ПИРГА ҚЎЛ БЕРИШ
#тасаввуф
❓299-CАВОЛ: "Пирсиз юрганнинг пири шайтондир", деб эшитганман. Пирга қўл бериш ҳаётда керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳар бир соҳада устоз керак бўлгани каби киши маънавий қалб касалликлари (кибрланиш, ўзидан ажабланиш, ёлғон сўзлаш, ғийбат, бўҳтон кабилар)дан фориғ бўлиши ва Аллоҳ таолога етишиши учун инсонга етук, комил ва камолотга етказувчи устоз бўлгани афзал. Зеро, устоз ёрдамида киши бундай иллатлардан тезроқ ва осон қутилиб, Аллоҳга яқин бандалар қаторига етиши мумкин. Бизда бундай етук устозларга кўпроқ «пир», «шайх» каби иборалар ишлатилади. Уларга шогирд тушишни «қўл бериш», «байъат қилиш» каби сўзлар билан ифода қилинади. Пайғамбар алайҳиссаломлар ҳам инсонларни қалб касалликларидан фориғ қилиб, Аллоҳ таолога яқинлаштирганлар. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
هُوَ الَّذِي بَعَثَ فِي الْأُمِّيِّينَ رَسُولًا مِنْهُمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آَيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَإِنْ كَانُوا مِنْ قَبْلُ لَفِي ضَلَالٍ مُبِينٍ
яъни: “У (Аллоҳ) омилар (саводсиз кишилар) орасига ўзларидан бўлган, уларга (Унинг) оятларини тиловат қиладиган, уларни (ширк ва жаҳолатдан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб (Қуръон) ва Ҳикмат (Ҳадис)ни ўргатадиган (бир) пайғамбарни (Муҳаммадни) юборган зотдир. Ҳақиқатан, (улар пайғамбар келишидан) илгари аниқ залолатда эдилар" (Жумъа сураси, 2-оят).
Мана шу ояти каримани баъзи уламолар киши тасаввуф илмида устоз («пир», «шайх») бўлишига далил қилиб келтирганлар. Демак, ҳар бир инсон руҳий тарбия, пирга мурожаат қилишга муҳтож. Ҳозирга кунда пирликни даъво қиладиган кишилар жуда кўп. Уларнинг ичида ҳақли бўлганлари ҳам, сохта, жоҳил, ҳатто қаллоблари ҳам бор. Бундай ўринда ҳақиқий пир билан бошқаларини ажратиб олиш учун уламоларимиз «шариат» деган мезонни тавсия қилганлар. Агар пирни амал ва вазифалари шариатга мувофиқ бўлса қабул қилинади. Акс ҳолда тарк қилинади. Чунки, тасаввуф ва тариқат йўлини шариатдан ажратиш, инсон терисини баданидан шилиб олишга ўхшаган нарсадир. Чунки шариатсиз тасаввуф ғояларига эришиш мумкин эмасдир. Бу ҳақда Сўфи Аллоҳёр раҳматуллоҳи алайҳ:
«Шариатсиз киши учса ҳавога,
Кўнгил берма анингдек худнамога»,
– деганлар. Ҳозирги кунда киши етук, комил ва камолотга етказадиган пирларни топгунгача ноумид бўлмасдан, илм йўлини тутиши зарур. Олимларнинг сўзларига қулоқ тутиб, Шариатимизни яхшилаб ўрганиб, амал қилиб борса, Аллоҳнинг Ўзи унга мададкор бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz▫️ Каналга уланиш
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar