FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
"ДАЛОИЛУЛ-ХОЙРОТ" КИТОБИНИ ЎҚИБ ЮРСАМ БЎЛАДИМИ?
#дуо #салавот

546-CАВОЛ: Мен китоб дўконидан “Далоилул хойрот” китобини сотиб олувдим. Шуни ўкийман десам бир киши: “Сизга мумкинмас, бу китобни катталар яъни илмли кишилар ўқийди, гуноҳкор бўлиб қоласиз” деди. Шу масалага ҳайронман. Сиз нима маслаҳат берасиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. «Далоилул-Хойрот» китоби ўн бешинчи милодий асрда яшаб ўтган машҳур олим Муҳаммад ибн Сулаймон Жазулий р.а. араб тилида ёзган асар номи. Ушбу китоби Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга бағишланган салавот ва наътлардан иборат. У етти қисмга бўлинган бўлиб, ҳар бири ҳафтанинг маълум кунида ўқишга мўлжалланган. Аввалги даврларда мазкур китоб хусусан бизнинг ўлкаларда анча шуҳрат қозонган. Уни ўқитиладиган алоҳида мактаблар – далоилхоналар бўлган. Унда дастлаб болаларга Қуръоннинг айрим кичик суралари, сўнгра асосий китоб – “Далоилул-хайрот” ёдлатилган.

Ҳозирда ҳам кўплаб мусулмон ўлкаларида уни ўқиш анъанаси бор. Далоилнинг шарҳлари ва таржималари ҳам кенг тарқалган. Сиз ушбу китобни ўзингизга кундалик вирд қилиб белгилаб, ўқиб юришингиз мумкин. Уни фақат илмлилар ўқиши керак деган кўрсатма йўқ. Чунки ушбу китоб салавотлар ва дуолардан иборат бўлган фойдали асар саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
НАБИЙ АЛАЙҲИССАЛОМ НОМЛАРИ ЗИКР ҚИЛИНГАНДА ҚИМИРЛАБ ҚЎЙИШ КЕРАКМИ?
#салавот_айтиш

562-CАВОЛ: Баъзи йиғилишларда Қуръон тиловат қилингандан сўнг, дуо қилишаётганда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг номлари зикр қилинганда баъзилар гўё рукудагидек бир эгилиб қўйишади. Бу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак номларини зикр қилишганда эгилиб қўйиш ёки бир қимирлаб қўйиш ва шу каби кўриниш орқали У Зотга ҳурмат бажо келтириш ҳақида бирор шаръий далил бизга маълум эмас. Сарвари олам алайҳиссаломнинг номлари зикр қилинганда У Зотнинг Ўзлари таълим берганларидек, салавот айтилиши мақсадга мувофиқ саналади. Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

البخيل من ذكرت عنده فلم يصل عليَّ

«Ҳузурида зикр қилинганимда менга салавот айтмаган кимса ҳақиқий бахилдир», деганлар (Имом Термизий ривояти).

Қатодадан келтирилган бошқа ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

من الجفاء أن أذكر عند الرجل فلا يصلي علي

«Бир кишининг ҳузурида зикр қилинсам-у, у менга салавот айтмаса, бу бевафоликдандир», деганлар (Имом Абдурраззоқ ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ, ТАСБЕҲ ВА САЛОВАТ ҲАҚИДА
#тиловат #салавот

683-CАВОЛ: Ҳаммамизга маълумки 3 вақтда намоз ўқиб бўлмайди: кун чиқаётганда, қиём пайтида ва кун ботаётганда. Менинг саволим шуки бу ҳукм фақат намоз учунми ёки намоздан кейин ўқиладиган тасбеҳ, салавот, Қуръон тиловати кабилар ҳам мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу пайтларда намоз ўқиш, Қуръони Каримдан сажда ояти ўқилганда сажда қилиш, жаноза намозини шу вақтга тўғрилаб ўқиш мумкин эмас. Аммо шу кунги аср намози кун ботаётган бўлса ҳам адо этилаверади.

Бу ҳукм намоз, тиловати сажда ва жаноза намозига хос бўлиб, бу вақтларда тасбеҳ, саловат айтиш ва Қуръон тиловат қилиш мумкин.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ أَنَسٍ الْجُهَنِيِّ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ قَعَدَ فِى مُصَلَّاهُ حِينَ يَنْصَرِفُ مِنْ صَلَاةِ الصُّبْحِ حَتَّى يُسَبِّحَ رَكْعَتَيِ الضُّحَى، لَاَ يَقُولُ إِلَّا خَيْرًا، غُفِرَ لَهُ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ أَكْثَرَ مِنْ زَبَدِ الْبَحْرِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Муъоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунча ўтирса, фақат яхшиликдан бошқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинади”, дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Бу ҳадисдан кўриниб турибдики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам киши бомдод намозини ўқигандан сўнг то чошгоҳ намозини ўқигунча яхшиликдан бошқасини яъни зикр, тасбеҳ, истиғфор ва Қуръон тиловатидан бошқасини гапирмаса гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилишини хабарини бермоқдалар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
АЗОНДА ШАҲОДАТ КАЛИМАСИДАН КЕЙИН САЛОВАТ АЙТИЛАДИМИ?
#азон #салавот

1163-CАВОЛ: Азонда муаззин "Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ" деса, саловат айтиладими ёки шу калиманинг ўзи қайтариладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Азонда шаҳодат калимасидан кейин шу калимани ўзини такрорлаб турилади. Хоссатан шаҳодат калимасидан кейин саловат айтиш ҳадисларда келмаган. Лекин Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг номлари зикр қилинганда саловат айтиш ҳақидаги умумий тавсияларга биноан ва зикр ўрни бўлгани учун бу вақтда ҳам саловат айтиш жоиз. Бу ўринда айтилмаса ҳам, аслида азон тугагандан кейин саловот айтиш ва дуо қилишга буюрилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

إذا سمعتم المؤذن فقولوا مثل ما يقول، ثم صلوا علي فإنه من صلى علي صلاة صلى الله عليه بها عشرا ثم سلوا الله لي الوسيلة، فإنها منزلة في الجنة لا ينبغي إلا لعبد من عباد الله وأرجو أن أكون أنا هو، فمن سأل لي الوسيلة حلت له الشفاعة. رواه مسلم

"Муаззин (азони)ни эшитсангиз, у айтган сўзни айтинг. Кейин менга салот айтинг. Чунки ким менга битта салот айтса Аллоҳ таоло унга ўнта салот айтади. Кейин Аллоҳ таолодан менга васила сўранглар. У жаннатдаги манзила (мартаба)дир. У Аллоҳ таолонинг бандаларидан биригагина лозим бўлади (насиб қилади). Ўша банда мен бўламан деб умид қиламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоат етади", деганлар (Имом Муслим ривоятлари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM