“МУШКУЛКУШОД” ВА “БИБИСЕШАНБА” ҲАҚИДА ДИНИМИЗ НИМА ДЕЙДИ?
#бидъат
❓67-CАВОЛ:
Ассалому алайкум. Ҳозирда баъзи вилоятлардаги асосан аёллар ўртасида жорий бўлиб турган “Мушкулкушод” ва “Бибисешанба” ҳақида динимиз нима дейди?
💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Мушкул кушод – (“мушкул” – қийин, “кушод” – очувчи) қийинчиликларни очувчи, мушкуллик ва чигалликларни ечувчи маъносини билдиради. “Мушкул кушод” ва “Бибисешанба” - мушкулларни осон килиш мақсадида қилинадиган хурофот амаллардан ҳисобланади.
Аслида, мўмин-мусулмон одамнинг ҳаётидаги ҳар бир жабҳаси Қуръони карим ва суннати набавийя кўрсатмасига мувофиқ бўлмоғи лозим. Ушбу икки манбага зид келган ҳар қандай эътиқод ёки урф-одат рад этилади.
عَنْ عَائشَة رَضِيَ الله عَنهَا قَالَتْ قَالَ رَسُولُ الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ "مَنْ أَحْدَثَ فِي أمْرِنَا هَذَا مَا لَيسَ مِنْه فَهُوَ رَدٌّ" (أَخْرَجَهُ البُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ)
Яъни: Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳидиси шарифда: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад этилгандир”, деганлар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).
Мушкулни кушод қилувчи яъни, банданинг бошига тушган қийинчиликни енгил қилувчи, мушкул ишларни кушойиш айловчи зот ягона Аллоҳ таолонинг ўзидир. Шунинг учун, «Биби Мушкулкушод» ёҳуд “Бибисешанба” деган маросимларни қилишнинг динимизга мутлақо алоқаси йўқдир.
Бошига оғир иш, мушкул тушган мўмин-мусулмон Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан келган саҳиҳ ривоятлар асосида Қуръон оятларидан ўқиб, саловотлар айтиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзидан мушкулни осон қилишни сўрамоғи лозим. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
67-savol
Fatvo hay'ati
"МУШКУЛКУШОД" ВА "БИБИСЕШАНБА" ҲАҚИДА ДИНИМИЗДА НИМА ДЕЙИЛАДИ?
#бидъат
❓67-CАВОЛ
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
#бидъат
❓67-CАВОЛ
Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
АРВОҲ КАПАЛАК
#бидъат
❓419-CАВОЛ: Баъзи одамлар арвоҳ капалак уйга келса унга тегиб бўлмайди ва у ҳам одамга тегиб кетса ёмон бўлади, дейишади. Баъзилар у келганида икки калима Қуръон ўқиб юбориш керак, дейишади. Шулар қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Илмий тилда “Бражник”, халқ тилида эса "Арвоҳ капалак" деб аталадиган ҳашаротнинг вафот этганларга мутлақо алоқаси йўқ. Баъзилар томонидан ушбу капалак бўйича турли асоссиз гап-сўзлар юради. Аслида мусулмон инсон бундай бузуқ ва хурофот бўлган эътиқодлардан сақланиши керак.
Вафот этган инсоннинг руҳи таносух бўлади, яъни бошқа инсонга ёки ҳайвонга ўтади, деган тушунча Ислом шариатига мутлақо зиддир. Бу авом халқ томонидан ўйлаб топилган ботил ақидадир. Бунга диндан бехабар кишилар ишонишади. Динимизда шумланишдан қайтарилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"لا عدوى ولا طيرة ولا هامة ولا صفر" (أخرجه أحمد وابن ماجة)
яъни: “Касаллик юқиши йўқ, бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ” (Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа ривоятлари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
ТАНДИРНИ ҚИБЛАГА ҚАРАБ ЖОЙЛАШТИРИШ КЕРАКМИ?
#бидъат
❓757-CАВОЛ: Яқинда бир киши "тандирни қиблага қараб жойлаштириш керак, бўлмаса барака бўлмайди, қиблага орқа бўлиб нон ёпмайди" деганини эшитдим. Бу қанчалик тўғри, бу бидъат эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тандирни қайси томонга қаратиб қуришнинг динга алоқаси йўқ. Тандирни қайси томонга қаратиш қулайроқ бўлса, ўша томонга қаратиб қуриш мумкин.
Саволда келгандек эътиқодда бўлиш шумланишдир. Динимизда шумланишдан қайтарилган.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
لا عدوى ولا طيرة ولا هامة ولا صفر. (أخرجه أحمد وابن ماجة)
яъни: “Касаллик юқиши йўқ, бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ” (Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа ривоятлари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
"КАЛЛА ПОЧА" ПИШИРИБ ҚАБР БОШИДА ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#бидъат
❓787-CАВОЛ: Биздаги баъзи одамлар, маййит қабрга қўйилгач, эртаси куни марҳум хонадонида калла поча пиширишади. Ва уни мозорга олиб бориб, қабр бошида ейишади. Бу каби одатлар динимизда тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу амал шариатимизда йўқ. Балки бидъат-хурофотлардан саналади. Динимизда йўқ бўлган бундай одатлардан сақланиш лозим. Чунки қайси бир жамиятда бидъат-хурофотлар кўпайса, ўша жойда суннат ишлар камаяди, турли ихтилофлар эшиклари очилади, соф Ислом таълимотларидан оғишиш пайдо бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад қилингандир”, – деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).
Уламолар: “Бидъат аҳлининг зарари мусулмонлар учун кофир ёки ғайридин инсонларнинг зараридан катта бўлади”, – дейишган. Чунки ғайридинларнинг бузғунчилиги омма мусулмонларга фош бўлиб туради. Аммо бидъат аҳлининг бузғунчилигини ҳамма ҳам англаб ололмайди. У ўзини ҳақ йўлда деб билади. Ўзгаларни унга эргашмаганликда айблайди. Бидъат учун савоб олишига қаттиқ ишонади. Уни кўрган инсонлар ҳам таъсирланиб, ҳар хил янги одатларга диний тус бера бошлайдилар.
Машҳур муҳаддис олим Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ ўз шогирдларига шундай насиҳат қилганлар: “Илмни маҳкам тут. Ҳар қандай бидъатчидан узоқлаш. Уларга умуман мойил бўлма. Улар ўзига эргашганларни миш-мишлар, қуруқ гаплар билан залолатга бошлашади”. Биз ҳар қандай бидъатга барҳам беришимиз учун асл Исломнинг моҳиятини нафақат ўрганишимиз, балки ўз фарзандларимизга ўргатишимиз керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
АЛЛОҲДАН ЎЗГАГА АТАБ ЖОНЛИҚ СЎЙИШ
#бидъат
❓850-CАВОЛ: Кеча устахона очувдим унга атаб жонлиқ сўйдим ва уни қонини устахона дарвозасига суртдим. Қилган ишим тўғрими? Бошлаган ишимга енгилликка арвойпир қилишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз мазкур амалингиз билан иккита қўпол хатога йўл қўйгансиз.
Биринчиси: жонлиқни устахонага атаб сўйишингиз. Чунки ҳар қандай жонлиқ сўйилганда Аллоҳ учун, Аллоҳ таолонинг номи билан сўйилиши лозим.
Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига биноан шаръатга мувофиқ сўйилмаган жонлиқ ҳаромдир:
حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ وَالدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنْزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللَّهِ بِهِ وَالْمُنْخَنِقَةُ وَالْمَوْقُوذَةُ وَالْمُتَرَدِّيَةُ وَالنَّطِيحَةُ وَمَا أَكَلَ السَّبُعُ إِلَّا مَا ذَكَّيْتُمْ وَمَا ذُبِحَ عَلَى النُّصُبِ وَأَنْ تَسْتَقْسِمُوا بِالْأَزْلَامِ ذَلِكُمْ فِسْقٌ
"Ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзганинг номи айтиб сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузишдан ўлган ва йиртқич ҳайвон (қисман) еган (ҳайвонлар) сизларга ҳаром қилинди, илло (шаръан) сўйганингиз (ҳалолдир). Яна, бут-санамларга атаб сўйилган ҳайвонлар (гўшти) ва фол чўпларидан қисматингизни исташингиз (ҳам ҳаром қилинди). Бу ишингиз фосиқликдир" (Моида 3-оят).
Иккинчиси: унинг қонини дарвозага суртганингиз. Аллоҳ сақласин бу ишларингиз ширк амалига ўхшаб кетади. Жонлиқнинг қони нажосат бўлиб, уни кўмиб қўйиш мақсадга мувофиқдир. Унинг қонини у ер бу ерга суртиш жинкаш, сеҳр-жоду билан шуғулланувчиларнинг ишидир.
Шунинг учун бундай ирим сиримлардан сақланинг. Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

ПАЙШАНБА КУНИ КИР ЮВИШ
#бидъат
❓1388-CАВОЛ: Одамлар орасида пайшанба куни кир ювиб бўлмайди, деган гап бор. Шу гап қанчалик асосли?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу гап динимиз таълимотларига зид гап ҳисобланади. Динимиз покизаликка жиддий қарайди. Ҳамиша покиза ва чиройли бўлиб юришга тарғиб қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:
إِنَّ اللهَ طَيِّبٌ يُحِبُّ الطَّيِّبَ، نَظِيفٌ يُحِبُّ النَّظَافَةَ، كَرِيمٌ يُحِبُّ الكَرَمَ، جَوَادٌ يُحِبُّ الجُودَ رواه الترمذي
“Албатта Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради, покизадир, покизаликни яхши кўради, карамлидир, карамлиликни яхши кўради, ўта сахийдир, ўта сахийликни яхши кўради” (Имом Термизий ривояти).
Демак, шариатимизга кўра кир ювишдан ман қилинган кун ёки вақт йўқ. Пайшанбами ёки бошқа кунми кийими нопок бўлиб қолган инсон эртаси кунни кутиб ўтирмайди. Ўша кунни ўзида кийимларини поклаб олаверади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar