгандан кейин ўтган вақтдаги намозларнинг қазосини ўқимайди. (Фатавои Ҳиндия китобидан). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш