БОЛАНИ СУТДАН АЖРАТИШ
#разоат
❓331-CАВОЛ: Ўн олти ойлик эмизикли фарзандим бор, аммо ҳозирда олти ҳафталик ҳомилам ҳам бор. Катта фарзандимни сутдан ажратсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар болага зарар қилмаса, ота-она ўзаро маслаҳат қилиб икки йилдан аввал ҳам уни сутдан ажратишлари жоиз. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади:
فَإِنْ أَرَادَا فِصَالًا عَن تَرَاضٍ مِّنْهُمَا وَتَشَاوُرٍ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا
яъни: "Агар ота-она ўзаро келишиб, маслаҳат билан (болани сутдан) ажратмоқчи бўлсалар, гуноҳкор бўлмайдилар" (Бақара сураси, 233-оят). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

ЭР-ХОТИН МУНОСАБАТЛАРИ
#разоат
❓493-CАВОЛ: Аёли эмизикли бўлмаган вақтларда жинсий яқинлик қилиб, сийнасини сўрса, эр аёлига бола бўлиб қолмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эр ўз аёлининг кўкрагидан сўриши сабабли унинг ўғлига айланиб қолмайди. “Фарзандига айланиш” масаласида Ҳанафий мазҳабимиздаги асл қоида шуки, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга кўра икки ярим ёш, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳларга кўра икки ёшга тўлмаган бола онасидан бошқа аёлни эмса ёки сутидан ичса, бу бола ўша аёлнинг “Эмизган фарзанди”га айланади. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:
و يَثْبُتُ بِمَصَّةٍ في حَوْلَيْنِ وَ نِصْفٍ...
яъни: “Икки ярим йил ичида эмиш билан ҳурмат (маҳрамлик) собит бўлади” (“Мухтасарул виқоя” китоби).
وَإِذَا مَضَتْ مُدَّةُ الرَّضَاعِ لَمْ يَتَعَلَّقْ بِالرَّضَاعِ تَحْرِيمٌ
яъни: “Разоъат (эмизиш) муддати (икки ярим йил) ўтгач, эмизиш сабабли маҳрамлик боғланмайди (пайдо бўлмайди)” (“Ҳидоя” китоби).
وَوَقْتُ الرَّضَاعِ فِي قَوْلِ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - مُقَدَّرٌ بِثَلَاثِينَ شَهْرًا وَقَالَا مُقَدَّرٌ بِحَوْلَيْنِ هَكَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ
яъни: “Разоъат (эмизиш) вақти – Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг қавлларига кўра ўттиз ой деб белгиланган. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳ икки йил деганлар. Фатовои Қозихонда шундай дейилган” (“Фатовои Ҳиндия” китоби).
“(Эмизиш муддати) Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида икки ярим йил, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар наздиларида эса, фақат икки йил. Фатво шунга берилган (“Дуррул Мухтор” китоби).
Демак, ушбу мўтабар манбаларда келтирилган уламоларнинг ижтиҳодлари, фатволаридан маълум бўладики, биз ўрганаётган масала, яъни, “эр-хотин ўртасидаги баъзи муносабатлар” сабабли маҳрамлик (она-болалик) юзага келмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
ОНАЛИК ҲАҚҚИ ҚОЛМАЙДИМИ?
#оила #разоат
❓612-САВОЛ: Жарроҳлик йўли билан туққан аёлни ўз боласида оналик ҳаққи қолмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу асоссиз гап. Жарроҳлик билан туққан онанинг ҳаққи ўз ўрнида қолади. Ақл билан мулоҳаза қилинса, она учун бола катта қилишда учта машаққат бор: ҳомилани 9 ой кўтариб юриш, уни туғиш ва эмизиб катта қилиш. Жарроҳлик билан туққан оналарда бу уч машаққатдан иккитаси: ҳомиладорлик ва эмизиб катта қилиш аниқ бўлади. Жарроҳлик амалиёти ҳам туғишдан кам эмас. Қандай қилиб бундай оналарни ўз ҳақларидан маҳрум қилиш мумкин?! Аксинча, биз фарзандларнинг бурчи доим ота-онага яхшилик қилишдир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг тўртта оятида ўзига ибодат қилишни буюргандан кейин ота-онага яхшилик қилишга буюради: "Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!" (Исро сураси 23-оят). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok